Икки эшик ораси роман. Ўткир Ҳошимов-hozir.org

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси
Янги ўзбек адабиёти
фанидан
ўқув-услубий мажмуа
Билим соҳаси:
Таълим соҳаси:
Таълим йўналиши:
100000 – Гуманитар соҳа
120000 – Гуманитар фанлар
5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш
(ўзбек тили)
Гулистон – 2018
У.ЎЛЖАБОЕВ. ЯНГИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИ ФАНИ БЎЙИЧА ЎҚУВУСЛУБИЙ МАЖМУА
Мазкур ўқув ўқув-услубий мажмуа 5120100 – Филология ва тилларни
ўқитиш (ўзбек тили) таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган бўлиб, у
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил
1мартдаги 107-сонли “Янги ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш бўйича
услубий кўрсатмани тавсия етиш тўғрисида”ги буйруғи асосида “Олий ва ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалари
фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашининг БД 5120100-307-рақамли 2015
йил 07.01 да тасдиқланган намунавий дастур асосида шакллантирилган.
Мажмуа Ўзбек филологияси йўналиши талабалари учун Янги ўзбек
адабиёти тарихи фанидан тайёрланган бўлиб, ундан ишчи дастур, рейтинг
ишланмаси, аудиторияда ўтиладиган ўқув машғулотлари (ваъз, амалий,
семинар машғулотлар), мустақил равишда ўрганишга тавсия қилинган
мавзулар, улардаги кўриб чиқилиши лозим бўлган саволлар ва бажариш
рўйхатлари ҳам келтирилган. Ушбу ўқув-услубий мажмуа Филология бўлимида
таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.
Ўқув-услубий мажмуа Гулистон давлат университети Ўқув услубий
кенгаши томонидан ( 1- баённома ______2017 йил) кўриб чиқилган ва ўқув
жараёнида қўллашга тавсия этилган.
.
Тақризчилар:
А.Қулжонов
фил. фан. док. проф.
Қ.Кўбаев
фил. фан. ном. доц.
2
Мундарижа:
Кириш...................................................................................................................3
Назарий материаллар (маърузалар курси
буйича услубий кўрсатмалар..........................................................................5
Амалий машғулотлари................................................................................... 7
Семинар машғулотлари................................................................................... 8
Мустақил таълим бўйича материаллар........................................................ 9
Глоссарий........................................................................................................ 140
Тест саволлари................................................................ ............................... 144
Иловалар:
Фан дастури..................................................................................................... 150
Ишчи фан дастури...........................................................................................151
Янги ўзбек адабиёти фани силлабуси...........................................................158
Хорижий ўқув материаллари (электрон шаклда)…………………………162
Тақдимотлар ва мултимедия воситалари (электрон шаклда)......................163
Қўшимча дидактик материаллар....................................................................164
3
КИРИШ
Мазкур ўқув-услубий мажмуа амалдаги дастурлар асосида тайёрланиб,
кундузги таълим Ўзбек филологияси йўналишида тахсил олаётган талабаларга
мўлжалланган. Замонавий педагогик технология тизимига суянган ҳолда
идентив ўқув мақсадлари, мавзу бўйича кўриб чиқилиши зарур бўлган
муаммолар, назорат топшириқлари, талабалар мустақил бажариши зарур
бўлган топшириқлар ва ҳар бир мавзу учун бирламчи адабиётлар рўйхати
берилган. Мажмуада Янги ўзбек адабиёти соҳасининг ўзига хос йўналишлари
ҳақида маълумотлар модуллар асосида шакллантирилган бўлиб, модуллар
йўналишлардан келиб чиққан ҳолда тузилган. Йўналишлардаги ҳар бир ХХ аср
ўзбек адабиёти намоёндаси ҳаёти ва ижодиёти ҳақида батафсил маълумотлар,
адиблар ижодидан намуналар ва таҳлиллар асосида асосланган, адабиёт сўз
санъати, тарбия воситаси еканлигига алоҳида аҳамият берилган. Шунингдек,
ижодкорларнинг барча турдаги ижод намуналари санаб ўтилган ва имкон
доирасида айримлари таҳлил қилинган, шеърий асарлардан намуналар
берилган.
Мазкур ўқув-услубий мажмуа университетнинг кундузги бўлим Ўзбек
филологияси йўналиши талабаларининг Янги ўзбек адабиёти курси бўйича
олиб бориладиган мустақил ишлари, амалий машғулотлари, оғзаки сўров, ва
бошқа машғулотларига тайёргарлик кўришида йўл-йўриқлар кўрсатишга
мўлжалланган. Унда талабаларга янги ўзбек адабиёти бўйича муҳим
муаммоларни ўрганиш, мустақил топшириқларига тайёрланишида муҳим баъзи
методик кўрсатмалар билан бирга ана шу масалаларни мукаммал ўрганишда
ёрдам берадиган асл манбалардан парчалар келтирилади. Шу билан бирга ҳар
бир мавзу бошида муаммоли саволлар, мавзу охирида еса фандан ечимини
кутаётган илмий муаммолар ва информацион-методик таъминотлар
келтирилган.
Маъруза замонавий педагогик технологиялар талабларига мос равишда
ишланиб, унда мавзуга оид муаммолар, ўқув (дарснинг) мақсадлари, назорат
саволлари, мустақил иш топшириқлари келтирилган. Маъруза мавзуларини
тайёрлашда таълимнинг илмийлик принципига амал қилиниб, интернетдан
материаллардан унумли фойдаланилди. Ҳар бир модулдан сўнг назорат
саволлари берилган бўлиб, талабалар кўрсатилган адабиётлардан ўзларини
қизиқтиртирадиган саволларга жавоб олиши мумкин. Назорат саволлари
асосида у ёки бу масалада баҳс юритиш, ўзининг билим савиясини ўзи
синовдан ўтказиш имкони яратилади. Амалий машғулотларни ўтказиш
тартиблари, ундан кутиладиган ўқув мақсадлари, керакли жиҳозлар,
материаллар, ишни бажариш тартиби ва фойдаланиладиган услуб кўрсатиб
ўтилган.
Манзилимиз: 707012. Гулистон ш.
4-мавзе, университет, Ўзбек тили ва адабиёти
кафедраси
4
Маъруза мавзулари
1-модул
1-Мавзу: УРУШ ВА УРУШДАН СЎНГГИ ЙИЛЛАР ЎЗБЕК АДАБИЁТИ
(Кириш ўрнида)
Асосий саволлар:
1.Ушбу давр адабиёти ва публицистика.
2.Ушбу давр адабиётида жанрлар тараққиёти.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Уруш, ватанпарварлик, ғоявий мундарижа,икки фронт, ҳарбий шеърият,
тинч қурилиш, олға силжишлар, бадиий қолипбозлик, замондошлар.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Талаба миллий уйғониш даври ижтимоий –сиёсий, маънавий ва адабий
ҳаёт манзараси ҳақидаги тушунчаларни сўзлаб беради.
1.1.2. Мавзу баёнидаги сиёсий ва адабий тушунчаларни изоҳлайди.
1.1.3. Бадиий публицистика ва публицистиканинг фарқини ажратади.
1-савол бўйича дарс мақсади: Давр адабиётини таништириш орқали
талабада муҳит ҳақида тушунча ҳосил қилиш,публицистиканинг муҳим ўрнини
англатиш.
1-савол баёни:
Ватан уруши йиллари (1941-1945)да ёзувчилар ватанпарварликнинг
ажойиб намуналарини кўрсатдилар. Уруш адабиётнинг мавзу доираси ва
ғоявий мундарижасига катта ўзгариш киритди.Асарда Ватан мудофааси,
қаҳрамонлик, дўстлик мавзулари асосий ўринни олди. Фронтларда Султон
Жўра, Ҳасан Саид, Парда Турсун, М.Бобоев, А.Раҳмат, М.Исмоилий, Шуҳрат
каби юзлаб адибларимиз жанг қилдилар.
Урушдан кейинги даврда адабиётда ўзгаришлар, олға силжишлар рўй бера
борди. Ватан, тинч қурилиш, урушга қарши кураш, тинчлик, дўстлик ҳақида
етук асарлар ёзилди.
Лекин 40-йиллар охири 50-йиллар аввалида бошланган қатағоннинг 2тўлқини ўзбек адабиётига катта шикаст етказди. «Совуқ уруш» ва тинчлик
тарафдорлари ҳаракати мавзулари ўзбек шеъриятини
қуруқ риторика
даражасига туширди. Лекин Зулфиянинг «Баҳор келди сени сўроқлаб»,
Миртемирнинг «Қорақалпоқ дафтари» туркум шеърлари ўзбек шеърияти
дарахтини қурушдан сақлаб қолди. Ойбекнинг
«Ҳамза», «Қизлар»,
А.Мухторнинг «Катта йўлда», Шукруллонинг «Чоллар» достонлари ҳам
адабиётга самарали ҳисса бўлиб қўшилди.
Бу даврда публицистикада А.Мухтор очеркларида саноат кишилари,
С.Анорбоев очеркларида чорвадорлар, А.Қаҳҳор, Й.Шамшаров, Н.Сафаров,
Ҳ.Назир очеркларида пахта ҳаёти қаламга олинди.
Ойбек «Покистон таассуротлари», Ҳ.Ғулом «Европа ҳақида», А. Мухтор
«Европа сафари», И.Раҳим «Хитой хотиралари» каби мақолалари Европа ва
Осиё халқлари ҳаёти, маданияти ҳақидаги маълумотномалар эди.
Муҳокама учун саволлар:
5
1.1. Бу даврда адабиётда мавзулар қайси йўналишларда бўлган?
1.2. Публицистика соҳаси изланишлари кўлами қандай эди?
2-савол бўйича дарс мақсади:
Уруш ва жанрлар тараққиёти даражаси ҳақида маълумот бериш, ундан
кейинги йиллар адабиётида адабий тур ва жанрлар тараққиёти даражаси ҳақида
маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари
1.1.1. Ушбу даврда жанрлар тараққиётида юз берган ўзгаришларни билиб олади
1.1.2. Лирик тур тараққиётидаги шаклий изланишларга аҳамият беради
1.1.3. Ушбу давр жанрлар тараққиётини бошқа даврлар жанрлар тараққиёти
билан солиштиради
2-савол баёни:
1941-1945 йиллардаги уруш даврида шеърият, наср, драматургия
турларида яратилган аксар асарлар сафарбарлик руҳига эга1. Ойбекнинг «Ёвга
ўлим», Ҳ.Олимжоннинг «Қўлингга қурол ол!», Ғ. Ғуломнинг «Сен етим
эмассан», «Соғиниш», Шайхзоданинг «Кураш нечун?», Уйғуннинг «Ватан
ҳақида қўшиқ», Миртемирнинг «Олег ва унинг ўртоқлари»,Зулфиянинг «Уни
Фарҳод дер эдилар» сингари лирик асарлари халқни қаҳрамонона курашга
сафарбар этишга қаратилган эди.
Наср соҳасида А.Қаҳҳор, Ойдин ва Саид Аҳмадлар «Асрор бобо»,
«Хотинлар», «Кампирлар сим қоқди», «Мастонбиби» каби асарларни
яратдилар.
Йирик жанрларда «Навоий», «Қуёш қораймас» (Ойбек), «Қизил юлдуз»
(А.Қаҳҳор) асарлари, драматургия соҳасида эса «Қасос» (Туйғун, А.Умарий),
«Даврон ота» (Яшин ва С. Абдулла), «Ўлим босқинчиларга» (К. Яшин) ва
бошқа асарлар яратилди.
Тарихий мавзуда «Муқанна», «Маҳмуд Таробий» (Ҳ.Олимжон), «Ж.
Мангуберди» (Шайхзода), «А.Навоий» (И. Султон, Уйғун) пьесалари яратилди.
Муҳокама учун саволлар:
2.1 Бу давр лирикасида етакчи жанр қайси жанр эди?
2.2. Нима сабабдан йирик насрий жанрларда асарлар кам ёзилган?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1.Бу давр адабиёти намуналарининг адабиётимиз тариҳидан бутунлай ўчиб
кетмаслиги учун уларни давр шароитидан келиб чиқиб ўрганиш.
1-амалий машғулот
Мавзу: М.Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” трагедияси
Дарс мақсади: “Мирзо Улуғбек” трагедияси билан таништириш ва асардаги образлар
ҳақида мулоҳаза юритиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
Драматик асар ғояси ва ёзувчи маҳорати даражасини билиб олади.
Трагедия образларига тавсиф бера олади.
1
Allworth Edward. Uzbek Literary Politics. – New York: Columbia University Publications, 1964.pg.79.
6
Керакли жиҳозлар: “Мирзо Улуғбек” трагедияси, мавзуга оид бошқа асарлар, мавзуга оид
бошқа адабиётлар.
Ишни бажариш тартиби:
1. “Мирзо Улуғбек” трагедияси ғоясини аниқлаш.
2. Асардаги сюжет унсурларининг тартибини аниқлаш.
3. Мирзо Улуғбек образига тавсиф бериш.
4. Асардаги тарихий ва тўқима образларни тавсифлаш.
5. Асар тили ҳақида фикр юритиш.
6. Асар ёзилган давр ҳақида фикр юритиш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. М.Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди” трагедиясининг таҳлили.
1.1. Драмадаги образларга тавсиф беринг.
1.2. Асар бадиияти ҳақида сўзланг.
2-топшириқ. М.Шайхзоданинг “Кураш нечун?” шеъри таҳлили.
1.1. Шеър ғояси ва моҳиятини аниқланг.
1.2. Шеърда қўлланган бадиий санъатларни топинг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. М.Шайхзода. Боқий дунё, Т., 1988 й., 2-51 -бетлар.
Семинар машғулот:
Ғ.Ғуломнинг “Сен етим эмассан” шеъри
Дарснинг мақсади: Шеър мазмуни билан танишиш ва унинг бадиий хусусиятларини
ўрганиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Шеърни тушуна ва тушунтира олади.
1.1.2. Унинг бадиий хусусиятларига тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Ғ.Ғуломнинг «Сен етим эмассан» шеъри , мавзуга алоқадор барча
асарлари, Ғафур Ғулом портрети.
Ишни бажариш тартиби:
1. Шеър яратилиш жараёни ҳақида маълумот бериш.
2. Шеър ғоясига тавсиф бериш.
3. Шеърдаги поэтик образлар ҳақида фикр юритиш.
4. Лирик қаҳрамон образига тавсиф бериш.
5. Асардаги бошқа образлар таҳлили.
6. Асарнинг бадиий хусусиятларини изоҳлаш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. Ғ.Ғуломнинг «Вақт» шеъри мутолааси.
1.1. Шеърдаги бадиий санъатларга тавсиф беринг.
1.2. Бадииятини ўрганинг.
2-топшириқ. Ғафур Ғулом шеърлари таҳлили.
2.1. «Соғиниш» шеърини таҳлил қилинг.
2.2. «Алишер» шеърини тавсифланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Ғ.Ғулом «Шеърлар» - Т., 1969 й, 67-100 бетлар.
2. Ғ.Ғулом «Виқор» - Т., 1980 й., 47-65 бетлар.
3. Ғ.Ғулом «Ёдгор» қиссаси 1936 й.
4. Жамоа «XX аср ўзбек адабиёти тарихи» - Т., 1999 й, 230-бет.
5. Ғ.Ғулом «Шум бола» - Т, 1992 й., 141 бет.
Назорат топшириқлари:
1-Мавзу: Уруш ва урушдан сўнгги йиллар ўзбек адабиёти.
1. 1941-1945-йиллар ўзбек адабиётидаги асарлар аксар қандай
7
мазмунда бўлган?
2. Ҳикоячиликда қайси асарларни етук асарлар деб ҳисоблайсиз?
3. Романчиликдани етакчи тенденциялар нималарда кўринди?
4. Драматургия сохасидаги асарларда ғояларқай тарзда акс этган?
5. Навоий юбилейига тўяналар сифатида қайси асарлар юзага келди?
6. Урушдан кейинги йилларда қайси ижодкорлар адабиёт майдонида самарали меҳнат
қилдилар?
7. Урушдан кейин нима сабабдан достончилик етакчи жанрга айлантирилди?
8. «Вақт» шеъри ғояси ҳақида нима дея оласиз?
9. «Сен етим эмассан»шеърининг долзарблиги нималарда кўринади?
10. Нима сабабдан ижодкорлар тарихий мавзуга кўпроқ мурожаат қилишди?
8
2-мавзу: ҒАФУР ҒУЛОМ
Асосий саволлар:
1. Ғ. Ғулом ҳаёти ва ижоди.
2. Ғ. Ғулом ижоди ва маҳорати ҳақида.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Шарқ адабиёти мактаби, халқ ижодкори, жаҳон адабиёти билан танишув,
инсонпарварлик- инсон қалби, образлар олами, комил инсон кечинмалари,
Ғ.Ғулом насри, буюк адиб, ҳажвиёт, шеърият,оригиналлик.
1-савол бўйича дарс мақсади:
Ғ.Ғулом ҳаёти ва ҳаёт йўли ҳақида талабаларга маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсади:
1.1.1. Ғ.Ғулом ҳаёти тафсилотлари билан танишади.
1.1.2. Шоир ижодининг ўзига хосликларини фарқлайди.
1.1.3. Асарлари мавзу кўламини билиб олади.
1-савол баёни:
“Замонлар ўтиб, келажакда жаҳон поэзиясининг тарихи яратиладиган
бўлса, унинг ХХ аср шеъриятига бағишланган бобида Федерикс Гарсия Лорка,
Пабло Неруда, Нозим Ҳикмат каби машҳур номлар қаторида ўзбек шоири
Ғафур Ғуломнинг номи ҳам муқаррар ўрин олади”, дейди танқидчи Озод
Шарафиддинов ўзининг “Халқ бахтининг оташин куйчиси” мақоласида.
Ғафур Ғулом поэзияси уч манбадан озиқланди,уч азим дарёдан баҳраманд
бўлиб, камол топди. Буларнинг биринчиси Шарқ поэзиясидир. Ғ.Ғулом Шарқ
адабиётини чуқур биладиган фозил одам эди. У 20-йиллардаёқ, айниқса, ўзбек,
озарбайжон, татар, форс-тожик адабиётларини жуда пухта ўзлаштирди. У
Навоий ва Фурқат, Машраб ва Муқимий, Аваз Ўтар ва Нодира каби ўзбек
шоирлари, Низомий ва Фузулий сингари озарбайжон адабиётининг буюк
сиймолари, Шайх Саъдий ва Ҳофиздек форс-тожик адиблари асарларини беш
қўлдай билган2. Ғ.Ғулом Шарқ адабиётидан теран инсонийликни, гуманизмни,
фалсафий чуқурликни ўзлаштирди. Бундан ташқари, Ғ.Ғулом унинг юксак
нафосатини,
поэтик
мушоҳададаги
теранликни,
сўз
ишлатишдаги
санъаткорликни,
муболағаларнинг
ҳадсизлигини,
ўхшатиш
ва
сифатлашларининг аниқлигини ўзига сингдирди.
Ғафур Ғулом баҳраманд бўлган яна бир дарё халқ ижодидир. Оғзаки
ижодда ҳамиша халқ донолиги ҳам, ҳаёт тарзи ҳам, қалби ҳам ифодаланган
бўлади.
Ғафур Ғулом ижодига озиқ берган яна бир дарё рус адабиётидир. У
А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Н.А.Некрасов, Л.Н.Толстой, А.П.Чехов
асарларини ўқиди. Айниқса, Максим Горкий ва В.В.Маяковский ижоди билан
танишиши Ғафур Ғуломнинг ижодий ўсишига самарали таъсир кўрсатди.
2
Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal of
Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
9
Ғафур Ғулом 1903 йил 10 май куни Тошкент шаҳрининг Қўрқонтеги
маҳалласида камбақал деҳқон оиласида туғилган. Унинг отаси Ғулом ака
Мирзаориф ўғли Келесдаги бир парча ерида ҳам, шаҳарда ҳам ишласа-да, оила
қашшоқ ҳаёт кечирар еди, чунки ўша даврларда оғир меҳнат самаралари ўта
қадрсизланган еди. Ғулом ака анча билимли, форс тилини билган киши бўлиб,
болаларининг тарбиясига катта аҳамият берар еди. Отаси билан бир қаторда
Ғафурга болалик чоғларида Мирзаабдулла исмли амакиси ҳам муайян таъсир
кўрсатган еди. Худди шу амаки Ёш бола қалбида илк бор адабиётга ҳавас
уйғотган бўлса ажаб эмас, чунки у “Мирза” тахаллуси билан шеърлар машқ
қилиб турар еди.
Ёш Ғафур аввал ески мактабда таълим олади ва 9 Ёшида ўқиш ҳамда
ёзишни ўзлаштиради. Фақат худди шу даврда, аниқроқи 1912 йилда Ғулом ака
оламдан ўтиб, бешта боласи етим қолади ҳамда Ғафурнинг ўқиши бўлинади.
Оиланинг оғир моддий шароитига қарамай, акасининг ёрдамида Ғафур 1916
йилнинг кузида Ўқчи маҳалласидаги рус-тузем билим юртига ўқишга киради.
Ғафур Ғуломнинг еслашича, бу ерда у Л.Толстойнинг “Биринчи китоб” асари
ва бошқа кўп рус шоирларининг шеърлари билан яқиндан танишади. Фақат
мазкур билим юртидаги ўқиш ҳам узоқ давом етмайди, чунки 1918 йилда
онасининг 36 ёшида бевақт вафоти туфайли Ғафур етим қолган сингилларини
боқиш учун босмахонага ҳарф терувчи сифатида ишга киришга мажбур бўлади.
У ерда кекса ишчи Абдураҳмон Соҳибоевнинг маслаҳати билан саккиз ойлик
ўқитувчилар тайёрлов курсини битиради ва “Урфон” деб аталган боқимсиз
болалар мактаб-интернатида тарбиячи ҳамда мудир бўлиб ишлай бошлайди.
Худди шу болалар ҳаётидан руҳланиш натижасида, Ғафур Ғуломнинг биринчи
шеъри дунёга келади.Ғ.Ғулом 1903 йил турли жойларда турли ижодкорлик
соҳаларида ишлади. 1943 йили умрининг охири (1966 йил) гача ЎзФАнинг
Адабиёт (Тил ва адабиёт) институтида катта илмий ходим бўлиб ишлади.
Унинг ижодига шарқ мактаби вазифасини Навоий, Бобур, Бедил, Машраб,
Ҳофизлар ўтаган бўлса, жаҳон адабиёти мактабини А.С.Пушкин, Л.Толстой,
Т.Шевченко, Низомий, Прем Чанд ва бошқалар ўтадилар.
Муҳокама учун саволлар:
1.1. Ғ.Ғулом ижодида қайси жанр етакчи ўринга эга?
1.2. Насрнинг қиссачилик жанрдаги ижод намуналарининг бадиий савияси
ҳақида фикрингиз қандай?
2-савол бўйича дарс мақсади: талабаларга Қ.Қулом ижодиёти бўйича
батафсил маълумот бериш
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Ғ.Ғулом шеърий асарларининг ўзига хос жиҳатларини билиб олади.
2.2. Адиб ижодида насрнинг ўрни масаласини ўрганади.
2.3. Унинг публицистик асарлари моҳиятини англаб етади.
2-саволнинг баёни:
Ғафур Ғуломнинг 1923 йилда матбуотда еълон қилинган биринчи шеъри
“Гўзаллик нимада?” деб аталар еди. Унда Ёш шоир ўзининг гўзаллик ҳақидаги
тушунчаларини жуда содда шаклда ифодалаган еди:
“Гўзаллик қизларда,
У қора кўзларда,
10
Соз каби сўзларда”,
Сиз, биз бор, у яшар.
Деганлар янглишар.
Гўзаллик ишлайиш,
Гўзаллик бир гулдир,
Манглайни терлатиш,
Муддати фаслдир.
Гўзалдир унган иш
Яшамоқ аслдир,
Ғафур Ғулом 1923 йилдан то 1930 йилгача беш юзга яқин шеър, ҳикоя,
очерк, достон, фелетон ёзган. Демак, у дастлабки даврдаёқ сермаҳсул ва
кўпқиррали ижод соҳиби бўлган. Тўғри, Ёш ижодкорнинг изланиш даврида
яратган кўп асарларида ҳаёт ҳақиқатининг гўзал тасвири кўринмас, чуқур
бадиий умумлашмалар етишмас еди. Уларнинг аксари бадиий жиҳатдан бўш
еди. Зотан, шоир бу даврда ўқиш, ўрганиш, изланиш, тажриба орттириш
даврини бошидан кечирди. Унинг «Сен етим эмассан», «Вақт», «Соғиниш»,
«Кузатиш» шеърлари машҳур .Шоирнинг «Динамо»(1931), «Тирик қўшиқлар»
(1932), «Виқор»(1986) каби кўплаб шеърий тўпламлари бор. Ғафур Ғулом 20йилларнинг охири ва 30-йилларнинг бошида “Кўнгилсизнинг қилиғи”, “Эшон
обод”, “Йигит”, “Чорбозорчи”, “Соат”, “Жўрабўза”, “Элатияда бир ов” каби 40
га яқин ҳикоя ёзди. Буларнинг бир қисмида ўтмиш ҳаётига хос бўлган типик
воқеалар тасвирланиб, ески ҳаётнинг қора доғлари очиб ташланган.
Аксариятида еса ҳозирги замон воқелиги тасвирланиб, ҳаёт тараққиётига
тўсқинлик қилувчи дангасалар, текинхўр фирибгарлар фош етилади, Янги онг,
турмуш ва урф-одатлар ташвиқ ҳамда тарғиб қилинади.
Ғафур Ғуломнинг насрдаги маҳорати, хусусан, “Нетай” (1930), “Тирилган
мурда” (1934), “Шум бола”, “Ёдгор” қиссаларида очиқ кўринади. “Нетай”
қиссаси асосида ўтмишнинг аччиқ ҳақиқати ётади. Асарда хотин-қизларнинг
ҳақ-ҳуқуқларини амир ва амалдорлар, руҳоний ва бойлар томонидан оёқости
қилинганлиги кўрсатилган. “Шум бола” қиссасида ўзбек халқининг ўтмишдаги
оғир ҳаёти, хусусан, ўсмирларнинг қаровсизлиги, бир парча нон деб дарбадар
кезишлари қаттиқ кулгу остига олинади. “Ғафур Ғулом “Шум бола” қиссасини
салкам йигирма беш йил ишлади”, - деб ёзади Саид Аҳмад. “Ёдгор” қиссасида
Янги одам характерининг шаклланиш жараёни тасвирланган. Асарда
кишиларимиз онги ва психологиясида юз берган ўзгаришлар, Янги инсонни
тарбиялаш Жўра, Саодат ва Меҳри ҳаёти билан боғлиқ саргузашт тасвири
орқали очиб берилган.
Ғафур Ғулом 30-йилларда турли мавзуларда баллада ва поемалар яратди.
Шоирнинг “Икки васиқа” ва “Тўй” балладаларида воқелик лиро-епик йўсинда
акс етган. Адибнинг “Кўкан” достони ўзбек шеъриятида жамоа хўжалиги
қурилиши мавзуида ёзилган биринчи лиро-епик поемадир. “Кўкан” поэмасида
ўша даврдаги ҳукмрон мафкура таъсирида юзага келган замонасозлик, ҳаётни
бўяб-безаб кўрсатиш ҳоллари кўзга ташланади.
Ғафур Ғуломнинг жуда кўп шеърлари ҳаётимиз, одамларимизнинг
улуғворлигини таъкидлайди, асарнинг қимматини шу улуғворликни қай
даражада ифодалагани билан ўлчаш кераклигини айтади. У фашист
босқинчиларига қарши курашга икки йил тўлар-тўлмас кунларда ёзган
“Биринчи шеър” асарида юқоридаги фикрни кишиларимизнинг ҳарб
майдонидаги мислсиз фидокорлигидан туғилган ташбеҳда чиройли ифодалаган:
11
Ҳалок бўлган бир солдатнинг
Кўйлагидек лола ранг
Битта полкнинг байроқи
Минг “Шоҳнома” достонин
Қонлар билан битгулик.
Ғафур Ғулом поэзиясининг енг муҳим фазилатларидан бири – унинг
ҳаётийлигидир. Ҳаётийлик муаммоси поэзияда реализмнинг шаклланиши ва
қарор топишида енг муҳим, марказий масалалардан биридир. 30-йиллар
шоирнинг адабий ҳаётида катта ҳодиса бўлган “Динамо” ва “Тирик қўшиқлар”
тўпламлари ҳам, шу даврда яратилган бошқа поэтик асарлари ҳам еркин меҳнат
нашъасини, турмуш гўзаллигини акс еттиришга бағишланган. Шоирнинг дилдилига таъсир етган, онгида чуқур из қолдирган, ҳис-туйғуларини жунбушга
келтирган жонажон иши унинг “Турксиб йўлларида”, “Яловбардорликка”,
“Олқиш”, “Тагдўзи”, “Кўкан” ва “Миср эҳроми” каби асарлари, “Тўй”, “Икки
васиқа” сингари манзумаларда акс етган.
Ғафур Ғулом урушнинг биринчи кунлариданоқ ўзини сафарбар ҳис етди.
Тўрт йиллик уруш даври шоир учун шиддатли ижод йўллари бўлди. Ғафур
Ғуломнинг уруш йилларида яратган шеърлари чуқур ватанпарварлик руҳи
билан суғорилган асарлар еди. Бу асарлар ғоят самимийлиги, инсонийлиги
туфайли урушнинг енг оғир дамларида халқимизга мадад берди, руҳини бардам
қилди. Шоирнинг бундай шеърлари қаторида “Кузатиш”, “Қиш”, “Соғиниш”,
“Хотин”, “Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак”, “Сув ва нур” кабиларни тилга
олиш мумкин. Унинг шеърларида даврнинг илғор, прогрессив ғоялари жуда
катта поэтик куч билан тараннум етилди. Масалан, “Сен етим эмассан”
шеърида халқлар ўртасидаги дўстлик, чуқур интернасионализм туйғуси,
кишиларимизга хос бўлган езгулик ёрқин ифодаланган. У уруш туфайли етим
қолган болалар фожиасини ўз шахсий фожиасидай қабул қилади.
Урушдан кейинги йилларда ҳам Ғафур Ғулом шеърлари билан замон
талабига ҳамиша “лаббай” деб жавоб бериб келди. Унинг “Яшасин тинчлик!”,
“Пол Робсонга”, “Биз тинчлик истаймиз”, “Бу сенинг имзонг”, “Тинчлик
минбаридан” каби публисистик руҳ билан суғорилган шеърларида миллионлаб
одамлар қалбида жўш урган тинчлик истаги ёрқин ифодаланган.
Ғафур Ғуломнинг бу давр шеъриятида интернасионализм руҳи янада
чуқурлашади. У “Қозоқ элининг Улуғ тўйи”, “Қардош тожик халқига ўзбек
халқидан салом”, “Самад Вурғунга” каби поэтик асарларида халқлар
ўртасидаги дўстликни улуғлади.
Ғафур Ғулом шеъриятининг қамрови кенг, поэтик фикрлари теран, услуби
равон. Бироқ шоир ижодида шахсга сиқиниш ва турғунлик даври тазйиқи билан
содир бўлган жиддий нуқсонлар, мадҳиябозлик, ҳаётни бўяб, безаб, ортиқча
мақтаб акс еттириш, қўшиб ёзиш – йўқ нарсани бор деб талқин етиш ҳоллари
ҳам учрайди.
Унинг бадиий публицистикадаги
«Фольклордан ўрганайлик»(1939),
«Тахти сафар», «Хоки Мусалло»(1964) мақолалари муаллифидир.
Ғафур Ғулом зукко шоиргина эмас, моҳир прозаик ҳамдир. Унинг прозаик
асарлари ҳам ўзбек насрида реалистик методнинг такомил топишида,
12
қолаверса, Янги маданият ривожида салмоқли ўрин тутади. Ғафур Ғулом
ижодининг илк даврида ҳам, ундан кейинги босқичларда ҳам кўпгина насрий
асарлар яратган. 20-йилларда унинг шеърий китоблари билан бирга бир неча
насрий китоблари ҳам чоп етилган. У умрининг сўнгида ҳам “Гилос данагидан
тасбеҳ” деган ҳикоялар тўпламини нашр етдики, бу китоб қисқа муддат ичида
адабиёт
мухлисларининг
чинакам
муҳаббатига
сазовор
бўлди.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, 20-йилларнинг ўзида Ғафур Ғулом
республика матбуотида 500 дан ортиқ фелъетон эълон қилган. Улар орасида
“Мулоқот”, “Дарға”, “Катта куч” каби очерк ва фелетонлари аҳамиятга
моликдир. Ғафур Ғулом “Асарлари”нинг 7-томи очерк ва публисистикадан
иборат бўлиб, унга ёзувчининг ўттиз саккизта очерки кирган. Улар, албатта,
Ғафур Ғулом яратган очеркларнинг бир қисми, холос. Лекин уларга қараб ҳам,
атоқли адибнинг очеркчилик соҳасидаги фаолияти нечоғли самарадор
бўлганини ҳам, маҳорати қанчалик юксак эканини ҳам билиб олса бўлади.
Унинг 35 йилдан ортиқроқ муддат давомида яратган очерклари ўзида замон
нафасини мужассамлаштирган, давр руҳини бугунги кун китобхони учун
авайлаб сақлаб келган асарлар сифатидагина эмас, мазмунан теран савияда
ёзилган асарлар тарзида ҳам ўз қимматини йўқотган эмас.
Бир вақт шоир Ғафур Ғулом Москвадаги юксак минбардан туриб: “Мен
ўзбек халқи номидан гапираман”, - деган еди. Ҳа, бундай қилишга у тўла ҳақли
еди, чунки адиб деярли бутун онгли умри давомида ўзининг бор истеъдодини,
маҳоратини, куч-қувватини ўзбек халқининг руҳини, моҳиятини, тафаккурини,
ўй-туйғуларини, орзу-умидларини, борлиғини гўзаллик ва бадиият
қонуниятлари воситасида очиб беришга бахш етган еди. Ғафур Ғуломнинг
ўзбек халқи орасида топган ҳурмату еҳтироми ҳам шоирга унинг номидан
сўзлашга тўла ҳуқуқ берар еди. Шоирнинг ўзбек ели орасида қандай еъзозеътибор қозонганлигини тасаввур қилмоқ учун қуйидаги парчани еслашгина
кифоя қилса керак:
Сен бу кун синфда шод юрак билан
Синов навбатини кутиб турасан.
Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди,
Билиб қўйки, сени ватан кутади.
Бу мисралар ҳаммамизга Ёшлигимиздан, биринчи синфдан ёд бўлиб
кетган. Балки ХХ асрнинг ўрталарида дунёга келган бутун ўзбек халқини Ғафур
Ғуломнинг мана шундай шеърлари тарбиялаб вояга етказган бўлса ажаб эмас.
Зероки, Ғафур Ғулом “Аъло Мамлакат” ва “ватан” деганида, биринчи навбатда,
жонажон Ўзбекистонимизни кўзда тутган ҳамда унинг тупроғида яшовчи
халқнинг бахтини, камолотини орзу қилган. Ғафур Ғулом Ёшлар тарбияси
ҳақида жуда кўп қайғурган ва ўзининг бу масалага оид ўй-фикрларини
таъсирчан ҳамда заргарона сўз воситасида ифодалар еди. “Олтин медал”
шеърида худди шундай мисраларни учратиш мумкин:
Сизсиз келажак йўқ, сиз ахир халқнинг
Минг йилни кўражак қароқларисиз.
Сизсиз ёримайди осмонда зуҳро,
Замонлар тонгининг чароқларисиз.
13
Аслида Ғафур Ғулом ижоди 20-йилларда худди шу хилдаги “Гўзаллик
нимада?”, “Феликс болалари” сингари Ёшларбоп шеърлар билан бошланган
бўлиб, улардан уруш даврида ўзбек халқининг руҳини, инсонпарварлигини
курраи заминга сўз орқали намойиш қилувчи “Сен етим эмассан” каби ўлмас
бадиий кашфиётлар ўсиб чиққан еди. Бу шеърида Ғафур Ғулом уруш туфайли
етим қолган болаларга муносабат муаммосини фақат ўзига хос йўсинда, Янгича
талқин етиб, “тонг яқин”лиги тимсолини қўллаш воситасида инсониятнинг
фашизмдек вабодан халос бўлиши муқаррарлиги тўғрисидаги ҳақиқатни
кишилар онгига, қалбига етиб борадиган даражада юзага чиқарган еди.
Болалар, Ёшлар ва умуман, инсоният борлиғи, келажаги, бахт-саодати
ҳақидаги фалсафий мушоҳадалар ва уларнинг такрорланмас бадиий ифодаси
Ғафур Ғуломнинг кўп асарларига, хусусан, “Вақт” сингари шеърларига
умрбоқийлик бахш етган омиллардан бўлса ажаб эмас.
Ёш авлодни баркамол ва бахтиёр кўриш истаги Ғафур Ғуломнинг бошқа
жанрлардаги асарларида ҳам етакчи ғоя сифатида баралла янграб туради.
CҲунки, биз унинг “Менинг ўғригина болам” ҳикоясини ёки “Шум бола”
қиссасини ўқир эканмиз, уларда ХХ аср бошларидаги ўзбек болаларининг
шўхликлари, бахтга ташна қалблари ҳамда “иннайкейин” деб одамнинг жонини
суғуриб олувчи Сарибойларга қарши исёнлари билан танишсак, “Ёдгор”
повестида гўё ўша шум гўдакнинг йигитлик камолотини кўриб, беҳад
шодланамиз. Ғафур Ғулом инсоннинг худди шу йигитлик палласини Улуғлаш
учун ҳам ғоятда гўзал ташбеҳлар, жонлантириш, сифатлаш, ўхшатиш,
истиоралар топа олган:
Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ,
Қалқон бор, қалъаси бут, қўрғон саломат.
Қизлар кулгусида авжу даромад,
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.
Йигитлар бор жойда қизлар кулгуси жаранглаши ҳақида кўп шоирлар
ёзишган, лекин йигитлар туфайли “қўрғон саломат” эканлиги тўғрисидаги
жонлантиришни бошқа биронта ҳам адиб ижодида топиб бўлмаса керак. Ҳатто
дунёга танилган рус шоири Евгений Евтушенконинг худди шу мавзудаги “Агар
ер юзи йигитлари” деб аталган ва машҳур қўшиққа айланиб кетган шеърида
ҳам бунга ўхшаш ноёб жонлантириш учрамайди. Шундай тасвирий воситалар
ва юқоридаги каби “Кузатиш”, “Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак”,
“Сиёҳдон”, “Қани менинг юлдузим” шеърлари, “Ҳасан кайфий”, “Афанди
ўлмайдиган бўлди” сингари ҳикоялар Ғафур Ғулом ўзбек халқининг ҳақиқий
миллий адиби эканлигидан далолат беради. Шу билан бирга Ғафур Ғулом тор
миллий қобиққа ўралиб қолмасдан, енг олий умумбашарий муаммолар устида
еркин қалам тебратадиган, том маънодаги байналминал шоир еди. Бунга унинг
биргина “Мен яҳудий” шеъри мисолида тўла иқрор бўлиш мумкин. Фашистлар
Киев шаҳри яқинидаги Бабий яр деган жойда тўқсон минг яҳудийни
тириклайин ерга кўмган бир пайтда, миллион-миллион яҳудийни газ
камераларига ташлаган чоқида Ғафур Ғулом баралла: “Мен яҳудий”, - дея бонг
урган ва ҳеч бир халқни камситиш мумкин эмаслигини оташин сўз воситасида
жаҳонга еслатиб қўйган еди. Мазкур шеър ҳозир ҳам ўзининг долзарблигини
14
йўқотгани йўқ, чунки деярли ҳар куни қандайдир террорист дунёнинг турли
бурчакларида яҳудийларни ўлдирганлиги, таъқиб етганлиги тўғрисидаги
хабарлар тез-тез ешитилиб туради3.
Сўнгги пайтларда аҳён-аҳёнда Ғафур Ғулом замонасозлик қилганлиги,
ўткинчи воқеаларни ёки шахсларни мадҳ етиб шеърлар ёзганлиги ҳақидаги
гаплар такрорланадиган бўлиб қолди. Балки Ғафур Ғулом чиндан ҳам ҳукмрон
мафкура ва сиёсат тазйиқига берилиб, шундай шеърлар ёзганди, аммо шоир
асарларининг барчасини ўткинчи ёки ендиликда яроқсиз деб ҳисоблаш
инсофдан бўлмайди. Балки шоирнинг тинчлик учун кураш мавзуидаги кўплаб
шеърларини ўткинчи деб ҳисоблайдиганлар бордир. Ахир, энди фашизмга
қарши жанг садолари тинган. Херосима ва Нагасакига атом бомбаси ташланган.
Корея ва Ветнамда Янги урушлар бошланган бир пайтда шоирнинг уйғоқ
виждони тинчлик учун курашга чорловчи бонг урмай тура олармиди? Сўнгги
йигирма йил давомида Афғонистондаги урушлар тўхтамаётганлиги,
Чеченистондаги қирқин-барот жанглари ўша шеърларнинг ҳозирги кунларимиз
учун ҳам қадр-қиймати пасаймаганлигини кўрсатмасмикин? Худди шунингдек,
Ғафур Ғуломнинг юқори пахта ҳосили учун кураш тўғрисидаги шеърларини
ҳам ўткинчи деб бўлмаса керак. Агар уларни, аниқроқи, биттагина “Ўзбек
елининг ғурури” шеърини синчиклаб ўқисак, унда Ғафур Ғуломнинг мўл ҳосил
учун курашга чақириш билан бир қаторда пахта яккаҳокимлиги, унинг меҳнати
ниҳоятда оғирлиги ҳақидаги фикрни ҳам санъаткорона ифодалаганлигининг
гувоҳи бўламиз. Мана ўша мисралар:
Бир кило холис пахта чит бўлиб тўқилгунча,
Минглаб моки отилур, минглаб урчуқ айланур.
Шу пахта ўсиб-униб, пишиб терилгунича
Кипригимиз минг карра толаларга бойланур.
Ғафур Ғулом бу мисраларда пахта меҳнати туфайли одамнинг бошдан-оёқ
чанг-тўзонга кўмилиб кетиши ҳақидаги фикрни “кипригимиз минг карра
толаларга бойланур”, - деган кутилмаган муболаға ёрдамида усталик билан
ифодалаган. Шеър ёзилган вақтларда бу ҳақиқатни шундан бошқача ифодалаш
қийин еди. Худди шундай санъаткорона топилган ташбеҳлар, юксак маҳорат ва
истеъдод намунаси бўлган ўлмас шеърлар Ғафур Ғулом ижодида жуда кўпдир.
Улардан бири “Соғиниш” шеъри бўлиб, Ғафур Ғулом мазкур асарида чинакам
бадиий кашфиётларга қодирлигини исботлаган еди. Унинг дастлабки
мисраларини еслайлик:
Зўр карвон йўлида етим бўтадек
Интизор кўзларда ҳалқа-ҳалқа ёш,
Енг кичик заррадан Юпитергача
Ўзинг мураббийсан, хабар бер, қуёш.
Шеърда муаллиф йиғлаётган отани етим бўтага ўхшатяпти. Бундай ноёб
ўхшатиш кўп асрлик жаҳон поэзиясида учрамаса керак. Мана бундай бадиий
3
Kleinmichel Sigrid. Aufbruch aus orientalischen Dichtungstraditionen. Studien zur usbekischen
Dramatik und Prosa zwischen 1910 und 1934. – Budapest: Akadémiai Kiadó, 1993.
15
кашфиётлар, чинакам санъат дурдоналари, умрбоқий асарлар яратганлиги
сабабли Ғафур Ғулом, унинг ўз сўзлари билан айтганда, “ўзбек элининг
ғурури”га айланган еди.
Муҳокама учун саволлар:
2.1 . Ғафур Ғулом қандай эстетик принциплар асосида ижод қилди?
2.2 . Қайси тўплам Ғафур Ғулом шеъриятининг энг катта муваффақияти сифатида
эътироф этилган?
2.3 . Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси қандай жанр намунаси ҳисобланади?
2.4 . Ғафур Ғуломнинг урушдан кейинги лирикасида ўша давр адабиётининг қайси
иллатлари ўз муҳрини қолдирган?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. Ғ.Ғуломнинг етук асарларини замонавий аспектда ўрганиш.
2-амалий машғулот:
Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси
Дарснинг мақсади: Қисса мазмуни билан танишиш ва образларга тавсиф бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Асар мазмунини сўзлай олади.
1.1.2. Қиссадаги образларга тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Ғ.Ғуломнинг «Шум бола» қиссаси , мавзуга алоқадор барча асарлари,
Ғафур Ғулом портрети.
Ишни бажариш тартиби:
1. Қисса яратилиш жараёни ҳақида маълумот бериш.
2. Шум бола- Қоравойга тавсиф бериш.
3. Асардаги Сарибой образ ҳақида фикр юритиш.
4. Султон ўғри образига тавсиф бериш.
5. Асардаги бошқа образлар таҳлили.
6. Асарнинг юмор жанирига тегишли эканлигини изоҳлаш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. Ғ.Ғуломнинг «Ёдгор» қиссаси мўтолааси.
1.1. Қиссадаги барча образларга тавсиф беринг.
1.2. Мазмунини сўзлаб беринг.
2-топшириқ. Ғафур Ғулом мақолалари таҳлили.
2.1. «Фольклордан ўрганайлик» мақоласини таҳлил қилинг.
2.2. «Хоки Мусалло” мақоласини тавсифланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Ғ.Ғулом «Шеърлар» Т., 1969 й, 67-100 бетлар.
2. Ғ.Ғулом «Виқор» Т., 1980 й., 47-65 бетлар.
3. Ғ.Ғулом «Ёдгор» қиссаси 1936 й.
4. Жамоа «XX аср ўзбек адабиёти тарихи»Т., 1999 й, 230-бет.
5. Ғ.Ғулом «Шум бола» Т, 1992 й., 141 бет.
2-семинар машғулот:
Ғ.Ғулом ҳикояларида мавзу ранг-бранглиги
Дарснинг мақсади: Адиб ҳикоялари мазмуни билан танишиш ва образларга тавсиф бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Асарлар мазмунини сўзлай олади.
1.1.2. Ҳикоялардаги образларга тавсиф бера олади.
16
Керакли жиҳозлар: Ғ.Ғуломнинг «Ҳийлаи шаърий», “Чорбозорчи”, “Йигит” каби мавзуга
алоқадор барча ҳикоялари, Ғафур Ғулом портрети.
Ишни бажариш тартиби:
1. «Ҳийлаи шаърий» ҳикоясининг мазмуни ҳақида маълумот бериш.
2. Чорбозорчи образига тавсиф бериш.
3. Йигит образи ҳақида фикр юритиш.
4. “Энг расво номози аср” ҳикояси образларига тавсиф бериш.
5. Ҳикоялардаги бошқа образлар таҳлили.
6. Асарларнинг юмор ва сатира йўналишида эканлигини изоҳлаш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. Ғ.Ғуломнинг «Менинг ўғригина болам» ҳикояси мутолааси.
1.1. Ҳикоядаги барча образларга тавсиф беринг.
1.2. Мазмунини сўзлаб беринг.
2-топшириқ. Ғафур Ғулом достонлари таҳлили.
2.1. «Икки васиқа» мақоласини таҳлил қилинг.
2.2. «Кўкан” достонини тавсифланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Ғ.Ғулом «Шеърлар» Т., 1969 й, 67-100 бетлар.
2. Ғ.Ғулом «Виқор» Т., 1980 й., 47-65 бетлар.
3. Ғ.Ғулом «Ёдгор» қиссаси 1936 й.
4. Жамоа «XX аср ўзбек адабиёти тарихи»Т., 1999 й, 230-бет.
5. Ғ.Ғулом «Шум бола» Т, 1992 й., 141 бет.
Назорат саволлари:
Ғ.Ғулом
1. Ғ.Ғуломнинг биринчи китоби нима деб номланади?
2. Ғ.Ғулом ҳикояларидан қайсиларини биласиз?
3. Шоир шеъриятида Навоий ижодининг таъсири борми?
4. Адиб «Хоки Мусалло» мақоласини нима муносабат билан ёзган?
5. Ғ.Ғулом «Фолклордан ўрганайлик» мақоласида қайси муаммоларни кўтариб чиққан?
6. «Шум бола» асари ғояси нима?
7. «Ёдгор» қиссасида етакчи образларга кимларни киритасиз?
8. Адиб қайси чет ел ёзувчиларининг асарларини таржима қилган?
9. Ғ.Ғулом публицистикаси ҳақида нима дея оласиз?
10. Ғ.Ғуломнинг илк ҳикоялар тўпламлари қайсилар?
11. «Гули ва Навоий» долстони нечанчи йил нашр етилган?
А. 1965 й. В. 1953 й. С. 1968 й.
Д. 1960 й. Е.1958 й.
17
Мавзу: ОЙБЕК ИЖОДИЁТИ
Асосий саволлар:
1.Адибнинг ҳаёт йўли
2. Ойбек ижодиёти
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Адиб ҳаёти, Ойбек маҳорати,
адиб ҳикоялари, 30-йиллар шеъриятидаги ўзига хосликлар, Чўлпон ижоди
таъсири, Ойбек-қиссанавис, достонлар, давр ва лирика, “Навоий” романи,
адибнинг бошқа романлари, адабиётшунослик фаолияти.
Дарс мақсади: Ойбек ижодиётининг ўзига хос жиҳатлари ва асарлари
асосида адиб маҳорати ҳақида маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1. 1.1. Ойбек ҳаёт йўлини билиб олади.
1.1.2. Адиб асарлари моҳиятини тушуниб олади.
1.1.3.Ойбек романларини бошқа адиблар романлари билан солиштиради ва
роман савиясини аниқлаб беради.
1-савол баёни:
Ойбек 1905 йил 16 январда Тошкентнинг эски шаҳарида тўқувчи оиласида
туғилди. Дастлабки таълим эски мактабда, сўнг билим юрти ва олий
даргоҳларда таҳсил олди. А.Навоий, Бедил, Ҳофиз, Сўфи Оллоёр шеъриятлари
билан танишади. Унинг «Туйғулар» (1926), «Кунгил найлари» (1929)
тўпламлари, «Дилбар-давр қизи» (1932), «Ўч» (1932), «Темирчи Жўра» (1934),
«Бахтигул ва Соғиндиқ» (1933), «Ўрознинг бахти» (1938) каби достонлари
босилиб чиқди.
Ойбекнинг ЎзФА нинг ҳақиқий аъзоси ва ижтимоий фанлар бўлими
бошлиғи бўлганлиги маълум. Унинг «Бола Алишер», «Болалик» қиссалари
мавжуд.
Адибнинг афоризмга айланган «Навоий- ўзбек адабий тилининг
асосчиси» мақоласи ҳаммамизга маълум. Шунингдек, унинг «Қутлуғ қон»,
«Улуғ йўл», «Олтин водийдан шабадалар», «Қуёш қораймас», «Навоий»
романлари бор.Ойбекнинг «Навоий» романи ўша даврда СССР Давлат
мукофоти (1946), «Болалик» қиссаси эса Ҳамза номидаги Давлат мукофотига
(1963) сазовор бўлган.
Адиб 1951 йил апрелида оғир хасталикка қатағонлар туфайли йўлиққан эди,
лекин у ижоддан тўхтамади. Бироқ 1968 йил 1 июлда, 63 ёшида вафот этди.
Муҳокама учун саволлар:
2.1 Ойбек ижоди қайси жиҳатлари билан аҳамиятли?
2.2 Адиб ижодидаги етакчи жанр қайси деб биласиз?
2-савол бўйича дарс мақсади: талабаларни Ойбек ижодиёти билан
таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1 Ойбекнинг илк ижод намуналари билан танишади.
2.1.2. Адиб насрининг ўзига хос хусусиятларини ўрганади.
18
2.1.3. Ойбек шеъриятидаги “соф лирика”атамасини шарҳлай олади.
2-саволнинг баёни
Ойбекнинг дастлабки шеъри 1922 йили “Армуғон”тўпламида босилган
“Чолғу товуши” шеъри эди. 1-шеърий тўплами “Туйғулар” 1926 йил чоп
этилган. Сўнг “Машъала” (1932) нашр этилди. Достонлари: “Дилбар - давр
қизи ”(1932), “Ўч” (1932), “Бахтигул ва Соғиндиқ” (1933), “Навоий” (1937),
“Қизлар”(1947), “Даврим жароҳати” (1965). “Гули ва Навоий” (1968).
Шунингдек, “Темур” ва “Бобур” достонлари тугалланмай қолган.
Достонларда орттирилган тажриба, воқеликни кенг эпик планда тасвирлаш
борасида “Евгений Онегин” таржимасидан олинган сабоқ Ойбекни наср томон
етаклади. Ойбекнинг биринчи романи бўлган “Қутлуғ қон” асарида характер
талқинидаги маҳорат, умуман, асар воқеалари, қаҳрамонлар ҳаракатидаги
изчиллик ҳамда табиийлик, бир сўз билан айтганда, узвий боқлангандир.
Ойбек “Қутлуғ қон”ни ёзиб тугатиши билан уни давом еттириш иштиёқида
бўлди. Урушнинг бошланиши адиб ижодий ниятларини ўзгартириб юборди.
Ниҳоят, 1967 йилда “Қутлуғ қон”нинг давоми “Улуғ йўл” романи майдонга
келди.
Ойбек уруш бошланган куниёқ “Ёвга ўлим” номли шеърини ёзади.
Фашизмга қарши курашга чақирувчи “Жасур йигитларга”, “Автомат”, “Изсиз
қишлоқ”, “Зафар бизники” сингари шеърлар Ойбек поэзиясининг энг яхши
намуналаридан бўлиб қолди. “Ватан”, “Ватан ҳақида қўшиқ”, “Ватан қасидаси”
шеърларида Ойбек мумтоз ва бетакрор муқаддас Ватан образини яратди.
Ойбек 30-йилларда ёзилган “Сўнгги йилларда ўзбек поэзияси”, “Ўзбек
поэзиясида тил”, “Ғафур ҳақида”, “Танқид соҳасида саводсизлик ва урйиқитчиликка қарши ўт очайлик” сингари мақолалари билан адабиётшунослик
ривожига катта ҳисса қўшди.
Ойбек Навоий дунёқарашидаги жараёнларни, мураккабликни силжишу
ўзгариш ва чекланишларни кўрсатишга алоҳида еътибор берди.
Навоий мутафаккир олим ва фозил давлат арбобигина эмас, балки буюк
шоир еди. Шу сабабли у “Навоий” романида қаҳрамонини қатор эпизодларда
илҳом оғушида, ижод сеҳри билан бандликда “Фарҳод ва Ширин” устида
ишлаш манзараларида беради.
Йирик маданият арбоблари Ойбек ижодига юқори баҳо берадилар. Атоқли
рус ёзувчиси А.Фадеев “Қутлуғ қон” ва “Навоий”ни мислсиз воқеа бўлган
нодир асарлардир” деб баҳолайди. Шундай асарлар яратилганлиги сабабли, 30йиллар ва уруш даври Ойбек ижодий йўлининг етуклик босқичини ташкил
етади. Урушдан кейинги йиллар эса ёзувчи ижодий йўлининг сўнгги босқичи
ҳисобланади. Турли-туман ижтимоий ва ҳаётий мураккабликлар, зиддиятлар
туфайли Ойбек бу даврда илгариги босқичлардаги каби муваффақиятларга
ериша олмайди. Хусусан, “Олтин водийдан шабадалар” романида
конфликцизлик “назария”сининг таъсири сезилса, “Қуёш қораймас” асари
композисиясининг номукаммаллиги билан китобхонда қониқмаслик туйғусини
уйғотади. Адибнинг “Зафар ва Заҳро”, “Ҳақгўйлар”, “Нур қидириб” асарлари
бўлса Покистон ҳаётининг бирёқлама, яъни ҳукмрон мафкура таъсирида
19
чизилган сохта манзараларини гавдалантириши4 билан адабиётда сезиларли
ҳодиса даражасига кўтарилмади. Ёзувчининг 60-йилларда яратилган “Даврим
жароҳати” достони ва “Болалик” повести кўплаб гўзал ҳаққоний манзараларга
бойлиги билан ижодкор истеъдоди буткул сўнмаганлигидан далолат берувчи
асарлар бўлиб қолди.
Муҳокама учун саволлар:
2.1. Ойбекнинг қайси шеъри табиат лирикасининг нодир намуналаридан бири
сифатида еътироф етилган?
2.2. Ойбекнинг қайси асари поэмачилик соҳасидаги энг жиддий ютуқи
ҳисобланади?
2.3. Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романи ҳозирги кунларда қандай талқин етилиши
тўғри бўлади?
2.4. Ойбекнинг “Олтин водийдан шабадалар” романида урушдан кейинги
йиллар адабиётидаги қайси салбий ҳодисанинг таъсири сезилади?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. Ойбек публицистикасини атрофлича ўрганиш ва илмий тадқиқ этиш
2. Ойбекнинг 20- йиллар шеъриятини қиёсий ўрганиш
3-амалий машғулот:
Ойбекнинг “Навоий” романининг ўзбек адабиётида тутган ўрни
Дарснинг мақсади: Ойбекнинг “Навоий” романи ғояси, мавзуси, образлари билан
талабаларни таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Роман мазмунини билиб олади.
1.1.2. Образларга тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Ойбекнинг “Навоий” романи, Ойбекнинг бошқа асарлари, адиб
портрети, Ойбек ҳақидаги баъзи рисолалар.
Ишнинг бажариш тартиби:
1. “Навоий” романи билан танишиш.
2. Асардаги Навоий образига тавсиф бериш.
3. Султонмурод, Дилдор, Арслонқул образларига тавсиф бериш.ъ
4. Асардаги салбий образларга изоҳ бериш.
5. Асардаги Тўғонбек образини тавсифланг.
6. Асардаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима ўртасидаги муносабатни аниқлаш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ. Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романи мутоаласи.
1.1 Роман мазмунини сўзланг.
1.2. Асардаги образларни тавсифланг.
2 – топшириқ. Ойбекнинг “Наматак” шеъри таҳлили.
2.1. Шеър моҳиятини изоҳланг.
2.2. Шеърдаги табиат образлари ҳақида сўзланг
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Ойбек “Навоий” романи, Т., 1995 йил.
2. Ойбек “Қутлуғ қон” романи, Т., 1968 йил.
3. Ойбек “Созим”, Т., 1980 йил, 15-бет
4
Kleinmichel Sigrid. Aufbruch aus orientalischen Dichtungstraditionen. Studien zur usbekischen
Dramatik und Prosa zwischen 1910 und 1934. – Budapest: Akadémiai Kiadó, 1993.
20
4. Ойбек “Қуёш қўшиғи”, Т., 1955 йил, 117-бет
3-семинар машғулот:
Ойбекнинг ҳикоянавислик маҳорати
Дарснинг мақсади: Ойбекнинг “Гулнор опа”, “Фонарчи ота” ҳикоялари ғояси,
мавзуси, образлари билан талабаларни таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.3. “Гулнор опа” “Фонарчи ота” ҳикоялари мазмунини билиб олади.
1.1.4. Образларга тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Ойбекнинг “Гулнор опа”, “Фонарчи ота” ҳикоялари, Ойбекнинг бошқа
асарлари, адиб портрети, Ойбек ҳақидаги баъзи рисолалар.
Ишнинг бажариш тартиби:
1. “Гулнор опа” ҳикояси билан танишиш.
2. Асардаги бола образига тавсиф бериш.
3. “Фонарчи ота” ҳикоясидаги образларига тавсиф бериш.
4. Асарлардаги салбий образларга изоҳ бериш.
5. Ҳикоялардаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима ўртасидаги муносабатни аниқлаш.
6. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ. Ойбекнинг “Олтин водийдан шабадалар” романида конфликт
масаласи.
1.1 Роман мазмунини сўзланг.
1.2. Асардаги образларни тавсифланг.
1.3. Романдаги конфликт масаласи ҳақида сўзланг.
2 – топшириқ. “Ойбек – А.Қодирий ижодининг тадқиқотчиси сифатида” мавзусини
ўрганиш
2.1. Ушбу мавзу моҳиятини изоҳланг.
2.2. Ойбекнинг Қодирий асарларига муносабат билдирган мақолаларини топиб, тадқиқ
этинг, улар ҳақида сўзланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
5. Ойбек “Навоий” романи, Т., 1995 йил.
6. Ойбек “Қутлуғ қон” романи, Т., 1968 йил.
7. Ойбек “Созим”, Т., 1980 йил, 15-бет
8. Ойбек “Қуёш қўшиғи”, Т., 1955 йил, 117-бет
3-мавзу: Ойбек
Ойбекнинг «Армуғон» тўплами қачон нашр этилган?
Унинг биринчи шеърий тўплами нима деб номланади?
Ойбекнинг йирик насрий асарлари қайсилар?
Унинг достончилик соҳасига қўшган ҳиссаси нималарда кўринади?
20- йиллир шеъриятига Ойбек қайси тенденцияларни олиб кирди.
Ойбекнинг «Даврим жароҳати» достони нима ҳақида?
Ойбекнинг “Навоий” романи нима муносабат билан ёзилган?
“Навоий” романида қайси тарихий шахслар асосий қаҳрамон даражасига
кўтарилишган?
9. Асардаги тўқима образларга тавсиф беринг.
10. Унинг «Олтин водийдан шабадалар» романи нима сабабдан савияси паст асарлар
сирасига киритилади?
11. Ойбек қачон туғилган?
А. 1903 й.
В. 1905 й. С.1908 й. Д. 1910 й. Е. 1915 й.
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
21
4-мавзу: АБДУЛЛА ҚАҲҲОР
Асосий саволлар:
1. Адиб ҳаёти ва фаолияти
2. Абдулла Қаҳҳор бадиий маҳорати
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Улкан истеъдод, бахслар, «Сароб» романи машаққатлари, А.Қаҳҳор
ҳикоячилик мактаби, комедия ва қиссалари, «Синчалак» довруғи, публицистик
асарлар, талабчан устоз.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. А.Қаҳҳор ҳаёти ва фаолиятини билиб олади
1.1.2. Адиб ҳикоялари савиясинининг юқорилигини бошқа ҳикоялардан
фарқлайди.
1.1.3.Адиб маҳоратини бошқа ижодкорлар маҳорати билан солиштиради.
1-савол баёни:
А.Қаҳҳор 1907 йилнинг 17 сентябрида ҳозирги Хўжанд вилоятининг Ашт
туманидаги қишлоқлардан бирида туғилган. Отаси темирчи бўлган. У аввал
эски мактабда, сўнг билим юртида ўқийди.Ўрта Осиё Давлат
Университетининг ишчилар факультетида ўқиди.Чехов, Гоголь, Тургеневлар
ижоди билан танишди. Сўнг ўша САГУ нинг Педагогика факультетини
битириб,аспирантурада ўқиди. У «Қизил Ўзбекистон» газетаси ва «Муштум»
журналида ишлади. 1934-37 йилларда «Совет адабиёти » журналида масъул
котиб, сўнг Ўзбекистон нашриётида муҳаррир, 1954-1956 йилларда Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмасининг раиси бўлиб ишлади.
У 1968 йил 25 майда оғир хасталикдан сўнг вафот этди. У ёш ижодкорларга
маслаҳатгўй ва ғамхўр устоз эди.
Муҳокама учун саволлар:
1.1. А.Қаҳҳор болалиги ҳақида қайси асарда сўз боради ва сиз у ҳақида нималар
биласиз?
1.2. А.Қаҳҳор фаолиятида ёш ижодкорларга муносабат қандай эди?
2-савол бўйича дарс мақсади:
А.Қаҳҳор асарлари билан таништириш орқали адиб маҳоратини очиб бериш.
Идентив ўқув мақсади:
2.1.1. А.Қаҳҳор ҳикояларидаги адиб маҳорати сабабларини билиб олади.
2.1.2. А.Қаҳҳорнинг «Сароб» романи мазмуни билан танишади.
2.1.3. Адиб асарлари ҳақида сўзлай олади. Маъруза матни
2-саволнинг баёни
А.Қаҳҳор ижоди 1923 йил «Муштум» журналида фельетони босилиши билан
бошланди. Шундан кейин у матбуотда «Гулёр», «Ялангоёқ», «Норин шилпиқ»,
«Мавлон куфур», «Ниш» тахаллуслари билан ижод қилди.
Унинг биринчи китоби «Қишлоқ ҳукм остида» бўлиб, 1932 йил нашр
қилинган. Сўнг «Олам яшаради», «Тангрининг кулгиси» ҳикоялари босилди.
А.Қаҳҳор қисқа муддатда М.Горкийнинг «Менинг университетларим»,
Ф.Гладковнинг «Оловли от», Л.Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» (1-2 том)
22
ларни таржима қилди. Унинг «Сароб» романи 1934 йил чоп этилди. А.Қаҳҳор 3
нарсани: ҳалоллик, шижоат-жасорат ва талантни бадиий ижоднинг устуни деб
билди.
Унинг «Анор», «Бемор», «Ўғри», «Адабиёт муаллими», «Санъаткор»,
«Жонфиғон», «Қобил бобо», «Даҳшат» ҳикоялари машҳур.
Адибнинг «Қўшчинор чироқлари» романи, «Синчалак», «Ўтмишдан
эртаклар» қиссалари ҳам адабиётимизда катта аҳамиятга молик.
Муҳокама учун саволлар:
2.1. А.Қаҳҳор маҳоратини қайси омиллар белгилаб беради?
2.2. Адиб ҳикояларини мавзулар бўйича тасниф қила оласизми?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. А.Қаҳҳор асарларини ҳозирги кун мезонлари асосида ўрганиш
2. «Сароб» нинг бугунги кундаги янгича таҳлилини яратиш.
4-амалий машғулот:
Абдулла Қаҳҳор романларининг ижодий тақдири масаласи. А.Қаҳҳорнинг
“Сароб” романи
Дарснинг мақсади: Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” ва “Қўшчинор чироқлари” романларини
бугунги кун мезонлари орқали таҳлил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Романлар мавзуси ва ғояси, мазмун моҳиятини ўрганади.
1.1.2. Асарлар образларига бугунги кун нуқтаи назаридан тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” ва “Қўшчинор чироқлари” романлари,
“Ўтмишдан эртаклар” қиссаси, мавзуга оид барча адабиётлар. Абдулла Қаҳҳор
ҳикоялари.
Ишни бажариш тартиби:
1.“Сароб” романи мавзуси ва ғоясини аниқлаш.
2.“Сароб” романини образларига тавсиф бериш.
3.“Қўшчинор чироқлари” романи мазмун ва моҳиятини аниқлаш.
4. Роман образларига тавсиф бериш.
5. Асарларни бугунги кун назарида баҳолаш.
6. Романлар бадииятини далиллаш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ. А.Қаҳҳорнинг айрим ҳикоялари таҳлили.
1.1. “Ўғри” ҳикоясини таҳлил қилинг.
1.2. “Анор” ҳикоясини таҳлил қилинг
1.3. “Бемор” ҳикояси моҳиятини изоҳланг.
2 – топшириқ. “Ўтмишдан эртаклар” қиссаси таҳлили.
2.1. Қиссадаги образларини тавсифланг.
2.2. Қисса ғояси, мавзуси ҳақида сўзланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. А.Қаҳҳор “Сароб”, Т., 1995 йил, 256 бет.
2. А.Қаҳҳор. Асарлар. 5 жилдлик, 1-жилд, Т., 1987 й., 285, 291 – бетлар.
3. А.Қаҳҳор “Замондошлари хотирасида” Т., 1987 ий., 361-бет
4-семинар машғулот:
А.Қаҳҳор драмаларида юмор. А.Қаҳҳорнинг ёш ижодкорлар ҳақидаги
мақолалари таҳлили
23
Дарснинг мақсади: Абдулла Қаҳҳорнинг “Шоҳи сўзана” ва “Тобутдан товуш”,
“Аяжонларим”, “Оғриқ тишлар” драмаларини бугунги кун мезонлари орқали таҳлил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.3. Драмалар мавзуси ва ғояси, мазмун моҳиятини ўрганади.
1.1.4. Асарлар образларига бугунги кун нуқтаи назаридан тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Абдулла Қаҳҳорнинг “Шоҳи сўзана” ва “Тобутдан товуш”,
“Аяжонларим”, “Оғриқ тишлар” драмалари, мавзуга оид барча адабиётлар. Абдулла
Қаҳҳор ҳикоялари.
Ишни бажариш тартиби:
1“Шоҳи сўзана” драмасининг мавзуси ва ғоясини аниқлаш.
2“Тобутдан товуш” драмасини образларига тавсиф бериш.
3.“Аяжонларим” драмаси мазмун ва моҳиятини аниқлаш.
4. Драмалар образларига тавсиф бериш.
5. Асарларни бугунги кун назарида баҳолаш.
6. “Оғриқ тишлар” драмаси бадииятини далиллаш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ. А.Қаҳҳорнинг ёш ижодкорлар ҳақидаги мақолалари таҳлили
.
1.1. “Ёшлар билан суҳбат” мақоласини таҳлил қилинг.
1.2.Мақоладаги ёш адибларнинг асарларига муносабатни таҳлил қилинг
1.3. Мақола моҳиятини изоҳланг.
2 – топшириқ. А.Қаҳҳор афоризмлари – ҳикматлари таҳлили.
2.1. Ҳикматларга мисоллар келтиринг.
2.2. Улар англатган мазмун, ғоя, мавзу ҳақида сўзланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. А.Қаҳҳор. Ёшлар билан суҳбат. –Т., Ёш гвардия.1968. 17-21-бетлар.
2. А.Қаҳҳор “Сароб”, Т., 1995 йил, 256 бет.
3. А.Қаҳҳор. Асарлар. 5 жилдлик, 1-жилд, Т., 1987 й., 285, 291 – бетлар.
4. А.Қаҳҳор “Замондошлари хотирасида” Т., 1987 ий., 361-бет
4- мавзу: Абдулла Қаҳҳор
1. А.Қаҳҳор ижодий мероси нималарда кўринади?
2. «Сароб» романи машаққатлари нима сабабдан юзага келди?
3. А.Қаҳҳорнинг биринчи ҳикоялари қайси журналда нашр этилди?
4. Адибнинг «Муштум» журналидаги тахаллусларини биласизми?
5. А.Қаҳҳор ҳикоячилик маҳорати қайси мавзуларда акс этган?
6. Ҳикояларини қандай тоифалаш мумкин?
7. А.Қаҳҳор драматик асарларини сананг?
8. Унинг публицистик маҳорати айнан қайси асарларда кўзга ташланади?
9. А.Қаҳҳорнинг «Қўшчинор чироқлари» романи савияси ҳақида сўзланг?
10. Ижодкор Саидий образи орқали қайси тип одамларни кўрсатиб берган?
11. Ёзувчининг замонавий мавзудаги ҳикояларини сананг?
12. А.Қаҳҳорнинг «Маҳалла» ҳикояси қайси мавзуда ёзилган?
А. Замонавий.
В. Тарихий. С. Ҳажвий. Д. А ва В. Е. В.ва С.
13. «Синчалак» қиссаси нечанчи йил юксак баҳога сазовор бўлган?
А. 1955 й. В. 1958 й. С. 1959 й. Д. 1960 й. Е. 1964 й.
24
5-мавзу: ҲАМИД ОЛИМЖОН
маъруза мавзусининг технологик харитаси
Асосий саволлар:
1. Ҳ.Олимжон ҳаёти ва фаолияти
2. Унинг ижодиёти ҳақида.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Қисқа ва унумли ҳаёт,билим олиш, шеърий тўпламлар, сарбаст шеър,
жанговор руҳ, «янги» инсонни шарафлаш, «Бахтлар водийси» балладаси,
ғаройиб ташбеҳлар, руҳ мусаввири, ҳарбий лирика, эртаклар таъсири,
истеъдодли драматург.
Идентив ўқув мақсадлари :
1.1.1. Ҳ.Олимжон ҳаёти тафсилотларидан хабардор бўлади.
1.1.2. Ҳ.Олимжон бадиий маҳоратини сўзлай олади.
1.1.3. Асарлари ва шеърларини таҳлил қила олади.
1-савол баёни:
Ҳ.Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах шаҳрида туғилган. 4 ёшга
етмасдан отадан етим қолған ва Азим бобо қўлида тарбия кўрган. Шоир илҳоми
манбаини Азим бобо хонадонига Фозил Йўлдош ўғли ташрифи ва онаси
Комила ая сўзлаган эртаклардан қидириш жоиз. Шоир 1916 йилги Жиззах
қўзғолони ва унинг бостирилишининг гувоҳи бўлди.Орадан икки йил ўтгач, у
Жиззахдаги Наримонов номидаги тўлиқсиз ўрта мактабга ўқишга киради. 1923
йил Самарқанддаги ўзбек билим юртида таҳсил олади. 1928 йил Ўзбекистон
Олий педогогика институтининг иқтисод факультетида ўқийди. 1929 йил илк
шеърий тўплами «Кўклам» босилиб чиқади.У турли нашриётларда ишлайди.
Хусусан, «Қурилиш» журнали, «Ёш ленинчи» газетаси шулар жумласидан.
1939 йили у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига масъул котиб этиб тайинланади.
Ҳ.Олимжон 1944 йил 3 июль куни бахтсиз тасодиф туфайли ҳалок бўлган.
Муҳокама учун саволлар:
1.2. Ҳамид Олимжон ҳаётидаги қайси тафсилотлар асарларидан ўрин олган?
1.2. Шоирнинг ҳаётдаги орзуси қандай бўлган деб ўйлайсиз?
2-савол бўйича дарснинг мақсади:
Талабаларга шоирнинг ўзига хос лирикаси ва достонлари ҳақида маълумот
бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1. Ҳамид Олимжон лирикасининг мотивларини билиб олади.
2.1.2. Достонлари мазмунини фарқлайди.
2.1.3. Ҳамид Олимжон ижодида халқ оғзаки ижодиёти таъсирини англайди.
2-асосий саволнинг баёни:
Ҳамид Олимжон талабалик йилларида шеърлар ёза бошлаган. Илк шеърий
тўплами- «Кўклам» дан сўнг унинг «Тонг шабадаси» ҳикоялар тўплами эълон
қилинди.
Шоирнинг «Олов сочлар» (1931), «Пойга», «Ўлим ёвга» (1932), «Дарё
кечачи» (1936), «Шеърлар» (1937), «Ўлка», «Ойгул билан Бахтиёр» (1939) ва
25
«Бахт» (1940) шеърий тўпламлари, достонлари, таржималари кетма-кет нашр
этилди.
Адибнинг «Ўрик гуллаганда», «Ҳолбуки тун...», «Офелиянинг ўлими»,
«Ҳар юракнинг бир баҳори бор», «Жануб кечасида», «Дарё тиниқ...,», «Энг
гуллаган ёшлик чоғимда» сингари ўнлаб лирик дурдоналари борки, улардаги
нафис туйғулар шалоласи китобхонга орадан қанча йиллар ўтмасин ҳузур
бағишлаб туради. Бу шеърларида шоир руҳ мусаввири сифатада намоён бўлиб,
лирик қаҳрамоннинг нозик туйғу ва кечинмаларини моҳирона тасвирлаш
маданиятини тўла эгаллаганини кўрсатди.
Шоирнинг «Ойгул билан Бахтиёр» (1937) негизида «Маликаи Ҳуснобод»
эртаги, ундаги озодлик ва бахт ҳақидаги орзулар мужассамлашган. Унинг
«Семурғ ёки Паризод ва Бунёд» достонида ҳам эртаклар сюжетларининг сайёр
образлари мужассамлашган.
Ҳамид Олимжоннинг 30 йиллар адабий ҳаётида катта воқеа бўлган
«Зайнаб ва Омон» достони «янги ҳаёт» пойдеворини қураётган ёшлар ҳақидаги
бадиий пухта асардир. Адиб уруш йилларида ўзининг «Муқанна»,
«Жалолиддин Мангуберди» пьесалари билан халқни руҳлантирган бўлса,
«Жиноят» пьесаси орқали шўро мафкураси учун ёт инсон маънавияти
муаммоларига қаратмоқчи бўлади. Умуман, Ҳ. Олимжон учун инсон ва
жамиятнинг муаммолари биринчи ўринда туради.
Муҳокама учун саволлар:
2.1. Шоир шеърларида лирик қаҳрамон ўрни қандай бўлган деб ўйлайсиз?
2.2. Ҳамид Олимжон истеъдоди драматик жанрларда қандай намоён бўлган?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. Ҳ.Олимжоннинг насрий асарларини ўрганиш ва илмий тадқиқ этиш.
2. Шоир публицистикаси ҳақида хулосаловчи тадқиқот яратиш.
5-амалий машғулот:
Ҳамид Олимжоннинг “Зайнаб ва Омон” ва “Қуёшли қалам”
достонлари.
Дарснинг мақсади: “Зайнаб ва Омон” ва “Қуёшли қалам” достонлари мазмуни ва
қаҳрамонлари ҳақида маълумотга эга бўлиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. “Зайнаб ва Омон” ва “Қуёшли қалам” достонлари мазмуни билан танишади
1.1.2. Асарлардаги қаҳрамонларни тавсифлай олади.
Керакли жиҳозлар: Ҳамид Олимжоннинг “Зайнаб ва Омон” ва “Қуёшли қалам” достонлари,
унинг мавзуга оид асарлари, С.Азимовнинг “Абадият” монографияси, ёзувчи портрети.
Ишни бажариш тартиби:
1. “Зайнаб ва Омон” ва “Қуёшли қалам” достонларини мутолаа қилиш ва мазмунини
ўзлаштириш.
2. Зайнаб ва Омон образларига тавсиф бериш.
3. “Қуёшли қалам” достонидаги Ойбек образига тавсиф бериш.
4. Асарлардаги бошқа образларни тавсифлаш.
5. Достонлар бадиияти ҳақида сўзлаш.
6. Достонлар тили хусусида мулоҳаза билдириш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
26
1-топшириқ. Ҳамид Олимжоннинг “Ўрик гуллаганда” шерини таҳлил қилиш.
1.1. Шеър бадияти ҳақида сўзланг.
1.2. Шеърдаги поэтик образларни аниқланг.
2-топшириқ. “Ўзбекистон” шеъри мутолааси.
2.1. Шеърни ифодали ўқинг.
2.2. Шеърдаги ташбеҳларни аниқланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Ҳ.Олимжон. Ўрик гуллаганда. Т., 1990 йил, 294-бет. (49, 103-бетлар)
2. Ҳамид Олимжон. Зайнаб ва Омон Т., 1971 йил
3. Ҳамид Олимжон “Ўлка”. Т., 1990 йил.3-51-бетлар
5-семинар машғулот:
Ҳ.Олимжоннинг адабий-танқидий йўналишдаги ижоди. “Муқанна”
драмаси.
Дарс мақсади: Ҳ.Олимжоннинг адабий-танқидий йўналишдаги ижоди ва унинг
“Муқанна” драманинг ғояси ва мазмунидан талабаларни бохабар этиш.
Идентив ўқув мақсадлари.
1.1.1. Ҳ.Олимжоннинг адабий-танқидий йўналишдаги ижоди ҳақида билиб олади.
1.1.2. «Муқанна» дарамаси мазмуни билан танишади.
1.1.3. Асар образларига тавсиф беради.
Керакли жиҳозлар:
Ҳ.Олимжоннинг адабий-танқидий йўналишдаги ижод намуналари, Адибнинг
«Муқанна» драмаси, унинг бошқа мавзуга алоқадор асарлари, С.Азимовнинг «Абадият»
монографияси.
Ишни бажариш тартиби:
1. Ҳ.Олимжоннинг адабий-танқидий йўналишдаги ижодига тавсиф бериш
2. Унинг мақолалари билан танишиш
3. “Муқанна” драмасини ўқиш, мазмунини ўзлаштириш.
2. Драма образларига тавсиф бериш.
3. Муқанна образи талқинига эътибор қаратиш.
4. Асардаги тарихий шахсларни аниқлаш.
5. Драма тўқима образларга аҳамият бериш.
6. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1- топшириқ. Ҳ.Олимжоннинг «Ойгул билан Бахтиёр» эртак-достонини ўқиш.
1.1. Асар мазмунини ўзлаштиринг
1.2. Асар ғояси ва моҳиятига аҳамият беринг.
2- топшириқ. Олимжоннинг ҳикоянавислик фаолияти билан танишиш.
2.1. Ҳикоялар мазмунини ўзлаштиринг.
2.2. Ҳикоялар образларга тавсиф беринг.
Ушбу топшириқларга қуйидаги адбиётлардан жавоб топасиз:
1. Ҳ. Олимжон «Семурғ...», «Ойгул билан Бахтиёр» Т,, 1991 йил 55- бет.
2. С. Азимов. Сайланма. 2 томлик, 2- том, Абадият, Т., 1988 йил 3-202- бетлар.
3. Ҳ Олимжон «Зайнаб ва Омон», Т., 1971 йил.
5- мавзу: Ҳамид Олимжон
1. Ҳ.Олимжон адабий мероси нималарда кўринади?
2. Ҳ.Олимжоннинг биринчи шеърий тўплами нима деб номланади?
3. Унинг ижодий фаолияти қайси нашриётлар билан боғлиқ?
4. Шоирда насрий ижод намуналари ҳам бор эдими?
5. «Ойгул билан Бахтиёр» достони қайси эртак сюжети асосида ёзилган?
6. Нима сабабдан Ҳамид Олимжон «Бахт ва шодлик куйчиси» дея номланади?
7. Ҳ.Олимжоннинг бадиий публицистикага қўшган ҳиссаси нималарда кўринади?
8. Ҳ.Олимжоннинг достончилик маҳорати ҳақида гапиринг?
27
9. Шоир «Ҳолбуки тун» шеърида қайси ғояни илгари сурган?
10. 1916 йилги Жиззах қўзғолони адибнинг қайси асарларида акс этган?
11. «Ойгул билан Бахтиёр» достони нечанчи йил ёзилган?
А. 1935 й. В. 1937 й. С. 1939 й. Д. 1941 й. Е. 1928 й.
12. Ҳ.Олижон қачон вафот этган?
А. 1941 й.
В.1944 й.
С. 1946 й. Д. 1939 й. Е 1947 й.
Модул бўйича якуний хулосалар:
1. 1941-1945-йиллардаги уруш даврида шеърият, наср ва драматургия турларида яратилган
аксар асарлар сафарбарлик руҳига эга эди.
2. А.Навоийнинг 500 йиллик тўйи шу даврга тўғри келди ва бу тўйга тўяна сифатида шоҳ
асарлар – Ойбекнинг «Навоий» романи ва И.Султон, Уйғуннинг «Алишер Навоий»
драмалари вужудга келди.
3. «Совуқ уруш» ва унга жавобан бошланган тинчлик тарафдорлари ҳаракати мавзулари
ўзбек шеъриятини қуруқ риторика даражасига туширди. Лирик шеърият инсон
кечинмаларини иасвирлашдан узоқлашиб, янги уруш оловини ёқувчиларни қоралаш
масалаларига ўралашиб қолди.
4. Лирик шеърият урушдан кейин ўз мавқеини лиро-эпик асарларга бўшатиб берди, чунки
бу даврдаги қайта тикланиш ишларини шеърда акс эттириш мушкул эди.
5. Ушбу давр ўзбек адабиётига янги истеъдодларни тақдим этди.
6. Ғ.Ғулом ижоди, унинг жўшқин ва дардли шеърияти бу давр гултожи бўлди.
7.Ойбек шоҳ асарлари, лирик достонлари ҳам шу давр махсули.
8. А. Қаҳҳор ижоди ижодиёти, ҳикоячиликка қўшган улкан ҳиссаси бу даврдаги энг катта
ютуқларидан бири бўлди.
9.50-60- йилларда ўзбек адабиёти кўплаб буюк истеъдодларни майдонга келтирди.
10.Ўзбек публицистикаси ўзининг алоҳида ўрнига эга бўлди.
11.Адабиётда жанрлар тараққиёти ўзига хосликлари билан ажралиб турди. Хусусан лироэпик жанр тараққий этди.
АДАБИЁТЛАР:
1. Муаллифлар жамоаси «ХХаср ўзбек адабиёти тарихи»,Т.,1999 й.
2. С.Мирзаев, С. Шермуҳаммедов «Ҳозирги замон ўзбек адабиёти тарихи», Т., «Ўзбекистон»
нашриёти, 1993 й.
3. Шарафиддинов О. «Адабий этюдлар» китоби, Т., Ўз. Адабийнашр, 1967 й.
4. Шарафиддинов О. «Биринчи мўъжиза» китоби, Т., Ғ.Ғулом номидаги нашриёти, 1979 й.
5. Н. Худойберганов «Ишонч», Т., Ғ. Ғулом номидаги нашриёт, 1988 й.
6. И.Ғофуров. «Ўттиз йил изҳори»,Т,Ғ.Ғулом нашриёти,1989й.
7. Муаллифлар жамоаси. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи, Т., 1999.
8. Ғафуров И. Прозанинг шоири. Т., 1981.
9. О.Шарофиддинов «Янги замонага-янги тарона»,
10. «Замон, Қалб, Поэзия» китоби, Т., Ўзадабийнашр, 1962 й, 3-41 бетлар.
11. М.Қўшжонов «Бахсларда улғайган ижод», Сайланма, 2 томлик, Т., 1982 йил.
13. Allworth Edward. Uzbek Literary Politics. – New York: Columbia University Publications,
1964.
14. Allworth Edward. The Beginnings of the Modern Turkestanian Theater // Slavic Review.
Vol.23, №4. (Dec., 1964). – Р.676 – 687.
15. Allworth Edward. Central Asian Publishing and the Rise of Nationalism. – New York, 1965.
16. Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal
of Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
17. Kleinmichel Sigrid. Aufbruch aus orientalischen Dichtungstraditionen. Studien zur usbekischen
Dramatik und Prosa zwischen 1910 und 1934. – Budapest: Akadémiai Kiadó, 1993.
28
18. Wennberg Franz: An Inquiry into Bukharan Qadimism. Mirza Salim-bik. Berlin: Klaus Schwarz
Verlag 2002.
19. www.ziyonet.uz
20. www.gduportal.uz
21. www.nuqf.intal.uz
22. www.literature.uzww.ru.wikipedia.org./wiki/филология
23. www.slovari.yandex/ru/книги/КЛЭ/ филология
29
2-модул
Мавзу: МАҚСУД ШАЙХЗОДА
маъруза мавзусининг технологик харитаси
Асосий саволлар:
1. М.Шайхзода ҳаёт йўли
2. Адиб ижодиёти
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: публицистик кўтаринкилик,
оригинал поэтик образлар яратиш, чуқур фалсафий умумлашмалар чиқаришга
эришиш. Унинг шеъриятида Шарқ классиклари билан Оврўпа шоирларининг
анъаналари уйғунлашиб кетганлиги.
Идентив ўқув мақсадлари
1.1.1. Адибнинг ҳаёт йўли билан танишади
1.1.2. Адибнинг ҳаётидаги ўзига хосликларни билиб олади
1.1.3. Ҳаётий фактларнинг ижодиётига таъсирини аниқлайди
1-савол бўйича дарс мақсади:Талабаларга Шайхзоданинг ўзига хос
ҳаёт йўли ҳақида маълумот бериш
1-асосий масаланинг баёни:
Таржимаи ҳоли: М.Шайхзода 1908 йил Озарбайжоннинг Ганжи
вилоятига қарашли Оқтош шаҳрида туғилган. Отаси Маъсумбек обрўэътиборли шифокор бўлган. Санъат ва адабиётни севган, тарих ва фалсафага
қизиққан. Низомий ва фирдавсий, Низомий ва Фирдавсий, Навоий ва Фузулий,
Пушкин ва Лермонтов каби номларни ўз уйида бўлиб турган Оқтош
зиёлиларининг суҳбатида эшитган.
Ўқиш даври: Оқтошдаги ибтидоий мактаб, Бокудаги педагогика билим
юрти (!921-1925). Бу ерда Абдулла Шойиқ, Ҳусайин Жовид каби машҳур
ижодкорлардан сабоқ тинглаш ва улар таъсирида машқлар қила бошлаш.
Доғистоннинг Дарбанд, кейинчалик Бўйноқ шаҳарларида бир неча йил
ўқитувчи бўлиб ишлаш. Боку Олий педагогика институтида сиртдан ўқиш.
Ҳаётидаги қийин даврлар: 20-йилларнинг охирларида зиёлиларга нисбатан
қатағоннинг бошланиши. Отаси Маъсумбекнинг аксишўровий унсур сифатида
қамоққа олиниши. 18 ёшга тўлиб-тўлмаган Шайхзоданинг таъқиб этила
бошлаши. Она юртдан чиқиб кетиб 1928 йилда Тошкентга келиши.
Ўзбекистода ҳам бу таъқибларнинг давом этиши. Ўзбекистон унинг иккинчи
ватани бўлиб қолиши.
Шайхзоданинг Ўзбекистондаги фаолияти: Нариманов номидаги
техникумда ўқувчи “Шарқ хақиқати”, “Қизил Ўзбекистон”, “Ёш ленинчи”
газеталарида ишлаши. Кейинчалак яна педагогик фаолиятни давом эттиради.
Низомий номидаги пединститутда узоқ йиллар дарс беради.Илмий-тадқиқот
ишлари билан ҳам шуғулланади. Навоийнинг бадиий маҳорати ҳақида туркум
мақолалар эълон қилади. Вафотидан сал олдин “Ғазал мулкининг султони”
номли Навоий ҳақидаги машҳур мақоласини эълон қилади.
Шайхзоданинг қамалишига доир тафсилот: 1946-48 йилларда ВКП (б)
МИнинг адабиёт ва санъат масалаларига бағишланган машъум қарорлари
30
чиқади. Унда адабиёт ва санъат намоёндалари учун янги ижодий қолиплар
ясалади. Шундан келиб чиқиб, Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди”
трагедияси ўтмишни идеаллаштирувчи асардеб эълон қилинади. Унинг оргинал
ижодидан сиёсий камчиликлартопиш қийин бўлгач, В.Маяковскийнинг
“Владимир Ильич Ленин” достони таржимасидан жузъий камчиликлар топиб,
уни сиёсий айб даражасига олиб чиқишади. Хуллас, шоир 25 йилга озодликдан
маҳрум этилади. Шахсга сиғиниш иллати фош этилгачгина у махбусликдан
озод этилади.
Муҳокама учун саволлар
1. М.Шайхзода нима сабабдан 1950-йилда қамоққа олинди.
2. Адиб нима учунўзбек диёригакучли меҳр қўйган деб ўйлайсиз?
3. Адиб шахсияти ҳақида қандай фикрдасиз?
2-савол бўйича дарс мақсади: Шайхзоданинг ўзига хос ижод йўли ҳақида
талабаларга батафсил маълумот бериш
2-асосий масаланинг баёни
М.Шайхзоданинг Ўзбекистондаги ижодининг бошланиши: 1929 йилдан
эътиборан матбуотда кўрина бошлади. 30-йилларнинг биринчи ярмида кетмакет “Ўн шеър”, “Ундошларим” (1933), “Учинчи китоб” (1934), “Жумҳурият”
(1935) каби шеърий тўпламлар чиқарди. Бу тўпламга кирган аксарияти ҳали
ғўр, ҳаёт ҳақиқатидан узоқ, жорий сиёсатининг ақидалрини қўллабқувватлашга мойиллик кайфияти билан ёзилган эди. Масалан “Саноқли кунлар”
(1932) шеърида шундай мисралар бор:
Мен дунёда бўлмадим ишқ шоири,
Бирида “яша-яша”, бирида “гўзал пари”
Икки дафтар ёзадиган шоир шоир эмасми,
Шеърда кўзбўямачилик ўчтрилсин диллардан.
Бундай камчиликлар Шайхзоданинг тенгдошлари бўлган бошқа
ижодкорларга ҳам хос эди. 30-йилларда Шайхзода ўз устида қаттиқ ишлади,
билимини, маҳоратини ошириш учун астойдил меҳнат қилди. Бокудаги
пединститутни тугатгач, Ўзбекистон Фанлар комитетида ўзбек адабиёти бўйича
аспирантурада ўқиди. Шу даврдан бошлаб у мунаққид ва адабиётшунос
сифатида кўрина бошлади. Мақолаларида ўнлаб ёзувчиларнинг, шунингдек рус
ва жаҳон классикларининг асарларини таҳлил ва тарғиб қилди.
Шайхзодага Маяковский ижодининг таъсири: 30-йилларда шоирлар
ёппасига Маяковский ижодини ўрганишга куришдилар. Бу ўрганиш кўпинча
тақлид кўринишида эди. Маяковский, аслида жуда истеъдодли шоир бўлса-да
поэзиянинг эшигини сиёсатга ланг очиб қўйди5. Шеъриятнинг қўлини сиёсатга
боғлаб берилишига сабабчи бўлди. У ўша пайтда яратган шеърий андоза
бўйича фақат социалистик тузумни кўкларга кўтариб мақташ лозим эди. 30йилларда шу боисдан ҳам Маяковскийнинг “шогирд”лари кўпайиб кетди.
Фақат айрим ижодкорларгина унга кўр-кўрона эришмасдан, бу машҳур шоирга
хос бўлган жиҳатлардан самаралироқ ўрганишга ҳаракат қилдилар. Булар
5
Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal of
Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
31
сафида Шайхзода ҳам бор эди, Шайхзода дастлаб Маяковский шеърларининг
ташқи белгиларини ўзлаштириш йўлидан борган бўлса кейинчалик бу ташқи
белгилар муайян ички заруриятга бўйсинишини англайди. У Маяковскийнинг
янгича ўпоэтик образлар яратиш принципини ўзлаштиради. Натижада
Шайхзоданинг шеърларида воқеликни тадқиқ этиш теранлашади, ҳиссиёт ва
оргиналлик кучаяди. Бу жиҳатдан унинг “Ватан” (1934) шеъри характерлидир:
Ҳислар сиғмас қалбимга,
Ёндирмоқчи бўламан.
Лабимдаги папиросни
Осиё қуёшидан.
Уруш йиллари ижоди: “Кураш нечун?”, “Жанг ва қўшиқ”, “Кўнгил
дейдики...” ва рус тилида “Сааз”, “Гарозою роэкденнўе”, “Сердце гаворит” каби
тўпламлари чиқди. “Оқсоқол” (Й.Охунбобоев ҳақида), уруш мавзусида
“ўн бўлди”, “Женя”, “Учинчти ўғил” каби достонлар яратди.
Шайхзоданинг бу давр шеъриятининг хусусиятлари: одамларнинг ички
дунёси, маънавий фазилатлари чуқур очилгани; публицистик руҳ, нотиқлик
оҳанглари
кучайгани;
шеърларида
лирик
қаҳрамон
образининг
мукаммаллашганини кўзрамиз.
“Кураш нечун?”, “Капитан Гастелло”,
“Хаританг олдида”, “Йўқ мен ўлган эмасман”, “Чорак аср”, каби шеърларида
юқоридаги хусусиятлар ёрқин намоён бўлади.
Урушдан кейинги йиллар ижоди: қисқа муддат ичида унинг “Ўн беш
йилнинг дафтари”, “Олқишларим” “Замон торлари”, “Шуъла” каби тўпламлари
чиқди. Шайхзода қамоқдан чиққандан сўнг 1956-66 –йиллар мабойнида “Чорак
аср девони” “Тошкентнома” достони, “Йиллар ва йўллар” “Хиёбон”, “Дунё
боқий” каби асарлар нашр эттирди.
Шайхзоданинг урушдан кейинги ижодида баёнчилик, ваъзхонлик ва
мадҳиябозлик кучайди. “Ўзбек денгизига” шеърида буни кузатиш мумкин.
Шайхзода ижодида бундай ҳолатнинг кўзга ташланишининг иккихил сабаби
бор: 1) шоир ўз ижодига нисбатан талабни анча бўшаштиради; 2) бундай
ҳолатининг
келиб
чиқишига
урушдан
кейинги
“конфликтсизлик
назарияси”нинг таъсири бўлиши мумкин. Бу камчилик унинг 1956 йилдан
кейинги ижодида барҳам топа боради. Айниқса, шоирнинг “Ҳиёбон” тўпламида
“Дунё боқий” туркумида бу яққол сезилади. “Юксал тинчлик байроғи”дан:
Дўстлар омон бўлсин тинчлик қўшиғи,
Яшасин .....болтаю ўроқ!
Яшасин табассум, йўқолмин йиғи!
Бўлсин одамзотга тинч исён ўртоқ!
“Севги ва тинчлик” шеъридан
Биласанми, бўса нима?
У – сўзсиз ғазал!
Шайхзоданинг
1956-66
йиллар
оралиғида
яратилган
етук
шеърларидамазмун бойлиги, инсон психологиясини очиш, унинг юрак
дардларини куйлаш авж пардаларга кўтарилганлиги яққол кўзга ташланади. Бу
хусусиятларнинг унинг “Айрилиқ”, “Шеър чин гўзаллик синглиси экан...”,
“Қуёш ва ой”, “Хиёбон”, “Қалам”, “Бинафша”, “Товушлар”, “Кечир мени”,
32
“Майли, де” каби шеърларида кузатиш мумкин. Шоирнинг бу давр ижодида,
айниқса, “Ғафурга хат” (1966) шеъри алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу мазмун
йўналишига кўра марсиядир, яъни у Ғафур Ғулом вафотига бағишланган.
Лекин ундан мунгли бир таассурот қолмайди. Чунки, шеърда буюк инсон
ҳақида, унинг ҳаёт йўли тўғрисида ва умуман, инсон ҳаётининг зиддиятлари,
инсон умридаги ўткинчи ва боқий нарсалар ҳақида ёзилган. Бу ва яна шу
даврда яратилган бир қатор шеърлар Шайхзоданинг умрининг охирги
йилларида юксак балоғат чўққисига кўтарилганлигини кўрсатади.
Достончиликдаги ижоди: Шайхзода бутун ижоди давомида ўн бешга
яқин достон яратган. Булар 30-йилларда яратилган “Чироғ”, “Ўртоқ”, “Мерос”,
“Тупроқ ва ҳақ”, “Овчи қиссаси”, “Искандар Зулқарнайн”, уруш йилларининг
маҳсули бўлган “Женя”, “Ўн бирлар”, “Оқсоқол”, “Аҳмаджоннинг ҳикмати”,
“Учинчи ўғил”, урушдан кейинги тинч қурилиш йилларида ёзилган “Нурмат
отанинг туши”, “Тошкентнома” каби достонлардир. Бу лиро-эпик йўналишдаги
асарлар орасида энг машҳури “Токентнома” достонидир. Достонга хос
хусусиятлардан бири унинг яхлит воқеа асосига қурилмаганлиги. Шоир ўзи
айтмоқчи бўлган бир фикрни турли қирраларини айрим-айрим эпизодларда
очиб бериш йўлидан боради. Ташқи томондан қараганда бу эпизодлар ўзаро
боғланмагандек туюлиши мумкин. Лекин синчиклаб қараладиган, мушоҳада
қилиб кўриладиган бўлса улар ички бир мантиқий бутунликка эга эканлигини
пайқаш қийин эмас. “Тошкентжнома” – жанр табиати билан лирик-фалсафий
достон. У инсондаги фикрлар, туйғулар, ҳиссиётлар оқими ҳақидаги асардир.
“Тошкентнома” да эски мафкура таъсирида ёзилган парчалар ҳам йўқ эмас.
Лекин бутунича асар ҳозир ҳам ўз аҳамиятини сақлаб турибди.
Драматургия соҳасидаги ижоди: Шайхзода ўз ижодий фаолияти давомида
машҳур таниқли шахслар ҳақида бир неча драмматик асарлар яратган. Булар
“Жалолиддин Мангуберди” (1944), “Мирзо Улуғбек” (1961) ва тугалланмаган
“Беруний” каби асарлардир. “Жалолиддин Мангуберди” трагедияси уруш
йиллари ёзилган, саҳналаштирилган ва матбуотда у ҳақда яхши фикрлар
билдирилган. Лекин кейинроқ бу асар саҳнадан олиб ташланди. Орадан кўп
ўтмай Шайхзоданинг ўз қамалди. Шу билан бу асар узоқ вақт, яъни 43 йил
ўқувчи эътиборидан четда сақланди, фақат 80-йилларнинг иккинчи ярмига
келиб, дастлаб, “Ёшлик” журналида кейин эса, шоирнинг “Боқий дунё” (1988)
китобида эълон қилинди.
“Жалолиддин Мангуберди” уруш даврида ёзилган асар. Шунинг учун унда
ҳарбий ватанпарварлик, чет эл босқинчиларига қарши кураш, ватаннинг
муқаддаслиги ҳақидаги ғоялар кенг ўрин эгаллаган. Лекин унинг ғоявий
мазмуни фақат шундангина иборат эмас. У – романтик йўналишдаги тарихийфалсафий
асардир.
Шайхзоданинг
Жалолиддиннинг
фақат
мўғил
босқинчиларига қарши олиб борган курашининг тасвирлаши билан чекланади,
балки шу аснода тарихий жараённи таҳлил этади. Жалолиддиндек ўзининг
саралаган қўшнига эга бўлган улуғ бир саркарданинг енгилиш сабабларини
очишга интилади. 500 минг кишилик яхши қуролланган лашкарига эга бўлган
Хоразмшоҳнинг Чингизхон қўшинига қарши туролмаганлигига тарихдан жавоб
ахтаради. Бу ҳақда воқеалар ва образлар тасвирлари орқали иккита мантиқий
33
хулосанинг келиб чиқишига эришади: биринчидан, мамлакатнинг бошқарувчи
кучлар ўртасида аҳиллик бўлмаган, низо ва нифоқлар бу кучларни ичидан
кемирган; иккинчидан, мамлакат бошига келган хатарни донолик билан қилиш
ўрнига, эл бошида турганлар манманликка берилган. Ўзаро ҳушомадгўйликни
авж олдириган кучайтирган, ақл-идрок, фаҳм-фаросат орқага чекинган.
Мана шундай бир тарихий вазиятда Жалолиддин қиёфаси айрича кўзга
ташланади. У мамлакат тақдирини ўйлайди, юрт манфаатини ҳамма нарсадан
устун қўяди. У одамнинг кимлиги бошидаги тожи билан эмас, эл-юрт учун
қилган эзгу ишлари билан белгиланади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам
Жалолиддин кўз олдимизда ҳақиқий ватанпарвар, довюрак, шижоатли, зукко
инсон сифатида намоён бўлади.
Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” трагедиясини 1964 йилда ёзган. Бу асар
улуғ бобоколонимиз ғақида яратилган биринчи йирик асардир. Мазкур
трагедия биздан узоқда бўлган давр – XV аср ўрталаридаги Самарқанд
муҳитига олиб киради. Унда Хўжа Ахрор, Саид Обид, Аббос, Али Қушчи,
Саккокий,
Шайхулислом Бурхониддин, Абдураззоқ Самарқандий, Қози
Мискин каби тарихий шахслар, шунингдек, Феруза, Пири Зиндоний, Бобо
Кайфий, Отамурод, Кўр Қаландар каби тўқима образлар воситасида ўша давр
ҳаёти бадиий тадқиқ этилади.
Шайхзоданинг
биринчи
навбатда
Улуғбекнинг
мутафаккирлик
ҳислатларини очишга, фалсафий қарашларини очишга, инсон ва олам ҳақидаги
ўйларини тасвирлашга интилади. У илм ёрдамида тафаккур кучи билан
мамлакатни бошқаришни орзу қилади. Аммо бундай яҳши ниятлар ушалмайди.
Асарда Улуғбек фожеаси шунчаки ота ва ноқобил фарзанд ўртасидаги низо
оқибати сифатида кўрсатилмайди, балки чуқур тарихий илдизларга эга бўлган
ижтимоиий даража тарзида очилади. Драматург масалага кенроқ ёндошиб,
Улуғбек фожеаси XV аср воқеалигини моҳиятидан мантиқан келиб чиқишини
кўрсатиб беради.
“Мирзо Улуғбек” асарида Шекспир руҳи яққол сезилиб туради.
Шайхзоданинг Шекспирдан ўрганганини асарнинг сюжет қурилишида ҳам,
композициясида ҳам сезилиб туради. Хуллас “Мирзо Улуғбек” трагедияси ҳам
ХХ аср ўзбек адабиётининг энг сара асарлари рўйхатидан ўрин олган
асарлардан биридир.
Албатта Шайхзоданинг ҳамма асарлари ҳам давр синовларидан
муваффаққият билан ўтган эмас, леки бунинг учун шоирни айблаш тўғри эмас.
О.Шарафиддинов таъкидлаганидек, у адашса, замон билан бирга адашган,
изланса ҳам замон билан ҳамнафас изланган.
Шайхзоданинг адабиётшунослик фаолияти: Шайхзоданинг 1969- 1974
йиллар давомида нашр этилган 6 жилдлик асарларининг иккита китоби
адабиётшуносликка оид меъросни қамраб олган. Масалан, тўртинчи жилд
тўлиқ А.Навоий ҳақидаги тадқиқотларни ўз ичига олади. Унга “Гениал шоир”
рисоласидан ташқари Навоийнинг ҳаёти ва ижодини унинг бадиий маҳоратини
ўрганишга
бағишланган
йигирмага яқин мақоласи ҳам киритилган. Шунингдек, “Устознинг
санъатхонасида" мақолалар туркуми ва умрининг охирги пайтларида ёзилган
34
адабиётшуносликнинг мумтоз намуналаридан бири даражасига кўтарилган
асари - "Ғазал мулкининг султони" мақоласи ҳам шу жумладан ўрин олган.
"Асарлар"нинг 5 жилдида унинг ўзбек мумтоз адабиёти ва ХХ аср ўзбек
адабиёти шунингдек, халқ оғзаки ижоди нимуналари ҳақида ёзилган мақолалар
берилган. Шайхзоданинг рус ва қардош халқлар ҳақидаги мақолалари ҳам шу
жилдга жамланган.
Шайхзоданинг адабиётшунослик соҳасига бунчалик катта эътибор бериши
бежиз эмас. Чунки у узоқ йиллар давомида Низомий номли педагогика
институтида талабаларга адабиётдан сабоқ берган. Фан номзоди илмий
даражасига, доцент илмий унвонига эга бўлган.
Демак, Шайхзоданинг бадиий ижодининг соҳаларидаги асарлари блан ХХ аср
ўзбек адабиётида ўз ўрнига эга бўлган адибдир.
Муҳокама учун саволлар
2.1..М.Шайхзода лирик асарлари ҳақида нима дея оласиз?
2.2. Адиб драматургиясида шекспирона руҳ устунлиги ҳақида қандай
фикрлар билдириш мумкин?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
М.Шайхзода публицистикаси ҳақида мукаммал тадқиқот яратиши.
1-амалий машғулот
Мавзу: Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” трагедияси
Дарс мақсади: Мирзо Улуғбек трагедияси билан таништириш ва асардаги образлар
ҳақида мулоҳаза юритиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
Драматик асар ғояси ва ёзувчи маҳорати даражасини билиб олади.
Трагедия образларига тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: “Мирзо Улуғбек” трагедияси, мавзуга оид бошқа асарлар, мавзуга оид
бошқа адабиётлар.
Ишни бажариш тартиби:
8. “Мирзо Улуғбек” трагедияси ғоясини аниқлаш.
9. Асардаги сюжет унсурларининг тартибини аниқлаш.
10. Мирзо Улуғбек образига тавсиф бериш.
11. Асардаги тарихий ва тўқима образларни тавсифлаш.
12. Асар тили ҳақида фикр юритиш.
13. Асар ёзилган давр ҳақида фикр юритиш.
14. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. М.Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди” трагедиясининг таҳлили.
1.1. Драмадаги образларга тавсиф беринг.
1.2. Асар бадиияти ҳақида сўзланг.
2-топшириқ. М.Шайхзоданинг “Кураш нечун?” шеъри таҳлили.
1.1. Шеър ғояси ва моҳиятини аниқланг.
1.2. Шеърда қўлланган бадиий санъатларни топинг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. М.Шайхзода. Боқий дунё, Т., 1988 й., 2-51 -бетлар.
2. М.Шайхзода. Йиллар ва йўллар.2-43-бетлар.
Назорат топшириқлари.
1.3.1. М.Шайхзода қандай оилада тугилиб, вояга етган?
1.3.2. М.Шайхзода қандай китоблар чикарган?
35
1.3.3. М.Шайхзода шеьриятидаги кўповозлилик ва сероҳанглик нималарда кўринади?
12.1. Шеьрда шоир ҳаёти кай тарздла акс этишини Шайхзода ижоди мисолида қандай
тушунтириш мумкин?
1.2.2. М.Шайхзода ижодида уруш мавзуси қандай акс-садо берди?
1.2.3. М.Шайхзода шеьриятида замондошимиз образи қандай ифодаланди?
1.2.4. М.Шайхзода шеьриятида ватандош образи қай йусинда ўз ифодасини топади?
1.1.1. М.Шайхзоданинг биринчи китоби нима деб аталади?
1.1.2. Адибнинг драмаларидан қайсиларини биласиз?
1.1.3. “Мирзо Улуғбек” трагедияси ҳақида сўзланг.
36
Мавзу: МИРТЕМИР
Асосий саволлар:
1. Миртемир ҳаёт йўли
2. Адибнинг ижодий фаолияти.
Мавзунинг таянч тушунча ва иборалари. Ҳаёт жабҳалари, ижодиётидаги
ўзига хос жиҳатлар, лирик салоҳият, “Сурат” поэмаси, кутилмаган
муваффақият, “Қорақалпоқ дафтари” туркуми, “Ёдгорлик” туркуми.
1-савол бўйича дарснинг мақсади:
Миртемир ҳаёт йўли хусусида талабаларга маълумот бериш
Идентив ўқув мақсадлари.
1.1.1. Шоирнинг ўзига хос ҳаёт йўлини билиб олади.
1.1.1. Фаолияти ҳақида гапира олади.
1.1.3. Миртемир ҳаёти билан боғлиқ тафсилотларни билиб олади.
1-савол баёни:
Миртемирнинг ҳаёти: 1920 йилда Чимкент вилоятига қарашли Иқон
қишлоғида туғилган. Отаси Турсунмат Умарбек ўғли деҳқон ва чорвадор
бўлган. На томондан бобоси муллалик қилган, ўзининг мактаби бўлган ва
Миртемир шу мактабда саводини чиқарган. Кейин мактабда саводини
чиқарган. Кейин қишлоқда янги очилган “Нўғой домла мактабида” ўқиган. 1921
йилда Тошкентга келиб, Бешёғочдаги Алтай номидаги мактабга ўқишга кирди.
Бу мактаб-интернатда у жуда қийналиб ўқийди. Чунки, ўша пайтдаги шароит
жудақийин эди. 1923 йилда эса ўқишни янги шаҳардаги ўзбек эрлар билим
юртига кўчиради. 1929 йилда у Самарқандга бориб, Педакадемия, (ҳозирги
СамДУ) га киради. Айни вақтда Ўзбекистон МИЦнинг раиси
Й.Оҳунбобоевнинг шахсий котиби ҳам бўлиб ишлайди. 30-йилларнинг биринчи
ярмида
у
сиёсий
иғволар
туфайли
қамалади
ва
Шимолдаги
Беламорканалқурилишига бадарға қилинади. 30-йилларниг ўрталарида
Миртемирнинг бадарға муддати тугайди ва ижодий фаолиятини давом
эттиради. Бу давр тарихимиздаги оғир йиллар эди. Шунинг учун ҳам Миртемир
замон талабларига мослашишга мажбур бўлади, тузум ва доҳий ҳақидаги
шеърлар ёзди.
Муҳокама учун саволлар:
1.1.Миртемирнинг адабиёт соҳасига бўлган ихлосига нима сабаб бўлган деб
ўйлайсиз?
1.2. Миртемирнинг Й.Охунбобоевнинг шахсий котиби бўлиб
ишлаганлигини қандай баҳолайсиз?
1.3. Миртемир нима учун ўзи сурган қилинган Беломорканални улуғлаб
шеърлар ёзган?
2-савол бўйича дарснинг мақсади:Ёзувчи ижодиётининг ўзига хос
жиҳатлари ҳақида маълумот бериш
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1. Адиб лирикаси ҳақида сўзлаб бера олади
2.1.2. Адибнинг асарларидаги ўзига хос жиқатларни кўз олдига келтира олади
37
2.1.3. Лирикаси бадиияти ҳақида гапириб бера олади.
2-савол баёни:
Ижодининг бошланиши: Миртемирнинг биринчи шеъри “Ер юзи”
журналининг 1926 йил 25-сонида “Танбурим товуши” деган ном билан босилиб
чиқади. У қисқа муддатда истеъдодли шоир сифатида танила бошлайди.
Миртемир адабий сабоқларни “Ёш ленинчи” газетаси қошидаги тўгаракда
“Қизил қалам” да бўлган қизғин мунозара ва ғоявий курашларда олади. 19281932 йилларда унинг “Шулъалар қўйнида”, “Зафар”, “Қайнашлар”, “Камуна”,
“Тонг” каби шеърий тўпламлари кетма-кет нашр қилинади. Миртемирнинг бу
тўпламларига кирган шеърларида ҳали ғўрлик кўзга ташланади. Уларда мавҳум
рамзийлик, абстракт образлар кўп учрайди. У кўпроқ “ялтироқ, жарангдор”
нарсалар ҳақида ёзишни хуш кўради. 20-йилларнинг ўрталаридан бошлаб бир
адабий қолип оммалаша бошлади, бир-бирига ўхшаш, китобхонга ҳеч қандай
янгилик бермайдиган “асарлар” кўпайди. 30-йилларда бу иллат янада кучайди.
Бу, сўзсиз, партиянинг адабий сиёсати билан боғлиқ ҳодиса эди. Табиийки,
Миртемир ижоди ҳам бундан мустасно эмас. Лекин шунга қарамай шоир ижоди
янги босқичга кўтарилган.
30-йиллар ижоди: бу даврда Миртемир яратга шеърларда поэтик воситалар
анча бойиган, ҳис-туйғулар тасвири чуқурлашиб, уларнинг таъсир кучи ортган.
Айниқса, бу ҳолат шоирнинг ватан ва меҳнат ҳақидаги шеърларида аниқ кўзга
ташланади. “Яшил япроқлар” , “Фарғона”, “Аччисой”, “Кўз”, каби шеърлар шу
жумлага киради. “Фарғона” шеъридан:
Салқин, силлиқ, сўлим баҳор эртаси...
Уфқ бўйлаб ёнар шафақ байроқлар
Яшариб товланар барра япроқлар –
Қўшиқдай таралар қушлар нағмаси.
Бу шеър ўқувчига енгил кўтаринки кайфият бағишлайди. Унда пейзаж
гўзаллиги янгича идрок этилган.
Миртемир 30-йилларнинг 2 ярмида ўз изланишларини давом эттиради.
Бунда поэтик таржималар муҳим рол ўйнайди. У А.С.Пушкин,
М.Ю.Лермонтов, А.А.Некрасов, Т.Г.Шевчнеко каби шоирларнинг ижодидан
кўплаб таржималар қилади, олий поэзия сирларидан воқиф қилади.
Шу даврда Миртемир халқ ижодиёти билан боғлиқ шеърият сирларини
ўрганишга киришади. Бу унинг шеърларида янгича ранг ва янгача рух
бағишлайди. Миртемирда халқ поэзиясидан ўрганиш икки хил кўринишда
намоён бўлади. Биринчиси, тақлидга ўхшаб кетади. У халқ қўшиқларининг
шаклини, қофия ва раджифлар тартибини, ички компазицион қурулишини,
ритмикасини ўзлаштириб, уларни янги мазмун билан бойитади. Шоирнинг
“Қўшиқлар”, “Ухла қўзим”, “Кўзларим йўлингда”, “Бўсаси қанд” каби
шеърлари шу жумлага киради.
“Яли-яли” (1939) шеъридан:
Бўйларида сухсур учар, ғоз уча,
Қирғовул, оққувлар, ноз учар.
Булбул ўқиб нағма, хушовоз учар,
Қишни қувиб кўклам учар, ёз учар,
38
Кўкка тўлиб савт-садо яли-яли.
Иккинчидан, бу ўрганишлар натижасида унинг шеърларида чинакам соддалик,
тилда равонлик ва аниқлик вужудга келди. Шоир деталлар аниқлигига
эришади. “Қиз” шеъридан (1940):
Тун сингари аста босиб келади,
Сув сингари сарин жимиб келади.
Тоғ йилидай шошқин эсиб келади.
Кўл мавжи сингари тиниб келади.
Шоир қизнинг дуторда “Роҳат” куйини чалишдан олган таассуротларини жуда
табиий бир ҳолатдаги ҳар қандай сунъий ҳаракатлардан ҳам ҳоли кўринишдаги
тасвирини берган.
Миртемирнинг халқ ижодиёти сирларини ўрганиши балоғат сари бошлади.
“Ўйлар”(1940), “Қизғалдоқ”(1940),”Қоя”(1940), “Сени болалигим” (1937),
“Боғимнинг чечаклари” (1940), “Лолазордан ўтганда”(1938), “Балки”,
“Қуёшнинг забти ” каби лирик шеърларида бу балоғат натижалари яққол
сезилади.
Миртемирнинг ҳарбий лирикаси: Шоирнинг бу давр ижодида шароит ва
вазият руҳи ўзининг тўлиқ ифодасини топган. Тўғри, унинг бу йилларда
ёзилган шеърлари ҳам бадиийликнинг мукаммал намунаси деб бўлмайди.
Лекин бу даврда ёритилган энг яхши асарларида унинг ўз эстетик
принциплприга ўз услубига содиқ қолганини кўрамиз.
Миртемирнинг бу давр лирикасида биринчи кўзга ташланадиган уларда
душманга нафрат ва ватанга муҳаббат туйғуларини бор овозда, ҳайқириб
айтилишидир. Бундай эмоционал – руҳий босқич табиий тасвирлар, яхши
топилган муқоясалар орқали эришади. Масалан, “Вабо” шеърида шундай
қилинганини кўриш мумкин. Миртемирнинг ҳарбий лирикасида ватан
образини яратиш алоҳида ўрин тутади. Шоирнинг “Севги”, “Бу манинг
ватаним”, “Сой”, “Она шаҳар”, “Қирғоқ”, “Ёдгор”, “Денгиз бўйида” каби
шеърлари шу жумлага киради.
Миртемирнинг бу даврда алоқа янада мустаҳкамланади.
Шоир бу йўналишдаги тажрибаларига суяниб, ўнлаб қўшиқлар яратди. Бу
қўшиқларда фротдаги ёрини, биродарини, отасини соғинган қизларнинг,
айрилиқ дардида ҳислари жўш урган оналарнинг ички дунёси жуда табиий,
жуда аниқ ва содда бир тарзда ифодаланди. Чунончи, “Тилла”, “Мард йигит
ёринг бўлай”, “Кўзларим йўлингда”,”боғи ўчи”, “Қора кўзлик” каби
шеърларини бу ўринда келтириш мумкин. Миртемир аксарият ҳолларда бундай
шеърларини мактуб шаклида ёзади. Бу шакл уруш йилларида анча оммалашган.
У лирик қаҳрамон туйғуларини ифодалашда ижодкорга кўп қулайликлар
берган. Миртемир,
Қора кўзлик ва гул дилбар,
Баҳор чоғи мени ёд эт,
Ҳиёбонда кезар бўлсанг,
Наҳор чоғи мени ёд эт.
39
Миртемирнинг арбий лирикаси кирувчи бундай шеърлар ҳозир ҳам ўз
нафратини, майинлигини йўқотмаган. Улар қўшиқ сифатида куйланишда давом
этаяпди.
50-йиллар ижоди: Миртемирнинг урушдан кейига давр ижодида яна
меҳнаи мавзуси кенг ифодаланади. Чунончи, “Оҳангарон”, “бердимат амаки”,
“Сенга Республикам”, “Бу шундоқ юртки…” каби шеърлари шу йўналишга
киради. Бу шеърдарида шоир мадҳиябозликка ва расмийликка чап бера
олмаган. Уларда публицистик рух лиризмдан устун туради. Шунинг учун ҳам
бу шеърлар чинакам даражасига кўтарила олмади. Миртемир 50-йилларга
келибгина юксак шеърият намуналарини ярата бошлади. Бу йилларди
яратилган “Қорақалпоқ мактаби” шеърий тўрлами шу жиҳатдан диққатга
сазовордир. Қорақалпоқ халқиниг ҳаётига Миртемир олдиндан қизиқиш билан
қараган. У 30-йиллардаёқ “Аму қирғоқлари”, “Ойсанаининг тўйида” каби
асарларини шу мавзуда ёзган эди. 50-йилларнинг охирларига келиб шоир яна
шу мавзуга мурожаат қилади. 20 та шеър ва бир достондан иборат бўлган
туркум шу тарзда вуждга келди. Юқоридаги 20 та шеърни қорақалпоқ ҳаёти
ҳақида яратилган яхлит қисса ҳам деб аиаш мумкин. Чунки ҳар бир шер бу
ҳаётнинг бир қиррасини ўзида ифодалаган. Ўқувчи тасаввурида уларнинг
бирикишидан яхлит бир манзара ҳосил бўлади. Ушбу туркумга кирган
шеърлдар қуруқ сухандонликдан, бачкана баландпарвозликдан холи. Уларда
шоир томонидан мувафаққиятли топилагн поэтик образлар бадиий деталлар
кўп учайди. Бу йўнаишдаги шердар орқали ҳаётнинг ҳақиқаиларини чуқур
англаймиз, унинг шу пайтгача биз кўрмаган ёки эътибор бермаган томонларини
кўрамиз ва нафосатини чуқур ҳис этамиз. Шу маънода “Қорақалпоқ дафтари”
туркумига кирган ҳар бир шеърни поэтик кашфиёт деб айтиш мумкин.
Масалан, шу туркумга кирадиган “Сахройи” шеърини олайлик. Унда чуқур
умумашмалар ва теран фикрларни ихчам ва ёрқин тасвирларда очиб бериш
маҳорати намоён бўлди. Шеърдаги сахройи чол образини чизишда шундай
белгилар топганки, натижада у бутун бир хаққа хос ҳислатларни ифодаловчи
умумлашма образ даражасига кўтарилган6.
“Қорақалпоқ дафтари” туркумига кирган шеърларнинг яна бир
муҳим хусусияти бор: уларда лирик қаҳрамонлар характери турли
томонлардан, турлича кайфиятларда очилади. Шунинг учун бу шеърлдар гоҳ
лирик кайфият ҳосил қилса, гоҳ маъюс ҳолат яратади, гоҳида эса ҳазилмутойибага мойил рух етакчилак қилади. “Дўст қабрида”, “Ҳодиса”, “Янги
жой” каби шеърларида шундай ҳолатларни кузатиш мумкин.
Туркумга кирган шеърларга хос яна бир фазилат шундаки,
уларнинг бир гуруҳида табиат гўзаллигига омухта тарзда ифодаланади. “Булут”
шеъридан:
Кўк юзида поға булут – оқ булут,
Бир қарасанг – осмон тўла оққувлар,
Бир қарасанг – баланд қорли чўққилар,
6
Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal of
Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
40
Бир қарасанг кўз илғамас оқ барқут.
Шоирнинг “Тонгдан ҳам гўзал”, “Сулув ёз”, “Дарё жимир-жимири” каби
шеърлари ҳам шу жумлага киради.
Бу туркумдаги шеърларида Минртемир бадиий деталдан усталик
билан фойдаланган. Топилагн бир деталга чуқур маъно бера олади. Масалан,
юқорида келтирилган “Булут” шеърида пахта хирмонлари оқ булут деталини
қўллаш орқали берилади. Бу борада , айниқса, шоирнинг “Барқут” шеъри
характерлидир. “Барқут” сўзи аслида жонли сўзлашувда қўлланилади. Аслида у
“бархит” шаклида бўлиши лозим. Бу табиатда – ўт-ўланларнинг, дарахтўсимоикларнинг мева-чеваларнинг айни пишиб етилган пайтидаги кўринишини
англатадиган ранг. Миртемир ана шу кўриниш – рангни мазкур шеърда поэтик
детал ва уни мумлаштирувчи образ даражасига олиб чиқади. Бу
умумлаштирувчи браз ҳаётнинг ифодаловчи рамзга айланади.
Миртемирнинг сўнгги давр ижоди. 50-йилларниг 2-ярмида мамлакатда юз
бера
бошлаган ижтимойи-сиёсий
ўзгаришлар Миртемир ижодида
янгиланишлар бўлишига сабаб бўлади. Тўғри, Миртемир замонасозлик рухида
ҳам шеърлар ёзди. Бундай қилмасликнинг иложи йўқ эди. Ҳар қандай
истеъдодли шоир чин маънодаги поэтик асарларини юзага чиқариш учун
мавжуд адабий сиёчсатга жиндай бўлса-да ён бермоққа мажбур эди. Масалан,
шу даврда Миртемир ватан ҳақида кўплаб шеърлар ёзди. Уларда табиийки ўша
давр ананасига кўра шоир бу тенгсиз гўзал юртнинг бахтиёрлиги ва эркинлиги
ҳақида ҳам гапиради. Бугун биламизки, ўша кезлардабундай бахт ва эркинлик
асрида йўқ нарсалар экан. Ҳозирги вақтда шунинг учун бу шеърлардан воз
кечиш керакми? Бундай қилиш ноинсофлик бўлади. Миртемирнинг ватан
ҳақидаги шеърларида “мустақиллик”, “истиқлол” дега сўзлар бўлмаса-да,
барибир, шоир одамларни ватанни севишга ўргатган. Шу даврни Миртемир
шеъриятида поэтик тасвир жуда кучайди. Ватаннинг гўзаллигижуда аниқ
ифодалаб берилди. У халқ турмушининг ҳар бир буюмида, она табиатнинг ҳар
бир ҳодисасида ватан тимсолини кўради. Миртемир, “Қалдиғоч” шеърида:
Чексиз кўк тоқларида қалдирғоч қасиллаши…
Қалдирғоч қайтибди-да.
Кўклам қучоқларида кенг олам ларсиллаши
Қалдирғоч қайтибди-да.
Яшил ипаклик киймиш тоғ сиртлари, не-не бўз,
Қалдирғоч қайтгани шу.
Капалак ястангандай ер кўркин қилар кўз-кўз
Қалдирғоч қайтгани шу.
Митемир лирикасида фикр янада тиниқлашади, фалсафийликка
мойиллик кучаяди. Миртемирнинг бу давр ижодида психологизм нечоғлик
теранлашганини “Бетоблигимда”, “Ўзим биламан” каби асарларида ҳам кўриш
мумкин.
Миртемирнинг мўнгги китоби “Ёдгорлик
деб аталади. Шоир бу китобида ҳам умр бўйи куйаган оҳангларга амал қилган,
эстетик принципларга содиқ қолган.
41
Миртемирнинг достончтлидаги ижоди: оир бутун ижоди
давомида ўн бешга яқин поэмалар ёзган. Улар қуйидагилар: “Бонг”, “Барот”,
“Аграном”, “Жанг”(1930), “Хидир”(1932), “Номус”(1934), “Аждар”(1935),
“Очлар ўлкасида”(1936), “Сув қизи”, “Дилкушо”(1937), “Ойсанамнинг
тўйида”(1938), “Қўзи”(1939), “Сурат”(1961). Бу достонлар турли мавзуларга
бағишланган. Масалан, “Дилкушо”, “Қўзи” поэмаларида
халқимизнинг
ўтмишидаги оғир воқеалар тасвирланган. “дтлкушо” да амир хирсининг
қурбони бўлган
қизнинг тақдири ҳикоя қилинади. “Номус” достонида
безорилик йўлига кириб қолган Ашур исмли йигитнинг кўпчилик таъсирида
қайта тарбияланиши ҳақида сўз кетади. “Ойсанамнинг тўйида” достонида
жамоа хўжалигига кириб ҳаёти яхшиланган қорақалпоқ қизи Ойсанамнинг
тақдири тасвирланган.
Миртемир достонларининг мавзуси кейинчалк ранг-баранг бўлса,
бадиийлик даражаси ҳам турличадир. Чунончи, “Дилкушо”, “Ойсанамнинг
тўйида”, “Сурат” каби бадиий бақувват поэмалар билан бирга “”Бонг”, “Барот”
сингари бадиий асарлар ҳам учрайди.
Миртемирнинг “Сурат” поэмаси ўзининг бадиийлик даражаси билан
нафақат шоир ижодида, балки ХХ аср ўзбек адабиётида ҳам алоҳида ўрин
тутади. Бунда ижодкор инсон руҳиятини мураккаб ҳолатлар тасвирида беришга
муваффақ бўлган. Асарда кичик поэтик деталлар катта умумлашмалар
чиқаришга, инсон тақдири ва ҳаёт ҳақида фалсафий мушоҳадаларайтишга асос
бўлади.
Миртемир уруш йилларида “Она номли шеърий” драма ҳам яратган. Бу
асар, гачи, саҳна юзини кўрмаган бўлсада, уруш даври ҳаётига хос
ватанпарварлик туйғуларини акс эттирганлиги билан аҳамиятдан ҳоли эмас.
Бундан ташқари, Миртемир “Биринчи президент” номли драма ҳам ёзган. Бу
асар Й.Охунбобоев ҳақида. Миртемирнинг Ўзбекистоннинг биринчи
президенти ҳақида ўз кузатишлари асосида ушбу асар майдонга келган. Лекин
бу драма ҳам бадиийлик талабларига жавоб бермаганлиги учун эътибор қозона
олмади.
Умуман, Миртемир ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг равнақи учун
сидқидилдан хизмат қилади. Унинг сара асарлари ҳозир ҳам ўқувчиларга завқушавқ бағишлаб келаяпти.
Муҳокама учун саволлар:
2.1. Нима сабабдан Миртемир шеъриятида чинаккам соддалик, равонлик ва
аниқлик туйғулари акс этди? Бунинг ҳаётий асослари мавжудми?
2.2. Шоирнинг “олий поэзия” сирларидан воқиф бўлиши унинг қайси
соҳадаги фаолияти билан боғлиқ?
2.3. Миртемирнинг интим лирикасига кенг ўрин берилган тўплами қайси?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. Миртемир лирикаси бўййича тўлақонли тадқиқот яратиш.
2-амалий машғулот
Мавзу: Миртемирнинг “Сурат” достони
42
Дарснинг мақсади: “Сурат” достони мазмуни билан танишиш асар ғояси ва поэтикаси
ҳақида мулоҳаза юритиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Достон ғоясини аниқлайди, ёзувчи бадиий маҳоритини билиб олади
1.1.2. Достон поэтикаси ҳақида билиб олади.
Керакли жиҳозлар: Миртемирнинг “Суръат” достони , адибнинг мавзуга доир бошқа
асарлари.
Ишни бажариш тартиби:
1. “Сурат” достони ғояси ва мазмунини аниқлаш.
2. Достондаги лирик қаҳрамонга тавсиф беирш.
3. Поэтик образлар ҳақида мулоҳза юритиш.
4. Асар бадииятини таҳлил этиш.
5. Достондаги бадиий тасвир воситаларининг қўлланишига эътибор бериш.
6. Асар тили ҳақида фикр билдириш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. Миртемирнинг “Ёдгорлик” тўплами билан танишиш.
1.1. “Бетоблигимда” шеърини тавсифланг.
1.2. Шеър лирик қаҳрамонини аниқланг.
2-топшириқ. Миртемирнинг “Мен келгум” тўплами билан танишиш.
1.1. Шеър ғоясини аниқланг.
1.2. Шеър бадиятини баҳоланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Миртемирнинг “Ёдгорлик”.Т., 60-бет.
2. Миртемир. Шуълалар қўйнида, Т., 1965 йил
Назорат топшириқлари.
1.3.1. Миртемир ҳаёти ва фаолияти ҳақида нималарни биласиз?
1.3.2. Миртемир қандай китоблар чикарган?
1.3.3. Миртемир шеьриятидаги ўзига хослик нималарда кўринади?
12.2. Шеьрда шоир ҳаёти кай тарздла акс этишини Миртемир ижоди мисолида қандай
тушунтириш мумкин?
1.2.2. Миртемир ижодида уруш мавзуси қандай акс-садо берди?
1.2.5. Миртемир шеьриятида замондошимиз образи қандай ифодаланди?
1.2.6. Миртемир қандай шеьрий тўпламлар яратди?
1.2.7. Миртемир шеьриятида ватандош образи қай йусинда ўз ифодасини топади?
1.1.4. Миртемирнинг биринчи китоби нима деб аталади?
1.1.5. Шоирнинг достонларидан қайсиларини биласиз?
1.1.6. “Сурат” поэмаси ҳақида сўзланг.
43
Мавзу: ЯНГИ ДАВР ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИНГ КЕЙИНГИ БОСҚИЧИ
(50-80 ЙИЛЛАР)
Асосий саволлар:
1. Даврга умумий тавсиф. Бадиий публицистика
2. Наср (проза)
3. Назм (поэзия)
4. Драматургия
Мавзу буйича таянч тушунчалар: Ҳаёт ва адабиёт, ҳаётни янгича идрок
қилиш, шахсга сигиниш иллати, адабиёт ва инсон шахсига қизикиш, услубий –
шаклий изланишлар, маьмурий – буйрукбозлик усули, кўзбуямачилик иллати,
миллий тилларнинг такдири, мавзудаги чеклашлар, катоғон курбонлари
кисмати, бадийлик мезони, ошқоралик ва қайта қуриш ғоялари, турғунлик
мафкураси, адабиётда реалистик йўналишнинг давом этиш, адабиётнинг халқ
ташвиши билан яшашиши, адабиётда инсонпарварлик масаласи ва х.к.
1. Адабиётшуносликда. Публицистика ва бадиий танқидчиликнинг муҳим
аҳамияти эътироф этилади. Уларнинг умумий ва фарқли томонлари мавжуд.
Ушбу жиҳатларни изоҳланг.Бадиий танқидчиликда ҳақиқат қай даражада
ёритилган деб ўйлайсиз? Ўша давр ҳақиқатини нималардан иборат эди
назарингизда?
2. Бадиий асарни адабий танқидчиликда юқори, ўрта ва паст савияли дея
баҳолаш мумкин. Сиз бадиий асар савияси деганда нимани тушунасиз?
Сизнингча савияси юқори ва савияси паст даражада деб ўйлаган бадиий
асарларга биттадан мисол келтиринг ва жавобингизни шарҳланг.
3. Адабиётшуносликда асарлар тарихий, замонавий каби турларга бўлинади.
Мана шу тасниф асарнинг қайси жиҳатларига кўра олинган? Сизнингча
тарихий асарда тарихий шахслар қатнашиши шартми? Тарихий асарда яна
қандай хусусиятлар мужассам бўлганда у тўлиқ тарихий асар саналади?
4. Ўртамиёна роман деганда сиз қандай романни тушунасиз? 50-80йиллар
ўзбек адабиётидан ва ҳозирги давр адабиётидан шу турдаги романга
мисоллар топинг. Жавобингизни далилланг.
5. Адабиётшуносликда лирик ва эпик асарнинг ўз қонуниятлари мавжуд.
Уларнинг асосий фарқлари нимада? Сизнингча қайси бирида имконият
доираси кенгроқ? Нима сабабдан бу турни танлаганлигингизни изоҳланг.
6. Лирикада шеърлар турлича тасниф қилинади. Шеърий шакллар ҳам турлича.
Сиз 50-80йиллар шеъриятини умумий ҳолда қандай тасниф қилган бўлар
эдингиз? Нимага асосланиб шундай тасниф қилганингизни изоҳланг.
7. Публицистик руҳ, очиқ дидактика ва лирик оҳанг Ў.Умарбеков
драмаларининг ажралиб турадиган фазилати ҳисобланади. Яна қайси
драматург
асарларида
ушбу
хусусиятлар
бор
деб
ўйлайсиз?
Жавобларингизни шархланг.
1 - асосий масала
1.1.
Даврга умумий тавсиф. Бадиий публицистика.
44
1-асосий масала бўйича ўкитувчининг мақсади:
Даврнинг мураккаб тараққиёт йўли ҳамда бадиий публицистика ҳақида
талабаларда тасаввур хосил қилиш.
Идентив укув мақсадлари:
1.1.1. Даврга кискача тавсиф берди.
1.1.2. Мавзу баёнида кўплаб сиёсий ва адабий тушунчаларни изохлаб кетади.
1.1.3. Давр ва адабиётга
тааллукли бўлган тушунчаларни
фарқлашга
интилади.
1 – асосий масаланинг баёни:
Даврга қисқача тавсиф.
50 – йилларнинг 2 – ярми ва 60 – йилларнинг бошларидаги адабий
жараёнга хос хусусиятлар:
1). адабиётнинг ҳаёт билан алокаси мустахкамланди, унинг мавзу –
муаммолар доираси кенгайди;
2). ҳаётни янгича идрок қилиш, баҳолашга интилиш кўзга ташлана бошлади;
3). иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги ҳақиқат , шахсга сигиниш билан боғлиқ
кулфатлар додилрок ифодаланди;
4). замонавий мавзудаги асарларда реал ҳаёт муаммолари жиддийрок тарзда
куйила бошлади;
5). адабиётда инсон шахсига қизикиш, унинг дарду ташвишларини кенгрок
ифодалашга интилиш кўчайди;
6). адабиётнинг бадиий ифодалаш олами ранг – баранглашди, услубийшаклий ифодалашдаги изланишлар жонлана бошлади.
Бундай ўзгаришлар 60 – йилларнинг ўрталарида, айниқса, 70 –
йилларга келиб жиддий тусикларга дуч келди. Булар куйидаги ҳолатларда кўзга
ташланди
1) шахсга сиғиниш йилларида таркиб топган маьмурий- буйрукбозлик усули
бу йилларда яна тиклана бошлади, у турли соҳаларга таьсир кўрсатди;
2) ижтимоий ва маьнавий – ахлоқий соҳадаги ғайриодатий ҳолатлар нохуш
натижалар бера бошлади:
3) ҳокимиятни суиистеьмол қилиш, кўзбуямачилик, ичкиликбозлик,
бефарқлик иллатлари кенг ёйилди.
4) юксак эьтикод билан реал ҳаёт ўртасида тафоввут кескин ўзгарди;
5) миллий тилларнинг мавқеи ва истиқболига эьтибор сусайди;
6) адабиёт ва саньат ишларига маьмурий-буйуқбозлик йўли билан арлашиш
кўпгина кўнгилсиз оқибатларга олиб келди;
7) адабиётда танқиддан ҳоли гуруҳлар пайдо бўлди;
8) ҳаётдаги жиддий масалаларни кўтариб чиқиш мумкин бўлмай колди,
иллатлар ҳақида ёзиш (масалан, фахшабозлик, гиёҳвандлик) чеклаб
қўйилди;
9) шахсга сиғиниш йилларида қурбон бўлган адиблар шаьнини тиклаш,
уларнинг асарларини халққа қайтариш ишлари тўхтаб қолди;
10) адабий жараёнда ўртамиёна асарларга кенг йўл очилиб, бадиийлик
мезоннининг қадри тушиб кетди.
45
Мана шу даврда адабиёт ва саньат масалаларига бағишлаб бир қанча
қарорлар қабул қилинди. Булар куйидагилар:
- «Адабий- бадиий танкид ҳақида»(1972);
- «Ижодкор ёшлар билан ишлаш тўғрисида» (1976);
- «Идеология, сиёсий – тарбиявий ишларни янада такомиллаштириш
тўғрисида » (1979);
- «Адабий – бадиий журналистларнинг кммунистик курилиш тажрибалари
билан ижодий алокалари ҳақида» (1982);
Ошқоралик, қайта қуриш шароитида турғунлик йилларидаги адабиёт
юзасидан қизгин бахслар бўлди, ўша даврдаги нохуш ҳодисалар танкид
остига олинди. Бу ижобий томони билан ьирга куйидаги камчиликларни ҳам
келтириб чиқарди:
1) 60-70-йиллар адабиётини баҳолашда бир ёкламаликка ҳам йўл
куйилди;
2) ўртамиёна ёки бадиий ночор асарларни танкид қилиш шиори остида
эришилган ютуғларни ёппасига инкор этиш ҳоллари содир бўлди;
3) оқибатда ўша пайтлари турғунлик мафкураси ва психологияси
келтириб чиқарган мудхиш ҳодисаларни, ҳаёт ҳақидаги ҳақиқатларни
одамларга халол ва мардона туриб кўрсатувчи асарлар холис баҳоланмади7.
Аслда эса ўша пайтларда ҳам соглом ақл – идрок мавжуд булиб,
ҳаётдаги кабохатларга карши тура олган, оддий кишиларнинг виждони
ифодаси бўлган ҳақиқий саньат асарлари яратилиб турди. Бу қуйидаги
ҳолатларда кўзга ташланади:
1) 60-йилларнинг 2 – ярмидан бошлаб то 80 – йилларнинг бошларига
қадар бўлган адабиётда энг яхши реалистик йўналишлар давом этди;
2) соглом йўналишдаги адабиёт халқнинг кундалик ташвиши билан
нафас олди; ҳаётда содир булаётган, одамларни хаяжонга солаётган
жиддий муаммоларга жавоб излаш, жамиятнинг ички зиддиятларини
бадиий тадқиқ этиш характерли хусусият касб этди.
3) бар вактлар адабиёт факат антоғонистик зиддиятларни акс этирган
булса, бу даврга келиб ҳаётдаги халма- хил муаммоларни, ноантагоник
куринишдаги ички зиддиятларни бадиий тадқиқ этишга интди.
4) адабиётда инсонпарварликнинг бадиий талқини чуқурллашди,
инсон шахсига хар тарафлама ёндашиш, унинг руҳий оламини тула
ёритиш, кучли ва ожиз томонларини очиб кўрсатиш бу давр
адабиётининг характерли хусусиятларидандир;
5) бу дарда шаклий – услубий изланишлар яккол кўзга ташланиб
туради, бинобарин, бу борада олдин кўзга ташланган ишлар давом
эттирилди.
Шундай қилиб, ўзбек адабиётининг 50-80 йиллар тараққиёт
жараёнини яхлит бир боскич сифатида олиб қараш мақсадга мувофиқдир. Бу
йиллардаги адабий жараён анча мураккаб ва зиддиятли кечгани ҳозир бизга
7
Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal of Middle East Studies,
Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
46
маьлум. Адабиёт ва саньат ишларига маьмурий йўл билан муносабатда булиш
бу соҳаларнинг ижодий имкониятларини чеклаб куйди. 80 –йилларнинг
ўрталарида юзага келган шароит – ҳақиқатни руй – рост айтиш мумкин бўлган
имконият бадиий ижод уфқларининг янада кенгайиишига таьсир этди.
Ёзувчиларимиз инсон руҳий оламини бадиий кашф этиш йўлидан бориб,
ҳаётни мураккаблиги ва теранлиги билан акс эттирувчи қатор асарлар
яратдилар. Табиийки, бундай шароит ўз самараларини берди, инсон
руҳиятидаги нозик тебранишларни поэтик образлар воситасида очиш йўлида
муайян ютуғлар кулга киритилди, адабиётда сифат ўзгаришлар тобора
равшанрок кўзга ташлана бошлади.
1. Бадиий публицистика
Ёзувчиларимиз ҳаётда содир булаётган ўзгаришларни, турмуш такозо
этаётган муаммоларни ҳозиржавоб публицистика тили
воситасида
ифодалашга ҳаракат килдилар. А.Қаҳҳор, И.Рахим, Н.Сафаровларнинг
қаламига мансуб асарлар бу борада ажралиб туради. А.Қаҳҳорнинг
«Хуснбўзар», «Туйлар муборак » каби асарлари, айниқса, эьтиборга
сазовордир.
Аммо турғунлик йилларига келиб бадиий публицистикага хос бу
жанговар руҳ аста – секин сусая бошлади. Адиблар кўпрок ютуғлар, донгдор
кишилар ҳақида ёзадиган булишди. Турли мансаб эгалари нишондор кишилар
аксарият макола ва очеркларнинг бош қаҳрамонлари бўлиб колишди.
Й.Шамшаровнинг «Гурумсаройликлар», «Ер нафаси» каби туркум асарларида
бу, айниқса, кўзга ташланади.
Ўша турғунлик йилларида ҳам виждонли адибларимиз ҳақиқатини
айтишга интилдилар: Н.Сафаров, Ш.Убайдуллаев – «Реал ташаббуслар, ҳаётий
қаҳрамонлар» (машинади пахта теришда сохта рекодлар); У.Ҳошимов –
«Калбнинг оппок дафтарлари», «Муқаддлас касамни бўзганлар» (маьнавийахлоқий мавзуларда).
Шу даврда ўткир гражданлик руҳи билан сугорилган яна бошқа қатор
асарлар ҳам яратилди. Булар куйидагилар О.Ёқубов – «Қишлоқдаги фожиа»,
П.Кодиров – «Ҳақиқат сабоклари», Э.Воҳидов – «Минг асрлар ичра пинхон»,
У.Ҳошимов – «Авлодларга нима деймиз?», Т.Пулатовнинг – «Она заминни
эьзозлайлик»; Муҳаммад Али (М.Муҳаммаджонов билан ҳамкорликда ) –
«Мувозанат»; Д.Нурий – «Шаҳар ўртасида бир туп ок урик», «Бустонликни
куткаринг», Ш.Холмирзаев – «Тоғларга кор тушди».
Бу асарларда халқнинг дарди, унинг тилининг учида турган ҳаёт
муаммолари қаламга олинди. Турғунлик даврида шалклланган қатор иллатлар
фош этилди.
80-йилларда бадиий публицистика намуналарини ўз ичига олган қатор
китоблар нашр этилди: «Олтин чукки» (1981), «Янги уфқлар» (1983), «Дашт
баракаси» (1983), «Бунёдкор калб» (1984) кабилар.
Бу давр очеркларида қатор жиддий кусурлар бор эди. жумладан,
баландпарвоз ифодалар уларда яккол кўзга ташланарди. Бунга юқоридаги
китобларнинг номлари ҳам мисол була олади. Шунингдек, бу даврда яратилган
публицистик асарлар аксарият ҳолларда раҳбарлар ҳақидадир.
47
Бу давр публицистикасида муайян йўналиш – мавзулар буйича ижод
қилиш хусусияти кўзга ташланади. Бунда публисцист – ёзувчи бутун ижодий
имкониятларини бир соҳага йуналтиради, хар асарида мавзунинг янги
қирраларини очишга интилади. М, Н.Сафаров Меҳнат қаҳрамонлари ҳақида ,
Х.Назир газчилар ҳақида, С. Анорбоев – («Яйлов гурунглари» очерклари
туркуми) чорвадорлар ҳақида, Р.Бекниёз табиатни мухофаза қилиш буйича ва
х.к. Э.Усмоновнинг «Ер –коинот гули» (1980)китоби ҳам табиат ҳақида.
«Табиатдан ўзоқлик, унинг гўзалликлардан махрум булиш маьнавий
мажруҳликка олиб келади. Табиат гўзаллик, инсонпарварлик, ватанпарварлик,
дустлик, туйғуларини тарбиялашда таянч нуктадир» (О.Тоғаев). … Гўзалликни
ҳис этмаган одам тошбагир, маьнавий кашшок булади. Хоик ҳам, зорлим ҳам,
дуст – биродарларга оқибатсиз ҳам факат шундай одамлардан чикади»
(Э.Усмонов)
Ушбу даврда тарихий – этнографик йўналишда қатор публицистик
асарлар яратилди. Менгзиё Сафаровнинг «Она – Ер қўшиғи» (1969) очерк –
росоласида бир ярим минг йиллик тарихга эга Ҳолчаён ёдгорлиги тўғрисида
ҳикоя қилинади. Шунингдек, Х.Содиковнинг «Ёдгорликлар ҳикояси»,
Н.Норматов, Ш.Отабоевнинг «Хунарманд куллар қадри» каби асарлари ҳам бу
йўналишда муҳим аҳамиятга эга.
Публицистикада бу даврда ахлоқий – педагогик йўналиш ҳам муҳим
урин тутади. М.Исмоилийнинг «Одамийлик қиссаси», «Инсон хусни», «Қизлар
дафтари» каби китоблари бунга мисол, У.Ҳошимов ўзининг «Ок камалак»
(1984) китобида ёшлар ва зиёлилар қиёфасида интелектуаллик ва меш чанлик
хусусияти хусусида сўз юритади. Х.Кодирийнинг «Турмуш сабоклари» (1985)
китоби ҳам шу йўналишдадир.
Чет эл мавзуида ҳам бу даврда публицистик асарлар яратилди. Масалан,
В.Зохидовнинг «Бемор Америка жарохатлари» (1981), А. Мелибоевнинг
«Умидли дунё» (1982), «Бир заминда яшаймиз» (1984)каби асарлари бунга
мисолдир.
Бу давр бадиий публицистикасида А.Журабоевнинг ҳам урни бор.
Унинг М.Шолохов, Е.Евтушенко, С. Бондарчук, Г.Г.Маркес каби ёзувчи ва
саньаткорлар билан килган суҳбатлари бунга исбот була олади.
Бу давр бадиий публицистикасида ўтган уруш билан боғлиқ қатор
асарлар яратилганлигини ҳам таькидлаш ҳам лозим. Албатта, уларнинг
ҳаммаси ҳам бир хил юксақликда яратилган эмас. Уларнинг орасида мавзунинг
муҳимлигидан фойдаланиб, шунчаки ёзиб ташланган асарлар ҳам анчагина .
Лекин мавзуга масьулият билан ёндошиб, уруш давридаги инсоннинг ҳаёти ва
ҳолатини анча чуқур очиб берган асарлар ҳам бор. Шу мавзуда уч китобдан
иборат «Жасорат» номли жилддан нашр этилди ва унда 60 га яқин Совет
Итифоки Қаҳрамони унвонига сазовар бўлган ўзбекистонликлар ҳақида ҳикоя
қилинди. Ж.Шароповнинг «Жангда жасур, меҳнатда фидоий» (1985) китоби,
шунингдек «Садоқат » (1985) тўпламлари ҳам шу йўналишда ёзилгандир
Хулоса килганда, 50-80 йилларда бадиий пулицистика адабий жараёнда
ўз урнига эга бўлди. Ҳаётдаги мураккабликлар унинг ривожида ҳам ўз
мухрини колдирди. Шунинг учун бу даврда яратилган публицистик
48
асарларининг балиийлик даражаси бир хил эмас. Уларнинг орасида уткинчи
сиёсат талаби билан юзага келганлари ҳам, одамларнинг уй ва ташвишларига
акс – садо сифатида яратилганлари ҳам етарли даражада учрайди.
Муҳокама учун саволлар:
1.1. Бу даврда адабиётда мавзулар қайси йўналишларда бўлган?
1.2. Публицистика соҳаси изланишлари кўлами қандай эди?
2 – асосий масала.
2. Наср (проза)
2-асосий масала бўйича ўкитувчининг мақсади:
Шу давр ўзбек адабиётида алоҳида
бир йўналиш – насрнинг
тараққиётидаги ўзига хослилар ҳақида талабаларга тасаввур бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1. Насрнинг умуммий тараққиёт манзаралари ҳақида тасаввур хосил
қилади.
2.1.2. Жанрлар (ҳикоячилик, қиссачилик, романчилик) ҳақида тушшунчаларни
шакллантириш.
2.1.3.Муваффакиятли чиққан асарлар таҳлили орқали адабиётнинг ривожидаги
ўзига хослик ҳақида билим олади.
2– асосий масала баёни:
Ҳикоячилик
Бу даврдаги ҳикоячилик ҳам ўзининг янги қатор хусусиятлар билан
ажралиб туради. Олдинги йилларда ўткир ҳаётий воқеалар асосига куриладиган
Бу жанрга маьум «конфликтсизлик назарияси»нинг таьсири бўлган эди. бу
дарвга келиб янги бадиий тафаккурнинг махсули сифатида бирин – кетин
қатор яхши асарлар пайдо бўлди. А.Қаҳҳорнинг «Минг бир жон», «Туйда аза»,
«Дахшат», «Махалла» каби ҳикоялари шу жумлага кетади. Саид Аҳмаднинг
«Турналар», «Онажонлар», «Хазина» китобларига кирган ҳикоялари ҳам
шундай асарлардан.
Бу давр ҳикоячилигида салмоқли гаплар айтиш, ҳаётнинг жиддий
муаммоларига эьтиборини жалб этишга интилиш кўчайди. С. Зуннунованинг
«Ёлгизлик», П.Кодировнинг «Жон ширин», Ш.Холмирзаевнинг «От эгаси»,
У.Ҳошимовнинг «Урушнинг сўнгги курбони », У.Умарбековнинг «Номус»,
У.Назаровнинг «Ов» каби ҳикояларида шундай хусусиятлар учрайди.
Бу даврда яратилган бир қатор ҳикояларда инсон характерини кутилмаган
томонлардан туриб кўрсатишга интилиш кўзна ташланади. Бу жиҳатдан
Ш.Холмирзаевнинг «Хумор», «Устоз» каби ҳикоялари характерлидир.
Бу даврда яратилган ҳикояларда турлича шаклий - услубий изланишлар
кўзга ташланади. Ёзувчиларнинг ўз қаҳрамонларига муносабати, бошқачарок
айтганда, ёзувчининг позицияси янада тиникрок намоён булиб турадиган
асарлар анчагина яратилди. Шу нуктаи назардан Саид Аҳмаднинг ҳикояларида
ҳикоячи қаҳрамон образининг пайдо булиши ҳам эьтиборни ўзига тортади.
Шунингдек, бу даврда Саид Аҳмад ҳикояларида ҳикоячи қаҳрамон образининг
қатор туркум ҳикоялар яратди. Бу ҳикояларида айрим қаҳрамонлар асардан –
асарга утиб юрувчи қаҳрамонлар ҳисобланади. Масалан, чул туркумига кирган
ҳикояларида шундай тумушида қилинганлигини кўзатиш мумкин. Унинг
49
кишиларимизнинг
бардоши, матонати ва олижаноблигини мадх этувчи
«Турналар», «Онажонлар», «Хазина» каби ҳикояларида ҳам қатор бадиий
янгиликлар кўзга ташланади.
Ўткир маьнавий – ахлоқий масаларни ўрта куйиш, уларни жиддий
ижтимоий масалалар, муаммолар даражасига кутариш, масала мохиятини
изчил, осойишта таҳлил этиш, ҳаётни
ва инсон шахсини бутун
мураккабликлари ҳамда зиддиятлари билан кўрсатиш бу даврда яратилган энг
яхши ҳикояларга хос хусусиятлардандир. Ш.Холмирзаевнинг «Ой ёругида»,
У.Ҳошимовнинг «Дехконнинг бир куни», У.Умарбековнинг «Юлдузлар»,
У.Назаровнинг «Кахратон»каби ҳикоялари шундай асарлардан ҳисобланади.
Олдинги ун йилликларда бундай ҳолат текис давом этмаган булса –да , 80йилларга келиб, мавзусининг муҳимлигидан, ташқари Қаҳҳорона характерлар,
жонли образлар яратилган қатор ҳикоялар яратилди. Бу жиҳатдан, айниқса,
Ш.Холмирзаев ижоди характерлидир. Унинг «Бодом кишда гуллади»,
«Битикли тош» каби ҳикоялари бу жиҳатдан эьтиборни ўзига тортади.
Ўзбек ҳикоячилигидаги услубий изланишлар турли йўналишларда олиб
борилди. Масалан, ҳаётни оддий кўз билан кўзатганимизда кескин
конфиликтлар сезилмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам ёзувчилар инсон
хайтининг олдинлар эьтибор берилмаган қирраларига диққатни каратишга,
тасвирни шу йўналишларда чуқурлаштиришга интиладилар. Бу жиҳатдан
С.Зуннунованинг «Ака», О.Ёқубовнинг «Видо», «Аямажўз», О,Мухторнинг
«Шаҳарлик келин» каби ҳикоялари эьтиборни тортади.
Бу давр ҳикоячилигида
характер яратишда
максимал даражада
аниқликкка, ихчам шаклда ҳаёт ҳақида кенгрок тасаввур беришга интилиш
каби хусусиятлар ажралиб туради. Ш.Холмирзаевнинг «Вагонда» ҳикояси
бунга яхши мисол була олади.
Ҳозирги давр ҳикоячилигида характер талқинини ҳаётнинг бурилиш
нукталарида кўрсатишга мойиллик кўчайганлиги сезилади. Қаҳрамонларнинг
руҳий дунёси бу асарларда табиий ҳолат ва шароитларда очиб берилган. Бу ўз
навбатида адабиётни жонли, тулаконлик характерлар билан бойишга олиб
келган. Мисоллар: Ш.Холмирзаев – «Ҳаёт адабий », «Баҳор утди», «Кечаги кун
кеча».
Бу даврда яратилган айрим ҳикояларда маьюс – сентиментал талқинга
мойиллик аломатлари ҳам учрайди. Бу жиҳатдан У.Ҳошимовнинг «Ўзбеклар»
ҳикояси характерлидир. Бу ҳикояни ўқиётган ўқувчи оғир бир руҳий ҳолатга
тушиши мукаррар. Чунки асардаги тасвир оханги шунга олиб келади. Ҳикоя
деталларга асосланганлиги билан ажралиб туради. Бу ердаги қаҳрамонларни
ижобий ва салбийларга ажратиш ҳам мумкин эмас. Персонажлар бири
иккинчисига қарши курашмайди ҳам. Отинойи – онанинг тириклигидаги ҳаёти
ва уни сўнгги йўлга кўзатиш маросими ўғил – Искандар нигохи ҳамда
кечинмалари орқали кўрсатилади Аҳмаднинг «Сувлар окиб кетди» ҳикояси ҳам
шундай йўналишдаги асарлардандир.
Бу давр ҳикоячилигига хос хусусиятлардан яна бири унинг географик
катарасининг кенгайганлигидир. Ш.Холмирзаев ва Т.Муроддаги Сурхон
вохасига хос ранг ва оханглар, Н.Кобулдаги Айкор тоғларидаги корлар хиди,
50
М.Муҳаммад Дустдаги галатепаликларнинг ўзига хос руҳи ўзбек насрининг бу
кичик лирик шаклини янада бойитишга ранг – баранглаштиришга хизмат
қилади.
Қиссачилик
Бу даврда повесть жанри ҳам ўзига хос ривожланиш йўлидан борди. Хар
йили унлаб бу шаклда намуналар яратилди. Бу йўналишда ижод килган
ёзувчилар руйхатининг бошида Ойбек, А.Қаҳҳорларнинг номлари туради.
Кейинги авлод намояндаларидан Мурод Муҳаммад Дуст,Э.Аьзамов,Тоғай
Мурод бу жанрда яхши изланишлар олиб боришди. Мана шу ун йилликларда
яратилган қиссаларнинг мавзу доираси кенгайди, шаклий – услубий
жиҳатлардан анча ранг – баранглашди, бойиди.
А.Қаҳҳор 50-йилларнинг ўрталарида яратилган бир қатор ҳикоялари билан
прозамиз ривожида ўзгариш ясади «Синчалак» повести билан эса ана шу
ўзгаришларни
янада юқори погонага кутарди. Кичикина бир қиссада 50йилларнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган муҳим ижтимоий – сиёсий
ўзгнаришларни, давр руҳини ёркин акс эттирди.
А.Мухторнинг «Буронларда бордек халоват», П.Кодировнинг «Мерос»
қиссаларида меҳнат кишиси образи марказга куйилган. Унга хос бўлган азалий
ҳислатлар ва шу билан баробар пайдо бўлган янги фазилатлар чуқур бадиий
ифодаларга талқин этилган. «Буронларда бордек халоват» повестининг бош
қаҳрамони Заргаров – ишнинг кўзини биладиган одам, инсоний баркамоллик
йўлида турувчси шахс. Шунинг учун унда биз орзу қиладиган, интиладиган
бугунги меҳнат кишисига , раҳбар ходимига хос кўплаб яхши ҳислатлар
мавжуд. «Мерос»да эса асар қаҳрамони Ёлкин образи мисолида пахтакор
меҳнатининг ҳақиқий машаккатлари бор ҳолича берилган. Ёзувчи асарда,
фидойи шахслар ҳамиша кадрланишга, эьтиборга мухтож, деган фикрни бадиий
маҳорат билан ўртага куяди. Бу масала бошқа қиссаларда ҳам, чунончи ,
О.Ёқубовнинг «Бир фельетон қиссаси», «Канотжуфт булади» асарларида ҳам
кутарилган.
О.Ёқубовнинг
«Мукаддас»,
У.Умарбековнинг
«Ёз
ёмгири»,
У.Ҳошимовнинг «Баҳор кайтмайди» қиссалари маьнавий – ахлоқий
масалаларга бағишланган. Бу асарлар ўзининг бадиий таьсир кучи билан
бошқалардан ажралиб туради. Бу қиссаларда худбинлик инсонни инкирозга,
халокатга олиб бориши мумкинлиги таьсирчан ифода этилган.
Бу давр қиссачилигида
аналитик тасвирга мойиллик кўчайганлиги
сезилади. О.Ёқубов, У.Умарбеков,У.Ҳошимов асарларида шундай хусусиятлар
мавжуд. У М.Муҳаммад Дустнинг «Галатепага кайтиш», «Истефо»
қиссасиларида янада чуқурлашган. Ёзувчи қаҳрамонларнинг ҳаётини, руҳий
дунёсини чуқур ва атрофлича таҳлил этган. Бу қиссаларда аналитик тасвирнинг
янги фазилатлар билан бойигани, унга истехзо, киноя – пичинг каби
охангларнинг кушилаши асардан олинадиган таьсирни янада оширганини
кўзатиш мумкин.
50-80 йилларда ҳажвий қиссачилик соҳасида ҳам айрим изланишлар
бўлди. Бу уринда Саид Аҳмаднинг «Ғилдирак», Х.Тўхтабоевнинг «Жонгинам,
шартингни айт», Н.Аминовнинг «Ёлгончи фаришталар» каби асарларини
51
келтириш мумкин. Хусусан, «Ёлғончи фаришталар» қиссасида елвизак феьл,
суваракмижоз одамларга хос жиҳатлар фош этилади. Ундаги Ботиржон
образи бадиий тип даражасига кутарилган.
Ойбекнинг «Болалик хотиралари», А.Қаҳҳорнинг «Ўтмишдан эртаклар»
қиссалари ҳам бу давр адабиётида алоҳида ўрин тутади. Бу асарлар 10йилларнинг мураккаб воқеаларига бағишланган. Уларнинг хар иккисида ҳам
муштарақлик мавжуд: аввало, бир даврда кечган воқеаларга бағишланган, яьни
мавзуси яқин; сунгра ифода услуби жиҳатидан ҳам бир- бирига ҳамоханг, яьни
ёзувчилар ҳаётни ўзларининг болалик йиллари мисолида кўрсатиб берадилар.
Адабий материалдаги яқинлик айни чокда улардаги ўзига хосликка ҳалақит
бермаган: Ойбек кўпрок тасвирда поэтик жиҳатларга ургу берган булса,
А.Қаҳҳор икки томонлама зулмдан эзилган одамлар фожиасини очишга
интилган.
Шу даврда мавжуд бўлган турғунлик ва шунга ухшаш иллатларга эга
бўлган совет мафкураси қиссачиликнинг тулик маьнода ривожланишга ҳалақит
берди. Кейинчалик хеч қандай бадиий кийматга эга булмаган «инкилоб»
мавзусида давр, шароит талаби билан талай асарлар яратилди. Қатор
қиссаларда ҳаётнинг ўткир, долзарб ижтимоий муаммолари четлаб утилди, ута
хусусий, чучмал ишкий
ва оилавий можароларга, сахта романтик
саргўзаштларга кенг урин берилди. Чунончи, М.Коревнинг «Афросиёб гўзали»,
«Турналар баланд учади», С.Кароматовнинг «Тоғ гўзали», Т.Жалиловнинг
«Олтин кафас», Сайёрнинг «Хулкар», Д.Нурийнинг «Окшом кушиклари»
асарлари шу жумлага киради. У.Умарбековнинг «Дамир Усмоновнинг икки
баҳори» қиссасида эса китобийлик касали кўзга ташланади. Шунинг учун ҳам
бу асарлар ҳақида адабий танкидчилик ўзининг салбий муносабатини Бу даврда
тарихий мавзуда ҳамда Иккинчи жаҳон уруши
мавзуида ҳам бир қатор
қиссалар яратилди. Албатта, уларнинг бадиийлик даражаси бир хил эмас.
Лекин ижодий изланишларнинг бу йўналишда ҳам олиб борилгани муҳим
ижобий ҳолатлардан ҳисобланади.
Романчилик
50-80 йиллар ўзбек адабиёти ривожига хос етакчи йўналишлар, унинг ютуғ
ва камчиликлари роман жанрида ҳам яккол кўзга ташланади. Бу даврда бенихоя
кўплаб романлар яратилди. Табиийки, уларнинг бадиийлик даражаси турлича.
Чунончи , улар
орасида
ўртамиёна, хатто танкидий таҳлилга
арзимайдиганлари ҳам анчагина учрайди. Айни чокда шундай романлар ҳам
яратилдики, булар ўзбек адабиёти ривожида ўзига хос бир боскични ташкил
этади.
Роман бадииятида ҳам янгиликлар пайдо бўлди. Аньанавий – хронологик
тасвир усули билан баробар қаҳрамон ҳаётининг кискача, тигиз палласини
танлаб олиб, характернинг руҳий дунёсини чуқур таҳлил этишга,
фалсафийликка мойил, тасвирда драматизм кескинлиги мавжуд бўлган
полифоник роман намуналари ҳам яратилди.
П.Кодировнинг «Уч илдиз», А.Мухторнинг «Туғилиш», Шуҳратнинг
«Олтин зангламас» романларида шахсга сигиниш, дагматизм, халол ва ижодий
фикрлайдиган одамлар бошига тушган оғир савдолар муйян кишилар образи
52
орқали акс эттирилди. Х. Гуломнинг «Бинафша атри», Мирмухсиннинг
«Умид», П.Қодировнинг «Қора кўзлар», «Олмос камар», Одил Ёқубовнинг «
Диёнат», У. Ҳошимовнинг «Нур борки, соя бор», Ш.Холмирзаевнинг «Сўнгги
бекат», У.Усмоновнинг «Гирдоб» романларида 60-70 йиллардаги халқимиз
ҳаётининг долзарб муаммолари акс этди. Кейинчалик субьективизм, турғунлик
мафкураси ва психологияси деб қораланган салбий ҳодисалар, муайян катлам
кишиларига хос маънавий мухит, мешчанлик кайфияти кескин қораланди .
Иштимоий адолат, бурч, виждон, диенат , маънавий эътикод масалалари кескин
қилиб куйилди.
80-йилларнинг иккинчи ярмида яратилган О.Екубовнинг «Ок
кушлар,оппок кушлар», Саид Аҳмаднинг « Жимжитлик» М. Муҳаммад
Дўстнинг «Лолазор», Н. Қобулнинг «Унутилган соҳиллар» романларида
турғунлик йилларининг мураккаб воқеалари ҳақида сўз боради ..
Бу даврда Иккинчи жаҳон уруши даврига бағишлаб ҳам қатор романлар
яратилди . Уларни икки йўналишга ажратиш мумкин : Биринчиси, бевосита
жанг воқеаларига бағишланган романлар (Ойбекнинг « Қуёш қораймас»,
Шуҳранинг « Шинелли йиллар» каби асарлари ) : иккинчиси, мамлакат
ичкариси – ўша даврдаги Ўзбекистондаги ҳаётга бағишланган романлар ( Саид
Аҳмаднинг «Ҳижрон кунларида» («Уфқ»дан), О.Ёқубовнинг «Эр бошига иш
тушса…», Р.Файзийнинг «Ҳазрати инсон» асарлари каби).
Бу даврда яратилган яна шундай романлар ҳам борки, уларнинг айнан
мана шу даврга бағишланган дейиш қийин. Уларда халқимизнинг маьлум бир
даврда босиб ўтган ҳаёти йўли, тажрибаси бадиий- фалсафий тарзда
умумлаштиришга ҳаракат қилинади. А.Мухторнинг «Давр менинг
такдиримда», «Чинор», Саид Аҳмаднинг «Уфқ», У.Ҳошимовнинг «Икки эшик
ораси » асарлари бунга мисол булади олади.
Шу даврга келиб, ўзбек тарихий романчилиги ривожи янги боскичга
кутарилди. Ўзоқ утмишда яшаган буюк шахслар, аждодларимизнинг
мураккаб тарихий кечмиши зур бадиий махоарт билан очиб берилган бир
қатор намуналар яратилди. О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», «Кухна дунё»,
П.Кодировнинг «Юлдузли тунлар», Мирмухсунининг «Меьмор» каби
романлари шу жумлага киради.
Муҳокама учун саволлар
1. 50-80- йиллар ўзбек адабиётида наср соҳасидаги ўзгаришлар бошқа
даврдаги шу соҳа ўзгаришларидан нимаси билан фарқ қилади?
2. Ушбу даврдаги романлар тематикаси ва савияси хусусида нима дея
оласиз?
3 асосий масала
1.4. Назм (поэзия)
3- асосий масала бўйича ўкитувчинингн мақсади:
50-80 йиллар адабиётидаги бу муҳим йўналиш ҳақида талабаларга
тушунча бериш ва шу йўл билан улардаги билим куникмасини чуқурлаштириш.
Идентив укув мақсадлари:
1.1.1. Поэзия тараққиёти билан прозанинг ривожини талаба ўзаро таққослаб
куради.
53
1.1.2. Наср ва назм тараққиётини умумлаштириб, шундан адабиётнинг
ривожига тааллукли хулосалар чиқаради.
1.1.3. Адабиётдаги бу икки соҳа ривожи орқали ижодий маҳорат масалаларига
эьтибор каратади.
3 – асосий масаланинг баёни:
Назм (поэзия)
Ижтимоий ҳаётда янгича руҳнинг пайдо бўла бошлаши ўзбек шеьриятида
муайян ўзгаришларнинг юзага келишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хусусан,
60- йилларнинг бошларида бу жиҳат яққолрок кўзга ташлана бошлади.
Бу давр поэзиясида Ватан, она – юрт ҳақида, уни хар жиҳатдан идеалга мос
ва мувофиқ ҳолда қуриш орзуси билан йўғрилган шеьрлар алоҳида бир
йўналишни ташкил этади. Айниқса, бу йўналишнинг салмоги
Оролга
бағишланган шеьрларда янада якколрок сезилади. Э.Воҳидовнинг «Сирдарё
ўлани», А. Ориповнинг «Орол учун», Х.Хўзайбердиеванинг «Сирдарё билан
суҳбат» Ш.Раҳмоннинг «Оролга» каби шеьрларини бу уринда келтириш
мумкин.
Ушбу ўн йилликларда халқаро миқёсдаги воқеаларга муносабат билдириш
ҳам ўзбек шеьриятидан
кенг ўрин эгаллади. Булар халқимизга хос
умуминсоний туйғуларнинг ифодаси тарзида юзага келган шеьрлардир,
дейилса тугри булади. Ойбекнинг «Каптарлар, о каптарлар», Ғ.Ғуломнинг «Она
қизим Жамилага», М.Шайхзоданинг «Шоир қалби дунёни тинглар»,
Зулфиянинг «Салом, Миср», А.Мухторнинг «Тушларим, безовта тушларим»
каби шеьрлари бунга мисол була олади. Бу йўналишни айрим ижодкорларнинг
сафар, саёҳат таассуротлари асосида яратилган туркум шеьрлари янада
салмоқлироқ кўзга ташланишини таьминлаган. Масалан, Э.Воҳидовнинг 1977
йилда Америкага килган саёҳати натижасида «Аукцион», «Арслон ўргатувчи»,
«Алишер Навоий кэмаси», «Унутиш қўшиғи», «Сармоядор», «Кўча четидаги
аёл» каби шеьрлари юзага келди. 1979 йилда О.Матжон АКШга саёҳат қилиб,
«Плайизликларнинг антиқа ирими», «Клод Моне чизган манзаралар», «Плайиз
шаҳрининг таьрифи», «Ок уйда Жон Кеннеди портрети», «Нью-Йоркда мендай
бир зот» каби қатор шеьрлар яратиди. А.Орипов («Калифорнияда чойхурлик»),
Р.Парфи («Пабло Неруда ўлимига»), Т.Қаҳҳор («Чилилик қувғинди
кундалигидан парчалар») каби шоирлар ҳам бу йўналишда айрим асарлар
ёздилар.
Бу йилларда замон ва бурч, ахлоқ ва ахлоқсизлик, меҳр – оқибат ва
бефарқлик, садоқат ва хиёнат, олижаноблик ва ёвўзлик, ишонч ва гумон каби
муҳим инсоний кечинмаларни шеьрга солиш майли ҳам кўчайди. Бу – бежиз
эмас. Чунки ҳаётнинг ўзида бундай йўналишга туртки берадиган ҳолатлар
етарли даражада эди. бинобарин, бу йўналиш Шукрулло, С.Зуннунова каби
шоирлар ижодида салмоқли ўрин эгаллади. Хусусан, Шукруллонинг «Инсон ва
яхшилик», «Шарпалар», «Унутиш», «Садоқат», «Учрашув», С.Зуннунованинг
«Баьзан хаёлимга чирмашиб олиб», «Ёмгир шовиллайди», «Мен яхши
биламан», «Сени менга ёмон деса ким» каби қатор шеьрлари бунга мисол
булади.
54
Бу давр ўзбек шеьриятида севги ва садоқат туйғуларига бағишланган
асарлар руйхати алоҳида урин эгаллайди. Хусусан, бундай туйғуларнинг ўтган
уруш фожиалари мисолида берилиши ўзгача бир манзараларда намоён бўлади.
А.Ориповнинг «Аёл», Х.Худойбердлиеванинг «Кайтмайман», «Она садоқати ва
ўғил армони қиссаси», О.Хожиеванинг «Сангиной қиссаси», «Гулсум хола
соғинчи», У.Азимовнинг «Самандар», «Марсия» каби шеьрлари бу
йўналишдаги ижодий изланишларнинг намуналаридир.
Севги ва муҳаббат мавзуи ҳам бу йилларда кенг ишланди. Бу жиҳатдан
Шуҳратнинг поэтик изланишлари айрича кўзга ташланиб туради. Унинг
«Рашк», «Хали ҳам ўшасан», «Умид», «Боиси ўзинг» каби қатор шеьрларида бу
туйғулар самимий ифодаланган. А.Мухторнинг «Ишончсиз қадамлар»,
«Аминман», «Чиганок ва жавохир» каби шеьрларида севги билан боғлиқ
туйғулар ихчам сатрларда ва сермаьно деталларда ифодаланди. А.Ориповнинг
«Эслаш», «Қасамдара», «Сен баҳорни соғинмадингми?», «Муҳаббат», «Севги
ўлими», «Биринчи муҳаббатим» каби шеьрларида бу туйғуларнинг яна бир
муҳим қирраси – изтироб туйғулари улкан бир маҳорат билан ифодаланди. Бу
йўналишда О.Матжон ҳам унумли ижод килди. Унинг «Кимнидир ахтардим»,
«Кўзгарингни яширма мендан», «Юлдузлар», «Эшигингдан ўтарман хар кун»,
«Хаёлимда яшар бир наргис» каби шеьрлари, шунингдек, 12 та шеьрни ўз
ичига «Сени яхши кўраман» туркуми шу мавзуга бағишлангандир. Умуман,
бундай шеьрларни шу даврда ижод килган ҳамма шоирлардан келтириш
мумкин.
Бу даврда турли рамзий ишораларга бой шеьрлар ҳам кўплаб яратилди.
Олдинлари рамзий тасвирлар шеьр ичида образ – деталлар сифатида куриниб
келган булса, бу даврда шеьрни бошдан оёк рамзий образ асосига қуриш
майли кўчайди. А.Мухторнинг («Ўроқ ва болға»), «Хазон», «Товушлар»,
«Ниҳол», «Китоб чиққан соат», «Бойчечак», «Арча ва Олча», «Қушча» каби
қатор миниатюралари ана шундай рамзий шеьрлардир. Э.Воҳидовнинг «Кўча
ўртасида бир синиқ шиша», А.Ориповнинг «Тилла балиқча» каби шеьриларида
ҳам рамзий ифода етакчилик қилади.
50 – 80 йиллар шеьриятида ҳажвий йўналиш ҳам муайян ўрин тутади. Бу
йўналишда С.АбдуҚаҳҳор, О.Кучкорбеков, Я.Курбон каби масалчи шоирлар,
Уйғун, С.Абдулла, А.Мухтор, Э.Воҳидов каби лирик шоирлар салмоқли ижод
қилишди. Шоирларимиз бундай асарларини турли шакл ва усуллардан
фойдаланган ҳолда яратишди. Чунончи, С. Абдулла арўзнинг маснавий, газал,
муҳаммас каби поэтик шаклларидан фойдаланди. Унинг «Такасалтанг»,
«Порахур», «Насиҳатнома», «Истарам» каби асарлари бунга мисол була олади.
Бундай шакл ва усулларда ёзиш Э.Воҳидов ижодида ҳам куринади. Шоирнинг
«Соч мадхи», «Насихат», «Бошимдадир», «Мажлис қилинг», «Манфаат
фалсафаси» каби шеьрлари бунинг исботидир. Э.Воҳидовнинг «Дониш
кишлоги латифалари» туркуми ҳам бу давр ҳажвий лирикасида ўз ўрнига
эгадир. А.Мухторнинг ҳажвий лирикасида бошқа бир жиҳат – психологик
талқиннинг кучлилиги, серқирралиги ажралиб туради. Унинг «Теримда», «Чолу
кампирлар», «Мис қалпоқли йигит», «Оталарга маслахат » каби шеьрлар
хушчақчақ кулгига, «Шўрлик», «Каттамиз», «Карға» каби шеьрлари аччиқ
55
заҳархандага бойлиги билан диққатини тортади. А.Орипов, О.Матжонларнинг
ҳажвий шеьрлари у қадар кўп булмаса – да , уларда кулгидан фош қилиш ёки
хушчакчак бир кайфият яратиш воситаси сифатида фойдаланиш хусусияти
яккол кўзга ташланиб туради. Бу уринда А.Ориповнинг «Хангома», «Тулки
фалсафаси», «Миш - миш», «Илтимос», О.Матжоннинг «Хафа Хўроз»,
«Давроншохнинг сурати», «Самаркандлик куёв» каби шеьрларини келтириш
мумкин.
Бу давр лирикасида шакл соҳасида изланишлар тез – тез кўзга ташланиб
турди. Масалан, газалчиликда С.Абдулла, Хабибий, Чархий, В.Саьдулла ва
кейинги авлод вакилларидан С.Зуннунова, Э.Воҳидов, Ж.Камол каби қатор
шоирлар тажрибалар қилиб турдилар. Рубоий жанрида эса М.Шайхзода,
Р.Бобожон, А.Мухтор, Т.Йўлдош каби ижодкорлар турли намуналар яратдилар.
Сонетчиликда Б.Бойкобилов анчагина тажрибалар олиб борди. Р.Парфи эса
қатор сонетлар ижод этиш билан бирга япон шеьриятидаги танка ва хокку каби
жанрларни ўзбек шеьриятига тадбиқ этишга ҳам ҳаракат килди.
Поэмачилик
50-80
йиллар
поэмачилигида
тарихий
тараққиётнинг
турли
боскичларидаги воқеа – ҳодисаларни лиро-эпик йўналишда тадқиқ этишга,
турли даврда яшаган аждодларимиз образини яратишга интилиш кўчайди.
Уларда, албатта, қайсидир даражада ўша найтдаги хукмрон мафкуранинг
таьсири сезилади. Буни инкор этиб булмайди. Лекин айни чокда уларда
ўзининг бадиийлик даражаси билан мафкура чизикларидан юқори кутарилишга
эришишга муаллифлар
муаваффак бўлган уринлар кўпрок учрайди. Шу
маьнода хар қандай чеклашларга қарамай бу асарларда утмишнинг ҳаққоний
манзараси тасвирига дуч келамиз. Ойбекнинг «Гули ва Навоий»,
Мирмухсиннинг «Широқ», М.Алининг «Машраб», «Гумбаздаги нур»,
О.Матжоннинг «Паҳлавон Маҳмуд», А. Ориповнинг «Ҳаким ва Ажал» каби
асарлари шундай достонлар сирасига киради.
Бу даврда маънавий-ахлоқий мавзуларда ёзилган, бу йўналишда юксак
ғояларни таргиб этадиган қатор поэмалар ҳам яратилди Ҳамид Гуломнинг
«Лола кул», М.Бобоевнинг «Она қалби», С.Зуннунованинг «Руҳ билан суҳбат»,
С.Акбарийнинг «Менинг маҳаллам», Д.Файзийнинг «Онаизор» каби асарлари
шу жумлага киради.
Айрим шоирларимиз тасвир майдонини кенг олиб, умумбашарий
фожиалар ҳақида ҳам поэмалар яратишди. Х.Ғуломнинг «Амазонка қўшиғи»,
Ойбекнинг «Даврим жароҳати», Э.Воҳидовнинг «Руҳлар исёни» асарлари ана
шундай руйхатга кирувчи достонлардир.
Бу даврда яна шундай поэмалар ҳам яратилдики, улардаги композицион
тўзилиш ҳам, туйғулар ифодаси ҳам ғоят мураккабдир. Шунинг учун ҳам
уларда тасвир ғоят мураккаб тўлқинларда олиб борилади, қаҳрамонларнинг
руҳий дунёси кескин ҳаётий вазиятларда очиб берилади. Э.Воҳидовнинг
«Нидо», Миртемирнинг «Сурат», О.Матжоннинг «Гаплашадиган вақтлар»
достонлари ана шундай асарлар сирасига киради.
Муҳокама учун саволлар:
2.1 Бу давр лирикасида етакчи лирик жанр қайси жанр эди?
56
2.2. Лирик жанр тараққиётида достончиликнинг ўрни қандай?
4 – асосий масала
4.1.Драматургия
4-асосий масала бўйича ўкитувчининг мақсади: Ўрганилаётган
давр
адабиётининг навбатдаги муҳим йўналиши билан талабаларни
таништириш. Адабиётнинг ривожини тасаввур қилишда бу соҳа ҳам катта
аҳамиятга эга эканини уларга англатиш.
Идентив укув мақсадлари:
4.1.1. Драматургиянинг ўзига хос жиҳатларини янада чуккурок англайди.
4.1.2. Унинг ички йўналишларини аниқлаб олади.
4.1.3. Драматургиядаги тасвирнинг ҳаётга яқинлигига эьтибор каратади.
4.1.4. Бу соҳа тараққиётини бошқа йўналишлар билан таққослаб,
умумлаштиради.
4- асосий масаланинг баёни
50-80 йиллар ўзбек драматургияси тараққиётини «конфликтсизлик»
назарияси
асоратидан кутилиш учун интилиш, ҳаракат бўлган давр
сифатида характерлаш мумкин. Чунки бу даврда истедодли ёзувчилар
адабиёда воқеа буладиган асарлар ҳам яратишди. Лекин айни чокда бадиий
жиҳатдан буш, ўртамиёна асарлар ҳам яратилди. Буни ушбу ракамдан ҳам
билса булади: шу даврда жами тахминин юздан ортик пьесалар ёзилди;
шундан ижобий баҳога сазовор бўлгани ун – ун бештадан ошмайди.
Халқ такдирини кўрсатувчи, даврнинг бош ва илгор йўналиши, руҳини
ўзида
мужассамлаштирган
курашчан
ижобий
қаҳрамонларни
гавдалантирган, воқеаликдаги кескин зиддиятларни ҳаққоний таҳлил қилиш
орқали тараққиётнинг олга томон одимини катта истеьдод, маҳорат билан
тадқиқ этган асарлар бу давр драматургиясининг ривожини таьминлади. А
Қаҳҳорнинг «Тобутдан товуш» (1962) сатирик комедиясининг пайдо
булиши мусаффо осмонда пайдо бўлган момакалдирокдек таассурот
колдирди. Шунинг учун ўша шароитда бу асарнинг такдири оғир кечди. У
унчалик кўп утмасдан сахнадан олиб ташланди ва орадан чорак асрча вакт
ўтгандан кейингина халқка қайтарилди. Бу асар турғунлик даврида авж ола
бошлаган порахўрлик иллатига бағишланган эди8.
Кейинги ун йилликлар драматургиясида асосий эьтибор шахс маьнавияти,
виждони, унинг жамият олдидаги бурчи масаласига каратишга ҳаракат
қилинганлиги сезилади. Драматурглар маьнавият масаласини шахснинг
шаклланиши, камолати билан боглаб талқин қилишга интилдилар.
Уйғуннинг «Хуррият» (1958) , «Парвона» (1966) каби асарларида бу масала
турлича талқин усулида – драма ва комедия жанрлари имкониятларидан
келиб чикилган ҳолда берилади. И.Султоннинг «Имон» (1960), «Номаьлум
киши» пеьссаларида эса бу янада янгичароқ усул ва воситаларда берилади.
Бу асарларда драматург ота – бола ўртасидаги конфликтни тасвир марказига
куйишга интилади. Мазкур усул инсон характерини янада мураккаб
8
Kleinmichel Sigrid. Aufbruch aus orientalischen Dichtungstraditionen. Studien zur usbekischen Dramatik und Prosa
zwischen 1910 und 1934. – Budapest: Akadémiai Kiadó, 1993. Pg 124.
57
ҳолатларда очиш имконини беради. («Имон»: Санжар – отаси Комилов;
«Номаьлум киши»: Турғуной – отаси Фазлиддин). Бу даврнинг 70йилларига келиб, таниқли прозаик У.Умарбеков драматургияда ўз қаламини
синаб курди. У «Комиссия» (1974), «Киёмат карз » (1976), «Шошма, қуёш»
(1978), «Кўзнинг биринчи куни » (1981), «Аризасига кўра» (1982) каби
қатор драматик асарлар ёзди. Бу драмаларнинг ҳаммасининг ҳам асосида
маьнавий – ахлоқий масалалар туради. Қаҳрамонлар қалтис ҳолат ва
вазиятларда синовдан утказилади, фожиали ва мураккаб воқеалар мисолида
инсон характери руҳий жиҳатдан очиб беришга ҳаракат қилинади.
Публицистик руҳ, очиқ дидактика ва лирик оханг унинг драмаларининг
ажралиб турадиган фазилатларидир.
50-80 йилар драматургиясида муҳим ҳаётий проблемалар кўйила
бошлади, ҳаётнинг мураккаб жиҳатлари, айниқса, инсоннинг руҳий,
маьнавий изланишларини тадқиқ этишга интилиш кўчайди. Драматурглар
ўсишга ҳалақит берадиган иллатларни теранроқ ўргана бошладилар. Лекин
бу йилда қилинаётган ишлар, олиб борилаётган изланишлар ҳамма вақт ғам
бир текстда кетди, деб бўлмайди. Масалан, шу фикрни комедия жанрига
тадбиқ этадиган бўлсак бу даврда унлаб бу жанрда асарлар яратиди. Х.
Гуломнинг «Тошболта ошик» (1962), Р.Бобожоннинг «Тоға - жиянлар»
(1960), Уйғунинг «Лакма » (1971), Шухратнинг «Беш кунлик куёв» (1970)
каби бир қатор асарлар , гарчи саҳналаштирилган булишига қарамай, у
қадар муваффакият қозона олмади. Факат бу йўналишдаги уч – туртта
комедиягина халқка манзур бўлди, адабиётимиз хазинасидан урин олди.
Шундай асарлар руйхатида А. Қаҳҳорнинг «Аяжонларим» (1967),
Э.Воҳидовнинг «Олтин девор» (1970), Саид Аҳмаднинг «Келинлар
кўзголони» (1976) каби
комедиялари бор. Бу асарлар
ижтимоий
мазмуннинг ўткирлиги, комик характерларнинг ёркинлиги, кулгисининг
хайтбахшлиги билан томошабинларга манзур бўлди. Уларда шахснинг
иллатлардан
тозаланиши, маьнавий ва руҳий эркинликка эришиши
ҳаққоний акс
эттирилгани мазкур асарларнинг муваффакиятини
таьминлади.
Ушбу даврда тарихий шахслар, тарихий воқеалар асос қилиб олинган
асарлар ҳам яратилди. Булардан Уйғуннинг «Абу Али Ибн Сино», «Абу
Райхон Беруний», «Зебунисо», И.Султоннинг «Донишманднинг ёшлиги»,
Т.Тўланинг «Қувваи қаҳқаҳа» каби асарларини келтириш мумкин. Бу
асарларда утмишнинг у ёки бу даврининг манзараси, жамиятдаги маьнавий
ҳолат, халқнинг эрк ва адолат учун олиб борган кураши тасвирлашга
ҳаракат қилинган. Тугри, бу асарларнинг ҳаммаси бир хил даражада эмас.
Уларнинг айримларида яхлит драмати ҳаракат етишмайди, баьзиларида
сюжет чизиғи, конфликт характери, персонажлар қиёфасида янгилик у қадар
сезилмайди. Шундай бўлса-да, бу асарлар шу давр драматургиясининг
умумий манзарасида кўзга ташланиб турадиган асарлардир.
Тарихий мавзудаги асарлар орасида М.Шайхзоданинг «Мирзо
Улуғбек » (1961) трагедиясининг алоҳида ўрни бор. Трагедиядаги бош
қаҳрамон образи мисолида муаллиф маьрифатпарварлик, инсонпарварлик,
58
эзгулик туйғуларини таргиб этади. Вахшийлик, жаҳолат, тубанлик, мутелик,
адолатсизлик, нопоклик кабиларни эса қоралайди. Асарда М.Шайхзода
Улуғбекнинг трагик ҳолатини, характерига хос қирраларни очишга хизмат
этадиган кучли ва ёркин сахналар яратишга эришган. Лекин бу асарга
ҳозирги мустакиллик кунларимиздан туриб назар соладиган бўлсак, унда
совет мафкураси талаблари билан яратилган сахналар ва талқинлар ҳам бор
эканлиги аён булади. Чунончи, Улуғбекнинг Темур бобосининг арвохи
билан учрашуви берилган
рамзий сахнада унинг «Шохлар бурчи
яшатмокми ёки ўлимми? Қувват нима? Мурувватми ёки зулмми?»дея
бобосидан маслаҳат сўрашига Амир Темур «Инсонният тарихининг қалами
шамшир», «Кимки сенга бош эгмаса, бошин ўзмок» деган жавобларни
беради. Бунда ўша пайтда хукмрон бўлган мафкура талаби, яьни Амир
Темурга нисбатан факат салбий муносабатда булиш тамойили сезилиб
туради. Аммо шунга қарамай мазкур драманинг 50-80 йиллар драматургияси
тараққиётида ўзига хос урни бор.
Умуман, бу давр драматургиясида ғоявий – бадиий жиҳатдан
изланишлар яққол кўзга ташланиб туради. Бу асарларнинг халқимизнинг
маьнавий камолатида муносиб урни бўлди, деган гапни бемалол айтиш
мумкин.
Муҳокама учун саволлар:
1. Драматик тур тараққиётида тарихий мавзунинг ўрни қандай?
2. Драматик жанрдаги асарларнинг мавзулар ранг-баранглигига, айниқса,
ижтимоий муносабатлар ва ахлоқий муаммоларнинг акс эттирилишига нималар
сабаб бўлди?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1.Бу давр адабиёти намуналарининг адабиётимиз тариҳидан бутунлай ўчиб
кетмаслиги учун уларни давр шароитидан келиб чиқиб ўрганиш
3-амалий машғулот
Мавзу: Асқад Мухторнинг романлари замонавий талаблар мезонида
Дарс мақсади: Асқад Мухтор романларини бугунги кун мезонида таҳлил этиш ва хулоса
фикрларга эришиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Асқад Мухторнинг замонавий мавзудаги романларини билиб олади
1.1.2. Романларга тавсиф бера олади
Керакли жиҳозлар: Асқад Мухторнинг “Чинор”, “Аму”, “Давр менинг тақдиримда”
каби романлари, , мавзуга доир бошқа адабиётлар, тарқатма материаллар.
Ишни бажариш тартиби:
1. “Чинор” романи моҳияти ҳақида сўзланг.
2. Роман образларига тавсиф бериш.
3. “Давр менинг тақдиримда” романини бугунги мезонлар асосида таҳлил қилиш.
4. “Аму” романинига бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо бериш.
5. Романлар образларини чоғиштириш орқали тавсифлаш.
6. Романлар бадииятига баҳо бериш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. Асқад Мухторнинг “Бухоронинг жин кўчалари” қиссаси мутолааси.
59
1.1. Қисса мазмунини сўзланг.
1.2. Қиссага бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо беринг.
1-топшириқ. Асқад Мухторнинг “Дол қоя” достони мутолааси.
2.1. Достон мазмунини сўзланг.
2.2. Достонга бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо беринг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Асқад Мухтор. Чинор. Т., 1982 й.
2. Асқад Мухтор. Давр менинг тақдиримда. Т., 1978 йил.
3. Асқад Мухтор. Сайланма. Т., 1977 йил
1.1.1.
1.1.2.
1.1.3.
1.1.4.
1.1.5.
1.2.1.
1.2.2.
1.2.3.
1.2.4.
1.2.5.
1.3.1.
1.1.1.
1.1.2.
1.1.3.
1.1.4.
1.1.5.
2.2.1.
2.2.2.
2.2.3.
2.2.4.
50-80-йиллар ўзбек адабиёти
1-Назорат топшариклари:
50-80 йиллар адабиёти олдинги давр адабиётидан нима хусусиятлари билан
фаркланиб туради?
Бу давр адабиётига хос ижобий узгаришлар охирига кадар давом этдими?
Ошкоралик ва кайта куриш йилларида адабиётдаги ахвол кай даражада эди?
Уша мураккаб йилларда адабиётдаги соглом йуналишнинг ривожи кай тарзда кечди?
Шу давр адабиётини умумлаштирган холда қандай мулохазалар билдириш мумкин?
Бу даврда кайси ёзувчилар узларининг публицистик асарлари билан купрок ажралиб
туради?
Мансабдор кишилар хакида публицистик асарлар яратиш кайси ёзувчининг ижодида
купрок кузга ташланади?
Соглом бадиий публицистика қандай асарлар ва кайси ёзувчилар ижоди мисолида
кузга ташланиб туради?
Бу даврда бадиий публицистика намуналарини уз ичига олган қандай китоблар нашр
этилди?
Бадиий публицистикада ижодкорларнинг маьлум бир мавзу йуналишлари буйича
асарлар яратиши қандай натижалар берди?
Адабиёт саньат ишларига маьмурий-буйрукбозлик йули билан аралашиш кайси
боскичда энг куп содир булди?
А. ХХ – сьезддан кейинги дастлабки ун йилликда.
Б. Тургунлик йилларида .
С. Ошкоралик ва кайта куриш йилларида.
Укитувчининг обруйи масаласи кайси ёзувчининг асарида кескин куйилди?
А. Ш. Убайдуллаев.
Б .Н.Сафаров.
С. У.Хошимов.
2-Назорат топшириклари (наср бўйича)
Бу даврда янги бадиий тафаккурнинг махсули сифатида қандай асарлар яратилди?
Бу давр ҳикоячилигида инсон характерини курсатишда қандай изланишлар кузга
ташланади?
Ҳикоячиликда қандай шаклий изланишларни кузатиш мумкин?
Инсон ҳаёти уткир ижтимоий муаммолар билан биргаликда курсатилган қандай
ҳикоялар яратилди?
Бу давр ҳикоясигида услубий изланишлар қандай кечди?
Шу давр киссачилиги тараккиётида ёзувчиларнинг турли авлоди вакиллари қандай
иштирок этди?
А.Каххорнинг «Синчалак» повести бу давр киссачилигида қандай ахамиятга эга
булди?
Бу давр киссачилигида мехнат кишиси образи маҳорат билан яратилган қандай асар
мавжуд?
Маьнавий-ахлокий мавзуда қандай яхши асарлар яратилди?
60
2.2.5.
Бу даврда аналитик тасвирга мойиллик кайси асарларда кузга ташланиб туради?
2.3.1. Тургунлик йилларидаги ҳаёт муаммолари акс этган асарлар кайси жавобда тугри
курсатилган?
А. «Уч илдиз», «Тугилиш», «Олтин зангламас».
Б. «Бинафша атри», «Умид», «Кора кузлар».
С. «Ок кушлар, оппок кушлар », «Жимжитлик», «Лолазор»
2.3.2. Уруш давридаги ёшлар образи бош мавзу сифатида кайси асарда олинган?
А. «Уфк»
Б. «Хазрати инсон»
С. «Эр бошига иш тушса…»
2.3.3. Меьмор Фазлиддин образи кайси тарихий романда берилган.
А. «Улугбек хазинаси».
Б. «Юлдузли тунлар»
С. «Мьмор»
3-Назорат топшириклари (назм бўйича).
1.1.1. Ҳаётдаги янгича рух назмда кай тарзда уз ифодасини топа боради?
1.1.2. Бу давр шеьриятида халкаро мавзу қандай ифодаланди?
1.1.3. Бу давр шеьриятида маьнавий- ахлокий масалалар талкини қандай урин тутади?
1.1.4. Ушбу давр шеьриятида севги ва садокат мавзусида қандай шеьрлар яратилди?
1.1.5. Шу даврда хажвий шеьрият адабий жараёнда қандай урин тутди?
3.2.1. Шу давр шеьриятида шаклий изланишлар қандай кечди:
3.2.2. Шеьриятда рамзийликнинг ахамияти бу даврда кай тарзда намоён булади?
3.2.3. Бу давр поэмачилигида мавзу ранг –баранглиги қандай?
3.2.4. Бу поэмаларнинг яратилиши жараёнида мафкуранинг таьсир даражаси каерларда
сезилади?
3.2.5. Шу даврда маьнавий ахлокий мавзуда қандай поэмалар яратилди?
4 -Назорат топшириклари (драматургия бўйича).
4.1.1. Бу давр драматургиясида қандай салбий иллат изи сезилади?
4.1.2. Бу давр драматургиясида қандай умумий манзара кузга ташланади?
4.1.3. Шу давр ҳаётидаги иллатларга кескин муносабат билдирувчи қандай асарлар
пайдо булди?
4.1.4. Шахс маьнавияти хакида қандай сахна асарлари яратилди?
4.1.5. Бу мавзудаги асарларда қандай усул ва воситаларадан фойдаланилди?
4.2.1. Ушбу давр драматургияси ривожида У.Умарбеков асарлари қандайурин тутади?
4.2.2. Комедия жанрининг ривожида шу даврда қандай камчиликлар кузга ташланади
4.2.3. Бу давр драматургиясида тарихий мавзу қандай урин тутади?
4.2.4. Уларга хос қандай камчиликларни кузатиш мумкин?
4.2.5. Трагедия жанри бу давр драматургиясида қандай мавкега эга булди.
4.3.1. Илмдаги угирлик иллатлари кайси асарда фош этилади?
А. «Парвона» (Уйгун).
Б. «Имон» (И.Султон).
С. «Киёмат карз» (У.Умарбеков).
61
Мавзу: ЗУЛФИЯ
Асосий саволлар:
1. Зулфия ҳаёт йўли.
2. Зулфиянинг поэтик мероси
Мавзунинг таянч тушунча ва иборалари:
Интелектуал ва психологик шеьрият, фожиавий коллизия, шеьриятда кўп
овозлилик ва сероҳанглик, шеьриятда вокейлик, руҳий тарих, ҳижрон
мотивлари, ҳолат ва туйғуларни типиклаштириш, шеьрда бахт ва бахтсизлик
ҳамда қувонч ва ғам ифодаси, шеьрий туркум, лирикада аёл қалби ифодаси.
1-савол бўйича дарснинг мақсади:
Талабаларга ўзбек шеьриятининг бу атоқли намояндаси ижоди ҳақида
тушунча бериш. Унинг ҳаётининг ибратли томонлларига эьтиборини тортиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Зулфия шеъриятининг ўзига хос мавзулар кўламидан хабардор бўлади.
1.1.2.Шоира шеъриятидаги фожиавий руҳ устунлиги сабабларини билиб олади.
1.1.3. Зулфия достонлари мазмуни билан танишади
1-асосий масала баёни:
Зулфия Исроилова 1915 йилнинг 1 мартида Тошкентда туғилди. Зулфия
оиланинг кенжа фарзанди бўлган. Унинг тўрт акаси турли маьсул лавозимларда
ишлаган ва қатағон йилларнинг кахрига дучор бўлган. Зулфия хотин – қизлар
педагогика билим юртида тахсил олган (1931-1934 йиллар). Зулфиянинг илк
шеьри – «Қизил дурра» паранжи ташлаб, қизил дурра урай бошлаган аёллар
ҳаётига бағишланган. 1935 йилда у ҳаётини шоир Ҳ.Олимжон билан боғлаган.
1944 йилда Зулфиянинг бошига оғир мусибат тушди – умр йўлдоши
Х.Олимжон автомабил ҳалокатига учраб, ҳаётдан бевақт кўз юмди. У ўзоқ
йиллар «Саодат» журналида (олдин у «Ўзбекистон хотин - қизлари» деб
аталган) бош муҳаррир бўлиб ишлади (1953- 1980). Зулфия 1996 йилнинг 1 августида вафот этди.
Шоира ўзининг ўзоқ йиллик ижодий фаолияти давомида кўплаб китоблар
нашр эттирди. Булар куйидагилар: «Ҳаёт варақалари» (1932), «Қизлар қўшиғи»
(1939), «Уни Фарҳод дер эдилар» (1943), «»Ҳижрон кунларида» (1944),
«Хулкар» (1947), «Мен тонгни куйлайман» (1950), «Юрагимга яқин кишилар »
(1958), «Танланган асарлар» (1959), «Куйларим сизга» (1965), «Ўйлар» (1969),
«Лолақизғалдок » (1970), «Қуёшли қалам» (1971), «Висол» ва х.к.
Унинг 1974 – 1975 йилларда икки жилдлик «Асарлар»и, 1985-1986
йилларда уч жилдлик «Асарлари» нашр этилган.
Муҳокама учун саволлар:
1.1.Зулфия шеъриятидаги интелектуал ва психологик
шеърият дея баҳолашга муносабатингиз қандай?
1.2. Зулфия шеъриятидаги аёллар оламидан олинган образларга қайси
тимсолларни киритиш мумкин?
2-савол бўйича дарснинг мақсади:
Талабаларга шоиранинг ўзига хос ҳаёт йўли ҳақида маълумот бериш
62
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1. Зулфия шеъриятининг ўзига хос мавзулар кўламидан хабардор бўлади.
2.1.2. Шоира шеъриятидаги фожиавий руҳ устунлиги сабабларини билиб олади.
2.1.3. Зулфия достонлари мазмуни билан танишади.
2-савол баёни
Зулфия лирикасини интеллектуал ва психологик шеьрият дейиш
мумкин. Чунки унда теран фикр жушкин ҳиссиёт билан Уйғунлашиб кетган.
Шоира шеьрларидаги ҳиссиёт окими фожиавий коллизиялар чўққисигача ўсиб,
ривожланиб боради. Лекин у, гарчи шундай мунаккаб жараёнларни ўз ичига
олса – да, тушкунлик руҳидаги шеьрият эмас. Балки аксинча маьнавий бой,
руҳан тетик лирик қаҳрамонига эга бўлган ҳаётбахш ва мардона шеьриятдир.
Шоиранинг шеьриларида вокелик ва инсон такдири кечаги куни, бугунги ва
эртаси билан идрок этилади. Унинг ижодида «хотира», «такдирдош»,
«юрагимга яқин кишилар», «келажак» каби тушунчалар ғоят муҳим аҳамият
касб этади.
«Мен шеьрларимни бир мавзу атрофида чекланиб колишини
истамайман», деганди Зулфия. Дарҳақиқат, шоира лирикаси кўп овозли ва
сероҳангдир. Бу оҳангларнинг энг муҳимини шодлик ва ғам, ҳижрон ва
фожиавийлак ташкил этади. Зулфия ўз шеьриятининг кўп овозли эканини «Сен
ток эмас – икки турли соз, қўш қанот – ла киласан парвоз» ёки «Ҳижронинг
қалбимда, созинг қўлимда» қабилида шеьрий йўл билан ҳам бир неча бор
таькидлайди. Бу жиҳат шоиранинг ижодий принципи даражасига кутарилган.
Унинг лирикасидаги шодлик ва кутаринкилик оханглари, шубҳасиз,
Х.Олимжон ижодига хос бўлган йўналиш билан боғланади. Фожиавий
оханглар эса, табиийки, унинг бошига тушган мусибатлар, ҳаётда ўзи дуч
келган изтиробли воқеалар таьсирида юзага келган. Бу жиҳатлар бирикиб
Зулфия шеьрилардаги бир ўзига хосликни, воқеавийликни келтириб чиқарган.
«Назаримда, шоирлар ўз таржимаи ҳолларини ёзмасликлари жоиз.
Негаки, шоирлар ҳақида шеьрлари тавсиф беради, улар ҳақида ҳамма нарсани
айтиб бермаса ҳам, ижодларида ҳаётларининг кўпчилик томонларини шарх
этиб беришга қодир шеьрлар булади », деб ёзган эди. Зулфия. Бошқа бир жойда
шоира «Ҳулкар » китоби муносабати билан «Мен бу шеьрларга ўз руҳий
тарихимнинг бир парчасини жойлаштира бошладим, бу парчанинг ўз тугуни,
кульминацияси ва ечими бор эди», деган эди. Шерларга бундай «руҳий
тарих»ни жойлаш тасвирга аниқлик ва ёркинлик, лирик қаҳрамон қиёфасига
эса чуқур ҳаётийлик бағишлайди. Шоира ўз бошидан кечирганларини, ҳаётий
тажрибаларини, руҳий ва ҳиссий ҳолатларини, калб зарбларини бериш, таҳлил
этиш орқали кенг оламга ва кишиларнинг қалбига чуқур кириб борди. Бу
айниқса, Х.Олимжоннинг фожиали улими муносабати билан кенг ва теран
ишланган ҳижрон мотивидаги шеьрларида яккол сезилади. Шоира ижодига хос
яна бир ўзига хос жиҳатни эьтибордан сокит қилиб булмайди. Аслида ҳижрон
мотивлари Зулфия шеьриятида Х.Олимжон вафотига қадар бошланган эди.
Аниқроги, урушнинг дастлабки йилларидаги айрилик ва ҳижрон билан боғлиқ
ҳолатлар унинг шеьрларига шундай йўналиш берган эди. Зулфиянинг
«Ҳижрон» шеьри, «Уни Фарход дер эдилар», « Ҳижрон кунларида » китоблари
63
Х.Олимжон тахририда нашр этилган эди. Фарқ шундаки, шоиранинг «Ҳижрон»
тушунчаси ҳақидаги қарашларига ҳаёт, воқелик жиддий таҳрир киритди.
Олдинлари «Бу ҳижрон мангумас, висоли ҳам бор» деган бир руҳий кайфиятда
бўлган шоира мангу ҳижрон билан ўзи юзма – юз келди.
Зулфиянинг «Голиблар кайтганда» (1945), «Углим, сира булмайди уруш»,
(1954) номли шеьрлари бор. Бу шеьрлар, гарчи турли йилларда ёзилган бўлса –
да , уларни бир – бирига бошлаб турадиган иплар бордек. Чунки хар иккала
шеьрда ҳам уруш туфайли ҳаётдаги энг яқин кишиси – умр йўлдошини
йўқотган аёллар образи берилган. Лекин хар қайси шеьрдаги лирик қаҳрамон
образи ғоят ўзига хос ҳолат ва воситалар орқали ифодаланган. Бу шеьрларда
шоира ўзгаларнинг шодлик ва ғамини ўзиникидек ҳис этади, ўзиникини эса
халқникига кушиб юборади. Шу тарзда Зулфия бундай мураккаб инсоний
ҳолат ва туйғуларни типиклаштиради. Шунинг учун ҳам Зулфиянинг ҳижрон
мавзуидаги асарлари чин севги ва вафо, инсоннинг катта бахти ва ёрига чексиз
садоқати, оғир йўқотиш ва чексиз куйиниш, уруш ва ҳижрон, мардлик ва
жасорат , ҳаёт ва улим ўртасидаги кураш, Ватан ва бурч, утмиш, бугун ва эрта,
инсон такдири, унинг руҳий олами билан боғлиқ хилма – хил ҳис – туйғу,
кечинма, фикр – уйлар, орзу – армонлар тўғрисидаги асарлар сифатида
ардокланади.
Зулфиянинг кейинги йилларида ёзган «Мен тонгни
куйлайман»,
«Юрагимга яқин кишилар», «Уйлар», «Висол», «Йиллар, йиллар», «Азиз
туйғулар», «Тонг билан шом аро» каби шеьрларида ҳам замонамиз ва
замондошларимиз қалби бутун мураккаблиги билан, айни чокда ҳаётбахш,
антимистик руҳининг кучли мавжи билан тасвирланди. Шоира ижодининг
бошидан охирига қадар инсон такдиридаги икки асосий кутбни – бахт ва
бахтсизликни, кувонч ва ғамни бир бутунликда ва идрок этди. Шу иккилик
унинг лирикасининг фожиавий асоси – бош коллизиясини белгилайди. Унинг
«Ўкувчимга», «Умид кутаман», «Қуёш ўзиб бер», «Табиатга исён», «Долгали
бир ҳаёт…» каби шеьрларида шундай ижодий принципга амал қилингани
сезилиб туради. Лекин шоира бу иккиликнинг доимий билшини истамайди,
яхшиликнинг ва бахтинг устун келишини орзу қилади. Ҳамиша инсонни бахти
угал ҳолатда қуриш фикри билан яшайди.
Шоира ижоди давомида қатор шеьрий туркумлар ҳам яратди. У мазкур
шеьрий туркумлар орқали ҳаётни, воқеаликни, одамлар қалбини кенгликда ва
бутун мураккаблиги билан таҳлил этишга ҳаракат килди. Шоиранинг талай
шеьрий туркумлари бор булиб, буларнинг хар бирида муаллиф руҳий
оламининг янги қирраси намоён булади. Агар «Ҳижрон кунларида» туркумида
урушнинг шафкатсиз алангасида азобланган калбнинг голиб чикиш
ифодаланса, «Юрагимга яқин кишилар» туркумида инсондаги матонат ва
садоқат илдизларини одамлар меҳнатидан кидиради. «Мушоира» туркумида эса
инсониятнинг такдири, ташвиши, интилишлари, орзу – умидларининг
муштараклигига урғу беради. «Ўйлар», «Йиллар, йиллар» туркумларида ҳаёт ва
инсон, муҳаббат ва садоқат, яшаш ва кураш маьноси туйғусида бадиий
мушохада юритилса, «Камалак» туркумида инсоният ўзи кашф этган келажак
ҳақидаги орзулар куйланади.
64
Зулфия шеьриятига хос бир айрича жиҳат бор. Шоира ҳаётдаги ҳамма
нарса – шеьрият учун материал, илхом берувчи ҳамма нарса тўғрисида қалам
тебратади, аммо буларнинг барини аёл қалби билан тинглаб, аёл кўзи билан
куриб, идрок этиб аёл сўзи – буёги билан тасвирлаган, унинг овозида куйлаган.
Шоиранинг қайси шеьрига назар ташламанг, ундаги образлар ҳам аёллар
дунёсидан топилган. Умуман олганда асарларнинг ғоявийлик ва бадиийлик
даражасининг мезони битта, албатта. Бироқ воқеаликни қуриш ва бадиий
тадқиқ этишда уларда ижод конуниятлари ила туғилган муштарақлик ҳам
борлигини эьтибордан сокит қилиш мумкин эмас. Демак, аёл шоиралар қалби
ғоят назик ва сезгир, ўта куюнчак ва фидойи булади. Шеьрларда ҳам бу
хусусият ва фазилатлар яккол аён булиб туради. Буларнинг барчаси Зулфия
лирикасининг етакчи белгилари сифатида доимо ўқувчи эьтиборида туради.
Шоира ижодида унинг қаламига мансуб достонларнинг ҳам ўрни бор. У бу
жанрда «Уни Фарҳод дер эдилар» (1943), «Икки ўртоқ» (1946), «Мушоира»
(1958), «Водил Юлдузлари» (1965), «Суроклайди шоирни шеьрим…» (1965),
«Қуёшли қалам» (1979) «Хотира синиқлари»(1985) каби намуналар яратди.
Албатта, бу асарлар ҳаммаси бир хил даражада эмас. Лекин уларнинг аксарият
кисми адабиётимизда урни бор асарлар ҳисобланади. Ушбу асарларнинг
мавзуси ҳам, бағишланган даври ҳам турличадир. Чунончи, «Уни Фарҳод дер
эдилар», «Суроқлайди шоирни шеьрим…», «Қуёшли қалам» достонларида
ҳаётда бўлган воқеалар, бор одамлар ҳақида сўз кетади. «Мушоира», «Водил
Юлдузлари» достонлари эса фалсафий ўй ва мушоҳадаларга эрк берилган
асарлардир. «Хотирам синиқлари» асари Зулфиянинг сўнгги достони булиб,
номидан ҳам куриниб турганидек, инсоннинг ўз хотараси олдидаги уйлари,
армон ва изтироблари қаламга олинган.
Муҳокама учун саволлар:
1.2. Зулфиянинг буюк шоира бўлиб етишишида оила аъзоларининг ўрни
қандай?
1.2. Ҳамид Олимжон билан қурган турмуши Зулфия ижодига қандай таъсир
кўрсатди деб ўйлайсиз?
1.3. Зулфия олган кўплаб мукофатлар унинг қайси меҳнатлари эвазига
берилган?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
Зулфия ижоди юзасидан кенг кўламли тадқиқот яратиш
4-амалий машғулот
Мавзу: Зулфиянинг “Уни Фарҳод дер эдилар” достони
Дарс мақсади: “Уни Фарҳод дер эдилар” достони мазмуни билан таништириш, достон
бадиияти ҳақида мулоҳаза юритиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1.
Достон мазмуни ва ғоясини аниқлайди.
1.1.2.
Поэтик образларга тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Зулфиянинг шеърий тўпламлари, мавзуга доир бошқа адабиётлар.
Ишни бажариш тартиби:
1.“Уни Фарҳод дер эдилар” достони ғоясини аниқланг.
2.
Достоннинг асосий қаҳрамонига тавсиф беринг.
3.
Достон бадиияти ҳақида сўзланг.
65
4.
5.
6.
Унда қўлланилга бадиий санъатларни аниқланг.
Достон тили хусусида сўзланг.
Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. Зулфиянинг “Кўрганмидинг кўзларимда ёш” шеъри таҳлили.
1.1. Шеърдаги лирик қаҳрамон кечинмаларига аҳмият беринг.
1.2. асардаги бадиий тасвир воситаларини аниқланг.
1-топшириқ. Зулфиянинг “Ўғлим сира бўлмайди уруш” шеъри таҳлили.
1.1. Шеърдаги она образига тавсиф беринг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Зулфия. Йиллар армони. Т., 1988 йил.
2. Зулфия. Шеърлар., Т., 1978йил.
5-амалий машғулот.
Мавзу: Зулфиянинг “Қуёшли қалам” достони таҳлили.
Дарс мақсади: Зулфиянинг “Қуёшли қалам” достони мазмуни билан танишиш, асар
бадииятига баҳо бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Достон мазмуни ва ёзувчи маҳорати даражасини билиб олади
1.1.2. Достон образларига тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Зулфиянинг шеърий тўпламлари, мавзуга доир бошқа адабиётлар.
Ишни бажариш тартиби:
1.Шеърни мавзуси ва ғоясини аниқланг.
2.Шеър поэтик образига тавсиф беринг.
3.Лирик қаҳрамон кечинмаси ифода усулларига диққат қилинг.
4.Достон бўлимларини тавсифланг.
1. Шоиранинг достон сўнги бобининг сарлавҳасига юкланганмаъносига аҳамият беринг.
2. Асар тилига эътибор беринг.
3. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. Зулфиянинг “Ғолиблар қайтганда” шеъри таҳлили.
1.1. Шеър матни ва мазмуни билан танишиш.
1.2. Шеърнинг бадииятини аниқланг.
1-топшириқ. Зулфиянинг “Баҳор келди сени сўроқлаб” шеъри таҳлили.
2.1. Шеър ғояси ва образларига тавсиф беринг.
2.2. Шеър ритми ва қофиялар тизимига аҳамият беринг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Зулфия. Йиллар армони. Т., 1988 йил.
2. Зулфия. Шеърлар., Т., 1978 йил.
Назорат топшириклари.
1.1.1. Зулфия қандай оилада тугилиб, вояга етган?
1.1.2. Зулфия қандай ташкилий- жамоатчилик ишларини бажарган?
1.1.3. Зулфия қандай китоблар чикарган?
1.1.4. Нима учун Зулфия шеьрларини интелектуал ва психологик шеьрият намуналари
деймиз?
1.1.5. Зулфия шеьриятидаги куповозлилик ва сероханглик нималарда кўринади?
1.1.6. Шеьрда шоир ҳаёти кай тарздла акс этишини Зулфия ижоди мисолида қандай
тушунтириш мумкин?
1.1.7. Зулфия ижодида Х.Олимжоннинг фожиали ўлими қандай акс садо берди?
1.1.8. Зулфия шеьриятида замондошимиз образи қандай ифодаланди?
1.1.9. Зулфия қандай шеьрий туркумлар яратди?
1.2.10.Зулфия шеьриятида аёл калби кай йусинда уз ифодасини топади?
66
Мавзу: САИД АХМАД
Асосий саволлар:
1.Саид Аҳмад ҳаёти йўли.
2.Адиб ижодиёти ҳақида.
Мавзуга оид таянч тушунчалар:
Журналист – очеркчи, ижодий изланишлар даври, рассомчасига тасвир,
услубдаги лиризм, ёшлик ҳақидаги ҳикоялар, ҳиссиёт таҳлили,
персонажларнинг тулаконли характерга айланмаслиги, меҳнат кишисини
улуғловчи ҳикоялар, лирик соз, ҳаётбахш юмор, ҳажвий - юмористик талқин,
беозор ҳазил – мутойиба, газабли ках-каха, табиатан лириклик, тарихий
ҳодисалар фони, бокий фазилатлар, драматик ва трагик воқеа, воқеаларни
детективнома тасвирлаш, эртан – драма, драматик миниатюра ва х.к.
Ўқитувчининг мақсади: ХХ аср ўзбек адабиётининг бу йирик
намояндаси ҳақида талабаларга тасаввур бериш. Унинг мураккаб ҳаёт ва ижод
йўли билан уларни таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари
1.1.1. Саид Аҳмад ҳаёт йўлини билиб олади.
1.1.2. Адибнинг фаолияти билан атрофлича танишади.
1.1.3. Ёзувчи ижодининг ҳаётидаги айрим муҳим жиҳатлар билан
солиштиради.
1.1.1..1.1.1.1 1- асосий масала баёни
Саид Аҳмад 1920 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. Унинг фамилияси
Хусанхўжаев. Мактабдан сўнг Тошкент Давлат Педагогика институтида таълим
олди (1938 - 1941). У адабиётга журналист - очеркчи сифатида кириб келди.
Адибнинг шаклланишида матбуот ижодий мактаб вазифасини ўтади. «Ёш
ленинчи», «Қизил Ўзбекистон» рўзномаларида, «Муштум», «Шарқ Юлдузи»
журналларида, Ўзбекистон радио комететида турли вазифаларда ишлади.
Маълумки, лирик ҳикояларда ҳиссиёт таҳлили биринчи ўринда туради.
Лекин, айтиш лозимки, ҳиссиёт таҳлили билан иш қуришнинг муайян хатарли
жиҳатлари ҳам бор. Биламизки, кайфият ва ҳиссиёт ўй - ақлга қараганда
тезкор, ўзгарувчан. Бинобарин, ҳиссиётдаги ўзгариш ҳамма вақт ҳам
характердаги туб ўзгаришларга тўла тенг келавермайди. Саид Аҳмад баьзи
асарларида кўпроқ ҳиссиёт таҳлилга берилиб кетган ҳолатлар ҳам учраб
туради. Бунда қаҳрамонлар ҳаётидаги кескин бурилишлар етарли далилланмай,
персонажлар тўлақонли характер даражасига етмай қолади. Ёзувчининг
«Тўлқинлар», «Тўй кечасида» каби асарларини бу ерда мисол тариқасида
келтириш мумкин. Меҳнатни, меҳнат кишисини улуғлашга интилиш Саид
Аҳмад ижодидаги етакчи йўналишлардан биридир. Бу йўналишнинг
бошланиши унинг урушдан олдин ва 40-йилларда ёзган кўплаб очерклари
билан боғланади.
Саид Аҳмад ҳам инсон, ҳам ижодкор сифатида мураккаб йўлни босиб
ўтди. Пировардида, мана шу йўл уни халқимиз учун ардоқли инсонга,
67
адабиётимиз учун атоқли ёзувчиларимиздан бирига айлантирди. Ҳозирги кунда
у мустақил Ўзбекистонимизнинг қатор юқори орденларининг соҳиби бўлган,
Ўзбекистон қаҳрамони унвонига беришга муносиб кўрилган ижодкордир.
Муҳокама учун саволлар:
1.1. Саид Аҳмад ҳажвиётининг ўзига хослиги унинг характеридан келиб
чиққан деб ўйлайсизми?
1.2. Адиб ҳаётининг қайси жабҳалари унинг асарларида акс этган?
2- савол бўйича дарс мақсади:
Саид Аҳмад ижодиёти билан талабаларни тўлақонли таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1.
Саид Аҳмаднинг янги ўзбек адабиёти тараққиётидаги хизматларига
эьтибор қаратади.
2.1.2.
Унинг ижодига хос йўналишларни алоҳида таъкидлайди.
2.1.3.
Саид Аҳмад ижоди билан ўнга тенгдош бўлган бошқа ёзувчилар
солиштиради.
2.1.4.
Саид Аҳмаднинг шахсий ҳаёти ва ижодидаги ибратли жиҳатларга
эътибор қаратади
2- асосий масаланинг баёни
Саид Аҳмаднинг биринчи китоби 1940 йилда «Тортиқ» номи билан нашр
этилган. Унинг «Эр юрак» (19942), «Фаргона ҳикоялари» (1948), «Муҳаббат»
(1949), «Кадрдон далалар» (1949), «Чул шамоллари» (1961), «Онажонлар»
(1962), «Хазина» (1963), «Таьзим»(1966), «Қисса ва ҳикоялар» (1968) каби ва
бошқа қатор китоблари нашр этилган.
Саид Аҳмаднинг ҳикоянавис сифатида шаклланишида унинг уруш
даврида ёзилган асарларининг ўзига хос аҳамияти бор. Бу даврда у
«Мастонбиби», «Тепки», «Кутиш тараддуди», «Ирода», «Кушик » каби
ҳикоялар эьлон килган. Бу ҳикояларнинг бадиийлик даражаси у қадар юқори
эмас. Лекин уларда фавкулодда бир маҳорат билан чизилган лавхалар тез-тез
учраб туради. Бошқачарок айтганда, рассомчасига аниқлик билан яратилган
тасвирий парчалар мавжуд. Ана шу нурли учкунлар кейинчалик Саид Аҳмад
прозасининг етакчи услубий хусусиятига айлана борди.
Ёзувчи услубига хос лиризм адибнинг уруш ва унинг оқибатларига
бағишланган асарларида, айниқса, алахида кўзга ташланади. Адиб уруш
туфайли одамлар бошига тушган фожиалар ҳақида бахс этувчи ундан ортик
ҳикоялар яратган. «Хазина», «Турналар», «Онажонлар», «Куклам чечақлари»
«Лайлак келди» ва бошқа ҳикоялар бунга мисол була олади. Саид Аҳмад
олдин, яьни уруш йилларида шу мавзуда ёзилган ҳикояларида фронт ҳақида
ҳам тасвирлар беришга ҳаракат килган, лекин ўзи билмаган ва тасаввур кила
олмайдиган нарсалар ҳақида ёзганлиги учун бу ҳаракат муваффакиятсиз
якунланган эди («Ирода »ҳикояси). Шунинг учун адиб юқоридаги ҳикояларида
ўша даврнинг бевосита ўзи шоҳид бўлган, яқиндан билган лавхаларини –
кишиларимизнинг фронт оркасидаги
ҳаётини, урушнинг мамлакат
ичкарисидагилар такдиридаги изларини, урушдан кайтганлар кисматини
гавдалантирди. Ёзувчи уруш туфайли алоҳида шахслар, колаверса, бутун халқ
бошига тушган кийинчилик, жудолик, дард – аламларни руй –рост кўрсатди.
68
Саид Аҳмад асарларидаги персонажлардан бири томонидан айтилган «Дод, деб
йигласа буладиган ишлар ўтди бошимиздан» деган сўзлар шу йўналишдаги
ҳикояларнинг персонажлари такдирга тулик тааллукли деса булади.
Саид Аҳмад севги, садоқат, ёшлик ҳақида ҳам қатор ҳикоялар яратди. Бу
мавзудаги ҳикояларининг қаҳрамонлари турли ёшдаги, турлича ҳаётий
тажрибага эга бўлган кишилардир: бу асарларнинг бирида мустакил ҳаёт
остонасига эндиган қадам куйган, илк меҳнат, муҳаббат, илк буса лаззатидан
эндигина бахраманд булаётган ёшларни учратсак, иккинчисида ҳаётда адашиб,
шахсий бахтини бой бериб куйган ношуд – нотавон кимсаларга дуч келамиз;
бошқасида ўз шахсий хўзур-халоватидан воз кечиб, ўзгаларга бахт,шодлик хадя
этган олижаноб кишиларни кўрсак, яна бирида факат ўзини деб бошқаларни
кон какшатувчи худбинларга дуч келамиз. Унинг «Муҳаббатнинг туғилиши»,
«Ойдин кечалар», «Икбол чироклари», «Муҳаббат», «Баҳор сувлари», «Тоғ
афсонаси», «Севгингга садикман» каби ҳикоялари шу жумлага киради. Бу
ҳикоялар, муҳими, бизни инсонга бир бор бериладиган ҳаётни, инсоний бахтни,
илк севгини кадрлашга, ҳаётда чин инсон булиб, халол яшашга даьват этади,
одамнинг одам одидаги, эл - юрт олдидаги маьсулиятини эслатиб туради,
инсондаги ноёб туйғу, олижаноб фазилатларни кадралашга, асрашга ундайди.
Маьлумки, лирик ҳикояларда ҳиссиёт таҳлили биринчи уринда туради.
Лекин, айтиш лозимки , ҳиссиёт таҳлили билан иш қуришнинг муайян хатарли
жиҳатлари ҳам бор. Биламизки, кайфият ва ҳиссиёт ўй – ақлга қараганда
тезкор, ўзгарувчан. Бинобарин, ҳиссиётдаги ўзгариш ҳамма вакт ҳам
характердаги туб ўзгаришларга тула тенг келавермайди. Саид Аҳмад баьзи
асарларида кўпрок ҳиссиёт таҳлилга берилиб кетган ҳолатлар ҳам учраб
туради. Бунда қаҳрамонлар ҳаётидаги кескин бурилишлар етарли далилланмай,
персонажлар тулаконли характер даражасига етмай колади. Ёзувчининг
«Тулкинлар», «Туй кечасида» каби асарларини бу ерда мисол тарикасида
келтириш мумкин.
Меҳнатни, меҳнат кишисини улуғлашга интилиш Саид Аҳмад ижодидаги
етакчи йўналишлардан биридир. Бу йўналишнинг бошланиши унинг урушдан
олдин ва 40- йилларда ёзган кўплаб очерклари билан богланади. Ёзувчи
ўзининг «Чул ҳикоялари» («Чул бургути», «Урик домла», «Лочин»), «Чул
шамоллари»(«Одам ва бурон», «Бустон», «Ер уйгонди», «Туй боши », «Сени
излаб»), «Чул окшамлари» («Оталар ва болалар», «Ўн сакқиз ёшинг»,
«Кўзларингда ўт бор эди», «Чевара», «Тоғ афсонаси», «Раҳмат, азизларим»,
«Туй кечасида», «Ўйлар», «Сумбул», «Ялпиз хиди») каби туркум ҳикояларида
бадиий жиҳатлар юқори даражада бўлган қатор асарлар яратиб, ўзбек
ҳикоячилиги ривожига муносиб ҳисса кушди. Бу йўналишга мансуб
ҳикояларнинг ўзига хослиги шундаки, уларда ёзувчининг лирик сози ёнига
қувноқ, ҳаётбахш юмор келиб кушилган. Бу юмор кишилардаги инсоний
жозибани очишга, жамият ишига фидойиликни кўрсатишга, одамлар
ўртасидаги ўртоклик, биродарлик муносабатларини ардоклашга хизмат қилади.
Саид Аҳмад асарлари устида гап борганда унинг ижодига хос яна бир
ҳислат эьтиборни тортади. Адиб қаҳрамонлари бевосита табиат куйнида
тоғларда, яйловларда, чулларда, боғларда, далаларда, кир – адирларда ҳаракат
69
қиладилар, улар нуқул табиат қучоғига, кенгликка, уфқка талпинадилар. Адиб
она табиатнинг мафтуни, ёник куйчиси сифатида иш куради, хусусан олтин
водий – Фарғона водийси манзараларини ута кадрдон бир меҳр, самимият
билан қаламга олади. Бундай тасвирлар , табиийки, китобхондаги она табиатга
меҳр ҳиссини жумбушга келтиради, унга она табиат фарзанди, унинг
ажралмас қисми эканини эслатиб туради.
Саид Аҳмад ижодида ҳажвий асарларнинг ҳам салмоғи катта. Умуман,
ҳажвий – юмористик талқинга мойиллик ёзувчи ижодининг ажралмас бир
бўлагини ташкил этади. Хатто, тамомила бошқа йўналишдаги асар – «Уфқ» да
ҳам юмор сингдирилган сахифалар кам эмас. Ёзувчининг ҳикоячилик
фаолиятида эса бундай асарлар алоҳида бир йўналиш ҳисобланади. Унинг
асарларида кулгининг ҳамма тури – қувноқ ханда, енгил табассум, беозор ҳазил
– мутойибадан тортиб киноя-кесатик, масхара ва газабли қаҳ-қаҳагача учрайди.
Лекин унинг кулгиси ичида юмористик кулги алоҳида ажралиб туради. Ёзувчи
табиатан лирик бўлганидан ҳажвиётда ҳам лириклигича колади, ҳажвияларида
ҳам лирик жушқинликни сақлайди. Қувноқ, ҳаётбахш кулги заминида ҳам
ҳаётдаги кам-кўстларни қоралаш мавжуд. Буни эьтибордан сокит қилиб
булмайди. Шундай булса-да, у асосан, ҳаётни, инсонни улуғлашга каратилган.
Саид Аҳмаднинг кўпдан- кўп ҳажвиялари, туркум ҳикояларидаги қатор
персонажлар талқини шундай юмор билан сугорилгандир. Хаттоки, «Ханка
билан Танка », «Менинг дўстим Бабаев», «Лаьли бадахшон», «Ошковок, 2»,
«Музикали воқеа» каби ҳажвияларида танкид тиги хийла ўткир булса –да,
уларда қувноқ кулги, ҳазил-мутойиба хал килувчи аҳамият касб этади.
Саид Аҳмаднинг насрдаги ижодида «Уфқ» трилогиясининг алоҳида ўрни
бор. Ёзувчи мазкур асар устида ун йилдан ортик меҳнат килди. У «Қирқ беш
кун» (1974), «Ҳижрон кунларида »(1964), «Уфқ бўсағасида»(1969) каби
китоблардан ташкил тоған. Агар ўзбек халқи ҳаётининг тахминан ун йиллик
даврини – уруш арафаси, уруш ва урушдан кейинги йилларни қамраб олган.
Шу давр ичида кечган тарихий, ҳодисалар фонида муаллиф халқнинг маьнавий
бисотини очади, унинг характерига хос бокий фазилатлар – мардлик, тантилик,
олий жаноблик, бирдамлик, ўзора меҳр-оқибат каби туйғуларни ута самимий
талқин этади. Трилогияда халқ ҳаёти, характери, оммавий меҳнат жараёни
тасвири билан алоҳида шахслар такдири, ўзига хос олами талқини ўзвий тарзда
бирлашиб кетган. Асардаги хар бир персанажнинг ўз ҳаёт йўли, такомилли,
характери, бетакрор хусусиятлари жонли, аниқ чизилган.
Романдаги Икромжон образи- ёзувчининг жиддий ютуғи. Ундаги бор
хусусиятлар кучли ва ожиз томонлари билан руй – рост кўрсатилган. У – пок
одам. Мана шу пок, бегубор, фидойи одам оиласида нопок кимса пайдо буладиунинг яккаю ягона угли қочоқ, хоин булиб чиқади. Ёзувчи мана шундай
мураккаб, драматик, хатто трагик воқеа мисолида ушбу қаҳрамоннинг
маьнавий қиёфасини очишга жазм қилади. Агар Икромжон образи шу йусинда
чуқур психологик йўналишда яратилган булса, бошқа етакчи персонажлар,
чунончи, Дилдор - лирик, Азизхон – лирик-романтик, Асрора – юмористик,
Иноят оқсоқол сатирик буёқлар орқали чизилади.
70
Саид Аҳмад «Уфқ»ка қадар ҳам насрнинг йирик шаклларида «Кадрдон
далалар» (1949), «Хукм»(1958) каби қиссалар ёзган эди. «Кадрдон далалар»да
урушдан кейинги давр адабий жараёни ва мафкурасига алокадор бўлган
бирёқламалик ва «колип»лар кўзга шундай ташланиб туради. «Ҳукм»да ҳам
ёзувчи шура адабиётининг конунларидан ташқарига чиколган эмас. Унинг
«Суд», «Ғилдирак» каби қиссалари ҳам бор.
Саид Аҳмад «Жимжитлик» (1988) номли роман ҳам ёзган. Ёзувчининг
олдин шу номда ҳикоя ёзгани маьлум. Умуман унинг ижодига хос
хусусиятардан бири романлари билан ҳикоячиликдаги изланишлари ўртасида
муайян алокани мавзудлигидир. Мазкур роман ҳақида ҳам қизгин бахслар
бўлди. Унда маҳорат билан ёзилган лавҳалар анчагина. Лекин асарга умумий
тарзда баҳо бериладиган булса, у бир оз шошилиб ёзилганлигини айтиш керак.
Романда мантикан асосланмаган тасвирлар мавжуд. Шунингдек, унда ёзувчи
ижодига хос булмаган услубга-воқеаларни детективнома тасвирлаш услубига
дуч келамизки, бу асарнинг бадиийлиги учун хизмат килмаган.
Ёзувчи драматургия соҳасида ҳам халқимизга машҳур асарлар яратди.
Хатто айтиш мумкинки , бу жанрга жуда эрта кул урган – 1945 йилдаёк
болаларга бағишлаб эртак йўлида «Шерзод ва Гулшод» номли драма ёзган. У
кейинчалик бу соҳанинг жуда кичик шаклида - драматик миниатюра жанирида
самарали ижод килган ва улар ўқувчиларга яхши таниш. Лекин ёзувчининг
«Келинлар кўзголани» (1976), «Куёв»(1986) каби комедияларининг сўнгги давр
ўзбек драматургиясида алоҳида урни бор. Хусусан, «Келинлар кўзголони»
комедияси ёзувчига катта
шухрат келтирди. Тугри,
асар ҳақида
танкидчиликда турли–туман, хатто уни инкор этиш даражасида бўлган
фикрлар билдирилган. Баьзи тугри танкидий мулохазаларни ёзувчи қабул
қилиб, асарга ўзгартиришлар ҳам киритиб борган. Лекин мазкур комедия
йиллар утиши жараёнида билдирилган қатор танкидий фикрлар нотўғри
эканлигини, у жуда катта ёзувчилик маҳорати натижасида юзага келганлигини
исбот этди. Асардаги воқеалар бир серфарзанд ўзбек оиласи доирасида булади.
Фармонбиби оилада мустахкам интизом, самимий муносабат, иноклик, ўзаро
ишинч булиши, хар бир оила аьзосининг халол яшаши ва ишлаши учун
қайғуради. Фармонбиби оиласи – бамисоли халолик ва тартиб – интизом
истеҳкоми, унинг ўзи эса шу истехком посбони. Бу истеҳкомга гоҳо ғирромлик,
нопоклик, тартиббўзарлик,
ичкиликбозлик иллатлари хуруж қилади.
Фармонбиби эса бундай хуружларни катьий туриб даф этишга эришади. Шу
тарика комедия муаллифи бир қарашда енгил – елпи ҳазил – мутойибадан
иборатдек туюлган ҳодисалар замирада муҳим ижтимоий маьно топа олган,
томошабинлар кўнглида эса муҳим ҳаётий муаммоларга фаол муносабат
уйғотишга эришган.
Саид Аҳмад ҳам инсон, ҳам ижодкор сифатида мураккаб йўлни босиб
утди. Пировардида, мана шу йўл уни халқимиз учун ардокли инсонга,
адабиётимиз учун атокли ёзувчиларимиздан бирига айлантирди. Ҳозирги кунда
у мустакил Ўзбекистонимизнинг қатор юқори орденларининг соҳиби бўлган,
Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига беришга муносиб курилган ижодкордир.
Муҳокама учун саволлар:
71
2.1. Саид Аҳмад ижодида етакчи жанр қайси деб ўйлайсиз?
2.2. Нима сабабдан унинг комедиялари шуҳрат қозонди?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. Саид Аҳмад публицистикасини атрофлича ўрганиш ва илмий тадқиқот
яратиш.
6-амалий машғулот
Мавзу: Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романидаги образлар тизими
Дарс мақсади: “Уфқ” романи мазмуни билан ва образларига тавсиф бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Достон мазмуни ва ёзувчи маҳорати даражасини билиб олади.
1.1.2.Достон образларига тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи, ёзувчи портрети, мавзуга доир
бошқа адабиётлар, тарқатма материаллар.
Ишни бажариш тартиби:
1. “Уфқ” романи мазмуни ва моҳияти ҳақида сўз юритиш.
2. Роман образларига тавсиф бериш.
3. Акромжон образининг ўрнини аниқлаш.
4. Салбий обоазлар иштирокини баҳолаш.
5. Асар сюжет чизиқлари ва унсурларини аниқлаш.
6. Асар композицияси ҳақида мулоҳаза юритиш.
7. Машғулатни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. Саид Аҳмаднинг “Қоплон” ҳикояси таҳлили.
1.1. Ҳикоя ғоясини аниқланг.
1.2. Қаҳрамонларга тавсиф беринг.
2-топшириқ. Саид Аҳмаднинг “Собиқ” ҳикояси таҳлили.
1.1. Ҳикоя мазмунини сўзланг.
1.2. Асар қаҳрамонини тавсифланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Ўзбек адабиёти., 6- синф учун дарслик, т., 1989 йил.
2. Саид Аҳмад. Қоракўз Мажнун. Т., 2005 йил
Мавзу: Саид Аҳмад
Назорат топшириклари:
1.1.1. Саид Ахмаднинг ҳаёти қандай кечган?
1.1.2. Саид Ахмаднинг биринчи тўпламининг такдири қандай кечди?
1.1.3. Ёзувчининг шу пайтга қадар қандай китоблари чиққан?
1.1.4. Уруш мавзуидаги ҳикояларида лиризм қандай тарзда кузга ташланади?
1.1.5. Севги – муҳаббат мавзуидаги ҳикоялар ёзувчи ижодида қандай урин тутади?
1.2.1. Ҳиссиёт тахлилига ортикча ўрин бериш ёзувчи ижодида қандай натижалар келтириб
чиқарган?
1.2.2. Саид Ахмаднинг туркум ҳикоялари бадиийлик нуктаи назаридан қандай аҳамиятга
эга?
1.2.3.
Ёзувчи асарларида табиат тасвиридан қандай фойдаланади?
1.2.4. Саид Ахмаднинг ҳажвий ҳикоячилигида маҳорати қандай?
1.2.5. Саид Ахмад ижодида «Уфк» трилогияси қандай юзага келди?
1.3.1. «Уфк» трилогиясининг кайси китоби биринчи эьлон килинган?
А. «Қирқ беш кун»
Б. «Ҳижрон кунларида».
С. «Уфқ бўсағасида».
72
Мавзу: АСКАД МУХТОР
Асосий саволлар:
1. Асқад Мухтор ҳаёти ва шеърияти
2. Адибнинг насрий асарлари.
Мавзунинг таянч тушунча ва иборалари:
Лирик характер, поэтик манзара, воқеабанд шеьрлар, поэзиядаги баёнчилик,
интелектуал деталлар, рамзий образлар, шуролар даври мафкураси,
социалистик реализм методи колипи ва х.к
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда ўзбек адабиётининг бу
ўзига хос намояндаси ижоди ҳақида тасаввур хосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1.Асқад Мухтор ҳаёт йўли ҳақида билиб олади.
1.1.2.Адибнинг иш фаолияти билан танишади.
1.1.3.Адиб ҳаётини бошқа адиблар ҳаёти билан солиштиради.
1-савол баёни:
А.Мухтор 1920 йил 23 декабрда Фаргона шахрида ишчи оиласида туғилди.
У отаси вафот этгач, болалар уйида тарбияланади. 1936 йилда Тошкентга
келиб, журналистика курсида ўқиди. У САГУ ни битирган. 1943 – 1945
йилларда Андижон педагогика институтида ўқитувчи булиб ишлайди.
Кейинчалик «Ёш ленинчи», «Қизил Ўзбекистон» газеталарида шунингдек,
«Шарк юлдузи», «Гулистон» журналларида ишлаган. У Ўзбекистон Ёзувчилари
уюшмасида раҳбарлик лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.
Уруш йилларида А.Мухтор ҳам бошқа ижодкор тенгдошлари қатори замон
талабларига жавоб беришга интилди. Бу даврда долзарб дамлар руҳини ўзида
ифодаловчи «Бу куннинг хитоби», «Она хурсанд», «Ғалаба ишончи»,
«Жангчининг байрам кечаси», «Соғиниш» каби шеьрла ёзди. Бу шеьрлар
ғоявий – бадиий жиҳатдан мукаммал булмаса-да, уларда муҳим иккита аломатпсихологик ҳолат ифодаси орқали лирик характерни шакллантиришга интилиш
ҳамда деталлар воситасида поэтик манзара ва лирик кайфият яратишга
майиллик кўзга ташланади. Кейинчалик шоир ижодидаги ана шу икки йўл
ривожлана бориб, унинг поэтик услубининг белгиларига айланди. 50 –
йилларнинг бошларига келиб шундай аломатларга эга бўлган «Болалар»,
«Теримда », «Чолу кампирлар», «Бригадамиз» каби воқеабанд шеьрлар яратди.
А.Мухторнинг биринчи шеьри «Ленин учкуни» газетасида 1935 йилда
эьлон қилингган 1938 – 1940 йиллар давомида «Тилак », «Абадият», «Тотли
дамлар», «Шеьр ва ҳаёт» каби бир қанча шеьрлари республика газетада ва
журналларида босилди. 1939 йилда «Бизнинг авлод» номли поэма ҳам нашр
килдирди. Булар хали ёш шоирнинг дастлабки машклари эди.
50-йиллар ўзбек поэзиясидаги баёнчилик, риторика, баландпарвозлик,
жунлик каби нуксонлардан А.Мухтор шеьрлари ҳам ҳоли эмас. Масалан, унинг
«Тошкентликлар» (1955) шеьрида шундай ҳолатга дуч келиш мумкин. Унда
баёнчилик кучли. Шоирнинг шу даврда яратган «Пахта байрами» шеьрида ҳам
шундай умумийлик, баландпарвозлик хукмрон.
73
50 – йилларнинг иккинчи ярми ва 60- йилларнинг бошларига келиб унинг
шеьриларида жиддий сифат ўзгаришлари кўзга ташлана бошлади. Шоир
лирикасида интеллектуал деталлар, рамзий образлар, тагмаьноли поэтик
мушохадалар шаклланди ва ривожланди9. А.Мухторнинг «Асрим»,
«Уғирланган кўз ёши», «Поп» этиб накш олма тушди йўлакка», «Вакт», «Ярим
тундан кейин урнимга ётсам», «Тушларим, безовта тушларим», «Тош»,
«Европада колган кабрлар» каби унлаб шеьрлари бунга мисол була олади.
Дунёнинг, инсониятнинг келажаги ҳақидаги безовталик «Тушларим, безовта
тушларим» шеьрининг асосини ташкил этади. «Европада колган кабрлар»да
эса Иккинчи жаҳон уруши фожиалари ҳақида шеьрий ифодалар берилган.
«Янғам» шеьрида эса эри фронтга кетган аёлнинг оғир меҳнат жараёнидаги
ҳолатидан лавхалар чизади.
А.Мухтор меҳнатсеварлик, халоллик, инсоннийлик, бурч каби ҳислатлар
ҳақида шеьрлар яратди. Унинг талқинича, инсон ўз умрида халқ учун, жамият
учун эзгу ишлар қилса ўз номини шон – шарафларга урайди, халқ хотирасида
колади. Аксинча, умрини ниманидир бўзиш, кулатиш билан утказса халқ
нафратига учрайди. Унинг «Умр йўли» шеьрида шу мазмун ва шу ғоя
ифодаланган.
Воқеаликни рамзий деталлар ва символлар воситасида поэтик идрок этиш
усули ҳам А.Мухтор услубининг муҳим хусусияти сифатида шакланди ва
ривожланди. Бундай ҳолатни «Майса мавж урар», «Ўроқ ва болға», «Хазон»,
«Товушлар», «Умр», «Богим», «Ниҳол», «Китоб чиққан соат», «Тонг», «Ўзак»,
«Аму», «Бойчечак» каби шеьрлари мисолида кўриш мумкин. Маьлум буладики,
А.Мухторнинг ўзига хос услуби унинг
вокеликни поэтик символлар
воситасида кашф эта боришидадир.
А.Мухтор қатор поэмалар муаллифи ҳамдир. Унинг «Пулат куювчи»
(1947), «Шералининг дусти барҳаёт» (1947), «Адолат » (1948), «Катта йўлда»
(1949), «Мангуликка дахлдор» (1969), «Дол коя» (1986) каби асарлари шу
жумлага киради. «Пулат куювчи» достони ишчилар ҳаётидан олиб ёзилган
асардир. Унинг асосида Бекобод муталлургия камбинатининг курилиши билан
боғлиқ воқеалар туради. Лекин унинг мавзуси муҳим булса – да, бадиияти буш
чиққан. «Шералининг дусти барҳаёт» асари ҳам шу мавзуда ёзилгандир. Унда
ҳам ўзи учун, ҳам Ленинград камалида ҳалок бўлган дусти Василий учун
дастгох ёнида меҳнат килган Шерали исмли ишчи йигит образини яратган.
«Адолат» асар эса эртак – достондир. Унда Адолат исмли хизматкор бир
қизнинг такдири ҳикоя қилинган. «Катта йўлда» достони эса қишлоқ ҳаётига
бағишланган асардир. «Мангуликка дахлдор» асари Ленин ва унинг
ғояларининг ҳаётийлиги ҳақидадир. Куриниб турибдики, бу асарлар, гарчи ўз
вақтида ижобий баҳога сазовор бўлган бўлса –да, ҳозир ўз қимматини
сақламаган. Уларда ҳаёт жўн ва сунъий ифодаларда тасвирланган.
А.Мухтор 1997 йилнинг апрель ойида вафот этган.
Муҳокама учун саволлар:
9
Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal of
Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
74
1.1.А.Мухтор 50-йиллар поэзиясидаги баёнчилик ва риторика устунлигини
қандай изоҳлайсиз?
1.2.Адибнинг “Пўлат қуювчи” достони нима сабабдан муваффақият
қозонди?
2-савол бўйича дарснинг мақсади:
Талабаларни А.Мухтор ижодиёти бўйича атрофлича таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1. А.Мухторнинг ХХ аср ўзбек адабиётида тўтган урнини билади.
2.1.2. Унинг бошқа ёзувчилар ижоди билан ҳамоханг томонларига эьтибор
қилади.
2.1.3. А.Мухтор ижодининг фарқан ўзига хос жиҳатларини аниқлайди.
2.1.4. Унинг яратган асарларидан маьнавий – эстетик хулосалар чиқаради.
2-савол баёни:
А.Мухтор ўз ижодий фаолиятида ишчилар ҳақида, хусусан, Бекобод
металлургия комбинати ишчилари ҳақида кўп асарлар ёзган ёзувчидир.
Кейинчалик унинг ижоднинг бошқа бир катта йўлига – насрга утишида бу
йўналишдаги изланишлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Аниқроқ айтилганда,
А.Мухторнинг ишчилар ҳақида дастлабки ёзганлари унинг катта прозага
утишида бир кўприк вазифасини ўтади. Шу жахатдан унинг бу йўналишдаги
«Металлурглар» (1946), «Пулат шахри» (1946), «Пулат шахрининг қаҳрамони »
(1949) каби очерклари муҳим аҳамиятга эгадир. Кейингчалик, А.Мухтор
«Пўлат шахри» (1950), «Истикбол» (1951), Ҳаётга чакирик (1956) номлари
билан очерк ва ҳикоялар тўпламларини нашр эттирди. Шу китобларга кирган
«Оксана», «Доғ», «Хайри» каби ҳикоячиликдаги дастлабки тажрибалари
насрдаги унинг кейинги фаолиятида муҳим роль уйнади. Бу жанрдаги ижодини
ёзувчи кейин ҳам давом эттирди. Унинг «Дунё болалари» туркумига кирган
ҳикоялари, шунингдек, «Тўкқиззинчи палата», «Хонимнинг туғилган кунлари»
каби ҳикоялари бунга исбот булиши мумкин. А.Мухторнинг «Инсонга қуллуқ
қиладурмен» (1994) китобида ҳам унинг шу жанрда ёзган асарлари
жамлангандир.
А.Мухтор насрнинг катта шаклларида ҳам салмоқли ижод килган,
самарали изланишлар олиб борган адибдир. Унинг «Дарёлар туташган жойда»
(1950 ), Қорақалпоқ қиссаси» (1958), «Буронларда бордек халоват » (1976),
«Бухоронинг жин кўчалари» (1980), «Жар ёкасида чакмок » (1982), «Аму»
(Кумуш тола) (1987) каби қиссалари мавжуд. Бу қиссаларнинг айримлари
олдинги даврларда адабий танкидчиликнинг юқори баҳосига сазовор бўлган
эди. хусусан, «Қоракалпок қиссаси» ҳақида шу гапларни айтиш мумкин.
Бошқаларда ҳам А.Мухторнинг қиссанавислик маҳоратидан далолат берадиган,
характер яратишдаги ўзига хос жиҳатларни намоён кила оладиган уринлар
анчагина учрайди. Айни вактда уларда шуролар даври мафкурасининг таьсири
ҳам сезилади.
Ёзувчининг роман жанридаги ижоди ҳам ўзбек адабиётида алоҳида кўзга
ташланади. Бу адабий шаклда у «Опа-сингиллар»(1955), «Туғилиш» (1960),
«Давр менинг такдиримда» (1964), «Чинор» (1969) каби намуналар яратди. Бу
асарлар ҳақида ҳам адабиётшуносликда кўп мулохазалар билдирилган.
75
Чунончи, ёзувчининг илк романи – «Опа - сингиллар» ҳақида ҳам шу гапни
айтиш мумкин. Бу асар шуролар даврида юқори баҳоланган. Чунки унда
«инкилоб» ғояларига мос, унинг аҳамиятини очиб беришга хизмат килувчи
вакеалар тасвирланган. Ана шу ғояларни инсонлар такдирига тадбиқ қилишда
ёзувчи анчагина маҳорат кўрсатгани ҳам сезилиб туради. Лекин мана шу
маҳорат социалистик реализм талабларига буйсундирилгани романнинг
ҳозирги кунимиз учун аҳамиятини йўқка чиқаради.
А.Мухторнинг кейинги
романлари
- «Туғилиш», «Давр менинг
такдиримда», «Чинор” ҳам “социалистик реализм» методи талаблари асосида
яратилган асарлар ҳисобланади. Лекин бу билан юқоридаги асарларни
бутунлай аҳамиятсиз, десак тугри булмайди. Чунки А.Мухтор нима бўлганда
ҳам жуда катта исьтедод эгаси эди. Гарчи бу асарларда хукмрон мафкура
таьсири сезилиб турса-да , улардаги жозибали ёки драматик манзарлардан,
инсоний ҳолатлар чуқур очиб берилган кўплаб лавхалардан кўз юмиш
мумкин эмас. Чунончи, «Туғилиш» романда бир курилиш обьектидаги иш
жараёнида янги авлоднинг шаклланиши билан боғлиқ воқеалар тасвирини
беради. «Давр менинг такдиримда» романида муайян бир авлоднинг такдири
ҳақида гап кетади. «Чинор»да халқнинг абадийлиги улуғланади. Бу асарларда
социалистик реализм методига хос принцип колиплари сезилиб туради. Лекин
уларда баьзан бу колипларни ёриб чиққан, ҳаётнинг ҳаққоний тасвири
берилган эпизодлар ҳам тез – тез учраб туради.
А.Мухтор драматургия жанрларида ҳам тажрибалар қилиб курган. Бу
соҳада у қадар шухрат қозона олмаган булса – да , хар ҳолда «Мардлик
чуккиси», «Самандар», «Яхшиликка яхшилик» каби драматурк асарлар ёзган.
Муҳокама учун саволлар:
2.1. Нима учун А.Мухтор поэмаларининг аксарияти ўз вақтида ижобий
баҳоланган бўлса-да, ҳозирда ўз қиммати сақланмаган?
2.2. А.Мухтор романларини бугунги кун кўзгусида қандай баҳолаш мумкин?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
2. Асқад Мухтор асарларинизамонавий аспектда илмий таҳлил қилиш.
6-амалий машғулот.
Мавзу: Асқад Мухторнинг “Чинор” романи
Дарс мақсади: Асқад Мухторнинг “Чинор” романини таҳлил этиш ва хулоса фикрларга
эришиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.3. Асқад Мухторнинг “Чинор” романини билиб олади
1.1.4. Роман образларига тавсиф бера олади
Керакли жиҳозлар: Асқад Мухторнинг “Чинор”, “Аму”, “Давр менинг тақдиримда”
каби романлари, , мавзуга доир бошқа адабиётлар, тарқатма материаллар.
Ишни бажариш тартиби:
8. “Чинор” романи моҳияти ҳақида сўзланг.
9. Роман образларига тавсиф бериш.
10. “Давр менинг тақдиримда” романини бугунги мезонлар асосида таҳлил қилиш.
11. “Аму” романинига бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо бериш.
12. Романлар образларини чоғиштириш орқали тавсифлаш.
13. Романлар бадииятига баҳо бериш.
14. Машғулотни якунлаш.
76
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ. Асқад Мухторнинг “Инсонга қуллуқ қиладурман” қиссаси мутолааси.
1.1. Қисса мазмунини сўзланг.
1.2. Қиссага бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо беринг.
1-топшириқ. Асқад Мухторнинг “Кун ботади терак учларидан” шеърини ёд олиш.
2.1. Шеърни ёд олинг.
2.2. Шеър бадиияти ҳақида сўзланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
4. Асқад Мухтор. Чинор.- Т., 1982 й.
5. Асқад Мухтор. Давр менинг тақдиримда.- Т., 1978 йил.
6. Асқад Мухтор. Сайланма.- Т., 1977 йил
Мавзу: Асқад Мухтор. Назорат топшириклари:
1.1.1. А.Мухторнинг ҳаётидаги асосий боскичлар нималардан иборат?
1.1.2. А.Мухтор дастлаб қандай асарлари билан танилди?
1.1.3. Уруш йилларида у қандай шеьрий асарлар яратди?
1.1.4. 50-йиллар шеьриятидаги камчиликлар А.Мухторнинг кайси шеьриларида акс этди?
1.1.5. 50-йилларнинг иккинчи ярми ва ундан кейинги даврда А.Мухтор шеьрларида қандай
сифат узгаришлар кузатилади?
1.2.1. А.Мухтор «Умр йули» шеьрида қандай поэтик фикрларни илгари суради?
1.2.2. А.Мухторнинг вокелик рамзий деталлар ва символлар воситасида пдрок этишга
йуналтирилган қандай шеьрлари бор?
1.2.3. А Мухтор қандай поэмалар яратилган?
1.2.4. А.Мухторнинг насрдаги ижоди қандай бошланган?
1.2.5. У қандай ҳикоялар яратган?
Модул бўйича якуний хулосалар:
1. 50-80 – йиллар ўзбек адабиёти ўзбек адабиётининг шаклланишида ўзига хос эга
бўлди.
2. Ушбу адабиёт вакиллари турли жанрларда индивидуалва мукаммал асарлар яратиш
орқали ушбу жанрлар тараққиётига ўзига хос ҳисса қўшдилар.
3. Ўзбек адабий танқидчилиги ҳам мана шу даврда юқори натижаларга эришди ва
мукаммал шаклланди.
4. Публицистикасоҳасида ҳам ўткир ва муросасиз, айни чоғда омма учун фойдали қатор
мақолалар юзага келди.
5. Бу даврда Зулфия, Саид Аҳмад, Асқад Мухтор каби адиблар самарали ижод қилиб,
ўзбек адабиётида ўзига хос салафлар мактабини ярата билдилар.
АДАБИЁТЛАР:
1. Муаллифлар жамоаси «ХХаср ўзбек адабиёти тарихи»,Т., Ўқитувчи,1999 й.
2. С.Мирзаев, С. Шермуҳаммедов «Ҳозирги замон ўзбек адабиёти тарихи», -Т.,
«Ўзбекистон» нашриёти, 1993 й.
3. Шарафиддинов О. «Адабий этюдлар» китоби, -Т., Ўз. Адабийнашр, 1967 й.
4. Шарафиддинов О. «Биринчи мўъжиза» китоби, -Т., Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 1979.
5. Н. Худойберганов «Ишонч», -Т., Ғ. Ғулом номидаги нашриёт, 1988 й.
6. И.Ғофуров. «Ўттиз йил изҳори»,-Т,Ғ.Ғулом нашриёти,1989й.
7. Ғафуров И. Прозанинг шоири. -Т., Шарқ, 1981.
8. О.Шарофиддинов «Янги замонага-янги тарона», //«Замон, Қалб, Поэзия» китоби, -Т.,
Ўзадабийнашр, 1962 й, 3-41 бетлар.
9. М.Қўшжонов «Бахсларда улғайган ижод», Сайланма, 2 томлик, -Т., 1982 йил.
10.Allworth Edward. Uzbek Literary Politics. – New York: Columbia University Publications,
1964.
11.Allworth Edward. Central Asian Publishing and the Rise of Nationalism. – New York, 1965.
77
12.Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International
Journal of Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
13.Kleinmichel Sigrid. Aufbruch aus orientalischen Dichtungstraditionen. Studien zur
usbekischen Dramatik und Prosa zwischen 1910 und 1934. – Budapest: Akadémiai Kiadó,
1993.
14.Wennberg Franz: An Inquiry into Bukharan Qadimism. Mirza Salim-bik. Berlin: Klaus
Schwarz Verlag 2002/
78
3- модул
Мавзу: ОДИЛ ЁКУБОВ
Асосий саволлар:
1.О.Ёқубов ҳаёт йўли.
2. Адиб ижодиёти
Мавзунинг таянч тушунчалари: Қатағон қилиш, худбинлик ва софлик,
драматик эпизотлар, асарнинг ҳаққонийлиги, маьнавий-ахлоқий муаммолар,
турғунлик йиллари, Япон Самурийлари, «ўзбек шши», халқни халқаро миқёсда
бадном қилиш реалистик ифода усули, тарихий роман, психологизм тасвири,
тулдирилган қайта нашр ва х.к.
1-савол бўйича дарс мақсади: О.Ёқубов ҳаёт йўли ҳақида талабаларга
маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.2.1.
О.Ёқубов ҳаёт йўли билан танишади
1.2.2.
Адиб ижодини ҳаётий фактлар асосида солиштиради.
1.2.3.
Адиб фаолияти билан танишади.
1-савол баёни:
Ҳаёти: Чимкент вилоятининг Қарноқ (ҳозирги Отабой) кишлогида
туғилган. Отаси Эгамберди Ёқубов вилоятда маьсул лавозимларда ишлаган.
1937 йилда қатағон қилинган. Отасининг таьсири билан дастлаб рус мактабида
ўқиган, сўнгра қишлоқка кайтиб, ўзбек мактабида ўқишини давом эттирган.
1945 йилда ҳарбий хизматга олиниб, Квантун армиясини тор – мор этишда
катнашади. У 1950 йилга қадар ҳарбий хизматни давом эттиради. 1950 йилда
эса САГУнинг филология факультетига ўқишга киради 1955-1959 йилларда
Ёзувчилар уюшмасида маслахатчи, сунгра ун йилча «Литературная газета»да
мухбир, «Ўзбекфильм», Ўзбекистон Кинематоғрафия давлат қўмитасида турли
лавозимларларда ишлайди. 1970 – 1982 йилларда Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва
саньат нашриётида бош
муҳаррир уринбосари, 1982 – 1987 йилларда
«Ўзбеккистон адабиёти ва саньати» газетасида муҳаррир, 1987-1991 йилларда
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарувининг биринчи китоби
лавозимларида ишлади. 1991 йилдан Республика атамалар қўмитасининг
раиси. 2009 йил 22 декабрда вафот этган.
Муҳокама учун саволлар:
1.1.О. Ёқубов ҳаётидаги кўнгилсизликлар адибнинг қайси асарида қай даражада
акс этган?
1.2.Адиб нима сабабдан ижодини анча кеч бошлаган деб ўйлайсиз?
2-савол бўйича дарс мақсади:
Ёзувчи ижодиётидан талабаларни огоҳ этиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1.О.Ёқубов ижоди қандай йўналишлар буйича ўсиб борганини билиб олади.
2.1.2.О.Ёқубов қайси соҳаларда салмоқлироқ ижод қилганини ажратадиган
бўлади.
79
2.1.3.О.Ёқубов яратган қаҳрамонлардан ўзи учун керақли маънавий сабоқлар
олади.
2- асосий масаланинг баёни:
Ижодининг бошланиши: Биринчи нашр этилган асари – «Тенгдошлар»
(1951) қиссасидир. Бунга қадар, ёзувчининг ўзининг ёзишича, у анча ҳикоялар
ва бир роман ҳам қоралаган экан. Лекин О.Ёқубовни ёзувчи сифатила элга
танитган асар, бу – «Мукаддас» (1960) повестидир.
Ёзувчининг ҳикоячиликдаги ижоди: 50 – йилларда О.Ёқубовнинг
«Дастлабки қадам» (1953), «Икки муҳаббат» (1955) номи билан ҳикоялар
тўпламлари нашр этилди. Биринчи тўплам – «Дастлабки қадам»да болаларга
бағишлаб ёзилган ҳикоялар жамланган. Унга «Дастлабки қадам», «Каптар»,
«Гоголь тирик», «Ларза», «Дустлар», «Имтиҳон», «Мустақиллик» каби
ҳикоялар киритилган.
«Икки муҳаббат» ҳикоясида муҳаббат мавзуси қаламга олинган. Унда
Собиржон ва Насибалар ўртасидаги туйғуларнинг сохта эканлиги, ҳақиқий
тУйғунинг нима эканлигини Собиржон қишлоқка ишга келгач, Махбуба
исмли қиз билан танишгандан кейингина тушуниб етганлиги тасвир этилган.
Ёзувчининг «Янги йил кечасида», «Тоғ қизи» каби ҳикояларида ҳам шу мавзу
қаламга олинган.
О.Ёқубов кейинги ун йилликларида ҳам бир қатор ҳикоялар яратди.
Булар жумласига «Аямажўз», «Лирик ва физик қиссаси», «Видо», «Яхшилик»,
«Йўқолган Юлдузим», «Бахт куши» каби ҳикоялари киради. «Аямажўз»
ҳикоясида киши қалби, унинг нозик туйғуларини ҳис килмовчи умуман бундай
туйғулардан бебахра кимса – «Оксок темир» образи ниҳоятда ҳаётий яратилган.
«Лирк ва физик қиссаси» ҳикоясида ҳаётда ўзининг айби билан бахтидан жудо
булувчи, лекин бунга бошқаларни айбдор деб санаб юрувчи кишилар қиёфаси
Қаҳрамон исмли йигит образида берилган. «Видо» ҳикоясида фарзандлик
бурчи, инсонийлик масаласи ўртага куйилган. «Яхшилик» ҳикоясида шаҳардан
келин булиб тушган келинчакнинг туйнинг эртасигаёк севгилисини фронтга
жўнатиши, жудоликдан кейинги ички изтироблари
ниҳоятда ҳаётий,
ишонарли тасвирланган. «Йўқолган Юлдузим» ҳикоясида болаларнинг
бегубор қалбида балогат туйғуси – эндигина ниш ураётган илк севги ғоят
самимий тасвирланади. «Бахт куши» ҳикоясининг қаҳрамони Суръатжоннинг
омонат бойлик кетидан кувиб абадий бойликдан ажраб колишига бир бахя
колиши ишонарли ифодаланган.
Хуллас, мазкур ҳикояларнинг сўнгги давр ўзбек адабиётида ўзига хос
урни бор. Уларда муҳим маьнавий – ахлоқий масалар катта ёзувчилик
маҳорати билан хал этилган.
Ёзувчининг қиссачиликдаги ижоди. О.Ёқубов бу жанрда ҳам кўплаб
асарлар яратди. Чунончи, «Макаддас» (1960), «Тилла ўзик » (1960), «Ларза »,
«Бир фелъетон қиссаси», (1962), «Канот жуфт булади» (1968),
«Матлуба»(1970), «Излайман» (1971), «Биллур кандиллар» (1975) каби
қиссаларни келтириш мумкин.
«Мақаддас» қиссаси факат ёзувчи ижодида эмас, 60 –йиллар ўзбек
адабиётида ҳам муҳим ҳодиса бўлди. Унда ҳаётда худбинлик билан софлик,
80
виждонийлик ёнма –ён туришлиги, киши озгина ножуя ҳаракат қилса
худбинлик кўчасига кириб кетиши мумкинлиги бош қаҳрамон Шариф
мисолида жуда ишонарли кўрсатилган. «Бир фелъетон қиссаси» асарида
инсондаги виждон масаласи куйилган. Агар юқоридаги повестда Шариф
билмай туриб виждонга хилоф иш тўтган булса, «Бир фелъетон қиссаси»даги
Учкун оқибати ўзига яхши булмаслигини билган ҳолда виждонсизликка йўл
куймайди. Ўзи жабр тортган ҳолда бир инсонни ҳаётга қайтаради, яьни
Салтанатни худбинлик боткогидан тортиб олади. «Тилла ўзук » қиссасида
бировнинг гапига ишониб, шошқалоқлик билан хулоса чиқариш оқибатида
одамнинг бир умр виждон азобида қийналиб юриши муминлиги Вохид ва
Розиялар такдири мисолида ишонарли кўрсатиб берилган. Унинг «Ларза»
қиссасида 50-йилларнинг иккинчи ярмида руй берган катта ўзгаришлар
колхоз раиси Мутал такдири мисолида кўрсатилган. Ёзувчининг «Канот жуфт
булади» қиссасида эса ҳамиша долзарб масала бўлган севги, замон, ахлоқ ва
оила масаласи акс этган. Асарда бу йўналиш билан боғлиқ драматик эпизодлар
тасвири кўп булиб, улар бири иккинчиси билан тез-тез алмашиб туради.
Қиссадаги Акрамжон ва Сайёраларнинг мураккаб оилавий, эр-хотинлик
муносабатлари, бу муносабатларнинг
тумушнинг кишини чалгитувчи
тулкинларида жиддий чайкалиш даражасигача бориши шундай драматик
ҳолатларни келтириб чиқаради. О.Ёқубовнинг «Излайман» қиссаси ҳам унинг
ижодида ўзига хос урин тутади. У Япония билан бўлган уруш воқеаларига
бағишланган. Асарнинг марказида турадиган воқеалар окимида учта ёш йигит
образи тургандек туюлади. Уларнинг хар бирининг ўзига хос жиҳатлари бор.
Воқеалар талқинида ҳикоячи қаҳрамон вазифасини ўтовчи Мансур Муродов,
шунингдек, унинг дўсти Арслон тимсолида ҳақиқий инсоний сифатлар
шакланаётган ёшлар қиёфасини
кўз олдимизга келтирсак, Мирхайдар
тимсолида ўз тинчини, корнини ўйлайдиган, манфаат йўлида йигитлик
ғурурини ерга уришдан ҳам кайтмайдиган кимса қиёфаси жонланади. Воқеалар
окимида бу ёшлардан кура капитан Даврон Гозиев ва
унинг севгилиси
Саломатларнинг салмоги алоҳидадир. Улар ўртасидаги севги, бу билан боғлиқ
талай мураккаб ҳолатларга қиссада анча кенг урин берилган. Хуллас, ўтган
уруш, у каерда кечмасин инсон бошига кўп оғир синовлар келтиргани қиссада
ишонарли бир тарзда тасвирлаб берилган. «Матлуба» қиссаси ҳам ўзининг
ҳаққонийлиги билан эьтиборини тортади. Асардаги Самигжон билан
Матлубанинг муносабатларида ҳам ўқувчини қизиктирадиган, унинг диққатини
ўзига тортадиган жиҳатлар анчагина. Айниқса, севги билан боғлиқ бўлган
туйғулар қанчалик нозик булишини, унга эьтиборсизлик, бепарволик билан
ёндошиб булмаслигини бу ёшлар ўртасидаги муносабатлар талқини мисолида
яна бир карра англагандек буламиз. Ёзувчи «Биллур кандиллар» қиссасида ҳам
муҳим маьнавий –ахлоқий масалани кутариб чикади. Бу қиссадаги гаплар
ташки томондан каралса, олдинги асарларда ҳам бордек туюлади. Лекин бу
ердаги қаҳрамонлар талқини орқали ёзувчи айтмоқчи булаётган гапларнинг
мохиятига эьтибор берсак, асарда инсон маьнавияти билан боғлиқ масаланинг
бошқа бир ўзига хос қирраси қаламга олинганига гувох булами. Асардаги
Хикматулла ҳам, Бегимкул ҳам, Нилуфар ҳам ўз характер хусусиятларига эга
81
бўлган қаҳрамонлардир. Уларнинг муомаласи, гап -сўзлари, ҳаракатлари биз
биладиган колипларга унчалик тушавермайди. Муҳими, улар жонли инсонлар
сифатида кўз олдимизда ўзларининг фазилат ва кусурлари билан гавдаланади.
Ёзувчи шу жахатларни кўрсата бориб, хулосани эса ўқувчининг ўзига ҳавола
қилади. О.Ёқубов юқорида тилган олинган асарларида муҳим маьнавий ахлоқий муаммоларни кутариш билан бирга , маҳорат жиҳатдан ҳам асардан –
асарга усиб борди.
Ёзувчининг романчиликдаги ижоди: Бу жанрда ҳам ёзувчи бир қатор
асарлар яратди. Уларни шартли равишда икки гуруҳга булиш мумкин:
замонавий мавзуда ёзилган романлари – бунга «Эр бошига иш тушса…»,
(1966), «Диёнат» (1977), «Оқ қушлар, оппоқ қушлар» (1986), «Адолат манзили»
(1994) каби асарлари киради; тарихий мавзудаги романлари – бунга «Улуғбек
хазинаси» (1973), «Кўҳна дунё» (1983) каби асарлари киради.
О.Ёқубовнинг замонавий мавзуда ёзилган романлари. «Эр бошига иш
тушса…» романи Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбек қишлоқларидаги ҳаёт
тасвирига бағишланган. Роман қаҳрамонлари ҳаётга энди қадам қўйиб
келаётган ёшлардир. Адибнинг маҳорат шундаки, уруш ортидаги ҳаётни,
тугрироги, урушни халқ бошига солган кулфатини ёшларнинг дунёқараши,
тушунчаси орқали очиб берган. Романдаги хар бир образ ўзининг аниқ
қиёфасига эга. Улар романда ўз ёши ва савияси даражасида ҳаракат қилади.
Машраб, Кучкор, Акмал каби ёшлар образини яратишда ёзувчи романтик
буёқлардан тасвирда маҳорат билан фойдаланган. Романдаги уруш қатнашчиси
Комил образи ҳам муваффақиятли чиққан. У асарда доим ёшларга мададкор,
ғамхур киши сифатида кўрсатилади. Ёзувчи салбий қаҳрамонлар қиёфасини
чизишда ҳам анча маҳорат кўрсатган. Бу борада Эртоев, Чавандоз каби
образлар талқини шундай таассурот колдиради.
«Диёнат» романини ўқиганимизда юртимиз тарихига турғунлик йиллари
деган ном билан кирган давр кўз олдимизга келади. Унда ўша давр билан
боғлиқ бўлган ҳаёт муаммолари акс этган.Лекин бундан асар ҳозирги кунимиз
учун аҳамиятли эмас, деган хулоса келиб чикмаслиги лозим. Чунки бадиий
адабиетнинг вазифаси ҳамиша инсон ҳаётига ,унинг турли вазиятлардаги
ҳолатига эътиборни каратиш, шу орқали ўқувчини ўз ҳаётига, юриш –
туришига, килаетган ишларига разм солишга даъват қилишдир.Бундай
жиҳатлар эса «Диенат» романида етарличадир.Юксак бадиийлик талаблари
даражасида яратилган асарлар, у муайян бир давр ҳаётига бағишланган булсада, ҳамма вакт китобхоннинг маънавий жиҳатдан усишига хизмат қилади.
«Диёнат» даги Отакўзи Умаров, Нормурод Шомуродов, Жамол Бўрибоев,
Аброр Шукуров ва бошқа қатор образларга шу нуктаи назардан ёндошсак,
уларда сабоқ олиш мумкин, бўлган ўринлар кўплиги маьлум бўлади.
«Оқ қушлар, оппоқ қушлар » романида ҳар қандай шоитда ҳам ҳалол
ишлаб, ҳалол яшаган, оққушлардай покиза бўлган одамларимизнинг қиёфалари
самимий бир меҳр билан тасвирланган. Бригадир Шораҳим шоввоз, профессор
Расул Нуриддинов, масьул раҳбар ходим Иван Белобородов образлари шундай
хусусиятга эга инсонлар сифатида илк таассурот колдиради. Романда бу уч
инсоннинг бир – бирига боглаб турувчи сабаблар ҳам асослаб берилшган. Япон
82
самурайларига карши олиб борилган урушда уларнинг такдир йўли бир – бири
билан туташиб кетганлиги тасвирлардан бизга маьлум булади. Ҳалоллик,
покизаликка асосланган бу дустлик кейинчалик ҳам давом этади. Лекин
уларнинг даврасидадан бу дустликка хиёнат килганлар ҳам чикиб колади. Бу –
Музаффар Фармоновдир. Урушда юрган кезларида юқоридаги дустларидан кўп
яхшиликлар кўрганига қарамай, юртга қайтгач, у ўзгариб кетади, нопок йўллар
билан бойлик орттиради, маьнавий бузук ишлар билан шуғулланади. Оқибатда
ўзидан имконияти паст бўлган дўстларини менсимай қўяди, имконияти юқори
бўлганларини эса пора билан ўзига яқин қилмоқчи булади. «Оқ қушлар, оппоқ
қушлар» асари 80 – йилларнинг ўрталарида бошланган маьнавий-руҳий
ўзгаришлар жараёнига ҳозиржавоблик билан муносабат билдириб ёзилган
романдир.
«Адолат манзили» романи 80 – йилларнинг иккинчи яримида одамлар
тилида «ўзбек иши» деб ном олган халқимиз такдирига дахлдор аянчли бир
ҳодисага бағишланган асардир. Бу асарнинг О.Ёқубовнинг «Диёнат », «Оқ
қушлар, оппоқ қушлар» романлари билан мантиқан боғланадиган жиҳатлари
бор. Чунончи , хар уч асар ҳам собиҳ шуролар давридаги ҳаётнинг муҳим
нукталарига бағишланган. «Диёнат»да кейинчалик «турғунлик йиллари»деб
ном олган бир боскич ҳақида гап кетади. «Оқ қушлар, оппоқ қушлар…»да
тарихга «қайта қуриш, ошқоралик» деган ном билан кирган йилларга дахлдор
воқеалар қаламгаолинган. «Адолат манзили» эса ўзбек халқини халқаро
микиёсда бадном қилишга каратилган ҳаракатларга бағишлаб ёзилган асардир.
Мустабид шуролар тузуми давридаги халқимиз ҳаётининг ана шундай учта
муҳим ва мураккаб боскичига бағишланганлиги бу уч асарни бир – бирига
яқинлаштириб, ўзаро боглаб туради. Мазкур романлардаги баьзи бир
персонажлар ўртасида ҳам ички бир яқинликлар борлиги сезилиб туради. Булар
Нормурод Шомуродов, Шорахим шаввоз, Ветеран (асл исми Шербўта
Норбутаев) каби образлардир. Улар ўзларини шўролар тузимига бағишланган
одамлардир. Шулардан иккитаси, яьни Нормурод домла билан Шораҳим
шаввозлар бошларига кўп оғир кунлар тушса–да, тузумдан (одамлардан)
норози булишмайди. Ленкин Ветеран шулар сафида келаётган одам булса –да ,
ўзининг қарашлари, мулоҳазалари билан улардан анча фарқ қилади. У ўзининг
килган хизматларига нисбатан адолатсиз оқибат бўлганини очиқ – ошкора
айтиш даражасигача кўтарилади. Ветеран ўз мулоҳазалари билан шўролар
сиёсатининг асл моҳиятини очиб ташлайди.
Романдаги Суюн бургут образи ҳам муваффақиятли чиққан. Ундаги ҳам
инсонга,
ҳам раҳбар шахсга хос сифатлар турли нукталардан туриб
кўрсатилган.Бу образ талқинини янада жозибали, жонли ва ҳаётий қилиб
кўрсатиши учун езувчи ифода усуллари уфқини янада кенгрок олади.
Бинобарин, Бургут образига реалистик ифода усулига хос сифатлар ҳам, шу
билан бирга халқ достонларига хос романтик услуб сифатлари ҳам
сингдирилганини кузатамиз. У ўзининг самимийлиги, мардлиги, халоллиги
билан ўқувчида яхши таассурот колдиради. Романдаги Маржоной, Бибисара,
Лочин каби қатор образлар ҳам воқеалар ривожида муҳим урин тутади.
Романда қатор салбий образлар ҳам яратилган. Буларга собиқ директор Мансур
83
меш, «юқорининг топшириғи» билан тергов ишларини олиб бораётган
Шерановский, Миржалолов, иродасиз собиқ обком котиби Нажмиддинов каби
бир қатор кимсаларни киритиш мумкин.
О.Ёқубовнинг тарихий мавзудаги романлари. Ёзувчи қаламига мансуб
«Улуғбек хазинаси» романи ўзбек тарихий романчилигининг энг яхши
намуналаридан бири ҳисобланади. Бу асар кўп тилларга таржима қилинган,
замонамизнинг машҳур адибларининг юқори баҳоларига сазовор бўлган.
«Улуғбек хазинаси» камраб олган даври нуктаи назаридан М. Шайхзоданинг
«Мирзо Улуғбек » трагедиясига яқин туради. Лекин, бу ташки яқинлик, ҳолос.
Чунки хар икки асарда ҳам Улуғбек ҳаётининг сўнгги даври – мураккаб бир
боскичи қаламга олинган бўлса-да, ҳар бир адиб масалани мутлақо ўзига хос
тарзда бадиий ифодасини беришади О.Ёқубов ўқувчи диққатини Улуғбекнинг
моддий хазинасига эмас, балки маьнавий хазинасига қаратишни ўз олдига
мақсад қилиб қўйган. Шунинг учун Улуғбек сиймоси ҳаётнинг мураккаб
воқеалари окимида кўрсатилар экан, унинг маьрифат, илм-фан соҳасида килган
ишлари бу окимда кумилиб кетмайди, балки ажралиб, бу буюк шахснинг тарих
олдидаги хизматларини кўрсатадиган асосий мезон сифатида кўзга ташланиб
туради.
Романдаги образларни икки қутбга ажратиш мумкин. Унинг бир қутбида
Абдуллатиф бошчилигидаги шайх Низомиддин Хомуш, Салоҳиддин заргар,
амир Жондор, айгокчи Кашкир, Саид Аббос кабилар турса, иккинчи кутбида
Али Кушчи бошчилигидаги маьрифат фидоийлари булмиш ёш шогирд Мирам
Чалабий, шоир Каландар Карнокий, Уста Темур Самаркандий, маьрифатли аёл
Хуршида бону кабилар туради. Романдаги психологизм тасвирида ёзувчи
маҳорати ғоят юксакликка кўтарилганининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, бу ҳолат
Мирзо Улуғбек ҳамда Абдулатифлар руҳиятини кўрсатувчи лавхаларда ёркин
кўзга ташланади. Шунингдек, бундай маҳорат натижаларини мураккаб образ
сифатида таассурот колдирадиган Мавлоно Муҳиддин кечинмалари, руҳий
чайқалишлари тасвирида ҳам кўрамиз.
О.Ёқубов 1973 йилда ёзиб тугалланган бу асарини Мирзо Улуғбекнинг
600 йиллик юбилейи муносабати билан қайта қўлга олди, 1994 йилда унинг
тулдирилган қайта нашрини эьлон килди. Табиийки романнинг янги нашрига у
бир қатор тўзатиш ва тулдиришлар киритди, матнни янгидан таҳрир килди,
замон талабидан келиб чиққан ҳолда уни бошдан охиригача қайта кўздан
кечириб чикди. Шуларнинг натижаси сифатида Улуғбекнинг суюкли Юлдуз
билан мулоқотлари, бобоси Амир Темур ҳақидаги хотиралари берилган янги
лавҳалар билан асар тўлдирилди.
О.Ёқубовнинг «Кўҳна дунё» романида ўз золимлиги билан жаҳонга
машҳур бўлган, зурлик тарикасида
замонисининг алломаларини
доруссалтанатга йиккан, оқибатда сарой кутубхонасида нодир асарлар
тупланишига сабабчи бўлган шох Махмуд Газнавийнинг умрининг сўнгги
кунларида килган ишлари ҳолати ҳозирги давр нуктаи назари билан ёритилади.
Асарда тарихий вокелик билан боғлиқ тафсилотлар етакчилик килмайди, балки
адибнинг қаҳрамонлар руҳий оламига, хатти- ҳаракатига сингдириб юборилган
инсон маьнавияти билан алокадор воқеалар тизими асосий урин эгаллайди.
84
Романда асли исми Кутлугқадам бўлган, лекин Газнада Маликул аш-Шароб
номи билан машҳур бўлган донишманд ва шоир образи бор. Бу образ асарда
муҳим вазифани бажаради. У ҳаётда жуда кўп машаккатларни бошидан
утказган, ҳақиқатгуй, адолатпарвар, халқнинг дарди билан яшайдиган бир
инсон сифатида талқин қилинади. Бу талқин романда ўзига хос ифодавий
усулни вужудга келтирган. Чунончи, газалнавининг кўп килган ишлари шу
образ –Маликул шаробнинг хотиралари тарзида олдимизда жонланади.
Шунингдек, романдаги Пири Букрий Садафбиби, Бобо Хурмо, Исмоил Ғозий
каби қатор образлар ҳам роман сюжетида ўзига хос ўрин тутади. Лекин
романнинг марказида Ибн Сино ва Берунийлар образлари туриши аниқ
сезилади. Улар халқнинг ҳам улуғ фарзандлари сифатида, ҳам диёнатнинг,
халоллик ва покликнинг рамзи сифатида талқин этилгандир. Шунинг учун ҳам
улар ҳар қандай оғир ҳолатларда ўз эьтикодларидан чекинмайдилар, ўзлари
танланган йўлдан орқага қайтмайдилар. Шу мақсад ва эьтикод, масалан,
Берунийни хибсда ётган пайтида янги
илмий кашфиёт (маьданнинг
солиштирма оғирлигини улчайдиган асбоб ясаш)га олиб келади; Ибн Сино
Абу Шилким Ибн Шахвоний- сохта Ибн Сино билан юзма –юз келганда
руҳиятини ўзгартирмайди, ўзини химоя қилишга уриниб утирмайди. Шунга
ухшаш бу алломаларнинг кўп ибратли жиҳатлари романда яхши очиб берилган.
Асардаги Махмуд Газнавий образи ҳам психологик талқиннинг чуқурлиги
билан ажралиб туради. Хуллас, «Кухна дунё» романи ҳам ўзбек тарихий
романчилигида муносиб уринга эга бўлган асардир.
О.Ёқубов драматургияда ҳам тажриба қилиб кўрган. У 1958 йилда «Айтсам
тилим куяди, айтмасам дилим», «Юрак ёнмоғи керак» 1961 йилда «Олма
гуллаганида» каби пьесалар ёзган. «Дилбарим», «Баҳор ёмғирлари» каби
киносценарийлар ҳам яратган. Лекин у ёзувчиликнинг барча шуҳратларига
насрда яратган асарлари орқали эришди.
Муҳокама учун саволлар:
2.1. О.Ёқубовнинг романчилик маҳорати ҳақида нима дея оласиз?
2.2. «Муқаддас» қиссасидаги ҳолатни қандай изоҳлаш мумкин?
2.3. «Улуғбек хазинаси» романидаги драматизм ҳолатларини айтиб бера
оласизми?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1.О.Ёқубовнинг публицистик асарларини жамлаш ва илмий тадқиқ этиш.
1- амалий машғулот
Одил Ёқубовнинг тарихий романларининг ўзига хослиги
Дарс мақсади: О.Ёқубовнинг тарихий романлари – “Улуғбек хазинаси ” ва “Кўҳна дунё”
романларини таҳлил қилиш ва баҳолаш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Асарлар мавзусини ва ғоясини аниқлайди.
1.1.2. Романлар мазмунини билиб олади.
Керакли жиҳозлар: О.Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси ” , “Кўҳна дунё” романларини
таҳлил, О.Ёқубовнинг мавзуга алоқадор бошқа асарлари ва бошқа зарур адабиётлар.
Ишни бажариш тартиби.
1. “Улуғбек хазинаси” романи ғояси ва моҳиятини аниқлаш.
85
“кўҳна дунё” романи мавзусини аниқлаш
Асарлардаги тарихий образларга таҳсиф бериш
Асар тўқима образларини тафсифлаш.
Асарлар бадиятига баҳо бериш
Асар акс этган давр ва муҳитни баҳолаш.
Машғулотни баҳолаш.
Мустақил иш торшириқлари:
1-топшириқ “О.Ёқубовнинг ” “Диёнат” романи мутоласи
1.1. Романни мазмунини сўзланг.
1.2. Асар образларини тафсифланг
2 – топшириқ. О.Ёқубовнинг “Муқаддас” қиссаси мутолааси
2.1. Асар мазмунини сўзланг .
2.2. Асар қаҳрамонлари ва бадиятини баҳоланг.
Ушбу топшириқларнинг жавобини қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. О.Ёқубов. Улуғбек хазинаси Т., 1994й., 334-бет.
2. О.Ёқубов. Диёнат романи Т., 1977й ., 79-бет
Одил Ёқубов.
Назорат саволлари:
1. О.Ёқубов ҳаётидаги асосий нуқталар нималардан иборат?
2. О.Ёқубовнинг адабиётга кириб келиши қандай кечди?
3. О.Ёқубов қандай ҳикоялар яратган?
4. О.Ёқубов «Видо» ҳикоясидаги Абдулла ва Нодирбек образлари орқали нима
демоқчи?
5. Ёзувчи «Муқаддас»даги Шариф образида қандай ғояни илгари суради?
6. «Бир фельетон қиссаси» даги журналист Учқун образида қандай фикр
мужассамлашган?
7. «Қанот жуфт бўлади» қиссасидаги Сайёра образига сингдирилган маьнавий ахлоқий хулоса нимадан иборат?
8. «Излайман»даги ёшлар образи асарга нима мақсадда киритилган?
9. О.Ёқубов қандай романлар эьлон қилди?
10. «Улуғбек хазинаси» романида тарихий ҳақиқат билан бадиий тўқиманинг
муносабати қандай?
11. Уруш йилларида севган йигитларига хиёнат қилган аёллар образи яратилган
О.Ёқубов романлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А. «Эр бошига иш тушса», «Адолат манзили». Д. А ва Б.
Б. «Оқ қушлар, оппоқ қушлар», «Кўҳна Дунё». Е. Б ва С.
С. «Эр бошига иш тушса», «Диёнат»
12. Сохта йўллар билан олимлик даражасига эришмоқчи бўлган қаҳрамон
О.Ёқубовнинг қайси романида берилган?
А. «Эр бошига иш тушса».
Д. «Кўҳна дунё».
Б. «Диёнат».
Е. «Улуғбек хазинаси».
С. «Адолат манзили».
2.
3.
4.
5.
6.
7.
86
Мавзу: ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВ
Асосий саволлар:
1. П.Қодиров ҳаёти ҳақида.
2. Адибнинг ижодий фаолияти.
Мавзунинг таянч тушунчалари:
Номзодлик диссертацияси, маслаҳатчи катта илмий ходим, мухтасар
тарихий роман, воқеий ҳикоя, ҳаётнинг бадиий характеристикаси,
қиссанавислик, характернинг тобланиши, сеҳрли-фантастик унсурлар, тасвирда
юмор, сюжет маркази ўз-ўзини таниш, замонавий руҳ, ҳаётий проблемалар,
маьнавий-руҳий тўлқинлар, шахсий муносабатлар гирдоби олмос камар, давр
қолипи синфийлик тушунчаси, марказлашган давлат, идеаллаштириш, тарихий
манбалар, Бобур – ҳукмдор, Бобур – шахс ва х.к.
1- савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларни бу ўзига хос ёзувчи ҳаёти билан таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари
1.1.1.
П.Қодировнинг ўзбек адабиёти ривожидаги хизматларини тасаввур
этади.
1.1.2.
Адиб ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлади.
1.1.3.
Ҳаётини ижодидаги муҳим жиҳатлар билан боғлайди.
1-асосий масала баёни:
П.Қодиров 1928 йилда Тожикистоннинг Ўратепа туманидаги Кенгкўл
қишлоғида туғилди. 1951 йилда Ўрта Осиё Давлат университетининг
Шаркшунослик факультетини тугатган. Москвада Жаҳон адабиёти институти
аспирантурасида бўлган ва 1954 йилда «Абдулла Қаҳҳорнинг урушдан сўнгги
ижоди» мавзуида номзодлик диссетрациясини ёклаган. 1954-1963 йилларда
СССР ёзувчилар уюшмасида ўзбек адабиёти буйича маслахатчи , 1963 – 1983
йилларда Ўзбекистон Республикаси ФАдаги Тил ва Адабиёт институтида катта
илмий ходим бўлиб ишлаган.
У Олий кенгаш депутати бўлиб ҳам ишлаган. Шунингдек, Олий мажлис
Фан, таълим,маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари
бўлиб ҳам ишлаган. 2010 йил октябр ойида оғир хасталикдан сўнг вафот этган.
Муҳокама учун саволлар:
1.1.Адиб нима сабабдан илмий соҳа билан кейинчалик шуғулланмаган деб
ўйлайсиз?
1.2.П.Қодировнинг фаолиятидаги муҳим жиҳат нима деб ўйлайсиз?
2-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларга ушбу ижодкор асарлари ҳақида маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1. П.Қодировнинг ёзувчилик маҳоратига хос бўлган жиҳатлар билан
танишади.
2.1.2. П. Қодиров ижодига хос йўналишлар буйича муайян билимга эга бўлади.
87
1.1.3. П.Қодиров ижодининг ибратли жиҳатлари нималарда эканини аниқлаб
олади.
2-савол баёни:
Китоблари: 1950 йилда «Студентлар» деган ҳикояси китоб ҳолида нашр
этилган. Кейинги йилларда «Беш йилликлар фарзанди» (1951), «Олимамиз»
(1953), «Ҳикоялар»(1953) каби тўпламлари чиққан. «Қадрим» (1959), «Эрк »,
«Мерос», «Нажот » (1981), «Акрамнинг саргўзаштлари», «Яйра институтга
кирмокчи»(1975) каби қиссалар ёзган. П.Кодиров «Уч илдиз» (1958), «Қора
кўзлар» (1965), «Олмос камар» (1977-1983), «Юлдузли тунлар» (1978),
«Авлодлар давони» (1988), «Она лочин видоси» (мухтасар тарихий роман,
1997), романларини яратди.
Ёзувчининг ҳикоялари : П.Кодиров ўзининг ижодий фаолияти давомида
бир қатор ҳикоялар ёзган. Унинг адабиётга кириб келиши ҳам ҳикоя жанри
билан боғлиқ. Эхтимол, олдинги ёзган ҳикоялари бадиий жиҳатдан ёзувчини
кониктирмаса керакки, уларни кейинги китобларига киритмаган. Лекин
ёзувчининг «Акрамнинг саргўзаштлари» (1988) деб номланган китобида 3 та
қиссадан ташқари бир қатор ҳикоялар берилган. Булар «Иссиқкўл сафари»,
«Хатарли учрашув», «Океандаги олишув», «Илинж», «Жангчининг
қасоси»кабилардир. Бу ҳикояларнинг деярли ҳаммасини воқеий ҳикоялар
дейиш мумкин. Чунки уларнинг асосида ёзувчининг ўз ҳаёти, кўрган –
кечирган воқеалари билан боғлиқ
тасвирлар туради. Чунончи, «Аму
чангалида», «Халоскор», «Хатарли учрашув» каби ҳикояларидаги воқеалар
ёзувчининг ўз бошидан ўтганлиги сезилиб туради. «Фил минган сайёҳлар»,
«Океандаги олишув» ҳикояларини эса ёзувчи Ҳиндистонга килган сафарлари
таассуроти билан ёзган. Бу ҳикояларни бириктириб турадиган яна бир жиҳат
бор. Улардаги воқеалар марказида болалар образи туради. Хатто , «Халоскор»
ҳикоясида ҳам машина фалокатининг содир булишида ёш қизча иштирок
этади. Ёзувчининг ушбу тўпламга кирган «Илинж» ҳикояси қаҳрамонлари ёш
жиҳатдан булардан фарқ қилади. Унда уруш беваси Икбол опа образи марказда
туради. Лекин бу ҳикоя ҳам вокеий асарлар туркумига киради. Ёзувчи унга
Ватан химояси йўлида эрлари урушда ҳалок бўлган икки опасининг фидойи
ҳаёти ва оғир такдирларини асос қилиб олган «Жангчининг жасорати»
ҳикоясида эса таниқли адабиётшунос олим Матёкуб Қўшжоновнинг ўтган
урушда снайпер сифатида кўрсатган жасоратидан айрим лавҳалар Матназар
Бекжонов образи орқали берилади. «Олов» ҳикоясида ҳам шундай ҳолатни
кузатиш мумкин. Унинг қаҳрамони ифодасида акаси Ҳайдарнинг Сталинград
жангларидаги иштироки билан боғлиқ воқеалар қаламига олинган.
Ёзувчининг «Юракдаги қуёш», «Жон ширин» ҳикоялари эса бошқача
йўналишда ёзилган асарлардир. Биринчи ҳикоя ёшларнинг ҳаётдаги ўрни, севги
– муҳаббатларини излашлари ва бу йўлда содир бўлиши мумкин бўлган ҳар хил
ҳолатлар ифодасига бағишланган. Иккинчи ҳикоя – «Жон ширин» да шўролар
давридаги ҳаётнинг муайян даражадаги бадиий характеристикаси берилган
дейиш мумкин. Унда пахтага солинган дорининг дахшатли оқибатлари ҳақида
гап кетади. Шу маьнода бу асар факат яратилган даври учун эмас, балки бошқа
даврлар учун ҳам муҳим муаммони бадиий воситалар ёрдамида кутарган. Шу
88
туфайли бу асарнинг такдири бир оз оғир кечганки, буни шу жиҳатлар билан
изохлаш мумкин.
Ёзувчининг қиссалари: бу соҳада ёзувчи талай асарлар яратди.
«Акрамнинг саргўзаштлари» асари болаларга бағишланган. Бунда кичикинтой
китобхонлар эндигина йигирмагача санашни урганган тенгдошларининг аста –
секин вояга етишини, бошдан кечирган хангомалари, характерининг тобланиш,
аёққа туриш ва уйғониш жараёнини кўзатиш икониятига эга буладилар.
«Нажот»да ёзувчи афсона мотивларига мурожаат этади, халқпарварлик, адолат
каби муҳим муаммоларни кўтариб чикади. Қиссада сеҳрли – фантастик
унсурлар билан реалистик унсурлар қўшилиб кетган. У машҳур «Уч оғайни
ботирлар» эртагини ёдга туширади. Эртакдаги таянч нукталарни сақлаган ҳолда
ёзувчи уни деярли қайта ишлайди ва ривожлантиради. «Яйра институтга
кирмокчи» - бундан анча йиллар олдин ёзилган асар. Унда тасвирда ҳазилмутойиба юморга кенг ўрин берилган. Лекин ҳаётдаги кулгили, енгил – елпи
воқеаларга бағишланган эмас. Балки ёшларнинг олий укув юртларига кириши,
ҳаётдан ўз урнини топишга интилиши билан боғлиқ жиддий муаммолар қисса
сюжетининг марказида туради. «Қадрим» қиссаси ёзувчига анча шуҳрат
келтирган асарлардан ҳисобланади. Ундаги Искандар табиатан соддадил,
меҳнаткаш йигит, хатто фидойи ҳам. Лекин у фидойиликни жуда жун ва
ибтидоий бир ҳолда тушунади. Шу сабабли ҳам у ўзоқ вакт мутелик
гирдобидан кутулолмай юради. Унинг бу хусусиятлари бошқа мухитга,
инсоннинг ким эканини очиқрок ва тезрок кўрсатадиган шароитга тушгач
секин – секин ўзгара бошлайди. Ва шу тарика унда ўз-ўзини таниш жараёни,
характерида ўз қадрини тушуниш, билиш каби жиҳатлар етакчи ўрин эгаллаб
боради. «Мерос»да халқимизга хос бўлган энг яхши ҳислатлар муайян
образлар характери мисолида ифода этилади. Асар қаҳрамони Ёлкин Отажонов
ана шундай ҳислатларни олдинги авлодлардан мерос қилиб олган. Ўз ҳаётида
уни янада кўпайтиришга, бойитишга ҳаракат қилади. Шу маьнода асарда бу
қаҳрамон яратувчи одамларнинг бир тимсоли сифатида кўз олдимизда
гавдаланади. «Эрк» қиссасида шаҳарда, йигирманчи асрга хос энг илгор,
замонавий жабхада ишлаётган йигитнинг кисшлогкдаги оиласи ва Тошкентдаги
севимли қизи орасида худди икки ут орасига тушгандай булиб кийналиши ва
изтироблари кўрсатилади. Ёзувчи 60 – йиллар воқелиги ичида туриб, неча
хануз йигит севмаган қизига уйланиши ёки қиз севмаган йигитга турмушга
чикишга мажбур, деган савол масалани кундаланг куяди. Бунга жавоб излашга
интилади. Ушбу жараёнга ўқувчи китобхонни ҳам жалб этади. Шунинг учун
ёзувчи бу мураккаб масаланинг ечимини асарда бермайди, балки уни
хулосасини ўқувчининг ўзига хавола этади. Шу тарика Саттор – Ойшахон –
Розия муносабатлари китобхонни локайд колдирмайди.
Ёзувчининг замонавий мавзудаги романлари. «Уч илдиз» романида 50йиллардаги студетлар орасидаги фикр олишувлар ва бошқа қатор зиддиятлар,
умуман, ёшлар ҳаёти манзаралари кўз олдимизда жонланади. Бу асарда ёзувчи
ўз бошидан ўтганларини ёзди, ичидан кўзатиб юрган ҳаётни тасвирлади,
ёшларга хос қатор ҳаётий муоаммоларга жавоб топиб, уларга йўл-йурик
кўрсатишга муваффақ бўлди. «Қора кўзлар» да П.Кодиров юртимизнинг гўзал
89
табиатини алоҳида жазиба билан акс эттирди. Лекин бу асар факат табиат
поэтикасидан иборат эмас. У аввало инсонни, оддий меҳнат кишисини, унинг
кундалик ҳаётини улуғловчи асардир. Бироқ ёзувчи ўз қаҳрамонлари тасвирида
ҳам табиатга жуда яқин туради. Аваз, Ҳулкар, Холбек ва Жаннатхонларнинг
табиий кишилар – табиат фарзандлари қилиб кўрсатишга интилади. Чунки
инсонда табий фазилатлар қанча кўп булса, у руҳан шунча соглом булади,
унинг маънавий дунёси шунчалик тиниқ ва мусаффо бўлади. «Олмос камар» да
эса олдинги романдан фарқлироқ шаҳар ҳаёти муаммолари акс этган.
Тошкентни қайта тиклаш, уни яна ҳам кўркамлаштириш, унга замонавий руҳ
бағишлаш масаласи романнинг бош масаласидир. Унда шунга ўхшаш қатор
муҳим ҳаётий проблемалар билан бирга талай такдирлар ҳам тасвирланади.
Воқеалар окимининг ичида учта қаҳрамоннинг фаолияти диққатимизни бутун
асар давомида тортиб туради. Булар – Аброр, Вазира ва Шерзодлардир. Улар
бир пайтлар бирга ўқишган, курсдош. Аброр билан Вазира эр-хотин. Талабалик
пайтларида Шерзод Вазирани яхши кўрган. Ана шундай маьнавий – руҳий
тўлқинлар фонида ёзувчи асар сюжетини яратади. Бу ҳолат касби
архитекторлик бўлган бу қаҳрамонларнинг ичдан туриб кўрсатиш, руҳий
кечинмалари окимини тез-тез юзага чиқара олиш имконини беради. Албатта,
қаҳрамонлар факат шахсий муносабатлар гирдобидагина кўрсатилмайди.
Асарда шаҳарга олмос камар булиб хизмат қиладиган Бўзсув каналини
ободонлаштириш, унинг буйларини гўзал оромгоҳга айлантириш масалалари
ҳам ўртага қўйилган. Табиийки, бу масала қаҳрамонлар ўртасида кескин
тортишувларни, фикрлар курашини келтириб чиқарди. Романда халқимиз
тумушига оид бошқа муҳим муаммолар ҳам қаламга олишган.
П.Кодировнинг тарихий мавзудаги романлари. «Юлдузли тунлар» ёзувчи
ижодида алоҳида ўрин эгаллайди. У «Улуғбек хазинаси»дан сўнг
романчилигимизнинг яхши намуналардан бири сифатида ўқувчилар
эьтиборини қозонди. Лекин унинг такдири шуролар даврида осон кечмади.
Романга ўша давр колипларидан келиб чиққан ҳолда турли айблар куйилди.
Унда синфийлик тушунчаси
етишмайди, бош қаҳрамон образи
идеаллаштирилган кабилидаги гаплар айтилди. Маьлум бир вакт давомида асар
таъқиқлаб ҳам қўйилди. Лекин роман бу синовларга чидаш берди. Ҳозир у
мактаб дарслигидан урин олган. «Юлдузли тунлар»да Бобурнинг мураккаб
ҳаёти, марказлашган давлат тузиш йўлида чеккан азиятлари, иродаси ва
жасорати кенг тасвирланган. Романдаги воқеалар тасвири Бобурнинг
Андижондаги ёшлик йиллари тасвиридан бошланиб, Аграда вафот этиши билан
якунланади. Ёзувчи романни яратишда «Бобурнома», «Хумоюннома» каби
тарихий манбалардан унумли фойдаланган. Асарда бош қаҳрамон образи ғоят
серқирра бир шаклда яратилган. Шунинг учун кўз олдимизда ота-онасига
оқибатли фарзанд, фарзандларига эса меҳрибон ота, талантли ижодкор, илмфан ва маданият хомийси, ватанпарвар инсон, доно подшох ва мохир саркарда,
зийрак дипломат сифатида қатор ҳислатлари билан жонланади. Ёзувчи буюк
тарихий шахс образини шу каби қирраларини кўрсатар экан, ўқитувчи
диққатини булардан иккитасига кўпрок жамлашга ҳаракат қилади. Бу – Бобур –
90
Ҳукмдор ва Бобур – шахс каби йўналишларнинг бадиий ифодаси масаласини
романда айрича кўзга ташланиб туришидир.
Муҳокама учун саволлар:
2.1. П.Қодировнинг уруш мавзусида ёзилган асарларида муаммо қанчалик
очиб берилган?
2.2. Адиб маҳорати асосан қайси жанрда кўпроқ намоён бўлган деб
ўйлайсиз?
2.3. П.Қодиров тарихий асарлари муваффақияти нимада деб ўйлайсиз?
Мавзуга оид ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1.П.Қодиров асарларини замонавий аспектда ўрганиш.
2-амалий машғулот.
П.Қодировнинг замонавий мавзудаги романлари
Дарс мақсади: П.Қодировнинг “Қора кўзлар”, “Уч илдиз” романлари билан танишиш, асар
образларига тавсиф бериш, бадиятини аниқлаш.
Идентив ўқув мақсадлари
1.1.1. П.Қодировнинг замонавий мавзудаги романлари мазмунини билиб олади.
1.1.2. Романдаги образларга тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар : П.Қодировнинг “Қора кўзлар”, “Уч илдиз” романлари, адибнинг шу
мавзуга алоқадор барча асарлари.
Ишни бажариш тартиби:
1. Роман мазмуни билан танишиш
2. “Қора кўзлар” романидаги Аваз ва Ҳулкар образларига таҳсиф бериш.
3. Асардаги салбий қаҳрамонларни тавсифлаш
4. “Уч илдиз” романи мавзуси ва ғоясини аниқлаш.
5. Роман образларини баҳолаш.
6. Романлар бадиияти ҳақида хулоса чиқариш.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ. П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи мутолааси
1.1. Роман мазмунини сўзланг.
1.2. Асардаги тарихий образларни аниқланг
2 – топшириқ. Адибнинг “Эрк” қиссаси таҳлили
2.1.Қисса қаҳрамонларига тавсиф бериш.
2.2. Қиссадаги “Инсон эрки” муаммоси ҳақида сўзланг.
Ушбу топшириқларга қуйидаги адабиётлардан жавоб топасиз:
1. П. Қодиров Қора кўзлар Т. 1965 й., 365 бет
2. П. Қодиров Юлдузли тунлар Т. 1990 й.,463 бет
3. П. Қодиров Эрк Т. 1970 й., 7-113-бетлар
4. П. Қодиров Уч илдиз. Т., 1961 йил
П.Қодиров.
Назорат саволлари:
1. П.Қодировнинг ҳаёт йули қандай кечди?
2. У қандай китоблар нашр эттирди?
3. П.Қодиров қаламига мансуб қандай воқеий ҳикоялар бор?
4. Унинг ҳикоянавислик ижодида уруш мавзуси қандай ўрин тутади?
5. «Жон ширин» ҳикояси ёзувчи ижодида қандай ўрин тутади?
6. П.Қодировнинг қиссачилик фаолиятида болалар ҳаёти тасвири қандай ўрин
тутади?
7. «Яйра ўқишга кирмоқчи» қиссасининг асосида қандай воқеалар туради?
8. «Қадрим» қиссасида ёзувчи маҳорати қай тарзда намоён бўлади?
91
9. «Мерос»да қишлоқ ҳаёти пахтакор меҳнати қай даражада акс этган?
10. «Эрк»даги инсон эркини қандай талқин қилиш мумкин?
11. П.Қодировнинг қайси асарида талабалар ҳаёти кенг тасвирланган?
А. «Уч илдиз».
Д. «Эрк».
Б. «Яйра ўқишга кирмоқчи». Е. «Қадрим».
С. «Олмос камар».
92
Мавзу: ЭРКИН ВОҲИДОВ
Асосий саволлар:
1. Э.Воҳидов ҳаёти йўли ҳақида маълумот.
2. Шоирнинг ижодиёти ҳақида.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Муҳаррир,бош муҳаррир, ўйноқи ва самимий лирик шеър, сохта
ҳиссиётлар, арўзда ёзилган ғазаллар, классик ғазал жанри, кўҳна шакл,
анъанавий классик образ, жаҳонгашта шоир, туркум шеърлар, драматик достон,
умумбашарий фикр, юксак поэтик шакл ва х.к.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1.Э.Воҳидов ҳаёт йўлини билиб олади.
1.1.2.Шоир фаолияти билан танишади.
1.1.3. Адиб ҳаётини бошқа адиблар ижодлари билан солиштиради.
1-савол бўйича дарс мақсади:
Ушбу истеъдодли шоирнинг ҳаётий олами ҳақида талабаларда тасаввур ва
тушунча ҳосил қилиш.
1-савол баёни:
Шоир 1936 йил Фарғона вилояти Олтиариқ туманида зиёли оиласида
туғилган. Отаси Чўянбой ва онаси Розияхон қишлоқ ўқитувчилари ва
фаолларидан бўлишган. Ота-онаси вафотидан сўнг у тарбияланган хонадон
соҳиблари – Саҳибоевлар эса, таниқли жамоат арбоблари бўлишган. Тоғалари –
Каримбой Саҳибоев адлия ходими, республика Олий суди ҳайъати аъзоси,
Рихси Саҳибоев эса бир неча йил Республика Олий Президиумининг секретари
бўлган. Бу хонадон адабиёт ва санъатга, маърифатга ошно бўлганидан Эркин
Воҳидовда шеъриятга қизиқиш эрта уйғонди10. Навоий, Фўзулий ва Бедил
асарларини севиб ўқийдиган тоғасиниқига Чустий, Алихон Соғуний,
Шожалиловлар тез-тез йиғилиб турган. Шарқнинг буюк шоирлари ижодидан
қилинган бахслар шоир ижодига ўзига хос таъсир кўрсатган. Мактаб чоғида у
Ғайратий бошқараётган адабий тўгаракка қатнай бошлади. Сўнгра 1955-1960
йилларда ТошДУнинг филология факультетида тахсил олди. Айни шу даврда
республика Ёзувчилар уюшмасида Миртемир бош бўлган ижодий семинардан
ҳам баҳраманд бўлди. Шоирнинг ўзи: “Менинг шеъриятга ошно бўлишимда
Ғайратий тўгараги, Миртемир семинари, дорилфунундаги ижодий муҳит катта
таъсир қилган", дея мамнуният билан эътироф этади. Шундан сўнг «Ёш
гвардия» (ҳозирги «Камалак» нашриётида муҳаррир ва директор. «Ёшлик»
ойномаси бош муҳаррири, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида
директор лавозимларида ишлаган. У халқ депутати сифатида ҳам жонбозлик
кўрсатган. Унинг китоблари Ёшлар мукофотини, Ҳ.Олимжон номли
мукофотни, Ҳамза номли давлат мукофотини олди, шоирга “Ўзбекистон халқ
шоири", “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонлари берилди. 1994 йилдан Республика
10
Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal of
Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
93
Олий Мажлисида халқаро алоқалар қўмитасининг раиси. 2016 йил 30 майда
оғир хасталикдан вафот этди.
Муҳокама учун саволлар:
1.1. Э.Воҳидов ижодининг қайси ўринларида ҳаёти тафсилотлари акс этган?
1.2.Шоир фаолиятининг қайси жабҳаларидан хабардорсиз?
2-савол бўйича дарс мақсади:
Э.Воҳидов ижоди билан атрофлича таништириш .
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1.
Шоирнинг бутун ижоди кўз олдига яхлит ҳолда келтиришга ҳаракат
қилади.
1.1.2.
Унинг ижодига хос бўлган йўналишлардан хабардор бўлади.
1.1.3.
Шоирнинг поэтик маҳорати сирларини билишга интилади.
1.1.4.
Шоирнинг адабиётимизга қўшган ҳиссаси нималардан иборат эканини
англаб етади.
2-савол баёни:
Шоир 7-синфда ўқиётган вақтида “Муштум" журналида 1-шеъри босилган.
1-шеърий тўплами 1961 йилда «Тонг нафаси» номи билан босилиб чиқди.
Шундан сўнг шоир қуйидаги поэтик тўпламларни эълон қилди: «Қўшиқларим
сизга»(1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Тонг» (1963), «Менинг Юлдузим» (1964),
«Акс садо» (1965), «Нидо»(1965), «Лирика» (1966), «Ёшлик девони» (1969),
«Чароғбон» (1970), «Ҳозирги ёшлар» (1971), «Севги» (1980), «Тирик
сайёралар» (1980), «Шарқий қирғоқ» (1984), «Муҳаббатнома» (1986),
«Садоқатнома» (1986). Бундан ташқари «Шоиру,шеъру,шуур», «Куй авжида
ўзилмасин тор» , «Изтироб» номли китоблари чоп этилди.
Шоир шеъриятини шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
Ватан ва миллат тақдири мавзуси («Ўзбекистон», «Ватан севгиси»), Дўстлик ва
муҳаббат мавзуси («Дўст билан обод уйинг», «Азгануш», «Севги», «Қаро
қошинг»каби), Хорижий ҳаёт мавзуси (Кавказ шеърлари, «Руҳлар исёни»,
«Истанбул
фожеаси»
кабилар),
Ҳазил
шеърлар
(«Донишқишлоқ
латифалари»туркуми) каби гуруҳларни эътироф этамиз.
Эркин Воҳидов моҳир таржимон ҳам, у Шеърозий, Бедил, Гёте, Шиллер,
А.Блок, С.Есенин кабиларнинг асарларини маҳорат билан таржима қилган.
“Ёшлик девони" фақат Э.Воҳидов 60-йиллар ижодининг бир намунаси,
ўша кезлардаги шоир кайфиятлари ифодаси бўлибгина қолмай, умуман
шеъриятимиз тараққиётидаги муайян тамойилларнинг кўриниши сифатида ҳам
қимматлидир.
Эркин Воҳидов адабиётга 30-40-йиллар шеърияти таъсирида ҳаёт, ёшлик, севги
куйчиси сифатида кириб келди. Кейинроқ шоир ақл ва ҳис бахсига киришиб
ҳиссиётни устун қўйган пайтлари ҳам бўлди, айни вақтда ақл-мушоҳада
устунлик қилиб ақлли гап айтиш учунгина шеърлар ҳам ёзди. Мадҳия, фахрия,
қасидачилик кайфиятларига берилган онлари ҳам бўлди, романтик хаёллар
оғушида ишқий ғазаллар битди, кўнгил завқини, севги, бахт шашидасини,
турмушдан шукроналикни тўлиб-тошиб куйлади.
94
Эркин Воҳидов ғазаллари муайян кам-кўстларига қарамай шоирнинг ўз
арўзи. Ўз ғазал шаклига айлангани учун ҳам шеъриятимиз ривожида ўзига хос
ҳодиса бўла олади. Унинг ғазалларида Лутфий, Навоий, Бобур ва Машраблар
шеъриятининг таъсири кучли.
Йиллар ўтгани сари шоир ижодида фикрлар уфқи кенгайиб, ҳис-туйғулар
тобора сержило бўлиб борди. Шунга қарамай, ижодидан қониқмаслик ўзига
янгилашга мойиллик кайфияти туғилди. Бу бир дард, армон бўлиб вужудини
ғалаёнга сола бошлади. Бу кайфият 70-йиллар бошларида, аниқроғи, 1972 йил
ёзилган “Йўқолган шеър"да жуда яхши ифодаланган. Шоир ўз асарига мос,
бутун оламнинг шавқу дардини ўзида мужассам этадиган шеърлар излайди,
шундай шеърлар ёзишни орзу қилади. Ниҳоят, бу орзу-интилиш,. Изланишнинг
самараси 70-80-йиллар яратилган “Тирик сайёралар", “Шарқий қирғоқ"
тўпламларига кирган шеърларида, “Руҳлар исёни", “Истамбул фожиаси"
достонларида кўринди. Худди шу босқичда яратилган шеърларидан бири
“Замин ташвишлари" деб аталган. Бу ном фақат мазкур шеърнинг эмас, шу
босқичдаги барча яхши шеърлар, достонлар моҳиятини ифодалай олади. Реал
ҳаётга ўта яқинлик, замин, замон ва инсон ташвишлари билан ҳамдардлик,
оддий кундалик ташвишларда катта инсоний муаммоларни кўра олиш, улардан
умумбашарий маънолар қидириш, бугунги кунда барчани ҳаяжонга солиб
турган масалаларни дадил ўртага қўйиб, уларга жавоб излаш – бу даврдаги энг
яхши достон ва шеърларга хос хусусиятлардир.
Шоирнинг “Замин ташвишлари", “Инсон", “Бизлар ишлаяпмиз", “Бонг
уринг", “Оқсоқол", “Шарқий қирғоқ", “Ёлғизлик истаги", “Темиртан даҳолар",
“Сирдарё ўлани", “Зангори шуълалар", “Арслон ўйнатувчи", “Вируслар",
“Тушлик танаффус", “Руҳлар исёни", “Истамбул фожеаси" сингари поэма ва
лирик публицистик шеърлари “Манфаат фалсафаси", “Сен менга тегма",
“Мажлис қилинг", “Донишқишлоқ латифалари" каби сатирик, юмористик
асарлар – барчаси шундай кучли ижтимоий руҳ билан йўғирилган.
Шоир инсонни инсон деган улуғ номга муносиб бўлиши, фарзандлик
бурчига содиқ ҳолиши, замин дардига дармон, унга қалқон бўлишини тилайди.
“Инсон" қасидаси билан гўё Эркин Воҳидов ижодида инсон тўғрисидаги
шеърий бахслар туркуми бошланди. “Тирик сайёралар", “Темиртан даҳолар",
“Вируслар", “Арслон ўйнатувчи" каби шеърлар шу туркумни ташкил этади.
Эркин Воҳидов ижодида, айниқса, 70-80-йиллар шеъриятида
воқеабандликка, ривоят ва ҳикоят усулига мойиллик кучли. Ҳажвий
шеърларнинг кўпчилиги, жумладан, “Донишқишлоқ латифалари" бошдан-оёқ
шу йўсинда битилган. Яна шундай асарлар борки, улар поэма жанрига
яқинлашиб келади. “Тушлик танаффус” шундай асарлар сирасига мансуб.
Эркин Воҳидов ўнга яқин достон ёзди. Уларнинг мавзу- мундарижаси
савия даражаси турлича. Шаклий-услубий томондан ҳам улар хилма-хил.
“Тошкент садоси билан", “Қуёш маскани" қасидаси мадҳия, фахрия руҳида
битилган. “Буюк ҳаёт тонги", “Чароғбон" мустабит тузум даврида урфга
айланган доҳийни улуғлашга бағишланган. “Бахмал" босмачилик ҳаракати
ҳақидаги достон. “Палаткада ёзилган достон"и ҳозиржавоблик билан
газетачилик руҳида ёзилгандай таассурот қолдиради.
95
Шоирга достончиликда шуҳрат келтирган асарлари “Нидо", “Руҳлар
исёни" ҳамда “Истамбул фожеаси" ва “Нидо" 1964 йил ёзилди. Достон ҳанўз ўз
қийматини йўқотган эмас. Асар мактаб дарсликларига киритилди, ўзбек
ўқувчисининг бир неча авлоди ундан маънавий-бадиий сабоқ олиб келмоқда.
Бу достон аввало юксак бадиияти, самимияти, теран инсонийлиги билан
ажралиб туради. Достон уруш ва инсон муаммосига бағишланган. Адабиётда
қай-қайта қаламга олинган бу муаммо Э.Воҳидов достонда ўзига хос тарзда
ишланган ҳодисага шахсий дахлдорлик асарга самимият бахш этган.
“Руҳлар исёни" – фалсафий достон; муаллиф бенгал шоири, мард инсон
Назрул Ислом жасорати, фожеий қисмати баҳонасида шоирнинг умуман,
ижодкорнинг ҳаётдаги ўрни, фуқаролик бурчи, қолаверса, инсонийлик,
фидойилик, эркка ташналик, ижтимоий ва маънавий, ҳаётнинг бошқа хил
муаммолари устида фикр юритади.
“Истамбул фожеаси"да ҳаётнинг шафқатсиз ҳақиқатига дуч келамиз.
“Руҳлар исёни" достонида ўз давридан ҳийла олға кетган, давр нопокликларига,
зулм ва адолатсизликка, қолоқ одатларга, жаҳолатга қарши чиққан мардона
шахс фожеаси бўлса, “Истамбул фожеаси"да давр тўзонлари, ҳаёт
чигалликлари ичра тангиб шохуш, номақбул тўлқинлар исканжасига тушиб
қолган, адашган, аммо кечикиб бўлса-да, хатосини англаган одамлар фожеаси
акс этган.
Эркин Воҳидов дуч келган асарлар таржимасига қўл ураверган эмас,
фақат қалбига яқин асарларнигина бадиий мўъжизаларнигина она тилига
таржима қилган.
“Фауст"нинг ўзбек тилига таржима қилиниши, китоб ҳолида нашр
этилиши маданий ҳаётимизда, адабиётимизда қувончли воқеа бўлди.
Танқидчиликда таъкидланганидек, ўзбек шеъриятига классик немис шоирининг
60 йиллик ижодий меҳнати самараси бўлмиш шоҳ асарини олиб кирган, ҳар бир
сўзи халқ ҳикматидай қувватга эга бўлган Гёте даҳосини ўзбек шеърияти
заминида юксалтирган. Шоир катта муваффақиятга эришди.
Шоирнинг “Олтин девор" комедияси унинг зўр истеъдод, туғма талант
эгаси эканлигини тасдиқловчи асарлардан биридир.
Э.Воҳидов ижоди, айрим асарлари ҳақида О.Шарафиддинов, И.Ғофуров
сингари етук танқидчиларнинг мақолалари, Л.Қаюмов ва Н.Шукуров қаламига
мансуб адабий портретлар мавжуд.
Муҳокама учун саволлар:
2.1. Э.Воҳидов шеъриятига мумтоз адабиётининг таъсири қай даражада?
Унинг ғазалиётини қандай баҳолайсиз?
2.2. Шоир шеъриятининг бошқа етук шоирлар шеъриятидан қандай фарқли
томонлари бор?
2.3. Шоирнинг ҳажвий шеърияти учун нима учун Матмуса қаҳрамон қилиб
олинган?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1.
Эркин Воҳидов публицистик асарларини илмий тадқиқ этиш.
2.
Шоир шеъриятидаги ўзига хосликларни замонавий аспектда ўрганиш.
96
3-амалий машғулот
Эркин Воҳидов достонлари ҳозирги кун талаблари кўзгусида
Дарс мақсади: Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” “Истамбул фожиаси”, “Нидо”
достонлари бадиияти ҳақида маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Достонлар ғояси ва ёзувчи маҳорати даражасини билиб олади.
1.1.2. достонлар образларига тавсиф олади.
Керакли жиҳозлар: Э.Воҳидовнинг “Руҳлар исёни ”, “Истамбул фожиаси” достонлари
Э.Воҳидовнинг мавзуга алоқадор бошқа асарлари , ва турли адабиётлар ёзувчи портрети,
тарқатма материаллар.
Ишни бажариш тартиби:
1. “Руҳлар исёни” достони мазмуни билан танишиш.
2. Достондаги 5 хил ривоятнинг боғлиқлик жиҳатларини аниқлаш.
3. “Жаҳолат тўғрисида ривоят” нинг моғиятини аниқлаш
4. “Абадият ҳақида ривоят” га тавсифбериш
5. Асардаги Назрул Ислом образи ва “Олий руҳлар” моҳчтини изоҳланг
6. “Нидо” достони мҳияти ва образларини аниқланг
7. “Истамбул фожиаси” достонини шарҳланг
8. машғулотни якунлаш
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ. Э. Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеъри таҳлили
1.1. Шеърдаги санъатларни аниқланг.
1.2.Асардаги бадиий тасвир воситаларига аҳамият бериш.
2- топшириқ . Э.Воҳидовнинг “Рашким” шеъри таҳлили.
2.1. Шеър ғоси ва моҳиятини аниқланг
2.2. Шеърда қўлланган санътларни аниқланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз
1.Э.Воҳидов Сайланма. Ишқ савдоси Т., 2000 й., 153-бет, 200-б, 69-бет
2. .Э.Воҳидов Муҳаббатнома. Т., 1979 й., 3-370-бетлар
3. .Э.Воҳидов куй авжида узилмасин тор. 1991 й (“Руҳлар исёни”, 247-309-бетлар)
3-мавзу: Э.Воҳидов.
Назорат саволлари:
1. Шоирнинг ҳаёт йўли қандай босқичлардан иборат?
2. У қандай китоблар нашр эттирган?
3. Унинг шеърлари нимаси билан ажралиб туради?
4. Шоирнинг шеърларини шартли равишда қандай йўналишларга бўлиш мумкин?
5. Э.Воҳидовнинг Ватан ҳақидаги шеърларида қандай ўзига хослик кўзга ташланади?
6. Э.Воҳидов дўстлик ва қардошлик ҳақида қандай шеърлар яратган?
7. Шоирнинг ишқий лирикасидаги ўзига хослик нималардан иборат?
8. Э.Воҳидовнинг «Ёшлик девони» сўнгги давр адабиётимизда қандай ўрин тутади?
9. Шоир хорижий мавзуда қандай асарлар ёзган?
10. Шоир шеъриятида сатрира ва юмор қандай ўрин тутади?
11. Тобелик фожеасини шоир қайси шеърида ифодалаб берган?
А) «Кўча четидаги аёл»
В) «Унутиш қўшиғи»
С) «Арслон ўргатувчи»
Д) «Севги»
Е) «Мажнунтол»
12. Европалик қайси шоирнинг шарқ мавзусидаги шеърларининг Э.Воҳидов ўзбек тилига
маҳорат билан таржима қилган?
А) Гёте
В) Шиллер
С) Есенин
Д) Пушкин
Е) Данте
97
Мавзу: АБДУЛЛА ОРИПОВ
Асосий саволлар:
1. Абдулла Орипов ҳаёти йўли.
2. Шоир ижоди ҳақида.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Адабий маслаҳатчи, адабий-фалсафий чуқурлик, ғоявий теранлик, Мардона
ва шавқатсиз ҳақиқат, романтик мадҳиябозлик, фалсафий хулоса, лирик
қаҳрамон, жаҳонгашталик, оригинал шеърият, ҳазил шеърлар ва х.к.
1-савол бўйича дарс мақсади:
Ушбу шоирнинг поэтик ижоди ҳақида талабаларда атрофлича тасаввур хосил
қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1. Шоир ижоди билан танишади.
2.1.1. Унинг шеърларидаги поэтик маҳорат сирларидан воқиф бўлади.
2.1.2. Шоир ижодида изчиллик билан ишлаб келинаётган мавзулар борлигини
аниқлайди.
2.1.3. Шоир ижоди мисолида ҳаёт, унинг адабиётдаги ифодаси қанчалик
мураккаб эканлигини идрок этади.
Асосий масаланинг баёни:
Шоир 1941 йил Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида
дунёга келган. Бу қишлоқ қир ён бағрида катта кенгликда жойлашган, баҳаво
жой. Тунда кўкка қаралса, Юлдузлар қўлингиз етадигандек жуда яқинда
ярқираб туради. А.Орипов шеърларидаги кенглик, тиниқлик илдизлари шу ерда
бўлса, Абдулланинг доно, очиққўнгил отаси ўзоқ йиллар қишлоққа раҳбарлик
қилган жуда обрўли одам бўлган. Адиб асарларида туғилиб ўсган воҳа табиати,
ундаги гўзалликлар акс этади. Адиб мактабдалик чоғларидаёқ
ижодга
қизиққан. Ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлайди. 1963 йил ТошДУнинг
филология факультети журналистика бўлимини битирди. Шундан сўнг «Ёш
гвардия» (ҳозирги «Камалак»), Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат
нашриётида муҳаррир, «Шарқ Юлдузи»нинг поэзия бўлими ҳодими, адабий
маслаҳатчи, «Гулхан» журнали бош муҳаррири, Ёзувчилар уюшмаси котиби
вазифаларида ишлади. Ўзбекистон ҳалқ шоири. Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Давлат мукофотининг совриндори, Ҳамза номидаги Давлат
мукофотлари соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ноиби,
Ўзбекистон қаҳрамони. А.Орипов мустақил Ўзбекистон Республикасининг
мадҳияси муаллифидир.
Муҳокама учун саволлар:
1. А.Ориповнинг қайси ҳислатлари сизга ёқади?
2. Шоир ижодида ҳаётий тафсилотлар борми?
2-савол бўйича дарс мақсади:
Шоирнинг ўзига хос поэтикаси билан талабаларни таништириш.
2-савол баёни:
1-шеърий тўплами «Митти Юлдуз» (1965) нашр этилди. «Кўзларим
йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Булоқ» (1971),
98
«Ўзбекистон» (1971), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат»
(1974), «Юзма-юз» (1979), «Ҳаким ва ажал» (1980), «Нажот қалъаси» (1981),
«Сурат ва сийрат» (1984), «Йиллар армони» (1987), «Ишонч кўприклари»
(1989), «Муножот» (1992) каби қатор шеърий тўпламлари бор. Шоир
шеъриятини Ватан мавзуси, ҳаёт фалсафаси ва зиддияти акс этган шеърлар,
муҳаббат лирикаси, хорижий ҳаёт мавзуси, ҳазил шеърлар каби туркумларга
бўлиб ўрганиш мумкин.
Адибнинг Ватан мавзусидаги шеърларига "Она сайёра","Ўзбекистонда
кўз", "Юртим шамоли", "Ўзбек пахтаси", "Қарши қўшиғи", "Ўзбекистон"ларни
киритишимиз мумкин.
Ҳаёт фалсафаси ва зиддиятлари акс этган шеърларга шоирнинг "Бургут",
"Темир одам", "Ўйларим", "Турмуш ташвишлари", "Ишонч кўприклари",
"Оломонга" ва бошқа кўплаб шеърларини киритиш мумкин.
Муҳаббат лирикасига эса "Биринчи муҳаббатим", "Эслаш", "Уни кўрсам",
"Ўйлардимки", "Қасамдара" каби қатор шеърларини киритиш мумкин.
Хорижий ҳаёт мавзусидаги шеърларига "Тунислик бола", "Мексика",
"Афғонистон ёшларига", "Йироқ Европада" шеърларини киритиш мумкин11.
Ҳазил шеърлари туркумига "Тулки фалсафаси", "Турмуш ташвишлари",
"Ғалати зот", "Гуруҳбоз", "Маймуният" ва бошқа кўплаб шеърларни киритиш
мумкин.
Бу мавзуларга мурожаат қилар экан, шоир эзгу туйғуларни улуғлаш
(“Икар", “Ишонч кўприклари", “Савоб", “Инсон манзараси"); виждон, маънавий
гўзаллик ва инсоний баркамоллик (“Темир одам", “Маломат тошлари",
“Қўриқхона", “Хатоларинг керак уларга"); ижтимоий адолат ва ҳақиқат (“Имзо
йиғиш", “Айтишув", “Илғор ишчи ва чаққон мухбир қиссаси", “Диалектика")
масалаларини доимо диққат марказида тутади. Аслида шоир ижодининг
лейтмотивидир.
Инсоний баркамоллик учун кураш муаммоларини куйлаш ва талқин этиш
А.Ориповнинг деярли илк шеърларидан бошлаб (“Дорбоз", “Бургут") бутун
ижоди бўйлаб давом этади.
60-йиллардан бошланувчи янги босқич ўзбек шеъриятида ҳаққонийлик ва
инсонпарварлик принципларининг чуқурлашувида, бадиийликнинг янги
имкониятларини излаш, топиш ва қўллашда кенжа авлод, унинг айниқса,
пешқадам вакили А.Орипов асарлари муҳим аҳамият касб этди.
А.Орипов шеърларида айниқса, бадиий яхлитликда сўз, фикр, туйҳу
жозибасининг ғоя ва лирик қаҳрамон сажиясининг ўзаро мутаносиблигида
намоён бўлади. “Муножотни тинглаб", “Юзма-юз", “Сароб", “Ўйларим", “Она
сайёра" каби шеърларида муоаккаб давр ва Ватан тақдири учун куюнчак,
лоқайдлик ва қинғирликка бешафқат фаол замондошларимиз қиёфаси
тасвирланади. Шуниси эътиборлики, шоир оғир шароитларда ҳам истиқлол
ғояларини куйлашга ҳаракат қилади. Шоирнинг “Жўнар бўлдим", “Созим",
“Хатолар", “Мўмин Мирзо", “Генетика" каби турли йўналишдаги қнлаб
11
Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal of
Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
99
шеърлари мазмун теранлиги, поэтик мукаммаллиги билан қимматлидир.
Уларда илгари сурилган ғоя қаламга олинган мавзу, кўтарилган муаммо
шунчаки ёритилмайди, балки бадиий таҳлил этилади. Ҳар бир ҳодиса, ўй-фикр,
маънавий дунёдаги зиддиятларнинг ўзигина эмас. Балки уларнинг намоён
бўлиш сабаб ва оқибатлари моҳиятини кескин курашлар орқали кўрсатиш
А.Орипов асарларида бадиий таҳлил пухталигини белгилайдиган асосий
омиллардир.
Шоирнинг “Кўзларим йўлингда", “Онажон", “Руҳим", “Юртим шамоли",
“Йиллар армони", “Ишонч кўприклари" каби тўпламларидаги шеърлар
бағридан муштипар она кўзлари бизга доимо термилиб туради. Бу
тўпламлардан “Онамга хат", “Онам вафотига", “Онажон", “Она", “Алишернинг
онаси", “Онамни эслаб" сингари она тимсолига махсус бағишланган шеърлар
ўрин олган. “Самовий меҳмон, беш донишманд ва фаррош кампир қиссаси”
номли фантастик асарда ҳам она ва меҳр муаммосининг ўзига хос талқинига
дуч келамиз. Шоир шеърларида яна уч олий тушунчага Она нисбатини беради:
Она Втан, Она шеърият, Она сайёра.
Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан А.Орипов ижодида Она юрт
ва Ватан мавзуининг янгича талқинлари майдонга келди. “Адолат офтоби",
“Уйғониш замони", “Эрк ҳаққи", “Оқ кабутар" шеърлари ана шундайдир.
А.Орипов ижодида катта шеърий жанрларда ёзилган асарлар у қадар кўп
эмас. Улар ичида энг йириклари “Ранжком" ҳамда “Жаннатга йўл", “Ҳаким ва
ажал", “Соҳибқирон" драматик достонларидир. Шуниси эътиборлики, ҳар
иккала асар ҳам кескин танқидий йўналишдадир. “Ранжком" қайта қуриш авж
палласига чиққан пайтда, 1988 йилда ёзилган. Унда турфа иллатларни
мужассам этган тўда фаолияти акс эттирилган.
“Жаннатга йўл" драматик достони ёзиш ғояси А.Ориповда ўзи
ўзбекчалаштирган Дантенинг “Илоҳий комедия"си ҳамда Фитратнинг “Қиёмат"
асари таъсирида майдонга келган.
90-йиллар аввалида А.Ориповнинг “Қуш тили"(1991), “Муножот.
Сайланма" (1992), “Ҳаж дафтари" (1992), “Муборак ҳаж йўлларида" (1992),
“Ҳикмат садолари" (1993) сингари тўпламлари эълон қилинди. Ушбу
туркумларнинг кўпчилиги шоирнинг 1992 йилги Ҳаж сафари натижасида юзага
келган. Ушбу шеърларда пайғамбаримиз ҳадислари шунчаки шеърга
солинмаган, аксинча, уларга суяниб туриб, ўзининг аввалдан қизиқиб келган
муаммолари – баркамол инсон ва пок жамият ҳақидаги қарашларини
ифодалайди. “Шайтон" деган шеърида иймон бутунлигини ҳимоя қилади:
“Заҳмат етказолмас Шайтон ва лекин, кимнинг бутун бўлса иймони", “Қиёмат"
шеърида “дунёда инсоф, диёнат қолмаган ва кунинг нопок одамларга қолганда
қиёмат бўлади", дейди.
А.Орипов ижоди ҳақида М.Қўшжонов, С.Мамажонов, Н.Каримов,
И.Ғофуров, У.Норматов, Н.Раҳимжонов, И.Ҳаққул, Б.Акрамов, С.Мелиев ва
бошқа адабиётшунослар ўз қарашларини баён қилишган.
Муҳокама учун саволлар:
1.1. А.Ориповнинг шеъриятидаги чуқур фалсафий руҳ устунлиги
омиллари нималарда деб ўйлайсиз?
100
А.Орипов ҳажвиёти ҳақида нима дейсиз? Ушбу ҳажвиётнинг Эркин
Воҳидов ҳажвидан нима фарқи бор.
1.3. «Ҳаким ва Ажал» достони ғояси ҳақида нима дея оласиз?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. А.Орипов публицистикасини илмий тадқиқ этиш.
2. Шоир шеърияти ҳақида хулосаловчи тадқиқот яратиш.
4-Амалий машғулот:
А.Ориповнинг “Соҳибқирон” драмаси
1.2.
Дарс мақсади:”Соҳибқирон ” драмаси моҳиятини аниқлаш,образларга тавсиф бериш.
Идентив ўқув мақсадлари
1.1.1. Драма мазмунини билиб олади
1.1.2. Асар қаҳрамонларига тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар:А.Ориповнинг “Соҳибқирон” драмаси, А.Ориповнинг боўқа асари,
ёзувчи портрети ва мавзуга алоқадор бошқа адабиётлар.
Ишни бажариш тартиби:
1. “Соҳибқирон” драмаси ғояси ва мазмунини англаш
2. Драмадаги Амир Темур образига тавсиф бериш.
3. Асардаги тарихий шахс образларини бошқа шу каби асар қаҳрамонлари билан
солиштириш.
4. Достондаги тўқима образларини ўрганиш.
5. Асар бадиияти ҳақида фикрлар билдиринг.
6. Машғулотни якунлаш
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ. А.Ориповнинг “Жиноятга йўл” достони таҳлили
1.1. Достон моҳиятини аниқланг
1.2. Достондаги образларга тавсиф беринг
2- топшириқ. Шоирнинг “Ўзбекистон ” шеъри таҳлили.
2.1.Шеърни ёд олинг.
2.2. Шеър поэтикаси ҳақида сўзланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. А.Орипов. танланган асарлар. 1-жилд Т., 1992 й., 332-371 бетлар.
2. А.Орипов. танланган асарлар .1-жилд “Ўзбекистон” шеъри, 182-187-бетлар
.
3. А.Орипов танланган асарлар 3.жилд 5-194-бетлар
А.Орипов
Назорат саволлари:
1. А.Орипов қандай ҳаёт йўлини босиб ўтди?
2. У қандай китоблар чиқарган?
3. Шоирга А.Қаҳҳор берган таърифни қандай шарҳлаш мумкин?
4. А.Орипов шеърларини қандай шартли йўналишларга бўлиш мумкин?
5. А.Ориповнинг Ватан ҳақидаги шеърлари олдинги шоирларникидан нимаси билан фарқ
қилади?
6. Шоир Ватан мавзусида ёзган қандай шеърларни биласиз?
7. «Темир одам» шеърида шоир қандай фикрни илгари суради?
8. А.Ориповнинг муҳаббат мавзусидаги шеърларининг ўзига хослиги нималарда кўринади?
9. Хорижий мавзу шоир ижодида қандай ўрин тутади?
10. Искандар билан боғлиқ гаплар А.Ориповнинг қайси шеърида ифодаланган?
А) «Тулки фалсафаси» В) «Эски қудуқ»
С) «Турмуш ташвишлари Д) «Ёлғиз одам»
Е) «Ғалати зот»
11. Шоир ўзига отдош бўлган ижодкорлар ҳаётига қайси шеърида ишора қилади?
А) «Тун манзаралари»
В) «Ёлғиз одам»
101
С) «Исм ҳақида» Д) «Гуруҳбоз»
Е) «Айтишув»
102
Мавзу: ЎТКИР ХОШИМОВ
Асосий саволлар:
1. Ў.Ҳошимов ҳаёти йўли ҳақида.
2. Адиб ижодиётининг асосий жабҳалари.
Мавзудаги оид таянч тушунча ва иборалар:
Лирик ҳикоялар, драматик ҳикоялар, маънавий - ахлоқий ҳикоялар, трагик
қаҳрамон, мураккаб ҳаёт муаммолари, сохта мухаббат, мактаб ҳаётининг муҳим
маънавий муммоси, инсон ҳиссиётининг дахлсизлиги, «Дунёнинг ишлари» Она ҳақида достони.
1-савол бўйича дарс мақсади:
Ў.Ҳошимовнинг ҳаёти ва ижоди буйича талабаларда тушунча хосил
қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Адиб ҳаёт йўли билан атрофлича танишади.
1.1.2. Унинг ўзига хос фаолиятини билиб олади.
1.1.3. Унинг фаолиятини бошқа ижодкорлар ҳаёти билан солиштиради.
1- саволнинг баёни:
Ёзувчи 1941 йили Тошкентда Дўмбиробод маҳалласида туғилган. 1964
йилда Тош ДУ нинг журналистика бўлимини тугатган. Шундан сўнг
«Тошкент ҳақиқати», «Совет Ўзбекистон», «Тошкент оқшоми» газеталарида
бўлим бошлиғи, Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санат нашриётида бош
муҳаррир
ўринбосари
вазифаларида
ишлади.
Ҳозир
«Шарқ
юлдузининг»журналининг бош муҳаррири бўлиб хизмат қилмоқда. Айни чоғда
у икки чақириқдан бери Олий Мажлис депутати, қўмита раиси. Ў. Ҳошимов
«Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонига сазовор бўлган.
Ў.Ҳошимов оиласи оддий ишчилар оиласи бўлиб , адибнинг отаси заводда
ишчи бўлиб ишлагани ҳақида сўзланади. Онаси еса уй бекаси бўлган.
Ў.Ҳошимов ҳам мактабни аъло баҳоларга тамомлаган. Шундан сўнг ўз
фаолиятини нашриётда куръерлик қилишдан бошлаган. У юксак мартабаларга
ўз билими ва ижодкорлик салохияти билан еришди.
Муҳокама учун саволлар:
1.1 Ў.Ҳошимов ҳаёти билан узвий боғлиқ бўлган асарни биласизми?
1.2 "Дунёнинг ишлари" асарини автобиографик характер касб етган асар
десак бўладими?
2-савол бўйича дарс мақсади:
Бу ўзига хос адиб ижоди билан талабаларни таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1.
Ёзувчининг адабиётмиздаги ўрнини тасаввур етади.
2.1.2. Ёзувчининг насрининг ҳикоячилик, қиссачилик ва романчилик
соҳасидаги хизматлари нималардан иборат еканини билиб олади.
2.1.3. Ёзувчининг маҳорат сирлари билан танишади.
2.1.4.
Ёзувчи асарларидаги ҳаётий воқеалар тасвиридан тасирланади ва
керакли хулосалар чикаради.
103
2-савол баёни:
Унинг 1-китоби «Пўлат чавандоз» 1962 йил нашр етилган.Адибнинг 80йилларда «Қуёш тарозиси», «Машина сотаман». «Ялпиз сомса», «Оқ камалак»,
«Сирли юлдуз» «Хазина» «Икки карра икки беш» китоблари босмадан
чиқди.Яна унинг «Икки эшик ораси», «Тушда кечган умрлар»,каби романлари
машҳур.
Ў.Ҳошимов бир қатор ҳикоя тўпламлари, романларнинг муаллифи бўлиши
билан бирга, Айниқса, қиссанависликда кенг шуҳрат қозонди.
Ёзувчининг «Одамлар нима дер экан», «Шамол есаверади», «Баҳор
қайтмайди», «Қалбингга қулоқ сол», «Квазарлар», «Дунёнинг ишлари» каби
қиссалари китобхонларнинг севимли асарларига
айланган. Бу саналган
қиссаларнинг деярли ҳаммасида ёшлар ҳаёти, уларнинг муносабатлари, севги
саргузаштлари, қувончию изтироблари қаламга олинади.
Ў.Ҳошимов ўзбек қиссачилигини яна бир поғона баландга кўтарди, деб
баралла айтиш мумкин.
Маълумки, ҳар бир қаҳрамон ўз даврининг махсулидир. У чинакам ҳаётий
яратилган бўлса, ўзида шу даврнинг етакчи белгиларини акс эттиради. Шу
нуқтаи назардан адибнинг "Дунёнинг ишлари" асари диққатга сазовор. Қисқа
новеллалардан иборат бу асарда ёзувчининг урушдан кейинги даврда кечган
болалиги акс етган.Ушбу асарни Она ҳақидаги достон дейиш мумкин.
Адибнинг "Тушда кечган умрлар" асари ҳам ҳаётнинг долзарб мавзуларидан
бирини ёритган бадиий савияси етук асарлардан биридир.
Муҳокама учун саволлар:
2.1. Ў.Ҳошимов «Дунёнинг ишлари» асарида ҳикоячи- қаҳрамон ким?Ушбу
кечинмалар кимга тегишли?
2.2. Адибнинг «Икки эшик ораси» асаридаги 9та ҳикоячи -қаҳрамон кимлар?
Ушбу тарздаги асар салмоғи қай даражада деб ўйлайсиз?
2.3. Адиб қайси жанрда серунум ижод қилган?Қиссачиликдаги ютуқлари
нималарда кўринади?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
Ў.Ҳошимов асарларини замонавий аспектда илмий тадқиқ этиш
5-амалий машғулот
Ў.Ҳошимовнинг романнавислик маҳорати
Дарс мақсади: Ў.Ҳошимовнинг“Тушда кечган умрлар, “Икки эшик ораси” романлари
ҳақида маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсдлари.
1.1.1. Романлар мазмунини билиб олади.
1.1.2. Романлар образларини тавсифлайди
Керакли жиҳозлар: Ў.Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, “Тушда кечган умрлар ”
романлари, ёзувчининг бшқа асарлари, ёзувчи портрети.
Ишни бажариш тартиби
1. “Тушда кечган умрлар” романи мазмуни билан танишиш
2. Асар қаҳрамонлари ҳақида сўзлаш.
3. “Икки эшик ораси”да ҳикоячи қаҳрамонларни аниқлаш.
4. Асар салбий қаҳрамонларини баҳолаш
5. “Нур борки соя бор” романи персонажи ҳақида мулоҳаза юритиш
6. романлар тилига аҳамият бериш.
104
7. Машғулотни якунлаш
Мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ . Ў.Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони ” ҳикояси мутолааси.
1.1. Ҳикоя мазмунини сўзлаш
1.2. Асар образларига тавсиф бериш
2 – топшириқ . Адибнинг “Деҳқоннинг бир куни ” ҳикояси мутолааси
1.1. Ҳикоя ғояси ва моҳиятини аниқланг.
1.2. Ҳикоя қаҳрамонлари ҳақида сўзланг.
Ушбу топшириқларга қуйидаги адабиётлардан жавоб топасиз:
1. Ў.Ҳошимов Сайланма.Т.,1993 й.,Нурли дунё.,(«Дунёнинг ишлари»),7-181-бетлар.
2. Шу китоб.«Урушнинг сўнгги қурбони» ,637-бет.
3. Шу китоб «Деҳқоннинг бир куни» 655-бет.
6-амалий машғулот
Ў.Ҳошимовнинг бадиий публицистика жанридаги ижоди
Дарс мақсади: Ў.Ҳошимов бадиий публицистика жанридаги ижодини таҳлил қилиш ва
баҳолаш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.3. Ў.Ҳошимов бадиий публицистика жанридаги ижодининг мавзусини ва ғоясини
аниқлайди.
1.1.4. Асарлар мазмунини билиб олади.
Керакли жиҳозлар: Ў.Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асари,
Ў.Ҳошимовнинг мавзуга алоқадор бошқа асарлари ва бошқа зарур адабиётлар.
Ишни бажариш тартиби.
1. “Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асари ғояси ва моҳиятини аниқлаш.
2. Асар мақолалари мавзусини аниқлаш
3. Асарлардаги образларга тавсиф бериш
4. Асарлар бадииятига баҳо бериш
5. Мақолаларда акс этган давр ва муҳитни баҳолаш.
6. Машғулотни баҳолаш.
Мустақил иш торшириқлари:
1-топшириқ Ў.Ҳошимовнинг ”Одамлар нима деркин” қиссаси мутоласи
1.1. Қисса мазмунини сўзланг.
1.2. Асар образларини тафсифланг
2 – топшириқ. Ў.Ҳошимовнинг “Шумлик” туркумидаги ҳикоялар мутолааси
2.1. Асарлар мазмунини сўзланг .
2.2. Ҳикоялар қаҳрамонлари ва бадиятини баҳоланг.
Ушбу топшириқларнинг жавобини қуйидаги адабиётлардан топасиз:
1. Ў.Ҳошимов “Икки эшик ораси” - Т., 1994 й., 334-бет.
2. Ў.Ҳошимов “Тушда кечган умрлар” - Т., 1990 й ., 79-бет
Ў.Ҳошимров
Назорат саволлари:
1. Ёзувчи қандай ҳаёт йулини босиб ўтди.
2. Ёзувчининг қандай машҳур асарлари бор?
3. Ёзувчининг ҳикояларига хос фазилатлар нималардан иборат?
4. Уруш даври жарохатлари ёзувчи ҳикояларида қай тарзда ўз ифодасини топган?
5. Ў.Ҳошимовнинг мухаббат мавзуига бағишланган қандай ҳикоялари бор?
6. Ёзувчи қиссаларининг мавзу йўналиши қандай?
7. «Баҳор қайтмайди»да Алимардон образи орқали ёзувчи қандай фикрни илгари
сурган?
8. «Қалбингга кулоқ сол» қиссасидаги Васила Назаровна образида қандай кишиларга
хос ҳислатлар умумлаштирилган?
9. «Чўл ҳавоси» қиссасида ёзувчи қандай композиция усулидан фойдаланган?
105
10. «Дунёнинг ишлари» қиссасининг асосий қаҳрамони кимлар?
Модул бўйича якуний хулосалар:
1. Бу даврда ўзбек адабиётида энг сара асарлар яратилди дейиш мумкин.
2. Ўзбек романчилигидаги, шеъриятидаги кўтарилиш, сохталикдан воз кечиб, инсон
кечинмаларини тасвирлаш кучайди.
3. О.Ёқубов ўзбек адабиётига «Улуғбек хазинаси»дек юқори савияли роман яратиш орқали
ҳисса қўшди.
3. Ушбу романдаги Шоҳ ва Олим Улуғбек образлари адибнинг характер яратиш
маҳоратидан далолат беради.
4. П.Қодиров Бобур шахсининг асл мохиятини «Юлдузли тунлар» романи орқали очиб
берди.
5. «Эрк» қиссасида эса инсон учун қадрли бўлган эркдай туйғунинг қимматини эркин инсон
кечинмалари орқали бера олган.
6. П.Қодиров тарихий романларни ҳаёт ҳақиқатига монанд бадиийлаштирган етук
адиблардан бири бўлиб қолади.
7. Э.Воҳидов шеърияти ўзбек шеъриятининг инжа туйғуларни акс эттирувчи ўзига хос
шеъриятдир.
8. Шоир шериятидаги кўҳна шакл, умумбашарий фикрлар шоирнинг бетакрор иқтидоридан
далолат беради.
9. А.Орипов ижодидаги чуқур фалсафий руҳ унинг хассос қалб эгаси эканлигидан далолат
беради.
10.Шоир ўзбек миллати ўзлигини ҳар хил жабҳаларда кўрсатиб бера олган.
11.Ў.Ҳошимов ўзбек насри тараққиётига ўзининг ҳикоялари, қиссалари, романлари билан
улкан ҳисса қўшди.
12.Ў.Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» қиссаси Оналар ҳақидаги юксак эътироф дейиш
мумкин.
13.Истиқлол даврида йирик жанрлар бир оз оқсади.Сабаби,замон учун қаҳрамон ўрни
заифроқдай туюлар эди.
14.Истиқлол даврида шеърият ўзининг юксак даражасига кўтарилди.
15.Адабиётда модернистик оқим ўз йўналишини белгилаб олди.
АДАБИЁТЛАР:
1. Муаллифлар жамоаси «ХХаср ўзбек адабиёти тарихи»,Т.,1999 й.
2. С.Мирзаев, С. Шермуҳаммедов «Ҳозирги замон ўзбек адабиёти тарихи», Т., «Ўзбекистон»
нашриёти, 1993 й.
3. Шарафиддинов О. «Адабий этюдлар» китоби, Т., Ўз. Адабийнашр, 1967 й.
4. Шарафиддинов О. «Биринчи мўъжиза» китоби, Т., Ғ.Ғулом номидаги нашриёти, 1979 й.
5. Н. Худойберганов «Ишонч», Т., Ғ. Ғулом номидаги нашриёт, 1988 й.
6. И.Ғофуров. «Ўттиз йил изҳори»,Т,Ғ.Ғулом нашриёти,1989й.
7. Муаллифлар жамоаси. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи, Т., 1999.
8. Ғафуров И. Прозанинг шоири. Т., 1981.
9.
О.Шарофиддинов «Янги замонага-янги тарона»,
10. «Замон, Қалб, Поэзия» китоби, Т., Ўзадабийнашр, 1962 й, 3-41 бетлар.
11. М.Қўшжонов «Бахсларда улғайган ижод», Сайланма, 2 томлик, Т., 1982 йил.
12. Allworth Edward. Uzbek Literary Politics. – New York: Columbia University Publications,
1964.
13. Allworth Edward. The Beginnings of the Modern Turkestanian Theater // Slavic Review.
Vol.23, №4. (Dec., 1964). – Р.676 – 687.
14. Allworth Edward. Central Asian Publishing and the Rise of Nationalism. – New York, 1965.
15. Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal
of Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
16. Kleinmichel Sigrid. Aufbruch aus orientalischen Dichtungstraditionen. Studien zur
usbekischen Dramatik und Prosa zwischen 1910 und 1934. – Budapest: Akadémiai Kiadó, 1993.
106
17. Wennberg Franz: An Inquiry into Bukharan Qadimism. Mirza Salim-bik. Berlin: Klaus
Schwarz Verlag 2002/
107
4- модул
Мавзу: ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВ
Асосий саволлар:
1. Ш.Холмирзаев ҳаёт йўли ва илк ижод намуналари
2. Адиб ижодиётидаги ўзига хос жиҳатлар
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Тоғ беги, гўзаллик «ташвиқотчи»лари, экология масаласи, ҳикоядаги рамзий
мазмун, ҳикоянинг полифониклиги, мутелик, тоталитар тузум, эссе ва х.к.
1- савол бўйича дарс мақсади.
Ш.Холмирзаевнинг ҳаёт йўли билан талабаларни таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари.
1.1.1. Ш.Холмирзаев ҳаёт йўли ҳақида билиб олади.
1.1.2. Адиибнинг бадиий асарлари, хусусан ҳикоялари ҳақида тушунчага эга
бўлади.
1.1.3. Адиб ижодининг омилларини аниқлай билади.
1-савол баёни
Ёзувчи 1940 йилда Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган.
Тошкент давлат университетининг филология факультетидаги журналистика
бўлимини тугатган.
Ш.Холмирзаевнинг ижоди талабалик йилларида бошланган булиб,
1963 йилда босилган «Тўлқинлар» қиссаси А.Қаҳҳордек буюк ёзувчининг
эьтиборига сазовор бўлган эди.
Адиб гарчи бир қатор қиссалар, романлар, песалар яратган бўлса-да, у
ўзбек адабиётида энг мохир ҳикоянавис сифатида танилган. Ш.Холмирзаевнинг
«Олис Юлдузлар остида», «Ҳаёт адабий», «Оғир тош кучса», «Бодом кишда
гуллади» каби тўпламларига кирган кўплаб ҳикоялари ана шундай хулоса
қилишга имкон беради.
Муҳокама учун саволлар
1.1.Ш.Холмирзаевнинг ҳикоялари қаҳрамонлари ҳарактерларидаги ўзига хос
жиҳатларнинг омиллари сифатида нималарни кўрсата оласиз?
1.2.“Ёввойи гул” ҳикоясида қандай ғоя илгари сурилган?
1.3. Ёзувчининг романлари савияси ҳақида нима деч оласиз?
2 – савол бўйича дарс мақсади.
Ёзувчи ижодиёти ҳақида талабаларда тушунча хосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1. Ш.Холмирзаев ижодиётидаги ўзига хос қирраларни билиб олади.
2.1.2.Ш.Холмирзаев ҳикочларда характер яратиш маҳоратини характер яратиш
маҳоратини бошқа адибларникидан ажрата билади.
2.1.3.Ёзувчи ижодиётидан ўзига керакли маънавий сабоқлар олади.
2 – асосий масаланинг баёни:
«Бодом кишда гуллади» тўплами мундарижаси булимлари Ш.Холмирзаев
ҳикояларининг етакчи мавзуларини белгилаб олишда ёрдам беради.
Маьлумки, бу тўплам 4 кисмдан иборат булиб:
«Тоғ ҳаёти», «Дашт ҳаёти», «Қишлоқ ҳаёти», «Шаҳар ҳаёти» деб аталади.
108
Бу бўлиниш бир қарашда О.Бальзакнинг «Инсоний комедия» асарига
кирган романлар туркумига ухшаб кетади. Дарҳақиқат, шу саналган жойлар
ҳаётини Ш.Холмирзаев жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам бу қисмларга
кирган ҳикоялар ўта ҳаётий, самимий ва таьсирчан чиққан.
Жумладан, тоғ ҳаёти ёзувчига болалаикдан таниш. Тоғ ҳаётининг ўз
муаммолари, ўз яхши ва мураккаб томонлари бор. Тўпламдаги «Ой ёругида»,
«От эгаси», «Жарга учган одам», «Ёввойи гул», «Кулган билан кулдирган»
ҳикоялари ана шу тоғ ҳаётидан ҳикоя қилади.
Булар орасида айниқса «Жарга учган одам» ҳикояси алоҳида ажралиб
туради. Ҳикоянинг бош қаҳрамони табиат шайдоси – тоғ беги Исломдир. У ўзи
туғилиб усган тоғни жон – дилидан севади, унинг ҳар бир гиёхини кўз
қорачигидек асрайди. Аммо, табиат ҳақида фильм яратишга келган шаҳарлик
гўзаллик «ташвикотчи»ларининг табиатга факат таьмаргирлик билан
қарашлари, гўзаллик ҳисётини қўтир босганлиги она айикни пустин учун
ўйламай-нетмай отиб улдириши Исломни бутунлай ўзидан чиқариб юборади: у
урган муштнинг зарбидан «овчи» жарга қараб учди.
Умуман, Ш.Холмирзаев ҳикоялари орасида табиатни асраш-авайлаш,
экология масаласи етакчи мавзулардан бири саналади.
Жумладан, «Дашт ҳикоялари» туркумига кирувчи «Чўлоқ турна» ҳикояси
адибнинг энг яхши асарлари сарасига киради. Ҳикояни ўқир экансиз,
ёзувчининг синчиковлигига, ҳайвонлар, кушлар ва паррандалар феьл – атвори,
ҳаётини нечоғлик яхши билишига койил қоласиз. Эьтибор қилинг:
«Турналарнинг уялари нима учун бу қадар содда- ибтидоий кумга қаттиқ
босилган туя изининг ўзи. Тагин очиқ ерга куйишади. Атрофи нега кичик
тошлар билан қуршалади ? Бу уяларда яна бир гаройиботни қуриш мумкин:
қайси турна иухум куйса, тухумлари билан ёнма-ён икки – учта от тезагини ҳам
келтириб қўяди? Улар нега керак?
Турна ўт-ўлан орасига ин қўйса-дахшат! Чунки аксар йиртқичлар
ўзларига емишни ўша ўт – ўланлар орасидан излашади. Холис, текис ердан-чи?
Йўқ. Лекин бирда-ярим йўлакай турна уяси устидан ўтиб колиши мумкин.
Шунда улар Она турналар қўйган тухумларни курадими? Кўради. Лекин нега
чақиб еб куйишмайди? Чунки тухумларнинг ранги от тезагидан фарқ килмайди,
от тезагида нима бор уларга! Ул атрофидаги тошчалар нега керак? Чўл
шамоллари тухумларни думалатиб кетмаслиги учун керак.
Яшаш шароитининг ўзи жонли-жониворларни ҳам қандай яшамоқни
ўргатиб яратган».
Аммо, «Чўлоқ турна» ҳикояси шунчаки турналарнинг феьл-атворлари
ҳақида ахборот бериш учун ёзилган эмас. Бунда ҳам бошқа ҳикоялардагидек
тасвир ортида инсон турипти. Чулок турна ҳаёти рамзида яшаш учун кураш,
ҳаёт тўсиқлари олдида чучимаслик, уларни мардона енгиб ўтиб, ўз ўрнига эга
була олиш лозимлиги ҳақида турмуш фалсафаси етади .
Ш.Холмирзаевнинг асосий қаҳрамонлари Сурхон вохасининг содда,
жумард одамларидир. Уларни феьлу атворидан, турмуш тарзидан, тилидан ҳам
таниб олса булади.
109
«Қишлоқ ҳаёти» тукумига кирган «Кария» ҳикоясининг қаҳрамони
Қўзибой чол ҳам ана шундай ута содда, тугри сўз, юраги очиқ «ўзбекнинг
соддалари» дан бири. У бор-йўғи бозорда жарчи булиб умрини ўтказган. Оила,
фарзанд курмаган бу бечора улимлигини ҳам тайёрлаб, минг сум пулни дусти
Қобил кассобга бериб куйган. Аммо улими яқинлигини айтиб, дусти ёнига
қиёматлик қарзини эслатишга келган Қўзибой чол ҳайратдан дахшатга тушди:
қассоб ундан олган пулидан тонади. Чол йиғлаб – сиқтади, қассобни қарғади,
жарчига айтиб бозорда уни шарманда килди. Лекин натижа чиқмади: омонати
куйиб кетди. «У жимжит уйда полос устида чўзилиб ётиб, шу фикрга келди:
«Бу ахволда мен қандоқ қилиб ўламан? Асти мумкин эмас, сираям… Мен яна
меҳнат қилишим керак. Халол пул топишим керак. Ўлимлик қилишим керак…
Ундан кейин ўлсам, бошқа гап…».
У қўшни чиқарган овқатни зўрлаб еди. Ярим кечада туриб, гўшт қовурди.
Саҳар уйғониб, сойга тушди. Ювунди. Тетикланиб, кўчага йўл олди.
Қўзибой чол аввалгидек бўлиб кетди».
«Ўзбекнинг соддаси»даги Палвон ака, «Табассум»даги Жалил ака, «От
эгаси»даги муаллим, Инод кабилар ҳам Сурхон воҳасининг содда, аммо мард,
туғрисўз, ҳамиятли қишлоқ аҳли вакилларининг образлари сифатида ёдда
колади.
Ш.Холмирзаев ҳикояларининг бош хусусияти уларда тасвирланган воқеа
ва қаҳрамонларнинг ҳаётийлиги, самимийлиги. Уларде қайсидир юксак «ғоя»ни
ташишга хизмат қиладиган сохта, ясама қаҳрамонларни деярли учратмайсиз.
Ш.Холмирзаев ҳикояларининг тили ҳақида кўп айтилган ва ёзилган.
Қаҳрамонлар нуткида Сурхон вохаси оддий халқининг «теша тегмаган», содда,
тупори, жонли ва образли тили ўзини кўз – кўз қилади. Айни пайтда ёзувчи
шева элементларидан фойдаланишда мезони ҳам эсдан чиқармайди.
Севимли ёзувчимиз сўнгги пайтлар ҳикоя ёзишни сусайтириб, кўпрок
роман жанрига қизиқиб кетди. Албатта, бу асарларнинг ҳам ўз урни бор. Аммо
адибнинг ҳикоя ижод қилишни ҳам сусайтирмаслигини истардик. Зеро,
А.Қаҳҳор айтганидек, «ёзувчи жанрни эмас, жанр ёзувчини танлайди».
Муҳокама учун саволлар:
2.1.Ш.Холмирзаев ҳикояларида бадиий мантиқ масаласи ҳақида нима дея
оласиз?
2.2. Характер яратишдаги ўзига хосликлар айнан нималарда акс этади ?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
Ш.Холмирзаев ижодиёти ва публицистик асарларини жамлаш ва илмий тадқиқ
қилиш.
1-амалий машғулот
Ш.Холмирзаев ҳикояларида бадиий мантиқ масаласи
Дарс мақсади: талабаларга . Ш. Холмирзаев ҳикоялари ҳақида маълумот бериб,
уларда бадиий мантиқмасаласини аниқлаштириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Ҳикоялар мазмунини билиб олади.
1.2. Ҳикояларда бадиий мантиқ масаласини тушуниб етади.
Керакли жиҳозлар: Ш.Холмирзаев ҳикоялар тўплами, адиб портрети, мавзуга
алоқадор барча зарур адабиётлар.
110
Ишни бажариш тартиби:
1. Адибнинг “Бодом қишда гуллади” ҳикоясини таҳлил қилиш
2. “Ўзбек характери” да бадиий мантиқ масаласини тадқиқ этиш.
3. “Жарга учган одам” ҳикоясини аҳлили
4. “От эгаси” ҳикоясида бадиий мантиқ масаласи.
5. “Ёвоййи гул” ҳикояси таҳлили
6. Адибнинг келтирилган ҳикояларидаги бадиий мантиқмасаласини умумлаштиринг.
7. Машғулотни якунлаш.
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ . Шукур Холмирзаевнинг “Зов остида адашув” ҳикояси таҳлили
1.1. Асарнинг мазмунини гапиринг.
1.2. Асар образлари ҳақида гапиринг
2 – топшириқ “Подачи” ҳикояси
1.1. Ҳикоя мазмунини гапиринг
1.2. Ҳикоя ғоя ва мавзуси ҳақида фикр билдиринг.
Ушбу топшириқларга қуйидаги адабиётлардан жавоб топасиз.
1. Шукур Холмирзаев. Оғир тош кўчса. Т., 1976 йил
2.Шукур Холмирзаев. Бодом қишда гуллади., Т., 1978 йил
Мавзу: Ш.Холмирзаев
Назорат саволлари:
1.1.1. Ёзувчи асарларига хос асосий фазилатлар нималарда намоён булади?
1.1.2. Ёзувчининг кайси китобида унинг ҳикоялари кенгрок куламда жамланган?
1.1.3. Ёзувчи ҳикояларидаги кахрамонларга купрок кайси ҳислатлар хос?
1.1.4. Ёзувчи ҳикояларида кахрамонлар рухий ифодасини қандай беради?
1.1.5. «Ёввойи гул» ҳикоясининг гояси нима?
1.2.1. Ёзувчининг дастлабки киссаси нимага багишланган?
1.2.2. «Тулкинлар», («Букри тол») киссаси хакида
А.Каххор қандай мулохазалар
билдирган?
1.2.3. «Ун саккизга кирмаган ким бор» киссасининг кахрамонлари булган ёшлар образи
оркали ёзувчи нима демокчи?
1.2.4. Ш.Холмирзаев илк романи – «Сунгги бекат»га нима учун шундай ном берган?
1.2.5. «Олабужи» романидаги Ултон образига хос асосий ҳислатлар нималардан иборат?
1.3.1.Иброхимбек образи Ш.Холмирзаевнинг кайси романида учрайди?
А. «Сунгги бекат»,
Б. «Қил кўприк».
С. «Олабужи».
1.3.1. Ш.Холмирзаев кайси асари учун Давлат мукофотини олишга муяссар булган ?
А. «Қил кўприк»
Б. «Диназавр»
С «Қора камар»
111
Мавзу: РАУФ ПАРФИ ва ШАВКАТ РАҲМОН
Асосий саволлар:
1. Шоирлар ҳаёт йўли ҳақида.
2. Шоирлар шеърияти ҳақида маълумот.
Мавзунинг таянч тушунча ва иборалари:
Тахайюлли тафаккур, рауфона услуб, модерн шеърият, шеърий
тўпламлар, сарбаст, сонет жанри намуналари, лирик қаҳрамон, поэтик
образлар, табиат образлари, рамзлар ва ҳ.к.
1 – дарс бўйича дарс мақсади.
Талабаларни Рауф Парфи ва Шавкат Раҳмон ҳаёт йўли билан таништириш.
Идентив ўқув мақсадлари
1.1 Шоирлар ҳаёт йўли билан танишади.
1.2. Ҳаёт йўлидаги чигалликлар ҳақида маълумотга эга ўлади.
1.3. Шоирларнинг ҳаёт йўлини ижодидаги муҳим жиҳатлар билан боғлайди.
1 – асосий масаланинг баёни:
Рауф Парфи 1943 йилда Тошкент вилоятига қарашли Янгийўл
туманининг Шўралисой қишлоғида туғилган. 1960-1965 йилларда ТошДУнинг
Филология факултетида тахсил олган. Биринчи шеъри 1957 йилда матбуотда
эълон қилинган. Дастлабки шеърий тўплами “Карвон йўли” деб аталиб, 1968
йилда матбуотда эълон қилинган. Шундан сўнг қуйидаги поэтик тўпламлари
эълон ҳилинди: “Акс-садо”(1968), “Тасвир” (1970), “Хотирот”(1974),
“Кўзлар”(1976), “Қайтиш” (1981), “Сабр дарахти” (1986), “Сукунат”(1989),
“Тавба” (1999), “Сўнгги видо” (2006) .
Шоир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ҳамид Олимжон номидаги ва
Халқаро Маҳмуд Қошғарий мукофотига сазовор бўлган. У Ўзбекистон халқ
ёзувчиси.
У 2005 йил оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
Шавкат Раҳмон (асл исм-шарифи Раҳмонов Шавкат) 1950 йилнинг 12
сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида
хизматчи оиласида туғилган. 1966 йилда ўрта мактабни тугатгач,
қурилишларда, вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди. 1973 йилда
Москвадаги М. Горький номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга
келиб, Ғафур Ғулом номли адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим
бошлиғи (1975-82; 1985-90), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим
бўлиб ишлайди (1982-84).
Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида чиқа бошлайди.
Биринчи шеърий тўплами «Рангин лаҳзалар» (1978) номи билан босилади.
Шундан кейин шоирнинг «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983),
«Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) каби бир
қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқади. Шоирнинг ўз қўли билан
тайёрлаган «Сайланма» тўплами вафотидан сўнг 1997 йили нашр этилган.
Шавкат Раҳмон сўзнинг бадиий имкониятларини кенгайтириш, фикр ва
туйғунинг ботиний ҳаракатини ифодалаш усул ва воситаларини топиш
мақсадида кутилмаган мажозий образлардан, қиёслардан самарали
112
фойдаланган, бармоқ вазнининг анъанавий ўлчовларини бузиб, ритм ва оҳангга
эркин муносабатда бўлган, шеърият билан тасвирий санъат, шеърият билан
фалсафа ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлаган. Унинг асарларида тарихга,
кечмишга саёҳат, ҳозирги кунларга танқидий баҳо етакчилик қилади. Шавкат
Раҳмон шеърияти 80-йилларда ўзбек адабиётида кучли оқимни ташкил этган
лирик-фалсафий, исёнкорлик руҳидаги асарлар сирасига киради.
Шавкат Раҳмон ўзбек шеъриятини 20-аср испан шоирларининг бадиий
тажрибаси билан бойитган. Ф. Г. Лорка («Сайланма», 1979), Х. Р. Хименас, Р.
Альберти шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.
У узоқ давом этган оғир хасталик туфайли 1996 йил 2 октябрда Тошкент
шаҳрида вафот этган.
Муҳокама учун саволлар:
1.1.
Шоирлар шахсияти ҳақида нима дея оласиз?
1.2.
Рауф Парфи нима сабабдан ўқишни томолагану диплом ололмаган?
1.3.
Р.Парфида автобиографик характеридаги шеърлар мавжудми?
1.4.
Шавкат Раҳмон шеъриятининг ўзига хослиги нимада?
2 – савол бўйича дарс мақсади.
Шоирлар ижодиёти ҳақида талабаларда тушунча хосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1. Р.Парфи ва Шавкат Раҳмон ижодиётидаги ўзига хос қирраларни билиб
олади.
2.1.2. Р.Парфи ва Шавкат Раҳмон шеърларида табиат ва руҳият тасвирини
бошқа шоирларникидан ажрата билади.
2.1.3. Шоирлар ижодиётидан ўзига керакли маънавий сабоқлар олади.
2 – асосий масаланинг баёни:
Рауф Парфи Ўзтурк нафақат ўзбек миллатининг етук шоири, балки
умумтуркий маданиятга салмоқли ҳисса қўшган ижодкорлардандир. Рауф
Парфи шеъриятида ҳам мавҳумлик, жумбоқли сатрлар, рамзлар орқали
фикрлаш тарзи шоир бадиий-эстетик тафакур табиатининг устувор
белгиларидан саналади. Рауф Парфи нафақат мумтоз адабиёт намуналарини
чуқур идрок этган, Навоийни чуқур англай билган шоир, балки жаҳон халқлари
шеърияти, хусусан, турк, форс, рус, француз, чили, япон каби Европа, Осиё ва
Лотин Америкаси поэзиясининг анъаналарини ҳам маълум даражада
ўзлаштирган ижодкорлардан бири саналади.
Рауф Парфи таржималари қаторида турк шоирларидан Нозим Ҳикмат,
Аржуманд Беҳзод Лов, Беҳжот Камол Чоғлар ижодидан намуналар ҳам мавжуд.
Рауф Парфи шеърлари тахайюлли тафаккур ҳосиласи эканлиги, мажоз
орқали фикрлаши, оригинал рамзли образлари билан ажралиб туради. У ўзбек
сонетнавислигида ўз ўрнига эга бўлган ижодкор. У ўзбек сонети мактабини
ярата олди. Шоир шеърларида лирик қаҳрамони дард ва изтироб куйчиси
сифатида майдонга чиқади. У ҳеч қачон қуруқ маддоҳлик ва тилёғламалик қила
олмайди. Қалб кечинмаларининг туғёнли дақиқаларини борича намойиш
қилади. Лекин бу жараёнда ўзигагина хос рауфона қўлланимлардан, оригинал
қаҳрамонлар галареясидан фойдаланади. Бадиий адабиётнинг, хусусан,
113
поэзиянинг образлилик тенденцияси Рауф Парфи шеърияти учун алоҳида
аҳамият касб этади. Чунки шоир қўллаган тимсоллар ўзининг бетакрорлиги ва
модернистик ифодаси билан шеърхонда ўзгача таассурот қолдиради. Лекин
ўқигувчида шоир фақат ғам-қайғуни мадҳ этар экан деган фикр туғилмаслиги
керак. У ҳатто ҳасрат ва нолалар остида яшириниб ётган гўзалликни топади.
Шоирнинг лирик қаҳрамони ҳаётга кўпинча ғамгин ва гўзал ғусса билан
боқади. Лекин бу нохуш кайфиятларнинг моҳияти сирлигича қолмайди,
очилади.
Рауф Парфи шеърларида образлиликни юзага келтирувчи омиллар ва
воситалар ўзгача. Унда сохталик, зўрма-зўракилик ҳолатлари деярли
учрамайди. Шоирнинг мавзу доирасидаги туркум-туркум сонетлари эмас,
балки бир сарлавҳа остидаги сонетлар мажмуалари мавжуд. Улар ҳам у
даражада кўп эмас.
Масалан, шоирнинг “Оғриқ” сонетлар мажмуида лирик қаҳрамон ижод
аҳли учун хос бўлган интуитив ҳолат кечинмасини ифодалайди. Яъни ижодкор
учун илҳоми жўшган он унинг руҳиятини кемирадиган ўй-хаёллар берадиган
туйғу – оғриқни енгишнинг биргина йўли уни ифодалаш ҳолос. Ана шу ҳолатни
бошидан кечираётган лирик қаҳрамон оғриқни кўтарувчи, уни асровчи қалб ҳар
бир ижод аҳли учун нажот қалъаси эканлигини уқтиради. Лекин оғриқни
кўтаришда ҳаётнинг ўрни беқиёс. Яшаётган қалб иймон нури билан йўғрилган
бўлса, ундан-да аъло. Чунки бу онда зарур сўз учун иймонли қалб даркор
бўлади.
Қизғонма самовий сеҳрнинг сасин...
Юрак деб аталган оғриқ бу – нажот.
Кўкрак қафасимиз – нажот қаъаси.
“Нажот қалъаси” замирида иймонли қалб мазмуни сингдирилган экан, бунда
шеърнинг асосий ғояси, яъни маънавий баркамол инсонни шакллантириш
истагининг ижобатига интилиши кўзга ташланади. Бундай мазмун
А.Ориповнинг “Нажот қалъаси” шеъри моҳиятидан ҳам англашилади. Шеър
давомида лирик қаҳрамоннинг ҳолати батафсил тавсифланади. Хусусан,
шеърият ва ижодкор илҳоми аламлар келтириши эслатилади. Баъзилар учун эса
шоирлик шон – шуҳрат кетидан қувиш манбаи бўлиб ҳолиши сўзланади.
Илҳомнинг қалбни ёлқинлантириш онлари “соҳир юрагингни чақмоқ урди-ку”
дея таърифланади. Сўнг чақмоқ билан нурланган қалбда яралар ҳосил бўлади.
Лекин яралардан унган чечақлар, яъни шеърларни бағрига босган лирик
қаҳрамон ҳиссиётлари билан ёғдули нурга лиммо-лим кўз орқали дунёга
қарайди. Қалбда эса, албатта, дунёвий алам – изтиробнинг тошлари ётади.
Сўнгра ўша қалбда, яъни юқорида таъкидлаганимиз, нажот қалъасида ўша нур
қайтадан жонланади. Яна бир шеърида:
Бу кун Сен бошқасан, Дунё бошқадир.
Сен-да Ҳур туғилдинг. Бир сўзла. Бир ўл,
Ва билгил қайларда сарсондир Алам...
дейиш орқали ҳам фоний дунёнинг кундалик ташвишлари-ю, даҳшатлари
олдида юксак орзуларнинг ўшалмаслиги армон ва ёки ана шу армонларнинг
мавжудлиги қалбда алам туйғусини вужудга келтириши табиий ҳол. Рауф
114
Парфи сонетларида кўп учрайдиган поэтик образлардан бири “тош” образи
бўлиб, у ҳам ушбу шеъриятда алоҳида ўрин эгаллайди. Шоир шеърларида тош
деган жисмнинг хоссаларидан турлича шакллар, оҳанглар пайдо қилади. Гоҳ
тошни ўзи ташбеҳланадиган вазминлик, оғирлик маъносида қўлласа, гоҳида
эса, уни ҳам муқаддаслаштиради. Баъзан эса тош совуқлик, ҳиссизлик рамзи
вазифасини ҳам ўтайди. Шоирнинг “Микеланжело севгиси” сонетлар мажмуида
“тош” образидан “мангулик” ва “мангу севги” тимсоллари сифатида
фойдаланилган. Асарларда ижодкорнинг ҳаётга, санъатга бўлган буюк севгиси
акслантирилган. Демак, унинг муҳаббати асарлари орқали мангуликка юз
тутмоқда
“Тош” образи баъзи сонетларда салбий маъно касб этган. Хусусан, “Она
тилим” сонетлар мажмуининг учинчи қисмида шоир “Бу тошлар Ҳамзанинг
қотили, ҳайхот!” дейиш орқали аслида баъзан ҳақиқий юрт ўғлонларига
отилаётган маломат тошларига ишора қилади. Юракдаги тош масаласи
шоирнинг “Сиёвуш фарёди” сонетида ҳам учрайди. Унда шоир:
Дарди йўқдир кўк юзининг, йўқ бағри Инсон юрақларин қаҳр тошидан,
мисраларида инсоннинг қанчалар жоҳилликлар қилиши, хусусан, ота ўғилга
оға инига ишора қилади. Инсоннинг тошбағирлиги ер ва кўкдаги бирор бир
мавжудоднинг имконият даражасига тўғри келмайди. Рауф Парфи “Исикава
Такубоку хотирасига” деб аталган танкасида:
Хасратимнинг
Суюқ тошларидан
Даҳма қурмоқчиман
Ўзимга
Ичида ўз жасадим бўлсин.
дея надомат кўз ёшлари тўкилган байтлар ёки армон, ҳасратлари битилган ижод
намуналарини яратишни назарда тутмоқда шоир, мана шу жиҳатга яқин
ҳолатни шоирнинг “Сунбула” сонетлар мажмуининг 2-қисмида учратиш
мумкин. Унда шоир: “Қўй бўлди. Гапирма, кечирма мени, кўзингдаги тошни
ғичирлатма, бас”, - деганида юқоридаги ҳасрат кўз ёши эгаллаган кўзда
эндиликда қаҳр-ғазаб, нафрат намоён бўлаётганлигини назарда тутмоқда.
Чунки кўздаги тош-совуқ ва қаҳрли нигоҳ, ана шу нигоҳнинг ташланиши
тошнинг ғичирлатишига ташбеҳланмоқда. Лекин нега энди ғазабли нигоҳнинг
ҳаракатга келиши лирик қаҳрамонни авф қилишига ўхшатилмоқда. Ушбу
ҳолатни эса ҳаракатга келадиган ўша кўздаги тош кейинчалик суюқланиб эриб
кетиши ва лирик қаҳрамонга нисбатан ўша кўзларда меҳр(кўз ёши) пайдо
бўлиши ҳолати дейиш мумкин. Қаҳрамон эса ҳали ўзини авф этишга ҳозир дея
билмайди.
Рауф Парфи сонетларида аксарият ўринларда “тош” образи субъектининг
қаҳрамон кечинмаси вазифасини ўтаганлигига гувоҳ бўлдик.
Рауф Парфи сонетларида юқоридаги образлардан ташқари инсон
(“Инсонни севдим мен. Инсонни билдим”), севги (“Севгимнинг пойида мағлуб,
тор-мор”), озод руҳ (“Уйғон, эй озод руҳ, мўзлаб қолган ўч”), тафаккур (“Наҳот
115
изтиробда доим тафаккур?!”), жасорат (“Фақат сен, жасорат қўлингни бер тез”)
каби қатор образ - кечинма ва тимсоллар ҳам учрайди.
Р.Парфи қаҳрамон яратишда бадиий - эстетик тафаккур табиатига кўра
ўша қаҳрамоннинг ўзлигини ҳиссиётлари орқали намоён қилишни маъқул
кўради. У қаҳрамон «мен»ини унинг орзу-армонлари, дард-хасратлари,
қувончу-ташвишлари орқали акслантиради. Лекин рауфона услубга кўра
кўпроқ дард етакчи унсур вазифасини ўтайди. Шоир шеърлари моҳиятидан
келиб чиқилса, дардларда, ҳасратларда ва армонларда инсон ўзлиги реал
намоён бўлиши билан ажралиб туради. Ўзи куймаган, азоб чекмаган инсон
бошқаларни ҳам ҳайратлантира олмайди. Ҳақиқат ва адолат тантанаси учун
кураш ҳамиша ҳам осону равон бўлган эмас. Рауф Парфининг асосий
концепцияси ҳам ана шу курашларга ўз қаҳрамонини чиниқтириш ва тоблаш
йўли билан ҳақиқатга йўналтириш, унга тик боқа билишга ундаш. Р.Парфи
қаҳрамонлари қалбида ҳамиша илоҳий туйғу – муҳаббат ҳукмрон. Бу эса
дунёвий муҳаббатнинг ҳам илоҳийлаштирилган шакли дейиш мумкин.
Шоирнинг “Ҳамлет”, “Муҳаббат”, “Йўловчи”, “Микеланжело севгиси”,
“Қора девор” каби кўплаб сонетлар мажмуаларида улкан дард, чуқур изтироб
ҳукмронлик қилади. Умуман, Рауф Парфи ўзбек адабиётига “Улкан мунгни
олиб кирган” (Улуғбек Ҳамдам) шоир сифатида эътироф этилади. Бу йўналиш
айрим танқидчилар баҳолаганидек (Н.Худойберганов) тушкин кайфият
инъикоси бўлмасдан, балки инсон руҳияти эврилишлари ва мураккаб туғёнлар
силсиласи акси десак, янаям аниқроғи, инсон дардларини ўз организмида
синтезлаётган “Руҳ рассоми” чизгилари, тасвирлари эканлиги айни ҳақиқатдир.
Рауф Парфининг машҳур «Абдуллажон марсияси» шеърида халқ оғзаки
ижоди бадииятидан унумли фойдаланилгани хусусида адабиётшунослар ўз
баҳоларини беришган. Бадиий2-ликнинг муҳим шартларидан бири ёзувчининг
самимийлигидир. А.Қодирий фикрича, ҳар бир ҳақиқий бадиий асар ёзувчидаги
маҳфий самимият талқини натижасидир. Рауф Парфи шеърларининг барчасида
ҳам ёзувчининг самимий тўлғонишлари, кечинмалари акс этган.
Шавкат Раҳмоннинг табиат поэзиясига мурожаат қилишида чуқур
рамзийлик бор. Бу қайсидир маънода, тасаввуф фалсафаси билан, нокомил
жамият ҳаётидан юз буриш ва фақат руҳий такомил билан шуғулланиш лозим,
деган қарашлар билан бир даражада уйғун. Зеро, ҳамма нарса фақат қиёсда
ойдинлашади. Бирор нарсани ўзгартириш учун ўша нарсани эталонга таққослаб
кўриш зарур.
Шавкат Раҳмоннинг илк тўпламидаги мана бу сатрлар шу авлоднинг руҳий
картинасини аниқ чизади:
Бизлардан кулдилар панада, очиқ,
Кулдилар силкиниб, гоҳо юлқиниб.
Бизчи, кетавердик аччиқма-аччиқ,
Абадий исёнга бўйсуниб.
Жамиятнинг ҳаёти бир жойда депсиниб турар, кишига ўз руҳий-маънавий
кучларини амалий ҳаётга кенг татбиқ қилишга имкон бермас, ёш кўнгил эса
ҳаракат истар эди. Давр бу кўнгил интилишларини бўғиб турарди. Бунга эса
кўниб бўлмасди.
116
Туманларни қўпорар тоғлар,
гиёҳлар ҳам кўзин ёшлайди.
Ўшнинг кўҳна қучоқларида
кўнглим яна ўса бошлайди.
Ҳа, тоза, соф, бокира қалб табиатнинг фарзанди эди. У жамият қўйнига
отилгач, табиатда ўз фарзанди тақдирига, бу бузилиб бораётган дунёдаги
сўнгги илинжининг қисматига хавотир туғилган бўлса ажаб эмас. Ҳар ҳолда,
шоирнинг шундай ўйлашга, тасаввур қилишга ҳаққи бор. Ва бу фарзанднинг
қайтганидан “узоқ кутган юраклар хотиржам яшай бошлаши”да ҳам недир бир
қонуният борлигини сезиш мумкин.
Ариқларда товланган шеърга,
япроқларнинг қатига индим.
Оёқларим… ерга ботади,
шу ўлкада ўсарман энди.
Шоир юракнинг бу иқрори нақадар соф, дилрабо. Юракнинг туб-тубида
кечаётган оғриқли шодлик поэзияси бизда то шу дамгача бунақа рангин, бунақа
ошуфта кўринишда намоён бўлмаган эди.
Chawkat Rahman (1950-1996) — le poète ouzbek, est né le 12 septembre 1950
année dans la ville d’Och (Kirghizstan). Peete et traducteur (Lorca, Machado,
Alberti … ). Dirige une collection de poesie12
Бугунги кун юксаклигидан нафас олаётган айрим замондош Чўлпонлар ва
Шавкат Раҳмонлар ёнган оловни унчалик ҳис қилмас, балки. Агар шундай
бўлса, тсаввур қилингки, оғир дардга чалиндингиз (худо кўрсатмасин!) ва
ойлаб, йиллаб, ҳатто ўн йиллаб тўшакка михланиб қолдингиз. Шунда руҳингиз,
хаёлингиз сизни ҳар қанча қайноқ ва жўшқин ҳаётга чорласа-да, сиз унга
тийиқсиз бир куч-ла талпинсангиз-да, жисмингиз қўйиб юбормайди, у сизни
худди ҳибс этиб турган қамоқхонанинг темир панжараларидек тутиб қолади,
ихтиёрсиз этади, орзуларингизни ўлдиради, ҳаётга бўлган иштиёқингизни
сўлдиради… Ахир худди шундай дардга дучор бўлган Шавкат Раҳмон ўзининг
энг сўнгги шеърларида
Нодиражон, Шоиражон,
Танам қимир этмайди,
Кўзимда бир томчи ёш
Сойлар ювса кетмайди,
Шавкат Раҳмон «ҳақиқати»нинг парчаларидан бири Ватандир. У 1975
йилда шундай ёзган эди:
Жойлашгансан шунчалар чуқур…
Ўз тубига яширган юрак.
Сенга етиб бормоқлик учун
Узун умрим етмаса керак.
Шоир ўзининг 25 ёшига қарамай, Ватан инсоннинг юрагидан, юрагида
бўлгандаям унинг туб-тубидан бошланишини идрок этади. Лекин ҳали Ватанни
12
Adaptions Jean-Pierre Balpe.Parij.2001.
117
тўла-тўкис англаб етмаганини ҳам ошкор этишдан тортинмайди: «Сенга етиб
бормоқлик учун Узун умрим етмаса керак». Сенга етиб бормоқлик, дегани
Ватанни тушуниш деганидир. Шоир камтарлик қилиб Ватанни тушунмоққа
узун умрим етмаса керак, деб ёзади. Шоир 1984 йилда битилган шеърида ҳақли
равишда қуйидаги мисраларни битади:
Мен ором борлигин унутиб қўйдим,
Бағримга чақинлар тегди дафъатан.
Сендан-да улуғроқ нарса йўқлигин
сочим оқарганда англадим, Ватан!
Шоирнинг сочи оқарганда у 34 ёшда эди. Бу ҳали навқирон ёш. Лекин
шоир уни «сочи оқариш» сифати билан белгилаяпти. Чунки у Ватанни яна-ям
аввалроқ англаш керак эди деб билади.
Бунча кеч англадим,
Нега бунча кеч…
англасам лоақал ўттиз йил аввал,
лоақал туғилмай туриб англасам…
Кўрган бўлармидим сени мукаммал.
Шоирнинг 1978 йилда илк тўплами — «Рангин лаҳзалар» нашрдан чиқди.
Шавкат Раҳмон «Рангин лаҳзалар» — илк тўплами биланоқ шеъриятга ўз сўзи
билан кириб келди. «Ажойиб кунларнинг бирида» деб бошланувчи шеър бор. У
инсон тақдири азал билан юзма-юз келганда ва ўз қисматининг бўйи бастини
чамалаб кўрганда ҳуррият макони — кўнгилда пайдо бўладиган туйғудан
туғилган шеърдир.
Кейин эса унинг бирин-сирин «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар»
(1984), «Гуллаётган тош» (1985), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1987) каби
шеърий тўпламлари дунё юзини кўрди. 1989 йилда эса Шавкат Раҳмон улуғ
испан шоири Федерика Гарсиа Лорканинг «Энг қайғули шодлик» деб аталмиш
тўпламини аслиятдан таржима қилиб нашр эттирди. Ниҳоят, шоирнинг
вафотидан бир йил кейин, лекин унинг ўз қўллари билан тартиб берган
«Сайланма»си 1997 йилда ўқувчилар қўлига бориб етди. Шавкат Раҳмон
кўпқиррали шоир: у — табиат шоири, у — фалсафа сўқийди, у — ижтимоий
адолат
ҳимоячиси,
у
—
муҳаббат
куйчиси…
Шоирнинг ўзига қўйиб берсангиз эса,
Рубобий шеър ёзсам…
Қайтсам бир нафас…
Ҳамиша мусаффо чашмани кўрсам,
Қорайган чўққилар қорига қараб,
бир нафас ҳаёлчан ўсмирга дўнсам…
Шавкат Раҳмоннинг навбатдаги тўпламлари «Очиқ кунлар»(1984),
«Гуллаётган тош» (1985), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1987) номлари
билан нашр этилди.
“Сайланма” ,боблари “Испан шеъриятидан таржималар”, “Мусаввирона”,
“Мужоҳидона”, “Сўз”, “Гуллаётган тош”, “Санъат”, “Висолсиз ишқ”,
“Ривоятлар”, “Қоп-қора чечаклар” деб номланади. Ниҳоят, Шавкат Раҳмон ХХ
аср ўзбек шеъриятининг энг кўзга кўринган, хассос шоирларидан бири бўлиши
118
баробарида улкан таржимон ҳамдир. У испан шеърияти вакилларидан Хуан
Рамон Хименес, Рафаэл Алберти, Федерико Гарсиа Лорка каби шоирлар
ижодидан нуманаларни ўзбекчага моҳирона ўгирган. Айниқса, шоирнинг
Гарсиа Лорка шеъриятидан таржималари ҳам салмоқ жиҳатидан, ҳам
санъаткорлик
маҳорати
нуқтаи
назаридан
эътиборлидир..
Шавкат Раҳмон ана шу истеъдодли авлоднинг битта забардаст вакилигина эмас,
балки бутун бошли ўзбек шеърияти осмонининг доимий ўчмас юлдузларидан
бири ўлароқ порлаб туришга муваффақ бўлган шоирларимиздандир.
Муҳокама учун саволлар:
1.1. Шоирлар шеърияти ҳақида нима дея оласиз?
1.2. Шоирлар ижодининг ўзига хос жиҳатлари қайсилар?
1.3. Р.Парфи ва Шавкат Раҳмонда автобиографик характеридаги шеърлар
мавжудми?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. Р.Парфи ва Шавкат Раҳмон асарларини жамлаб, сайланма нашр этиш.
2. Р. Парфи ва Шавкат Раҳмон ижодиёти юзасидан тўлақонли тадқиқот
иши яратиш.
2-Амалий машғулот
Р.Парфи шеъриятининг ўзига хослиги
Дарс мақсади:”Адашган руҳ ” достони моҳиятини аниқлаш,образларга тавсиф бериш.
Идентив ўқув мақсадлари
1.1.3. Достон мазмунини билиб олади
1.1.4. Асар қаҳрамонларига тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: :”Адашган руҳ ” достони, Р.Парфининг бошқа асари, ёзувчи
портрети ва мавзуга алоқадор бошқа адабиётлар.
Ишни бажариш тартиби:
7. :”Адашган руҳ ” достони ғояси ва мазмунини англаш
8. Достондаги руҳ образига тавсиф бериш.
9. Асардаги тарихий шахс образларини бошқа шу каби асар қаҳрамонлари билан
солиштириш.
10. Достондаги тўқима образларини ўрганиш.
11. Асар бадиияти ҳақида фикрлар билдиринг.
12. Машғулотни якунлаш
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ. Р.Парфининг “Абдуллажон марсияси”шеъри таҳлили
1.1. Шеър моҳиятини аниқланг
1.2. Шеърдаги образларга тавсиф беринг
2- топшириқ. Шоирнинг “Она Туркистон ” шеъри таҳлили.
2.1.Шеърни ёд олинг.
2.2. Шеър поэтикаси ҳақида сўзланг.
Ушбу топшириқларга жавобни қуйидаги адабиётлардан топасиз:
4. Р.Парфи.Сакина. - Т., Муҳаррир, 2013 й., 32-71-бетлар.
5. Рауф Парфи. Сабр дарахти. – Т., Фан, 122-167-бетлар
.
6. Рауф Парфи. Сўнгги видо .-Т., А.Навоий номидаги Миллий кутубхона нашриёти, 543-бетлар.
Р.Парфи.
Назорат саволлари:
1. Рауф Парфи қандай ҳаёт йўлини босиб ўтди?
119
2. У қандай китоблар чиқарган?
3. Р.Парфи шеърларини қандай шартли йўналишларга бўлиш мумкин?
4. Р.Парфининг Ватан ҳақидаги шеърлари олдинги шоирларникидан нимаси билан фарқ
қилади?
5. Шоир Ватан мавзусида ёзган қандай шеърларни биласиз?
6. «Яна қайтиб келдим...» шеърида шоир қандай фикрни илгари суради?
7. Р.Парфининг муҳаббат мавзусидаги шеърларининг ўзига хослиги нималарда
кўринади?
8. Хорижий мавзу шоир ижодида қандай ўрин тутади?
9. Ижтимоий мавзу билан боғлиқ гаплар А.Ориповнинг қайси шеърида ифодаланган?
120
Мавзу: ТОҒАЙ МУРОД
Асосий саволлар:
1. Адиб ҳаёт йўли ҳақида.
2. Тоғай Мурод ижодиёти ҳақида маълумот.
Асосий саволлар:
3. Адиб ҳаёт йўли ҳақида.
4. Тоғай Мурод ижодиёти ҳақида маълумот.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1. Тоғай Мурод ҳаёт йўлини билиб олади.
1.1.2. Адиб фаолияти билан танишади.
1.1.3. Адиб ижодини бошқа адиблар ижоди билан солиштиради.
1 – савол бўйича дарс мақсади.
Ушбу истеъдодли адибнинг ҳаёт йўли ҳақида талабаларга маълумот бериш.
1- савол баёни:
1.2.Тоғай Муроднинг қисқа умри мобайнидаги ижод маҳсуллари кўлами
Тоғай Мурод ХХ аср ўзбек адабиётида бирор ижодкорда ҳали учрамаган ижод
услуби, ифода оҳанги билан кириб келган юксак истеъдод соҳибидир. Адиб
Саид Аҳмад: «Назаримда, Тоғай Мурод қисса айтмайди, назаримда, бор овози
билан қўшиқ айтади. Бу қўшиқда авж пардалар бор, нолишлар бор, савт бор»
деганларида фақат Тоғай Муродгагина хос, янги ўзбек насри маҳсули сифатида
юзага келган ижодни назарда тўтган едилар.
Тахаллуси Тоғай Мурод, асл исм-шарифи Тоғаймурод Менгноров 1948
йилда Сурхондарё вилояти, Денов туманига қарашли Хўжасоат қишлоғида
туғилган. Кейинчалик Тошкентгга келиб университетнинг журналистика
факулътетини тамомлаган. Олий маълумот олгач, қатор газета-журналлар
таҳририятида ишлаган. Жумладан, 1972-1976 йилларда Республика радиоси
«Ватандошлар» таҳририятида муҳаррир, 1976-1978 йилларда «Ўзбекистон
физкулътурачиси» газетасида таржимон, 1982-1984 йилларда «Фан ва турмуш»
журналида муҳаррир каби вазифаларда фаолият юритган. 1985-1987 йилларда
Москвадаги Жаҳон адабиёти институтида таҳсил олган.
Тоғай Муроднинг «Шарқ Юлдузи» журналида (1976 йилда) «Юлдузлар
мангу ёнади» қиссаси босилиб чиқди-ю, уни бутун ел таниди. Асар йилнинг енг
яхши қиссаси деб тан олинди.
Шу кичик матннинг ўзиданоқ халқона оҳанг, сўз ва жумлалардаги
такрорийлик-Тоғай Муроднинг ўзига хос ифода усулини кўрсатиб турибди.
Тоғай Муроднинг бирин-кетин қиссалари чоп етила бошлади. 1979 йилда
«От кишнаган оқшом», 1980 йилда «Ойдинда юрган одамлар», 1985 йилда
«Момо ер қўшиғи» қиссалари яратилди. Барча қиссаларда Тоғай Мурод
туғилиб ўсган Сурхон воҳаси, Хўжасоат қишлоғи Денов тумани халқи ҳаёти
тасвирланади. Бу қиссалари учун адиб Республика ёзувчилар уюшмаси Ойбек
номидаги мукофоти билан тақдирланди.
Тоғай Мурод 1986-1991 йилларда «Отамдан қолган далалар» романи
устида ишлади, асар 1993 йили ёзилиб тугатилди.
121
1994 йили истиқлол даври ўзбек адабиётининг дастлабки сара асари сифатида
Абдулла Қодирий номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди.
Муҳокама учун саволлар
2.1.Тоғай Мурод қиссаларида ёзувчи идеали масаласиқандай ҳал этилган?
2.2. Адибнинг “Отамдан қолган далалар” романи тили хусусида қандай қикр
билдира оласиз?
2.3. Адибнинг халқнинг оддий вакилларини бош қаҳрамон маҳолидан
улуғлашига сабаб нима?
2- савол бўйича дарс мақсади:
Адиб ижодиётидаги хосликлар ҳақида талабаларга маълумот бериш
Идентив ўқув мақсадлари.
2.1.1. Тоғай Муроднинг ижодиётини яхлит ҳолатда кўз олдига келтиради.
2.1.2. Унинг ижодидаги ўзига хосликлардан хабардор бўлади.
2.1.3. Адибнинг ўзбек адаюиётига қўшган ҳиссасини билиб олади.
2-савол баёни
Тоғай Мурод роман ва қиссалари мавзуси, бадиияти, қаламга олган
муаммолари, асар қаҳрамонлари тасвири жиҳатидан ҳам ўзига хосдир.
Сурхон воҳаси, қолаверса, халқимизнинг азалий удумлари, мўътабар
анъаналари, заҳматкаш, софдил, содда одамлари, тиниқ булоқлари-ю, сўлим
бо²лари, бепоён қир-адирлари, яйловлари бутунича Тоғай Мурод ижодига хос
табиийлик асосида талқин етилган.
«Юлдузлар мангу ёнади» қиссасида Бўри полвон, Максим, Исмоил
полвонлар мисолида халқ курашчи-полвонлари, «От кишнаган оқшом»
қиссасида чавандоз-улоқчилар ҳаёти ҳақида баҳс юритилади. Тоғай Мурод
қайси воқеани тасвирламасин, уни шунчаки ташқаридан туриб кўзатиб,
баҳоламайди.
Балки бутун борлиҳи билан ўзи қаламга олаётган воқеа-ҳодисалар ичига кириб
кетади, полвонлар, чавандозлар билан биргаликда ҳаракатланади.
Тоғай Мурод бу асарни ёзишга киришар экан, ўзининг ҳаёт ҳақидаги
қарашлари, тасаввур ва хулосаларини танқидий тафтишдан ўтказади. Халқ
ҳаётига, деҳқонларнинг турмуш тарзига кириб боради.
Асарда ёзувчи ижодий ниятини рўёбга чиқарувчи бош қаҳрамонДеҳқонқул образидир. У қизил империя тузумида дунёқараши шаклланган,
шўролар сиёсати тарбиясини олган шахс.
Деҳқонқул жон-дили билан ана шу ҳокимиятга хизмат қилади. У фақатгина
туну кун меҳнат қилишни билади. Деҳқончиликнинг устаси, билимдони. Ўзи,
аёли ва болаларини ҳеч ўйламай, ёғин-сочинларга қарамасдан, ҳар йили мўл
ҳосил олишга ҳаракат қилади.
Адиб Деҳқонқул образи орқали ўзбек халқининг, ўзбек деҳқонининг ўзига
хос ҳайкалини яратиб берди.
Тоғай Мурод бадиий таржима билан ҳам шуғулланган. Жумладан,
Ж.Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси ва қатор ҳикояларини, Е.СетонТомпсоннинг ҳайвонотлар олами ҳақидаги машҳур «Ёввоий йўрға» асарини
ўзбек тилига маҳорат билан ўгирди.
122
Хулоса қилиб айтганда, Тоғай Мурод ўзбек адабиётига халқ оғзаки ижоди
жанрларидан-достонлардаги насрий ифода, классик адабиётимиздаги саж
санъати, сўзларни ўзига хос такрор қўллаш, халқ тилининг жозибали
кўринишларини қайта кашф етди.
Тоғай Муроднинг ўзбек адабиётида ўзига хос ўрни бор.
Муҳокама учун саволлар:
1.1.Адиб ҳаёт йўлидаги қайси мураккабликлардан хабардор бўлдингиз?
ҳусусида нима дея оласиз?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. Адибнинг асарлари тўлиқ матнини чоп этиш.
2. Тоғай Мурод ижодиётини тўлақонли тадқиқ этиш.
3 – амалий машғулот
Тоғай Мурод қиссалари
Дарс мақсади. Қиссалар мазмуни билан таништириш, асар образларини тавсифлаш.
Идентив ўқув мақсдлари:
1.1.1. Қиссалар мазмунини билиб олади.
1.1.2. Қиссалар образларига тавсиф бера олади.
Керакли жиҳозлар: Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом” тўрлами, Адибнинг
бошқа асарлари, мавзуга доир бошқа адабиётлар.
Ишни бажариш тартиби.
1. “Юлдузлар мангу ёнади” қиссаси мазмуни билан танишиш .
2. “От кишнаган оқшом” қиссасини ўрганиш.
3. “Момо ер қўшиғи ” қиссаси мазмуни билан танишиш.
4. Қиссалар образларига тавсиф бериш.
5. Қиссалар тили хусусида фикр юритиш
6. Машғулотни якунлаш
Мустақил иш топшириқлари:
1 – топшириқ. Адибнинг “Отамдан қолган далалар ” романи мутолааси.
1.1. Асар мазмунини сўзланг
1.2. Асар қаҳрамонларини тавсифланг
2 – топшириқ Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом” даги образига тавсиф беринг.
2.1. Образни тавсифланг
2.2.Адиб ижодидаги бошқа образлар билан солиштиринг
Ушбу топшириқларга қуйидаги адабиётлардан жавоб топасиз.
1. Тоғай Мурод. От кишнаган оқшом. Т., 1990 йил.1-356 бетлар
2. Тоғай Мурод. Отамдан қолган даладар.Т., 1991 йил
Назорат саволлари:
Тоғай Мурод
1. Тоғай Мурод қачон ва қаерда туғилган?
2. У иш фаолиятини қайси муассасаларда юритган?
3. Адиб қайси асари ҳақида “Мен ўзбек халқига ҳайкал қўяман!” деган жумласини
ишлатган?
4. У қайси чет эл ёзувчисининг драматик асарини ўзбек тилига маҳорат билан таржима
қилган?
5. “Ёввойи йўрға” асари таржимаси адиб ҳаётида қагдай ўзгаришларга сабаб бўлди?
6. Адибнинг “Ойдинда юрган одамлар” асари ғояси ва мавзуси нима?
7. “Момо ер қўшиғи” қаҳрамонларига тавсиф беринг.
8. Зиёдулла образи адибнинг қайси асари қаҳрамони ҳисобланади?
9. Адибнинг “Отамдан қолган далалар” романи қаҳрамони Деҳқонқулда ўзбекона
ҳислатларнинг қайси турлари мужассамлашган?
123
10.Тоғай Мурод қаламига мансуб қиссани топинг.
А. “Эрк”
Б. “Муқаддас”
С. “Юлдузлар мангу ёнади”
Д. “Биллур қандиллар”
11. Қоплон бобо адибнинг қайси қиссаси қағрамони?
А. Юлдузлар мангу ёнади
Б. Ойдинда юрган одамлар
С. От кишнаган оқшом
Д. Момо ер қўшиғи
124
Мавзу: ИСТИҚЛОЛ ДАВРИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИ
Асосий саволлар:
1. Истиқлол даври ўзбек адабиёти ҳақида.
2. Ушбу даврда жанрлар тараққиёти.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Адабий ўзгаришлар, ошкоралик, матбуот эркинлиги янгича қарашлар
мумтоз санъат намуналарини ўрганиш, ижобий ўзгаришлар, эркин руҳни
тарбиялаш маънавий қиёфа, янги қатлам.
1-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларга истиқлол даври ўзбек адабиёти ҳақида умумий маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.1.
Талаба истиқлол давридаги ўзгаришларидан бохабар бўлади.
1.1.2.
Ушбу даврдаги яратилган асарлар билан танишади.
1.1.3.
Давр адабий муҳити ҳақида тушунчага эга бўлади.
1- савол баёни:
Асосий саволлар:
3. Истиқлол даври ўзбек адабиёти ҳақида.
4. Ушбу даврда жанрлар тараққиёти.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Адабий ўзгаришлар, ошкоралик, матбуот еркинлиги янгича қарашлар
мумтоз санъат намуналарини ўрганиш, ижобий ўзгаришлар, еркин руҳни
тарбиялаш маънавий қиёфа, янги қатлам.
Мавзуга оид муаммолар:
1.Ҳозирги ўзбек шеъриятидаги шаклий изланишларга муносабатингиз
қандай? Модернистик шеърларнинг естетик жиҳати ҳақида нима дея оласиз?
2. Замонавий наср ютуқлари сифатида қайси бадиий асарларни кўрсата
оласиз? Уларнинг сюжет қурилиши ҳақида шахсий фикрингиз қандай?
1-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларга истиқлол даври ўзбек адабиёти ҳақида умумий маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.4.
Талаба истиқлол давридаги ўзгаришларидан бохабар бўлади.
1.1.5.
Ушбу даврдаги яратилган асарлар билан танишади.
1.1.6.
Давр адабий муҳити ҳақида тушунчага ега бўлади.
1-савол баёни:
Ҳаётдаги ўзгаришлар замонавий адабиётга ижод эркинлигини берди. Қисқа
давр ичида барча тур ва жанрларда ижобий ўзгаришларни рўйи-рост,
муракаблиги билан тасвирлаш ижтимоий адолатсизлик, хўрлик ва қуллик
шароитида мажруҳлантирилган инсон руҳиятини илгари кўрилмаган нуқтаи
назардан таҳлил этган яхши асарлар дунёга келди.
125
Ушбу даврда ёзувчиларимиз инсон руҳий оламини акс эттирувчи асарлар ёза
бошладилар.Асарларда ўткир маънавий ахлоқий муаммоларни ўртага қўйиш
ва уларнинг ечимларини ахтариш холатлари юзага кела бошлади13.
Бу даврда яратилган айрим ҳикояларда ўткир сентимент кўзга ташланади.
Бу жиҳатга Ў.Ҳошимовнинг "Ўзбеклар" ҳикояси тўғри келади.
Қиссачиликдаги ўзига хосликни эса М.М.Дўст, Э.Аъзамов ҳикояларида
кузатиш мумкин.
Роман бадиятида ҳам ўзгаришлар юзага келди.Анъанавий -хронологик
тасвир билан баробар қаҳрамон руҳиятининг бирор холати чуқур таҳлил
этила бошланди.
Лирика ва поэмачиликда ҳам худди шундай ўзгаришлар юзага келди.
Муҳокама учун саволлар:
1.1. Истиқлолдаври адабиётининг мухим ўзгаришлари асосан қайси
жанрларда кўзга ташланади.
1.2. Бу давр шеърияти ҳақида нималар дея оласиз?
1.3. Модернистик услуб ҳақида фикрингиз қандай?
2-савол бўйича дарс мақсади:
Истиқлол даври ўзбек адабиётида жанрлар тараққиётини кўрсатиб бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.1.
Бу даврдаги жанрлар тараққиёти билан танишади.
2.1.2.
Лирика ва наср тараққиётини солиштиради.
2.1.3.
Бу давр адабиётини бошқа давр адабиёти билан солиштиради.
2- савол баёни:
Шеърият
Ҳозирги шеъриятимизда А.Орипов, Э.Воҳидов, Р.Парфи, Ш.Раҳмон,
У.Азимов каби шоирларнинг шеърлари етакчи тамойилларни белгилаб берди.
Бу даврда А.Ориповнинг «Ҳикмат садолари», «Ҳаж дафтари» туркумидаги
шеърлари, Мирзо Кенжабекнинг «Хайрлашув», «Ҳақиқат» шеърлари,
Муҳаммад Юсуфнинг «Кумуш», «Алдов», «Туркман қиз» ва бошқа асарлари
юзага келди.
Истиқлол даври ўзбек адабиётида шеърият етакчи тур бўлиб қолмоқда.
Ижодкорлардан юқорида санаб ўтилгандан ташқари И.Отамурод,
А.Қутбиддин, Ф.Афрўз, Б.Рўзимуҳаммад, И.Мирзо, З.Мирзаева, Турсун Али,
У.Ҳамдам, Х.Рустамова каби ижодкорлар ҳам самари ижод қилмоқдалар.
Шунингдек, Р.Парфининг “Сўнгги видо”, Фахриёрнинг “Аёлғу” ва
“Геометрик баҳор”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Тангрига елтувчи исён”,
И.Отамуроднинг “Тағаззул”, “Харитага тушмаган жой”, Турсун Алининг “Ой
япроғи”, Хосият Рустамованинг “Ишғол” каби шеърий тўпламлари истиқлол
даври ўзбек шеъриятида ўз ўрнига эга.
Бу давр лирикасида инсон руҳиятининг мураккаб манзараларини акс
эттиришга эътибор кучайганлиги таъкидланган. “Одам сезимларининг
13
Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal of
Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.
126
қатламларини тадқиқ қилиш, туйғуларининг бой ва рангин қирраларини поэтик
кашф этишга уриниш кучайди. Бу давр шеърияти шаклий изланишларга
бойлиги билан характерланади. Эндиликда ўзбек шеърияти билан танишиш
учун ўқувчининг қулоғи ва кўзигина эмас, тафаккури ва туйғулари ҳам бир
қадар зўриқиши, шеърдан завқ олиш, лаззат туйиш учун меҳнат қилиши лозим
бўлиб қолди”14. Ҳиссиёт қатламларини тадқиқ этишга қаратилган ушбу
шеъриятнинг етакчи ижодкорларидан бири сифатида Р.Парфи номи
келтирилади.
Р.Парфи қаламига мансуб “Адашган руҳ”, “Қора девор”, “Муножот”,
“Сенсиз”, Ш.Раҳмоннинг “Туркийлар”, “Иқрор”, А.Суюннинг “Истиғфор”, “Оқ
ва қора”, А.Қутбиддиннинг “Изоҳсиз луғат”, А.Саиднинг “Туш”, “Йўл”,
Фахриёрнинг “Аёлғу”, “Бўғзимдан сирқирар товуш – қон...”, “Ойлоқ кеча...”
каби шеърий асарлари ҳозирги ўзбек назмининг етакчи намуналари эканлиги
таъкидланган. Айнан юқорида санаб ўтилган шеърий асарлар таҳлили орқали
бу давр лирикаси ҳақида ўқувчиларда тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Ш.Раҳмоннинг “Туркийлар”, “Иқрор”, А.Суюннинг “Истиғфор”, “Оқ ва
қора” шеърлари ҳам истиқлол даври шеъриятида маъно-мазмунига кўра ўз
ўрнига эга. Ушбу шеърларда назарда тутилган бадиий-естетик қарашлар
анъанавий рамзлардан фойдаланилгани ҳисобига ўқувчи шуурига тез етиб бора
олади. Ш.Раҳмоннинг “Туркийлар” шеърида туронзаминнинг ёвлар қўлида
топталишидан изтиробдаги ватанпарвар
лирик қаҳрамон сиймоси
гавдалантирилса, “Иқрор” шеърида эса шоирнинг умр адоғидаги оғриқли
кечинмалари умр сарҳисоби мазмуни орқали ифода этилган.
Рубобий саболар руҳимдан эсинг,
Қайтадан уйғонсин илоҳий туғён.
Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир,
Бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон.
Шоирнинг хулоса фикрига кўра поэтик мушоҳадакорликка киришганида
қалбининг ёшликдаги жўшқинлиги қайтадан уйғонишига умидвор, лекин
гуллаб-яшнашнинг имкони йўқ бўлган яланг шохлардан иборат танада
баргларнинг – илоҳий туғённинг жонланишини таъминлаш учун мадор
бўлмаганлигидан у ўксик ва аламли хаёллар соҳибилигича қолаверади.
А.Суюннинг “Оқ ва қора” шеърида ранглар символикасидан фойдаланган
шоирнинг ҳаётдаги қарама-қарши тушунчалар ифодаси учун шу икки рангни
танлаб, улардан яшаш тарзидаги паст-баландликлар рамзи сифатида
тасвирлаганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Фақат шоир ҳаётда оқ рангдан кўра
қора ранг устуворлигига синовлар дунёси тавсифи сифатида алоҳида аҳамият
қаратган. Ушбу шеър талқини қуйи синф дарсликларида берилган.
Рауф Парфи шеърлари изтироб ва ҳаёт зиддиятлари, қарама-қарши
кечинмалар туғёнининг бетакрор ифодаси билан ажралиб туради. Шоирнинг
“Адашган руҳ”, “Қора девор”, “Муножот”, “Сенсиз” каби Фахриёрнинг
“Аёлғу”, “Бўғзимдан сирқирар товуш – қон...”, “Ойлоқ кеча...” кўплаб
шеърларида улкан дард, чуқур изтироб ифодаси мавжуд. Умуман, Рауф Парфи
14
Қ.Йўлдошев, В.Қодиров, Ж.Йўлдошбеков. Адабиёт. – Тошкент, Янгийўл полиграф сервис. 2010. 292-бет.
127
ўзбек адабиётига “Улкан мунгни олиб кирган” (Улуғбек Ҳамдам) шоир
сифатида эътироф этилади. Бу йўналиш айрим танқидчилар баҳолаганидек
(Н.Худойберганов) тушкун кайфият инъикоси бўлмасдан, балки инсон
руҳиятидаги еврилишлар ва мураккаб туғёнлар акси, янаям аниқроғи, инсон
дардларини ўз организмида синтезлаётган “руҳ рассоми” чизгилари, тасвири
эканлиги айни ҳақиқатдир. Мураккаб туйғулар туғёнида поэтик мушоҳада ҳам,
жонли образлар ҳам ундан-да мураккаб шаклда мужассамлашади. Шоирнинг
“Адашган руҳ” достони миллат ерки, унинг нурли истиқболи учун жонларини
фидо қилган ўғлонлар ёди ва улардан фарқли ўлароқ ўзлигини йўқотган
бандаларнинг саргардон руҳ шаклидаги ифодаси акс еттирилган.
Тошлардек қотмишдир тумонлар,
Белгисиз очуннинг асари.
Тубанда гуноҳлар, имонлар,
Адашган Руҳ кезар сарсари.
80-90 йиллар оралиғида А.Ориповнинг «Ранжком», О.Матжоннинг «Қуш
йўли»,
У.Азимнинг
«Оқпадар»,
М.Юсуфнинг
«Қора
қуёш»,
И.Отамуродовнинг «Узоқлашаётган оғриқ», М.Муродованинг «Чақмоқ
изидан», Е.Шукурнинг «Ибтидо хатоси» каби ўнлаб достонлари чоп этилди
Наср
Истиқлол даври ўзбек насри ҳам ўзининг талай хусусиятлари билан
ажралиб туради. Бу даврда бадиий публицистика соҳасида жонланиш сезилади.
Олдинлари ёлғон пафосга асосланган, ифода усулларида сийқа воситалар кўзга
ташланиб турадиган бу соҳа мустақиллик даврига келиб янгича сифатлар касб
етди. Унда ҳиссий-емоционал руҳ кучайди, одамларнинг тили учида турган,
замоннинг долзарбгапларини айтишга мойиллик етакчи хусусиятга айлана
борди. Биз назарда тутаётган даврда бу соҳада О.Шарафиддинов, Аҳмаджон
Мелибоев, Абдуқаҳҳор Иброҳимов каби ижодкорларнинг номлари тез-тез
кўринадиган бўлди. Бу жанрда, хусусан, атоқли адабиётшунос олим
О.Шарафиддинов ғоят унумли ижод қилди. Унинг 90-йилларда ва асримиз
бошларида ёзилган “Эътиқодимни нега ўзгартирдим?”, “Довондаги ўйлар”,
“Бозор ва маънавият”, “Самарқанд сафари”, “Барселонада ўзбек патири”,
“Виждон керакдир инсонга”, “Тилда ҳикмат кўп”, “Ўлсам айрилмасман
қучоқларингдан” каби ўнлаб публицистик асарлари ўзининг ифодада ҳиссий
ҳолатнинг жўшқинлиги, масала қўйишда долзарбликнинг кучлилиги билан
диққатни жалб этади. О.Шарафиддиновнинг публицистик мақолалари зукко
олим тарафидан ёзилганлиги сезилиб туради, уларда келтирилган мушоҳадалар
ўзининг босиқ-вазминлиги билан ўқувчи ишончини оширади. Масалан, олим
“Тилда ҳикмат кўп” асарида, тилимизга писандсиз қараш давом етаётганини
қайд этар экан, тил ҳақида қонун қабул қилинганидан кейин тилга муносабат
кескин ўзгармади, деб ҳайратланади. Она тилимизнинг тақдири ҳақида
қайғуриб, муаллиф ёзади:
“Нима қилиб тилни ҳимоя қилса бўлади? Мен аминманки, она
тилимизни ҳимоя қилиш уни теран ўрганишдан бошланмоғи лозим...” Бу сўзлар
ҳар бир ўзбек миллатига мансуб бўлган инсоннинг зиммасига катта вазифалар,
128
амал қилиши лозим бўлган кўпдан-кўп маънавий ишлар турганлигини
англатади.
Адабий танқидчиликда О.Ёқубов, Д.Нурий, Ш.Раҳмон, К.Баҳриев,
Ў.Хошимов, Ҳ.Даврон, М.Алиларнинг миллат, тил, тарих, орол фожиаси,
болалар ва аёллар ўлими ҳақидаги жиддий мақолалари истиқлолнинг
яқинлашувига маънавий замин ҳозирлади дейиш мумкин.
Бу давр ҳикоячилигида мазмун ва шаклнинг бир хиллигидан қочиш,
руҳий таҳлилнинг турли усулларига мурожаат қилиш каби хусусиятлар яққол
кўзга ташланиб туради. Насрнинг бу кичик жанрида Ш.Холмирзаев,
Х.Султонов, Е.Аъзамов, Х.Дўстмуҳаммад, Н.Отахонов, Н.Ешонқулов каби
истеъдодли ёзувчиларимиз қаламига мансуб асарлар кўзга ташланиб туради.
Айниқса, Назар Ешонқулов бу йўлларда унумли ижод қилди, дейиш мумкин.
Унинг “Хароба шаҳар суврати”, “Қуюн”, “Тобут”, “Маймун етаклаган одам”,
“Муолажа”, “Истило” каби қатор ҳикоялари бунга мисол бўлиши мумкин.
Унинг бу ёзувчининг асарлари муаллифнинг изланувчанлиги, жаҳон
адабиётидаги янги ва яхши тажрибаларни ўз ижодига дадил тадбиқ етши билан
эътиборни ўзига тортади. Чунончи, “Маймун етаклаган одам” ҳикоясининг
қаҳрамони ўз умрини, бор ақл-заковатини “улуғ ишлар”га тиккан одам.
Кейинчалик бу одамни илоҳий қисмат жазолайди – хотини ўлади, фарзандлари
нобоп чиқади, қариганда танҳо ва қаровсиз қолади, энг ёмони, бундай чоғда –
бу фоний дунёдан боқий дунёга кетиш яқинлашган дамларда руҳан таскин
берадиган илоҳий еътиқод йўқ. Бу одам умр бўйи таянган мафкура уни мана шу
илоҳий неъматдан маҳрум етган. Тасвир жараёнида қаҳрамон ўзининг маънисиз
ўтган умр йўлини мардона, шафқацизларча таҳлил етади, ўзи чизган сўнгги
суратни авлодларга сабоқ бўлиши учун муҳрлаб қолдиради.
Ҳикоячиликда яна А.Мухторнинг «Чодирхаёл», Ш.Холмирзаевнинг
«Кўк денгиз», Х.Султоновнинг «Ғуломгардиш», Е.Аъзамовнинг «Боғболалик
Кўкалдош», Х.Дўстмуҳаммаднинг «Жажман», Отахоновнинг «Учинчи
қаватдаги сариқ дераза» каби асарларини мисол қилиш мумкин.
Шу даврда қиссачилик: “Жавоб” (Е.Аъзамов), “Истеъфо” (М.Муҳаммад
Дўст), “Кўнгил озодадир” (Х.Султонов), “Оромкурси” (Х.Дўстмуҳаммад), “Тун
панжаралари”, “Қора китоб” (Н.Ешонқулов), “Қора кун” (Шодиқул Ҳамроев),
“Ёлғизлик” (Улуғбек Ҳамдам), “Муножот” (Исажон Султонов), “Сунбуланинг
илк шанбаси” (Абдуқаюм Йўлдошев), “Шўродан қолган одамлар” (Шойим
Бўтаев), “Дарё ортидаги юрт” (Қўчқор Норқобил) ва ҳ.к.
Романчилик: “Амир Темур” (Бўрибой Аҳмедов), «Оқ қушлар оппоқ
қушлар», (О.Ёқубов), “Она лочин видоси” (П.Қодиров), “Бобурийнома”
(Х.Султонов). “Турон маликаси” (Мирмуҳсин), “Яссавийнинг сўнгги сафари”
(Саъдулла Сиёев), “Улуғ салтанат” (М.Али) каби тарихий мавзуда; “Адолат
манзили” (О.Ёқубов), “Жимжитлик” (Саид Аҳмад), “Тушда кечган умрлар”
(Ў.Ҳошимов), “Унутилган соҳиллар” (Нурали Қобул), “Отамдан қолган
далалар”, “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” (Тоғай Мурод), “Атиргул” (Уйғун
Рўзиев) каби яқин ўтмишимизнинг турли босқичларига бағишланган бу
жанрнинг намуналари яратилди. Романчиликнинг жиддий ютиғи сифатида.
129
М.М.Дўстнинг «Лолазор»,
асарларини мисол қиламиз.
Т.Муроднинг
«Отамдан
қолган
далалар»
Драматургия
Мустақиллик берган имкониятлардан рағбат олган ўзбек адиблари
миллий анъана ва ижодий тажрибаларни сақлаган ҳолда драматик асарлар
яратишда ўзига хос ривожланиш йўлидан бормоқдалар. Бунинг натижаси
сифатида бир қатор саҳна учун мўлжаллаб ёзилган асарлар майдонга келди. Шу
даврда драматургларимиз тарихий мавзуда кўплаб асарлар яратдилар. Буюк
боболаримиз Амир Темур, Ал-Фарғоний ва Имом-ал-Бухорийларга
бағишланган асарлар рўйхати салмоғли ўринни егалайди. Масалан, Амир
Темур бобомизнинг ўзига бағишланган асарлар ўндан ошиқ. Хатто, Тўра Мирзо
исмли адибимиз бу буюк зот ҳақида драматик трилогия ҳам яратди. Шундай
асарлар орасида А.Ориповнинг “Сохибқирон” шеърий драмаси алоҳида
ажралиб туради. Бу асар, аввало, гўзал ва чиройли шеърий шакли билан,
қолаверса, бадиий пухталиги, жозибали тили билан ўқувчи еътиборини
тортади. А.Орипов бу улуғ зотнинг буюк саркарда улкан мамлакатларни
бирлаштириб, улкан бир давлат яратган арбоб олийжаноб сифатида кўрсатиш
билан бирга унинг характеридаги мураккаб жиҳатларни ҳам еътибордан соқит
қилмайди. Бундай тасвир Соҳибқирон образининг жиддий чиқишини
таъминлаган. Ақлли ёзувчимиз О.Ёқубов еса бу мавзуда бирданига иккита
саҳна асари яратди. Булар - “Фотиҳи Музаффар ёхуд бир париваш қиссаси” ва
”Авлодларга васият” кабилардир. Ҳар иккала асарда ҳам муаллиф Амир Темур
фаолияти асосида муҳим масалаларни қўяди. О.Ёқубов биринчи асарида
Бибихонимга оид афсонадан фойдаланиб, халқ ижодиёти мотивларига суяниб,
ҳақгўйлик, покликни ҳимоя қилиш лозимлигини таъкидлайди. Ёзувчи иккинчи
драмада иккита муаммони кўтаради. Бу асарда биринчидан оташин муҳаббат
ўзига хос оҳанг ва шаклида талқин қилинган бўлса иккинчидан ҳокимият, тожу
тахт учун олиб борилган курашларга кенг ўрин берилган. Т.Акбархўжаевнинг
“Замон ўғли”, Қ.Абдунабиевнинг “Амир Темур ва Йилдирим Боязид” каби
асарларии ҳам шу рўйхатга киради. Бир қатор драматургия намуналари эса
буюк аллома ал-Фарғоний ҳаётига бағишланади. Улар Х.Расулнинг “Пири
коинот” И.Раҳимнинг “Алломанинг ёшлиги”, Ж.Жабборовнинг “АлФарғоний”, Й.Сулаймоновнинг “Осмонга сиғмаган муҳаббат”, Нуруллохон
Ҳожининг “Башар аллома” каби асарларидир. Бу асарлар ичида Иброҳим
Раҳимнинг “Алломанинг ёшлиги” асари эътиборни ўзига тортади. Асардаги
воқеалар икки йўналишда тасвир этилади. Биринчи йўналиш ал-Фарғонийнинг
илм оламига кириб келиши ва шу йўлдаги унинг фаолияти билан боғлиқ.
Иккинчи йўналиш эса алломанинг она юртга бўлган чексиз муҳаббати ва
соғинчини ўзига мужассам этган.
Булардан ташқари Имом-ал-Бухорий сиймоси ҳам талай драматургия
асарларида гавдалантиришга ҳаракат қилинди. М.Ергашевнинг “Саодат йўли”
У.Қўчқорнинг “Расулуллоҳ котиби” Р.Мадиевнинг “Бир кечалик туш”
Т.Жумановнинг “Имом-ал-Бухорий” М.Ҳамидовнинг “Бухорий муҳаббати”
каби асарлари шу жумлага киради. У.Қўчқорнинг “Расулуллоҳ китоби” шеърий
драмаси улар орасида алоҳида аҳамиятга эга. Драмадаги талқинда ислом дини
130
ва билим оламида ал-Бухорийнинг сиймоси ўзининг мураккаблиги ва
зиддиятлари билан кўзга ташланиб туришига эътибор қаратган.
Шунингдек, бой тарихимиз ўтмишдаги муҳим воқеа-ҳодисаларни бугунги
кун муаммолари билан боғлашга ҳаракат қилган одамлар ҳам бор. Бундай
асарлар қаторига Й.Муқимовнинг “Мангу машъал” Р.Бобожоннинг “Юсуф ва
Зулайҳо”, У.Азимовнинг “Алпомишнинг қарғиши”, Е.Самандаровнинг
“Жалолиддин Мангуберди”, “Аждодлар қиличи”, Е.Хушвақтовнинг “Машраб”
ва яна бир қанча драмалар киради. Мустақиллик даври драматургиясида шоир
ва драматург У.Азимовнинг номи алоҳида кўзга ташланиб туради. Юқорида
тилга олинган асаридан ташқари У.Чўлпон ҳақида “Кундузсиз кечалар”, Ойбек
ҳақида “Адиб умри” каби драмалар ёзди. Халқимизнинг машхур адибларнинг
бадийлашган сиймосини саҳнада гавдалантириш ҳам савоб иш; ҳам ўзига хос
бир жасорат эди. У.Азимов шу ишнинг уддасидан чиқа олди. Шу адиб яна “Бир
қадам йўл” номли саҳна асари яратди. Унда кекса отахоннинг ички дунёсини
қувончу изтиробларини маҳорат билан очиб беришга муваффақ бўлди. Ушбу
даврда ёш драматург Э.Хушвақтовнингноми ҳам театр ва адабиёт мухлислари
ўртасида тез-тез тилга олинадиган бўлди, оммалашди. Шу даврда у ўндан ортиқ
пъесалар ёзди. Айниқса, унинг “Чимилдиқ”, “Қаллиқ ўйин”, “Қирмизи олма”,
“Андишали келинчак”, “Аёлғу” каби асарлари саҳнада тез-тез қўйилиб
келинмоқда. Уларнинг ҳаммаси бадийлик талабларига тўлиқ жавоб беради,
деган фкирни айтиш қийин бўлса-да, бу ёш драматургнинг тинимсиз изланиш
олиб бораётгани эътиборга сазовордир.
Замонавий мавзуда яратилган драмалар ҳақида сўз борганда,
Шукруллонинг “Тўйдан кейин томоша”, Э.Самандарнинг “Башорат”,
О.Ёқубовнинг “Бир кошона сирлари” каби асарларини тилга олиш зарур
бўлади.
Драматургия соҳасида А.Иброҳимовнинг «Пуч», Шукруллонинг «Унсиз
фарёд», Ҳ.Ғуломнинг «Бир миллион фожиаси», Ҳ.Муҳаммаднинг «Хотинлар
гапидан чиққан ҳангома» асарларини мисол қилиш мумкин. Тарихий мавзуда
С.Сирожиддиновнинг «Тўмарис», Ш.Холмирзаевнинг «Қора камар»,
Ш.Ризаевнинг «Искандар» пеъсаларини киритиш мумкин.
Муҳокамам учун саволлар:
4.1. Нима сабабдан йирик насрий жанрларда асарлар кам яратилди?
4.2. Шеъриятнинг таъсир кучи ҳақида нима дея оласиз?
4.3. Лиро-эпик турнинг бу даврдаги ўрни қандай эди?
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
1. Ушбу даврда яратилган асарларни замонавий аспектда илмий таҳлил
қилиш.
1.
2.
3.
4.
5.
6.
Istiqlol davri o’zbek adabiyoti.
Nazorat savollari:
Istiqlol davrida yaratilgan romanlarni sanab bering.
Bu davrda she’riyat qay darajada rivojlandi?
Badiiy tarjimonchilik sohasida qanday ishlar qilindi?
A.Oripovning qaysi turkum she’rlari bu davrda yaratildi.
M.Yusufning qaysi she’rlari millat o’zligini madh etgan?
80-90 yillar oralig’ida qaysi dostonlar yaratildi?
131
7. A.Qutbiddinning «Izohsiz lug’at» dostoni nima haqida.
8. Zamonaviy o’zbek nasri qay darajada rivojlandi?
9. Hikoyachilikda qanday asarlar yaratildi?
10. Bu davr qissachiligida qaysi asarni etuk asar darajasida deb bilamiz?
11. Romanchilikdagi etuk asarlarni sanang.
12. M.M.Do’stning «Lolazor» romani nima haqida?
13. T.Murodning «Otamdan qolgan dalalar» asari g’oyasini aniqlang.
14. «Unsiz faryod» asari kimning qalamiga mansub?
A. A.Ibroximov.
B.
Shukrullo
S. Shukrullo.
D. H.G’ulom
E. Sh.Xolmirzayev.
Модул бўйича якуний хулосалар
1. Бу даврда ўзбек адабиётида энг сара асарлар яратилди дейиш мумкин.
2. Ўзбек романчилигида, шеъриятдаги, соҳталикдан воз кечиб, инсон кечинмаларини
тасвирлаш кучаяди.
3. Ш.Холмирзаев салафлар ижодини давом эттириб ўзбек ҳикоячилигига ўзига хос
ҳисса қўшди.
4. Ў.Умарбеков ўзбек насрига ўзгача йўналишини олиб кирди.
5. Рауф Парфи ўзбек шеъриятида “Улкан мунг” ни куйлади ва рауфона услуб яратиб,
ушбу давр шеъриятини бир поғона юксакликка кўтаришга эришди.
6. Тоғай Мурод миллатнинг асл ва софдил фарзандлари - вакиллари образларини
бош қаҳрамон даражасига кўтара олади.
7. Истиқлол даври ўзбек адабиётида модернча услуб кенг ёйилди.
8. Истиқлол даври миллий адабиётимизда янгича шакллар, сўзга, тафаееур тарзида
ўзгача муносабатлар кузатила бошлади.
9. Бу даврда шеърият ўта юксак даражага эриша билди
10. Адабиётдаги йирик жанрлар бир оз оқсади, бунга сабаб замон учун қаҳрамон
танлашда бир оз иккиланишларга йўл қўйилди.
Мустақил таълим мавзулари:
1. Ғафур Ғулом лирикаси.
2. Ойбекнинг "Навоий" романи қиёсий таҳлили.
3. Абдулла Қаҳҳорнинг насрий асарлари.
4. Абдулла Қаҳҳорнинг "Ўғри" ҳикояси атрофида мунозаралар.
5. Уйғун ва Иззат Султоннинг "Алишер Навоий" драмаси.
6. Мақсуд Шайҳзоданинг "Мирзо Улуғбек" трагедияси устида баҳс.
7. Миртемир лирикасидаги бадиий санъатларни аниқлаш.
8. Ҳамид Олимжон шеърияти.
9. Саид Аҳмад ҳикоялари мутолааси.
10. Одил Ёқубовнинг "Кўҳна дунё" асарини тарихий полифоник роман намунаси
сифатида таҳлил қилиш.
11. Абдулла Орипов достонлари.
12. Эркин Воҳидов ғазаллари. “Ёшлик” девонидаги шеърлар таҳлили.
13. Шукур Холмирзаев ҳикоялари.
14. Тоғай Муроднинг "Ойдинда юрган одамлар" қиссасида тил ва услуб.
15. Рауф Парфи шеъриятининг ўзига хослиги.
16. Шавкат Раҳмон лирикаси.
17. Ҳозирги ўзбек адабиётида модернистик шеърият яратиш йўлида изланишлар.
132
Назорат турлари учун топшириқ ва савол вариантлари:
Оралиқ ва якуний назорат саволлари
1. Ойбек лирикасида табиат ва инсон муносабатлари тасвири.
2. “Қутлуғ қон” романида миллий озодлик мотивларининг бадиий талқини.
3. Ойбек –романнавис.
4. “Болалик” қиссаси автобиографик асар сифатида
5. Ғ.Ғулом шеъриятида фалсафий теранлик ва бадиий мукаммаллик.
6. Ғ.Ғуломнинг ҳикоянавислик маҳорати.
7. “Шум бола”- юмористик асар сифатида.
8. Ғ.Ғулом –қиссанавис.
9. А.Қаҳҳор сатирик ҳикоялар устаси.
10. “Ўтмишдан эртаклар” қиссасида давр ва шахс талқини.
11. “Синчалак” қиссасидаги Саида ва Қаландаров образлари талқини.
12. “Сароб” романида давр ва шахс тасвири.
13. Миртемир шеъриятида етакчи мотивлар.
14. М.Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди” трагедиясида ватанпарварлик ва
миллатпарварлик мотивлари.
15. “Мирзо Улуғбек” трагедиясида шахс фожиаси талқини.
16. Зулфия шеъриятида ватан ва ҳижрон мотивлари.
17. А.Мухторнинг “Чинор” романида сюжет ва композиция.
18. О.Ёқубов –қиссанавис.
19. “Улуғбек ҳазинаси” романида давр ва шахс талқини.
20. “Диёнат” романида замон ва қаҳрамон руҳияти.
21. О Ёқубов –тарихий романлар устаси.
22. “Адолат манзили” романида шахс фожиаси.
23. “Қайдасан, Малика” асарида инсонийлик ғояларининг бадиий талқини.
24. П.Қодировнинг “Уч илдиз” романида давр ва қаҳрамон тасвири.
25. “Юлдузли тунлар” романида Бобур ва бобурийлар образлари тасвири
26. “Авлодлар довони” романида Ҳумоюн ва Акбар образлари талқини.
27. О.Ёқубовнинг “Икки муҳаббат”, “Янги йил кечаси”, “Тоғ қизи” ҳикояларининг
тематикаси ва ғояси.
28. “Уфқ” трилогиясида салбий типлар талқини.
29. О.Ёқубовнинг “Дастлабки қадам”, “Каптар”, “Ларза” асарларининг қиёсий таҳлили.
30. “Уфқ” трилогиясида хотин-қизлар образи талқини.
31. С.Аҳмаднинг уруш оқибатлари акс этган ҳикоялари.
32. П.Қодировнинг “қадрим” қиссасининг образлари системасида ёзувчи ғояси ифодаси.
33. С.Аҳмаднинг “Иқбол чироқлари” ҳикоясининг талқини
34. П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романида тарихий шахслар қисмати.
35. О.Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” романида тарихийлик ва бадиийлик.
36. О.Ёқубовнинг “Тилла узук” қиссасида муҳаббат талқини.
37. П.Қодировнинг “Олмос камар” романида виждон ва эътиқод масаласи.
38. О.Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” романида виждон ва эътиқод масаласи.
39. О.Ёқубовнинг “Оққушлар, оппоқ қушлар” романида турғунлик сиёсатининг акс
эттирилиши.
40. С.Аҳмаднинг “Жимжитлик” романидаги Мирвали образи таҳлили ва ундаги ёзувчи
ғояси ифодаси.
41. П.Қодировнинг “Қора кўзлар” романининг темаси ва ғояси.
42. О.Ёқубовнинг “Муқаддас” қиссасида муҳаббатнинг фалсафий талқини.
43. О.Ёқубовнинг “Бир фельетон қиссаси” новестида давр иллати ва диёнат талқини.
44. О.Ёқубовнинг “Диёнат” романида давр ва инсон талқини.
45. А.Мухтор шеъриятида фалсафийлик.
46. О.Ёқубов қиссаларида муҳаббат мавзуи.
133
47. А.Мухтор поэмаларининг мавзуи ва ғояси.
48. О.Ёқубов “Эр бошига иш тушса” романида виждон ва эътиқод масаласи.
49. А.Мухтор шеъриятида рамзийлик.
50. “Чинор” романида Ориф образининг ижтимоий аҳамияти.
51. С.Аҳмаднинг “Ўрик домла” ҳикоясининг таҳлили.
52. А.Мухторнинг “Туғилиш” романида ёшлар образининг ижтимоий аҳамияти.
53. А.Мухторнинг “Бухоронинг жин кўчалари” қиссасида образлар системаси.
54. А.Мухторнинг “Давр менинг тақдиримда” романидаги Аҳмаджон образида ёзувчи
ғояси ва бадиий ифодасининг акс этилиши.
55. А.Мухторнинг “Қорақалпоқ қиссаси” повестида салбий типларнинг талқини.
56. А.Мухтор поэтик услуби.
57. Ў.Хошимовнинг “Баҳор қайтмайди” қиссасида Алимардон образи ва инсон
таназзулининг бадиий талқини.
58. А.Мухтор шеъриятида фалсафийлик.
59. 70-80 йиллар ўзбек шеърияти.
60. П.Қодировнинг “Мерос” қиссасида ёзувчи концепцияси.
61. О.Ёқубовнинг “Қанот жуфт бўлади” қиссасида ахлоқ талқини.
62. П.Қодировнинг “Энг” қиссасида эрк масаласи талқини.
63. А.Мухторнинг “Фано ва Бақо” ҳикоясининг таҳлили.
64. П.Қодировнинг “Она лочин видоси” романида Гавҳаршодбегим образи талқини.
65. П.Қодировнинг “Она олчин видоси” романида аёллар образи.
66. О.Ёқубовнинг “Адолат манзили” романида Суюн бургут образи талқини.
67. А.Мухтор шеърияти ва рамзийлик.
68. Ойбек лирикасида табиат ва инсон муносабатлари тасвири.
69. “Қутлуғ қон” романида миллий озодлик мотивларининг бадиий талқини.
70. Ойбек –романнавис.
71. “Болалик” қиссаси автобиографик асар сифатида
72. Ғ.Ғулом шеъриятида фалсафий теранлик ва бадиий мукаммаллик.
73. Ғ.Ғуломнинг ҳикоянавислик маҳорати.
74. “Шум бола”- гомеристик асар сифатида.
75. Ғ.Ғулом –қиссанавис.
76. А.Қаҳҳор сатирик ҳикоялар устаси.
77. “Ўтмишдан эртаклар” қиссасида давр ва шахс талқини.
78. “Синчалак” қиссасидаги Саида ва Қаландаров образлари талқини.
79. “Сароб” романида давр ва шахс тасвири.
80. Миртемир шеъриятида етакчи мотивлар.
81. М.Шайхзоданинг “Жалолиддин” трагедиясида ватанпарварлик ва миллатпарварлик
мотивлари.
82. “Мирзо Улуғбек” трагедиясида шахс фожиаси талқини.
83. Зулфия шеъриятида ватан ва ҳижрон мотивлари.
84. А.Мухторнинг “Чинор” романида сюжет ва композиция.
85. О.Ёқубов –қиссанавис.
86. “Улуғбек ҳазинаси” романида давр ва шахс талқини.
87. “Диёнат” романида замон ва қаҳрамон руҳияти.
88. О Ёқубов –тарихий романлар устаси.
89. “Адолат манзили” романида шахс фожиаси.
90. “Қайдасан, Морико” асарида инсонийлик ғояларининг бадиий талқини.
91. П.Қодировнинг “Уч илдиз” романида давр ва қаҳрамон тасвири.
92. “Юлдузли тунлар” романида Бобур ва бобурийлар образлари тасвири
93. “Авлодлар довони” романида Ҳумоюн ва Акбар образлари талқини.
94. Якуний назорат саволномалари
134
95. О.Ёқубовнинг “Икки муҳаббат”, “Янги йил кечаси”, “Тоғ қизи” ҳикояларининг
тематикаси ва ғояси.
96. “Уфқ” трилогиясида салбий типлар талқини.
97. О.Ёқубовнинг “Дастлабки қадам”, “Ларза” асарларининг қиёсий таҳлили.
98. “Уфқ” трилогиясида хотин-қизлар образи талқини.
99. С.Аҳмаднинг уруш оқибатлари акс этган ҳикоялари.
100. П.Қодировнинг “Қадрим” қиссасининг образлари системасида ёзувчи ғояси
ифодаси.
101. П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романида тарихий шахслар қисмати.
102. О.Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” романида тарихийлик ва бадиийлик.
103. П.Қодировнинг “Олмос камар” романида виждон ва эътиқод масаласи.
104. О.Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” романида виждон ва эътиқод масаласи.
105. О.Ёқубовнинг “Оққушлар, оппоқ қушлар” романида турғунлик сиёсатининг акс
эттирилиши.
106. П.Қодиров ҳаёти ва ижоди.
107. С.Аҳмаднинг “Жимжитлик” романидаги Мирвали образи таҳлили ва ундаги
ёзувчи ғояси ифодаси.
108. П.Қодировнинг “Қора кўзлар” романининг темаси ва ғояси.
109. О.Ёқубовнинг “Диёнат” романида давр ва инсон талқини.
110. А.Мухтор шеъриятида фалсафийлик.
111. О.Ёқубов қиссаларида муҳаббат мавзуи.
112. А.Мухтор поэмаларининг мавзуи ва ғояси.
113. О.Ёқубов “Эр бошига иш тушса” романида виждон ва эътиқод масаласи.
135
GLOSSARIY
“Adabiyot” (Литература, Literature) - arabcha so‘z bo‘lib, u “odob” (ko‘plik shakli
“adab”) so‘zidan olingan.
“Adabiyotshunoslik” (Литературовединие, Literary studies) - so‘zi ham ikki qismdan
iborat bo‘lib, u “adabiyot bilan shug‘ullanish”, “adabiyotni o‘rganish” ma'nosini anglatadi. Bundan
ayon bo‘ladiki, adabiyotshunoslik adabiyot haqidagi fandir.
“Adabiyot tarixi” (История литература, History of literature) - adabiyotning taraqqiyoti
tamoyillarini, har bir davrning o‘ziga xos xususiyatlarini, ijodkorlarning ijodiy faoliyatini o‘rganadi.
“Adabiyot nazariyasi” (Теория литературы, Theory literature) - adabiyot va ijtimoiy
hayot orasidagi bog‘liqlikni, so‘z san'atining kishilik jamiyati taraqqiyoti bilan bog‘liq holda
rivojlanishini, adabiy tur va janrlar tabiatini, ularning o‘ziga xos xususiyatlarini, badiiy asar
tuzilishi, uni tashkil etuvchi qismlarni, asarning tili, ifoda uslubini, badiiy-tasviriy vositalarni,
adabiy yo‘nalish, adabiy uslub, adabiy maktab, ijodkorning badiiy mahorati kabi masalalarni
o‘rganadi.
“Adabiy tanqid” (Литературная критика, Literary criticism) - joriy adabiy jarayonni
tahlil qiladi. Yaratilayotgan asarlarning g‘oyaviy-estetik qimmatiga baho beradi. Adabiy jarayonda
paydo bo‘layotgan o‘zgarish, yo‘nalish, uslublarni aniqlaydi. Asarlarning kishilar did, tafakkuriga
ta'siri haqida fikr bildiradi.
Adabiy qahramon (Литературный герой, Culture hero) – asar personajlari tizimida
muhim o‘rin egalab, g‘oyaviy-badiiy konsepsiyani shakllantirish va ifodalashda muhim rol
o‘ynovchi shaxs obrazi.
Aruz (Аруз, aruz) arabcha so‘z bo‘lib “chodir ushlab turadigan o‘rtaga qo‘yilgan yog‘och”
demakdir. Aruz she'r tizimi – qisqa, cho‘ziq va o‘ta cho‘ziq hijolarning muayyan tartibda
guruhlanib, takrorlanishiga asoslangan metrik she'r tizimidir. Manbalarda aruzga VIII asrda Aruz
vodiysida yashagan arab olimi Xalil ibn Ahmad asos solgani, “aruz” atamasi shu joyning
nomlnishidan olingani, “Qur'on” arab tilida nozil qilingani, shu bois tilining mavqyei yuksak
bo‘lgani, islom dinining ta'siri tufayli aruz musulmon sharqida uzoq asrlar davomida yetakchi she'r
tizimi bo‘lib kelgani, dastlab arab adabiyotida paydo bo‘lgan ushbu she'r tizimi IX asrda fors
adabiyotida qo‘llana boshlagani qayd etiladi. Fitrat Hijriy 462 yilda Qashqarda yozilgan “Qutadg‘u
bilig”ni turkiy adabiyotda aruzda bitilgan dastlabki asar sifatida ko‘rsatadi. Aruz IX asrdan XIX asr
oxiri – XX asr boshigacha o‘zbek adabiyotida asosiy she'r tizimi bo‘lib kelgan. Aruz mexanik
tarzda emas, balki fors va turkiy til xususiyatlariga moslashtirib o‘zlashtirilgan. Mumtoz
aruzshunoslikda aruzning ritmik birliklari sifatida harf, juzv, rukn va bahr ko‘rsatiladi. XX asrda
Fitrat o‘zbek tilining xususiyatlaridan kelib chiqqan holda, hijo, rukn va bahr turkiy “o‘zbek”
aruzining ritmik birliklari ekanligini asoslab bergan.
Barmoq (Бармак, Barmoq) – misralardagi bo‘g‘inlar sonining tengligi va bir xil tartibda
guruhlanib takrorlanishiga asoslangan she'r tizimi. Barmoq turkiy xalqlar she'riyatida keng
tarqalgan she'riy vaznlar tizimidir. Barmoq turkiy tillarning tabiati, fonetik xususiyatlariga to‘la
mos keladi. Turkiy xalqlar folkloridagi she'riy asarlar barmoqda yaratilgan. Shu bois Fitrat “barmoq
– milliy vazn” degan. Barmoq yuzlab vaznlarni o‘z ichiga olgan she'r tizimi bo‘lib, uning ritmik
intonnatsion imkoniyatlari juda kengdir. Barmoqda misralardagi bo‘g‘inlar sonining tengligi hamda
ular (bo‘g‘inlar)ning qanday tartibda turoqlanishi (guruhlanishi) she'rning ritmik xususiyatlarini
belgilaydi.
Badiiylik (Поэтика, Poetics) – ijodiy-ruhiy faoliyat mahsuli sifatida yaratilgan asarning
san'atga mansubligini belgilovchi xususiyatlar majmui. Obrazlilik badiiylikning birinchi sharti
bo‘lib, u voqyelikni badiiy obrazlar orqali idrok etish, badiiy obrazlar vositasida fikrlash demakdir.
Badiiy til (Художественный язык, Poetic language) – so‘z san'atining asosiy quroli,
badiiy adabiyotning obraz yaratish vositasi. Badiiy til “Badiiy asar tili”, “badiy asar tili”, “poetik
til” deb ham yuritiladi. Badiiy til milliy til bazasida voqye bo‘lib, milliy tildan badiiy informatsiyani
shakllantirish va yetkazish maqsadida foydalanish shaklidir. Badiiy til milliy tidan keskin farq
qiluvchi alohida emas. Badiiy til badiiy asarlarda namoyon bo‘ladi. Kundalik muloqot tili oddiy
136
informatsiya yetkazsa, badiiy til badiiy informatsiya yetkazadi. Badiiy til yetkazayottgan
informatsiya obrazli informatsiya bo‘lib, uning vositasida ijodkor tasavvurida yaralgan obraz
muayyan ko‘rinish kasb etadi. Badiiy obraz esa voqyelikning konkret his etiladigan, o‘quvchi
ongida qayta jonlanadigan ijodiy aksidir. Ilmiy, rasmiy uslubda ifodalangan informatsiya esa
konkret obraz sifatida tasavvur uyg‘otadi. Obraz ijodkor qalbida qayta ishlangani bois hissiyotga
yo‘g‘rilgan bo‘ladi va bu hissiyot o‘quvchi, tinglovchi, tomoshabinga “yuqadi”. Obrazlilik
(tasviriylik) va emotsionallik badiiy tilga xos xususiyatdir.
Bahr (Бахр,Bahr) arabcha so‘z bo‘lib, “dengiz” demakdir. Bahr –aruzda yozilgan she'r va
ruknlarning takrorlanish tartibi, muayyan she'rdagi o‘lchov asosi. Aruzda hijo, rukn, misra va bayt
(arab aruzida, harf, juzv rukn, bahr, bayt) she'rning o‘lchov birliklari bo‘lib, bunda bayt konkret
she'rning ritmik jihatdan tugal birligi, boshqalari esa uning tarkibiy qismlaridir. Bahr misra
doirasida voqye bo‘ladi. Chunki birinchi misradagi ruknlar tartibi keyingi misralarda aynan
takrorlanadi. Aruzda 8 ta rukn (asl)ning muayyan tartibdagi takroridan bahrlar paydo bo‘ladi.
Naoviy “Mezon ul avzon” asarida aruzda 19 ta bahr mavjudligini, Bobur esa “Muxtasar”ida unda
21 ta bahr borligini ko‘rsatadi. Bahrlarning 7 tasi (mutaqorib, mutadorik, hazaj, ramal, rajaz, komil
va vofir) bitta rukn takroridan (masalan: mafoiylun / mafoiylun... – hazaj; foilotun / foilotun... –
ramal) hosil bo‘ladi. Faqat maf'ulotu asli (rukni) o‘zi mustaqil holda bahr hosil qilmaydi. Bittadan
olingan ikkita asl (rukn) takroridan yan 8 ta bahr (muzori', hafif, mujtass, munsarih, muqtazab, tavil,
madid va basit) hosil bo‘ladi. Masalan: mafoiylun / foilotun... – muzori'; foilotun / mustaf'ilun... –
hafif. Ikkita bir xil va bitta boshqa asl (rukn) takroridan esa yana 4 ta bahr (qarib, mushokil, g‘arib
va sari') hosil bo‘ladi. Masalan: foilotun / foilotun / mustaf'ilun – qarib; foilotun / foilotun /
mafoiylun – mushokil. O‘zbek tili xususiyati bilan bog‘liq holda she'riyatimizda hazaj, ramal, rajaz,
muzori', hafif, mujtass, munsarih, sari', mutaqorib bahrlari faol qo‘llangan. O‘zbek she'riyatida
mutadorik, komil, tavil bahrlari esa juda kam uchraydi. She'riyatimizda vofir, muqtazab, madid,
basit, qarib, mushokil, g‘arib, ariz, amiq bahrlari ishlatilmagan.
Bayt (Байт, Bayt) arabcha so‘z bo‘lib, “uy” degan ma'noni bidiradi. Bayt – sharq
she'riyatidagi ikki misrali band turi. Lekin har qanday ikki misra she'rning bayti bo‘lolmaydi. Bayt
ritmik-intonatsidi va mazmun jihatidan nisbiy mustaqillik kasb etishi, ya'ni band maqomiga ega
bo‘lishi kerak. Shu bois bayt atamasi g‘azal, qit'a, qasida janrlariga nisbatan ishlatilishi o‘rinli.
Sharq she'riyatidagi boshqa janrlarining ikki misrali bandlariga nisbatan esa “masnaviy” atamasini
qo‘llash tug‘riroq bo‘ladi.
Drama – (Драма, drama) yunoncha drama – harakat. Badiiy adabiyotning uchta turidan biri.
Dramaning tasvir predmeti harakat bo‘lib, tragediya, komediya, drama uning janrlaridir. Sahnada
ijro etish uchun mo‘ljallab yaratiladi. Dramaning asosiy nutq shakli dialog bo‘lib, personajlarning
monologik nutqi ham diologik asosga ega bo‘ladi.
“Dialog” (Диалог, Dialogue) yunoncha so‘z bo‘lib, “gaplashish, suhbat” demakdir. Dialog
adabiy-badiiy matn komponenti bo‘lib, u asardagi personajlarning nutqiy berilgan o‘rinlaridir.
Hozirgi zamon prozasi matni rivoya, tavsif va dialogdan tarkib topadi. Suqrot, Aflotun singari
yunon mutafakkirlarining ayrim asarlari bir necha kishining muayyan masalalar suhbatidan iborat.
Fitratning “Munozara”, “Bedil” asarlari ham shunday. Bu kabi dalillar dialog ikki yoki undan ko‘p
kishining muloqoti bo‘lishi barobarida falsafiy-publitsistik yo‘nalishdagi alohida janr ekanligini
bildiradi.
Estetik ideal (Эстетик идеал, Aesthetic ideal) (yunoncha idea so‘zidan – tasavvur,
tushuncha) – estetika, jumladan, adabiyoshunoslikning muhim ilmiy kategoriyalaridan biri,
go‘zallik, estetik mukammallikning yuksak darajasi haqidagi his etiladigan konkret-timsoliy
shaklda aks etuvchi tasavvurlar jami
Erkin she'r (Свободньй стих, Free verse) – rus she'riyatidagi sillabo-tonik (bo‘g‘inlar
miqdori va bo‘g‘inlarning urg‘uli-urg‘usizligi) she'r tizimi asosida paydo bo‘lgan misralardagi
stopalar soni har xil bo‘lgan she'r shakli. Erkin she'rda misralardagi bo‘g‘inlar soni, ularning o‘zaro
qofiyalanishi qat'iy tartibda bo‘lmaydi. Ammo she'r davomida o‘lchovda teng va o‘zaro qofiyadosh
misralar erkin tarzda takrorlanadi. O‘zbek she'riyatida erkin she'r o‘tgan asrning 20-30-yillarida
paydo bo‘lgan. “Stopa” yunoncha so‘z bo‘lib, “oyoq, tovon” demakdir. Qadimda she'r ritmi oyoqni
137
ko‘tarib-tushirish orqali belgilangan. Ya'ni qisqa hijoda oyoq tovoni yerdan uzilib, cho‘ziq hijoda
yerga urilgan. Stopa – cho‘ziq va qisqa hijolarning muayyan tartibdagit guruhi, ularning
takrorlanishi hisobiga muayyan o‘lchovdagi ritmning yuzaga kelishidir. Stopa mohiyatiga ko‘ra
aruz she'r tizimidagi rukn bilan o‘xshashdir. Sillabo-tonik she'r tizimida beshta stopa (rukn) mavjud
bo‘lib, ular: xorey (– V ), yamb (V – ), doktil ( – VV), anapest (VV – ) va amfibraxiy (V – V).
Bunda urg‘uli bo‘g‘in shartli belgisi – , urg‘usiz bo‘g‘inniki V.
Epik, epos (Эпик, Epos) – yunoncha epos rivoyat, hikoya. Badiiy adabiyotning uchta
turidan biri. Eposning asosiy xususiyati voqyeabandlik bo‘lib, unda muayyan zamon va makonda
kechgan voqyea-hodisalar bayon qilinadi. Epik turdagi asarlar hayotni badiiy qamrab olish
ko‘lamiga ko‘ra janrlarga ajratiladi. Hikoya janrida qahramon hayotidagi birgina voqyea ifodalansa,
qissa janriga mansub asarda uning hayotidagi muayyan bosqich ifodalanadi. Romanda esa
qahramon hayotidagi katta davr tasvirlanadi.
Fantastika (Фантастика, Fantastic) – yunoncha phantastika – xayol-tasavvur. Hayotda
mavjud bo‘lmagan, xayol-tasavvurda yaratilgan narsa-hodisalar tasviri. Yuksak darajadagi
shartlilikka asoslanadi. Fantastika faqat xayol mahsuli emas. Unda hayotda mavjud voqyealarning
ayrim jihatlari sezilib turadi. Xayoldagi voqyelik mavjud hayot voqyeligiga asoslanadi.
Fabula (Фабула, Plot) (lotincha fabula – hikoya, masal) – ayrim manbalarda syujet
terminining sinonimi sifatida qo‘llanadi. Ba'zilar voqyealarning hayotda qanday kechgan bo‘lsa,
aynan o‘shanday, hyech qanday o‘zgartirmasdan aks ettirilishini fabula desa, ayrimlar syujet uchun
asos bo‘lgan hayotiy voqyelikka fabula, deydi. Arastu asarda hikoya qilinadigan voqyealarni “mif”
yoki “tarix” degan. Qadimgi rimliklar esa ularni “fabula” deyishgan. XVII asrda fransuz
klassitsizmi nazariyotchilari asarda qalamga olingan voqyealarni “syujet” deb atashgan. XX asrda
rus formal maktabi vakilari fabula – asarda tasvirlangan voqyealarning hayotda yuz berish tartibidir.
Syujet esa voqyealarning asarda naql qilinish(joylashtirilish) tartibidir, deyishgan.
Filologiya (Филология, Filologue) - grekcha so‘z bo‘lib, philo - sevaman, logos - so‘z,
bilim demakdir.
G‘oya (Идея, idea) – badiiy g‘oya, badiiy mazmunning muhim komponenti, asardan
anglashiladigan, undan kelib chiqadigan obrazli, umumlashma fikr. Asarda diqqat qaratilgan
voqyea-hodisalarga muallifning g‘oyaviy-hissiy munosabati, badiiy idrok etilishi va baholanishi
natijasida namoyon bo‘luvchi badiiy hukm, xulosa. G‘oya mazmunning o‘zak komponentidir.
G‘oya har qanday asarda mavjud. Har bir asarning g‘oyasi mazmun-mohiyati, ko‘lami, qamrovi,
ifodalanish darajasi va boshqa jihatlariga ko‘ra farqlanadi. Badiiy asar g‘oyasi ijodkorning
dunyoqarashi, maqsadi, o‘zi qalamga olgan voqyelikka munosabati, qiziqishi kabi omillar bilan
bevosita bog‘liqdir. Har bir haqiqiy ijodkor esa borliqni o‘zicha ko‘rib, mavjud hayot voqyeligini
o‘zicha idrok etadi va unga munosabatini bildiradi. Shuning uchun asarda tasvirlangan voqyelik
haqiqiy hayot voqyeligi emas, balki muallif ko‘rolgan va idrok etgan voqyelikdir. Bir davrda, bir
joyda kechgan voqyelikni har bir ijodkor asarida o‘zicha aks ettiradi. Chunki hayot voqyeligi g‘oyat
murakkab va ko‘p qirrali. U ijodkorlarning qalbiga turlicha ta'sir ko‘rsatib, ongida turlicha aks
etadi. Ijodkorning dunyoqarashi badiiy asar g‘oyasini belgilovchi muhim omildir. Jamiyatdagi
hukmron mafkura, ijtimoiy-siyosiy qarashlar ijodkorning dunyoqarashiga kuchli ta'sir o‘tkazadi.
Badiiy g‘oya – individual hodisa. Lekin bu har bir ijodkor o‘z dunyoqarashidan kelib chiqib,
asarida har qanday g‘oyani ifodalashi, ilgari surishi mumkin, degani emas. Ijodkor avvalo qaysi
ijtimoiy guruhdanligi, qanday ijtimoiy-siyosiy qarashning tarafdori ekanidan qat'i nazar, o‘z asarida
umuminsoniy qadriyatlarni yoqlashi shart. Chunki chinakam badiiyat ijodkorning ezgulik, adolat,
insonparvarlik, go‘zallik kabi mangu qadriyatlarni ulug‘lashini taqozo qiladi. Badiiy asar
g‘oyasining ahamiyati va qimmati uning milliy va umuminsoniy qadriyatlarga muvofiqligi hamda
asarda hayot voqyeligining obrazli tarzda ta'sirchan ifodalanishi asosida belgilanadi. Roman, qissa,
doston, tragediyalarda qo‘yilgan muammolar ko‘lamidan kelib chiqib, ulardagi g‘oyalar tizimi –
badiiy konsepsiya to‘g‘risida so‘z yuritiladi.
Hijo (Хижо, Hijo) arabcha so‘z bo‘lib, “to‘g‘ri o‘qimoq” degan ma'noni bildiradi. Hijo –
turkiy (o‘zbek) aruzda eng kichik ritmik birlik, bir havo zarbi bilan aytiladigan tovushlr guruhi.
Turkiy aruzda ritm she'r misralarida bir xil miqdordagi, bir xil tartibda guruhlangan qisqa, cho‘ziq
138
va o‘ta cho‘ziq hijolarning takrorlanishi asosida hosil bo‘ladi. Birgina qisqa unlidan iborat yoki
qisqa unli bilan tugaydigan bo‘g‘in “qisqa hijo” deyiladi. Shartli belgisi: V. Undosh bilan
tugaydigan yopiq yoki cho‘ziq unli bilan tugaydigan ochiq bo‘g‘in “cho‘ziq hijo” deb yuritiladi.
Shartli belgisi: – . tarkibida cho‘ziq unli bor yoki qo‘sh undosh bilan tugaydigan bo‘g‘in esa “o‘ta
cho‘ziq hijo”dir. Qisqa hijoga joylashgan o‘rniga qarab, ikki xil tarzda, ya'ni: misra ichida kelsa: V, misra oxirida kelsa: ~ belgisi qo‘yiladi.
Aruzdagi hijo bilan tilshunoslikdagi bo‘g‘in ayni bir xil emas. Hijo bilan bo‘g‘in farqli
hodisa. Ayonki, o‘zbek tilida unlisiz bo‘g‘in bo‘lmaydi. Ya'ni so‘zdagi bo‘g‘in miqdori undagi
unlilar soniga hamisha teng bo‘ladi. Aruzda esa bir sokin, ya'ni mustaqil undosh harfning o‘zi
mustaqil holda ham, o‘zidan keyin kelayotgan so‘zning birinchi qisqa unlisi yoki birinchi bo‘g‘ini
bilan qo‘shilib ham bir hijoga teng bo‘lishi mumkin. Masalan, “sabr qil” jumlasi “sab – r – qil”
tarzida hijolarga ajralishi va uning chizmasi – V – bo‘lishi mumkin. Aruz she'r tizimida ba'zan vazn
talabiga ko‘ra qisqa hijo cho‘ziq hijo yoki aksincha, ya'ni cho‘ziq hijo qisqa hijoga aylanishi
mumkin.
Ichki monolog (Внутренний монолог, Inner monologue (monolog) – personajning o‘ziga
qaratilgan va ichida kechadigan nutchi bo‘lib, u badiiy psixologizm shaklidir. Drama asarlarida
personajlarning ichki monologi orqali ularning ruhiyati ochib beriladi. F. Dostoevskiy, L.Tolstoy
kabi adiblarning asarlarida ham ichki monolog alohida o‘rin tutadi. Ya'ni ularda qahramonlarning
yuz berayotgan voqyealarni mushohada etishi, o‘z-o‘zini so‘roq qilishi, nimalarnidir ma'qullab,
nimalarnidir inkor etishi keng ifodalanadi. “Jinoyat va jazo”, “Anna Karenina” romanlarida ichki
monolog qahramon ongida kechayotgan jarayon sifatida beriladi. Bu jarayonga yozuvchi-muallif
aralashmaydi. Ushbu asarlarda shu asosda insonning ong va ong osti qatlamlarida kechadigan
murakkab o‘y-kechinmalarni butun ziddiyati bilan ifodalashadi. Ichki monolog inson ruhiyati
tasvirlashning eng muhim vositalaridan biridir.
Kompozitsiya (Композиция, Composition) (lotincha composition – tuzish, biriktirish) –
badiiy asar qismlarini yaxlit badiiy niyat (muayyan konsepsiyani shakllantirish va ifodalash,
ko‘zlangan g‘oyaviy-estetik ta'sir) ijrosi uchun eng maqbul tarzda joylashtirish. Kompozitsiya
badiiy shakl unsuri emas, balki matn qurilishi (bob, sarlavha, aososiy va yondosh matn), badiiy nutq
shakllari (hikoyalash, tavsif, dialog), rivoyat sub'ektlari (muallif, personaj, o‘zga shaxs), nuqtai
nazar (roviy yoki personaj nigohi orqali)larning almashinib turishi, personajlar sistemasi (bosh,
ikkinchi darajali, yordamchi personajlar tarzida darajalanishi, ularning shunga mos o‘zaro
munosabat asosida joylashtirilishi), syujet qurilishi (voqyealarning zamon yoki sabab – natija
munosabati asosidagi aloqadorligi, yuz berish va hikoya qilinish vaqti, turli zamon va makonda
kechayotgan voqyealarning o‘zaro bog‘liqligi, makoniy va zamoniy o‘zgarishlarning asoslanishi va
boshqa) kabilarning o‘zaro birlashtirib, badiiy asarni yaxlit bir butunlikka aylantiradi. Kompozitsiya
asarni chinakam san'at hodisasiga aylantiradigan eg muhim unsur, badiiyat asosidir.
Konflikt (Конфликт, Conflict (clash) - lotincha conflictus degan so‘z bo‘lib, “to‘qnashish”
degan ma'noni bildiradi. Ziddiyat, to‘qnashuv hayot taraqqiyotini ta'minlovchi asos bo‘lgani singari
badiiy konflikt ham asarning qiziqarli bo‘lishining yetakchi vositasidir.
Kompozitsiya (Композиция, Compozition) - lotincha compositio so‘z bo‘lib, “tuzilish,
qurilish, tarkib” demakdir. Badiiy asar kompozitsiyasiga quyidagicha ta'rif-tavsif berish keng
tarqalgan: “badiiy asar qismlari, detallari, badiiy tasvir vositalarining ma'lum maqsad asosida
muayyan tartibda joylashtirilishi”.
Lirik, lirika (Лирический, Lyric) – yunoncha lyra – musiqa asbobi. Qadimda yunonlarda
she'rlar lira musiqa asbobi jo‘rligida o‘qilgan. Badiiy adabiyotning uchta turidan biri. Lirikada
voqyelik lirik sub'ekt, ya'ni shoirning his-tuyg‘ulari orqali aks ettiriladi. Lirikaning tasvir predmeti –
his-tuyg‘u, kechinma. Lirika epos va daramadan farqli holda voqyelkni tasvirlamaydi. Lirika uchun
hayot voqyeligi lrik sub'ekt, ya'ni shoir ruhiy kechinmalariga turtki beradigan omil sifatida
ahamiyatlidir.
Monolog (Монолог, Monologue) (yunoncha monos – yakka, logos – so‘z ) – yakka
shaxsning ayni paytda javob berilishini talab qilmaydigan, boshqalarning so‘zi (replikasi) bilan
bo‘linmagan nutqi. Monolog drama asarlarida personajning ruhiy holati, uning ongiyu qalbida
139
kechayotgan jarayonlarni tasvirlashning asosiy shaklidir. Monolog lirik asarlarda ustuvor nutq
shakli bo‘lib, lirik qahramon kechinmalari asosan monolog orqali ifodalanadi.
Mavzu (Тема, Theme) (arabcha so‘z bo‘lib, “qo‘yilgan, tartibga solingan” degan ma'noni
bildiradi) – badiiy mazmun komponenti, asarda qo‘yilgan ijtimoiy, ma'navits-axloqiy, falsafiy va
boshqa muammolarni badiiy idrok etish uchun tanlab olingan va tasvirlangan hayot materiali.
Adabiyotshunoslikda ikki ma'noda: asarda tasvirlangan hayot materiali hamda badiiy asarda idrok
etish uchun qo‘yilgan ijtimoiy, ma'naviy-axloqiy, falsafiy va boshqa muammolar majmui. Asarda
qalamga olingan voqyelik – hayot materialini “mavzu” deyish, e'tibor qaratilgan, mushohada
yuritish uchun qo‘yilgan masalalarni “mavzu” emas, “muammo”, “problema” deyish to‘g‘riroq
bo‘ladi. Chunki har qanday chinakam badiiy asar ijodkorning o‘z davri, o‘zi yashayotgan ijtimoiy
muhitga munosabati, u xususidagi o‘y-kechinmalari, tashvishi, iztirobi mahsuli sifatida paydo
bo‘ladi. Ijodkor shaxs boshqalardan ko‘ra mavjud hayot tartiblari, undagi ijobiy va salbiy jihatlar
haqida ko‘proq o‘ylaydi, tashvish chekadi. Tabiatidagi ana shu xususiyat, fazilat uni asar (she'r,
hikoya, roman, doston, drama, komediya, tragediya) bitishga undaydi. Asl asar ijodkordagi ichki
zarurat – “ehtiyoj farzandi” (A.Oripov) sifatida yuzaga keladi. Ijodkor o‘zini o‘ylantirgan
muammolarni badiiy idrok etish uchun hayot voqyeligidan material tanlab, uni tasvirlaydi.
Muallif nutqi (Речь автора, Author’s speech) adabiy asardagi bevosita muallif tilidan
berilgan bayon, tavsif, izoh kabilardir. Adabiy-badiiy asar til unsurlari vositasida yaratilgan matn,
ya'ni nutq hodisasidir. Maqol, ertak, doston kabi folklor janrlari og‘zaki badiiy nutq hodisasi,
“Xamsa” dostonlari, “o‘tkan kunlar” romani yozma badiiy nutq hodisasidir. Badiiy nutq uslubiy
jihatdan farqlanuvchi komponentoarning birikuvidan hosil bo‘ladi. Badiiy asarda muallif nutqi va
personajlar nutqi qator xususiyatlariga ko‘ra bir-biridan ajralib turadi. Epik va liro-epik asarlarda
voqyea, voqyea kechayotgan joy yoki sharoit tasviri, personajlarga berilgan ta'rif, muallif fikrmulohazalari bevosita muallif tilidan beriladi. Muallif obrazi asarda tasvirlangan va tasavvurimizda
jonlanadigan badiiy voqyelikni yaxlitlashtiruvchi sub'ektiv asoslir. Muallif nutqi esa til unsurlari
vositasida yaratilgan matnni yaxlitlashtiruvchi tayanch asosdir.
Muallif obrazi badiiy asar matnida anglashilib turadigan ijodkor shaxsidir. Muallif shaxsi asar
badiiy voqyeligiga singib ketadi. Chunki badiiy voqyelik ijodkor ko‘rib kuzatgan va u ideal asosida
ijodiy qayta yaratgan voqyelikdir. O‘quvchi asarda tasvirlangan voqyelikni muallif orqali “ko‘radi”,
“eshitadi” va “his qiladi”. Muallifning o‘zi qalamga olgan voqyelikka g‘oyaviy-hissiy munosabati
o‘quvchi, tinglovchiga, albatta, ta'sir qiladi. O‘quvchi muallifning qarashlarini ma'qullash yoki uni
inkor etishi mumkin. XX asr o‘rtasida G‘arb adabiyotshunosligida “muallif o‘limi” konsepsiyasi
paydo bo‘ladi. Unga ko‘ra, badiiy ijodda sub'ektivlik yo‘qolib, sub'ektdan mosuvo bo‘lgan
matngina qoladi. Badiiy asar esa nutq hodisasidir. Nutq sub'ekt tufayli vujudga keladi. Sub'ektsiz
nutq yo‘q.
Nasr (Проза, Prose) arabcha so‘z bo‘lib, “tizilmagan, tarqoq, sochma” demakdir. Nasr
badiiy nutqning ritmik jihatdan o‘lchovli tartibga solinmagan turi. XVIII asrga qadar so‘z san'atiga
aloqador emas, deb hisoblangan adabiy asarlar “proza”, “nasr deyilgan”. Endilikda she'riy shaklda
emas, nasrda yozilgan, epik turga mansub hikoya, qissa, roman, ocherk va boshqalar “nasriy asar”,
“proza” deyiladi. “Proza” lotincha so‘z bo‘lib, “to‘g‘ri, odatiy” demakdir.
Oq she'r (Верлибр, Unrhymed verse) – muayyan o‘lchovga ega bo‘lgani holda, misralari
o‘zaro qofiyalanmagan she'r. yevropa she'riyatida XVI asrdan boshlab qofiyasi bo‘lmagan antik
she'riyatga ergashish natijasida paydo bo‘lgan. Dastlab epik va dramatik poeziya (Shekspir, Milton,
Jukovskiy)da qo‘llangan. Keyinchalik bu she'r shaklidan lirik turda ham foydalanila boshlangan. Oq
she'rda hamisha muayyan o‘lchovdagi izometriya mavjud. Ya'ni, barcha misralarda bo‘g‘inlar
miqdori bir xil bo‘ladi. Maqsud Shayxzodaning “Mirzo Ulug‘bek” tragediyasi oq she'rda yozilgan.
Obraz (Образ, Charakter) - so‘zning o‘zagi “raz” (chiziq) bo‘lib, undan “razit”(chizmoq,
yo‘nmoq, o‘ymoq), undan “obrazit”(chizib, o‘yib, yo‘nib shakl yasamoq) paydo bo‘lgan. Ana shu
“obrazit” so‘zidan “obraz” atamasi vujudga kelgan. Bu so‘z “umuman olingan tasvir” ma'nosini
bildiradi. Obraz ham umumlashgan, ham individuallashgan xususiyatni o‘zida gavdalantirgan
hodisadir.
140
Poetika (Поэтика, Poetic) (yunoncha poetike techne – ijod san'ati) – keng ma'noda adabiyot
nazariyasi, hozir ko‘proq adabiyot nazariyasining tarkibiy qismi ma'nosida qo‘llanadi, adabiy asar
haqidagi ta'limot.
Portret (Портрет, Portrait) (fransuzcha portraire - tasvirlamoq) – personajning so‘z
vositasida tasvirlangan tashqi ko‘rinishi (qiyofasi, jussasi, yuz-ko‘z ifodalari, tana holati va
harakatlari, qiliqlari), o‘quvchi tasavvurida jonlanadigan to‘laqonli inso obrazini yaratish va uning
xarakterini ochish vositalaridan biri. Portret epik asarlarda kompozitsiya unsuri bo‘lishi tasvirning
bir ko‘rinishi. Badiiy asardagi personajlar portreti shartli ravishda statik portret va dinamik portret
turiga ajratiladi.
Peyzaj (Пейзаж, вид, Scenery) (fransuzcha paysaqe –joy, makon) – asarda tasvirlangan
badiiy voqyelikning muhim unsuri, voqyealar kechadigan ochiq makon (yopiq makon - interer)
tasviri Peyzaj faqat tabiat manzarasi tasviridan iborat emas. Tog‘, daryo, soy, dengiz tasviri – tabiat
tasviri. Ko‘cha, xiyobon, hovli kabilar tasviri makon tasviridir. Peyzaj voqyea kechayotgan joy va
vaqt to‘g‘risida tasavvur berib, qahramon ruhiyatini ochish vositasiga aylanadi.
Qofiya (Рифма, Rhyme) arabcha so‘z bo‘lib, misra oxiridagi so‘zlarning bir-biriga mos
bo‘lishidir. She'rda misralar oxiridagi qo‘shimcha, so‘z, ba'zan so‘z birikmalari ohangdosh bo‘lib
keladi. Aniqrog‘i, ularning tarkibidagi tovushlar guruhi ohangdoshlik hosil qiladi. Qofiya ritmik
jihatdan misrani ta'kidlash orqali she'r ritmining his qilinishida muhim ahamiyat kasb etadi. She'r
o‘qilayotganida qofiya misraning tugaganidan darak beradi. She'riyatda qofiyaning: to‘liq va
to‘liqsiz qofiya, unli tovushlar ohangdoshligiga asoslangan assonans qofiya, undosh
ohangdoshligiga asoslangan dissonans qofiya, rus she'riyatida qofiyalanayotgan so‘zlarning ochiq
bo‘g‘in bilan tugasa – jenskaya rifma, yopiq bo‘g‘in bilan tamom bo‘lsa – mujskaya rifma kabi
qo‘llanishlari mavjud. O‘zbek she'riyatida qofiyadosh so‘zlardagi tovushlar qay darajadi mosligi
jihatidan och (to‘liqsiz) va to‘q (to‘liq) qofiyalar ajratiladi. Misralardagi so‘zlarning tovush tarkibi
to‘la mos (masalan: savdo – g‘avg‘o – paydo – shaydo, laylo – Ra'no kabi) kelsa, to‘q (to‘liq)
qofiya deyiladi. Och (to‘liqsiz) qofiyalarda qofiyadosh so‘zlarning tovush tarkibi qisman (masalan:
dahriy – qahridan, titrab - guldirak) mos keladi.
Realisitik (Реалистик, Realistic) – lotincha realis – mavjud, haqiqiy so‘zidan hosil qilingan.
Realizm, realistik terminlari adabiyotshunoslikda keng qo‘llanadi. Realistik hayotni mavjud holida
tasvirlashei bildiradi.
Romantik (Романтик, Romantic) – lotincha romantic so‘zidan olingan bo‘lib, g‘ayritabiiy,
ajabtovur ma'nosini bildiradi. Mavjud voqyelikdan qoniqmasliik, hayotni mukammal ko‘rish bilan
orzu-intilishni ifodalaydi.
Ritm (Ритм, Rhythm) yunoncha so‘z bo‘lib, “teng o‘lchovlilik” degan ma'noni bildiradi.
Ritm, keng ma'noda muayyan bo‘laklarning ma'lum vaqt oralig‘ida tartibli takrorlanib turishidir.
Badiiy nutqning nasriy va she'riy shakllari ritm jihatidan farq qiladi. Nasrdagidan farqli holda
she'riy nutq ritmi maxsus hosil qilinadi, muayyan o‘lchov (bo‘g‘in, turoq, vazn, misra, band, qofiya)
asosida tartibga solinadi. Ritm she'riy nutqning emotsionalligi, musiqiyligi, jarangdorligining
asosidir.
Rukn (Заголовок, Heading) – arabcha so‘z bo‘lib, “ustun” demakdir. Rukn – aruzda juzv
(turkiy aruzda hijo)larning muayyan tartibda birikishidan hosil bo‘luvchi ritmik bo‘lak, juzv bilan
bahr orasidagi ritmik birlik. Aruzda juzvlarning ma'lum tartibda qo‘shilishidan 8ta afoyil yoki asl
ruknlar yuzaga keladi:
1.Fauvlun-vatadi majmu'+sababi hafif
2.Foilun-sababi hafif+vatadi majmu'
3.Mafoiylun-vatadi majmu'+sababi hafif+sababi hafif
4.Foilotun-sababi hafif+vatadi majmu'+sababi hafif
5.Mustaf'ilun-sababi hafif+sababi hafif+vatadi majmu'
6.Maf'ulotu-sababi hafif+sababi hafif+vatadi mafruh
7.Mafoilatun-vatadi majmu'+fosilai sug‘ro
8.Mutafoilun-fosilai sug‘ro+vatadi majmu'
141
Mazkur sakkiz asl ruknning takroridan bahrlar hosil bo‘ladi. Asllarning zihafga uchrashidan
tarmoq (yoki far'iy, furu') ruknlar yuzaga keladi.
Syujet – (Сюжет, Plot) (fransuzcha sujet – predmet, asosga qo‘yilgan nasa) – badiiy
shaklning enng muhim unsurlaridan biri, asardagi bir-biri bilan uzviy bog‘liq voqyealar tizimi. Lirik
asarlarda o‘y-fikr, his-kechinmalar rivoji syujetdir. Adabiyotshunoslikda syujetlar ikkiga:
voqyeaband va voqyeaband bo‘lmagan syujetga ajratiladi. Hikoyada bitta voqyeaga e'tibor
qaratiladi va unda qisaa roman, drama, tragediya, komediyada bir necha voqyea naql qilinadi hamda
ular ta'sirida qahramon xarakteri, dunyoqarashidagi o‘sish-o‘zgarishlar jarayoni ko‘rsatiladi. Syujet
birlamchi funksiyasi asarda diqqat markaziga qo‘yilgan muammoni badiiy tadqiq etishga imkon
beradigan hayot materiaini uyushtirib berishdir. Syujet personajlarning harakati, faoliyati, o‘z
maqsadi yo‘lidagi intilishi, kurashidan tarkib topadi. Syujetning ikki tipi: tashqi harakat
dinamikasiga asoslangan hamda ichki harakat dinamikasiga asoslangan turi mavjud. Voqyealarning
o‘zaro munosabatiga ko‘ra syujet xronikali va konsetrik turlarga bo‘linadi.
Shakl va mazmun (Форма и содержания, Form and Content) - voqeahodisalarning tashqi ko‘rinishini aks ettirish orqali ularning ichki mohiyatini gavdalantirish.
She'r (Стихотворение, Poem) – muayyan o‘lchovdagi ritmik nutq. Alisher Navoiyning
tazkirachilik an'anasini yurtimizda mavaffaqqiyat bilan davom ettirgan Mutrobiy Samarqandiy
(1556 – 1630 yoki 1650)ning qayd etishicha, “she'r” arabcha so‘z bo‘lib, lug‘aviy ma'nosi “topmoq
va bilmoq”dir. Shu jihatdan shoirni “biluvchi va topuvchi” deb ataydilar. Chunki shoir boshqalar
topa olmaydigan sara so‘zlarni topadi va ular tizimiga o‘zgalar eplay olmaydigan darajadagi shaklni
beradi. Istiloh sifatida “she'r” so‘zi ma'no, vazn va qofiyaning hamohang kelishini anglatadi.
Chunki yaratuvchisi ularni ana shu bir-biriga bog‘liqlik holatda shakllantiradi” (Samarqandiy M.
Tazkirat ush shuaro. – “Ilohiy arsh ostidagi xazinalar kaliti shoirlarning tilidir” mazmuniga ko‘ra –
dong taratgan so‘zamollar va oliy maqomli shoirlarning sinovdan o‘tgan so‘zlari va ma'qul
gaplaridir) (O‘sha manba. 12-bet).
She'r tizimi (Стихотворение система, Verse system) – muayyan o‘lchovga asoslangan
she'riy vazn (o‘lchov)lar tizimi, majmui. She'r tizimi she'r tuzilishining asosini, uning asosiy
qonuniyatlarini belgilab beradi. She'r tizimi o‘sha xalq tilining o‘ziga xos xususiyatlaridan kelib
chiqadi. Barcha she'r tizimlarida bo‘g‘in asosiy o‘lchov birligi sifatida olingan. Bo‘g‘in esa turli
tillarda turlicha sifat va miqdor ko‘rsatkichlariga ega. Shundan kelib chiqqan holda, jahon xalqlari
she'riyatida bo‘g‘inning miqdoriga asoslangan sillabik she'r tizimi, bo‘g‘inning urg‘uli yoki
urg‘usizligiga asoslangan tonik she'r tizimi, bo‘g‘inning cho‘ziq yoki qisqaligiga asoslangan metrik
she'r tizimi, bo‘g‘inning baland yoki past talaffuz qilinishaga asoslangan melodik she'r tizimi
mavjudligi qayd qilinadi. Bir yo‘la ikki jihatni asos qilib olgan she'r tizimlari ham bor. (Sillabo –
tonik she'r tizimi, turkiy (o‘zbek) aruzi) She'r tizimi vaznga nisbatan keng qamrovli tushuncha.
Vazn muayyan (konkret) she'rda namoyon bo‘ladi.
Sarbast, verlibr (Верлибр, Unrhymed verse) – misralaridagi bo‘g‘inlar soni ham, ularning
cho‘ziq-qisqaligi ham, turoqlanishi va qofiyalanishi tarkibi ham mutlaqo erkin she'r. Srbast she'r
XX asrdan o‘zbek she'riyatida ommalashgan. Sarbast she'rda musiqiylik misralarda bo‘g‘inlar soni
bir xilligi yoki tartibli qofiyalanish asosida emas, balki so‘z va tovush takrori, ritmik urg‘ular
hisobiga ta'minlanadi. Sarbast she'rda ohangdorlik boshqa she'riy janrlardan farqli holda, avvaldan
maromiga solinmaydi, muayyan maromga mos kechinmalar ifodalanmaydi. Aksincha, sarbast
she'rda fikr-tuyg‘uga mos ohang so‘zning ma'nosi asosida yuzaga keladi.
Sabab (Причина, Reason) arabcha so‘z bo‘lib, “chodirning arqoni” demakdir. Sabab –
sokin va mutaharrik harflarning muayyan tartibda birikishidan hosil bo‘luvchi ritmik birlik.
Harflarning qanday tartibda birikishiga ko‘ra sababning ikki turi farqlanadi: sababi hafif (yoki
yengil sabab) va sababi saqiyl (yoki og‘ir sabab). Bitta mutaharrikka bir sokin harfning
qo‘shilishidan sababi hafif hosil bo‘ladi. Masalan, “gul”: mutaharrik (gu) + sokin (l), “ko‘z”, “qad”.
Ikkita mutaharrik harfning qo‘shilishidan sababi saqiyl (talaffuzi sababi hafifga nisbatan qiyinroq
ekani uchun shunday nomlangan) hosil bo‘ladi: “gala”, “sana” (mutaharrik (ga) + mutaharrik (na))
142